Электр узилишларига қарши янги ечим
Ўзбекистон аэропортларида қуёш панеллари орқали электр ишлаб чиқариш, уни махсус аккумуляторларда сақлаш ва электромобиллар учун замонавий қувватлаш станцияларини ташкил этиш мумкин. Жанубий Корея билан музокараларда муҳокама қилинган ушбу ташаббуслар мамлакат транспорт инфратузилмасида янги энергетика даврини бошлаши мумкин.
Хитойдаги логистика инқирози Ўзбекистонга автомобилларни етказиб бериш нархлари ва муддатларига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
Хитойда логистика инқирози юзага келиши кутилмоқда. Бунга сабаб автомобиль ишлаб чиқариш ва экспортининг ўсиши бўлиб, бу мамлакатдан автомобилларни ташиш қувватларининг тақчиллигига олиб келди.
Транспорт-логистика мустақиллиги ва стратегик темир йўл лойиҳалари
Очиқ денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган Ўзбекистон учун транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, янги темир йўл маршрутларини барпо этиш ва мавжуд йўналишларни модернизация қилиш иқтисодий барқарорликнинг муҳим омилидир. Зеро, экспорт-импорт юкларининг қайси йўналишдан ва қанча харажат билан етказилиши нафақат ташқи савдо самарадорлиги, балки миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигига ҳам бевосита таъсир қилади.
«Славян карвони»: Беларус ва Ўзбекистон ўртасида илк тўғридан-тўғри блок-поезд йўлга чиқди
71 шартли вагон узунлигидаги поезд таркибида ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари, шакар, озиқ-овқат, омихта ем ва бошқа турдаги юклар ташилмоқда.
Чегара пунктларида янги тамойил асосида юкларни ўтказиш тезлаштирилади
Хитой ва Европа ўртасида йиллик товар айланмаси 800 миллиард долларни, юк ташиш ҳажми эса 120-150 миллион тоннани ташкил этади. Агар Ўзбекистон йилига қўшимча 15-20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қила олса, 400-600 миллион доллар қўшимча даромад, логистика марказлари ва терминаллар қурилишига 3 миллиард доллар хорижий инвестиция, 50 мингта барқарор иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади.
Сиднейдан Тошкентга: АҚШ логистикасини Ўзбекистонда туриб «забт этган» Сарваржон Наримонов ҳикояси
Инсоннинг шахсияти у эришган рақамлар билан эмас, балки қийинчилик лаҳзаларида қабул қилган қарорлари ва ўша қарорлар ортидаги қадриятлари билан ўлчанади. Бугунги глобаллашган дунёда кўпчилик муваффақиятни тасодиф ёки омад деб билсада, Сарваржон Наримоновнинг ҳаёт йўли бунинг аксини – тизимли меҳнат, совуққон ҳисоб-китоб ва энг муҳими, чексиз масъулият туйғуси қандай натижа беришини исботлайди.
Ўзбекистонда ташиш ва сақлаш хизматларини кўрсатувчи хорижий компаниялар сони маълум бўлди
Ўзбекистонда транспорт ва логистика соҳасида хорижий компаниялар фаоллиги ошиб бормоқда.
Вазифам маршрутларни чизишгина эмас, ишончли транспорт алоқалари ҳам – Анвар Фаридов, мутахассис
Ўзбекистонда бугун халқаро ташувлар билан бир қаторда темир йўллар соҳаси ҳам янги ривожланиш босқичига қадам қўйган. Мазкур йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва рақамли трансформация жараёнларида ёш мутахассисларнинг ўрни беқиёс.
Транспорт хизматлари экспортини камида 3 млрд долларга етказиш вазифаси белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев 11 январ куни транспорт ва логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Анваржон Ниязов: АҚШ юк ташиш саноатида автоматлаштириш ва рақамлаштириш даражаси эътиборга молик
Хориждаги ватандошларимиз ҳақида жуда кўплаб мақолалар ёзганмиз – ва ҳар доим эътибор бериладиган жиҳат, уларнинг тажрибалари билан ўртоқлашишга чанқоқлиги. Яъни, улар ўзи туғилиб ўсган юртини ҳам ривожланган давлатлар қаторида кўришни чин юракдан исташади.
«Темирйўлкарго» етказиб берган юк ҳажми миллион тоннадан ошиб кетди
Жорий йилнинг февраль ойидан буён «Темирйўлкарго» АЖ га тегишли вагонларда бир миллион уч юз минг тоннадан ортиқ юк ўз манзилларига етказиб берилди.
Ўзбекистон транспорт инқирозига юз тутмоқда. Муаммони ҳал қилиш 50 миллиард долларга тушади
Ўзбекистоннинг ҳозирги логистика инфратузилмаси ишлаб чиқариш суръатларига мос келмайди.
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги орқали илк юк поезди йўлга чиқди
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни рағбатлантириш мақсадида илк синов поезди ҳаракатига 9 июнь куни старт берилган.
Сирдарё йирик логистика хабига айлантирилади
Сирдарё мамлакатимизни Қозоғистон, Тожикистон, Хитой ва Афғонистон билан боғлайдиган йирик логистика хабига айлантирилади.
Транспорт вазири хитой-қирғиз чегарасига борди
Бугун, 25 март куни Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигидаги делегация «Иркештом» чегара ўтказиш пунктига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Эрон билан транспорт ва логистика соҳасида муҳим келишувга эришди
Кеча, 14 март куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Эрон Ислом Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди.
Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз — Президент
Йиғилишда учта йўналиш — темир йўл транзити имкониятини кескин ошириш, авиацияни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йуллари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар белгиланди.
«Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев 9 август куни халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилиш бўйича тақдимот билан танишди.
Ғузорда йирик логистика маркази қуриляпти
Марказ юкларни сақлаш ва саралаш имконини беради ва 5000 кв.м.дан иборат музалтгични ўз ичига олади.
50 000 нафар ходимга эга компания раҳбари: «Навоий вилояти жуда қулай ҳудуд»
Бугун, 11 сентябрь куни Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов «DT World» ҳамда «DP World» компаниялари ижрочи директори Маҳмуд ал Бастаки бошчилигидаги делегация вакилларини қабул қилди.
Ўзбекистонда транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммолари ўрганилади
Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.
Тошкентда йилига 3 млн тонна юк қабул қилиш имкониятига эга логистика маркази қурилади
Таъкидланишича, унинг умумий майдони 16 гектар бўлиб, 20 минг кв.м контейнер терминали учун ажратилган. Бу ерда 25 минг кв.м.да ёпиқ турдаги омбор, 14 минг кв.м.да ёғоч ва метал маҳсулотларини сақлаш учун мажмуа қурилади.
Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади
8 январ куни Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда «Ўзавтотранс» агентлиги бу борада ҳамкорликка келишиб олди.
Фото. Президент борган логистика марказига медиа-тур ташкил этилди
Мазкур логистика марказида экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг божхона текшируви ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари учун узоғи бир соат вақт сарфланади.
Жорий йилда «Миллий логистика портали» ишга туширилиши мумкин
Миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида «Миллий логистика портали»ни ташкил этиш режалаштирилган.

