Россияга жангда эришолмаган натижаларини музокара столида тақдим этиш хавфли – Кая Каллас
Мюнхен хавфсизлик конференциясида асосий мавзулардан бири Россия–Украина уруши бўлди. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кая Каллас Европа хавфсизлиги Украина тақдири билан бевосита боғлиқ эканини таъкидлади. У Россияга музокара столида жанг майдонида эриша олмаган натижаларни тақдим этиш хавфли эканини билдирди.
Алиев Россияни Украинадаги элчихонага зарба беришда айблади
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Мюнхен хавфсизлик конференциясида Россияни Киевдаги Озарбайжон элчихонасига уч марта зарба беришда айблади.
Украина собиқ энергетика вазири чегарада қўлга олинди
15 феврал куни кечаси Украинанинг собиқ энергетика вазири Ҳерман Галушченко чегарани кесиб ўтишга уринаётганда ҳибсга олинган.
Кремль Украина ва АҚШ билан янги музокаралар санасини маълум қилди
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам музокаралар келаси ҳафта давом эттирилишини тасдиқлади.
АҚШ Украинага ноёб қурол етказиб беради
Бу ҳақда НАТО бош котиби Марк Рютте Украинани мудофаа жиҳатидан қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилган гуруҳ йиғилиши якунида маълум қилган.
Европа парламенти Украинага 90 млрд евро кредитни маъқуллади
Кредитни қайтариш Россия Украинага репарация тўловларини амалга оширгандан сўнг амалга оширилиши кутилмоқда
Оқ уй Украинадан 15 майгача сайлов ўтказишни талаб қиляпти – FT
Аввалроқ ҳам FT ва Reuters манбалари хавфсизлик кафолатлари Россия билан тинчлик келишувига эришиш шарти билан боғланаётганини хабар қилган эди.
Украина разведкаси: Путин Трампга 12 триллион долларлик келишув таклиф қилган
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина разведкаси Кремль АҚШ президенти Дональд Трампни ўз томонига оғдириш мақсадида 12 триллион долларлик йирик иқтисодий келишув таклиф қилгани ҳақида маълумотга эга.
АҚШ урушни ёз бошигача якунлашни истаяпти – Зеленский
Украина президентининг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти урушни ёз бошигача тугатишни мақсад қилган ва шу йўналишда аниқ музокаралар режасини таклиф этмоқда.
Украина бўйича учтомонлама музокараларнинг иккинчи раунди якунланди
Абу-Дабида ўтган Россия, Украина ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи раунди якунланди.
ФИФА президенти Украинанинг «қора рўйхат»ига киритилди
Инфантинонинг баёноти украинларга ёқмади.
Украина эҳтимолий сулҳ бузилишига қарши Россияга нисбатан режа тайёрлаяпти – FT
Украина келгусида эҳтимолий сулҳ келишуви бузилган тақдирда Россияга жавоб чораларини кўриш учун махфий ҳарбий режа ишлаб чиққан. Бу ҳақда Financial Times нашри Ғарб давлатларидаги манбаларга таяниб хабар берди. Айни пайтда мазкур маълумот расман тасдиқланмаган.
Украина бўйича уч томонлама музокараларнинг 2-раунди ҳақида маълумот берилди
Россия ва АҚШ расмийлари дастлаб бу маълумотни изоҳламаган. Бироқ ТАСС манбасига кўра, музокаралар томонларнинг ўзаро келишуви асосида ҳафтанинг ўрталарига белгиланган.
Зеленский: энергия объектларига зарбалар тўхтади, аммо логистика нишонга олинмоқда
Жума тонгидан буён Украина ҳудудларида энергия инфратузилмасига қарши зарбалар деярли кузатилмади. Бу ҳақда Украина президенти маълум қилди. Истисно сифатида Донецк вилоятида газ инфратузилмасига авиа бомба орқали берилган ягона зарба қайд этилган.
Путин Трампга ваъда берди
АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан қаҳратон совуқ муносабати билан Киев ҳамда Украинанинг бошқа шаҳарларини ўққа тутмасликни сўради.
Рамзан Қодиров музокараларга қарши чиқди
«Шунча иш қилинганидан кейин музокаралар… Мен музокараларга қаршиман», — деган Чеченистон раҳбари.
CSIS: Урушда 325 минг рус, 140 минг украин ҳарбийлари ҳалок бўлган
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатларини Донбасс эвазига бермоқчи
АҚШ томони Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишни Киевнинг эҳтимолий тинчлик келишуви шартларига розилиги, жумладан Донбассни Россия назоратига ўтказиш билан боғламоқда. Бу ҳақда Financial Times ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Украина бўйича уч томонлама музокаралар келаси ҳафта давом эттирилади
АҚШ, Украина ва Россия ўртасида 23–24 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар келаси ҳафта шу ернинг ўзида қайта давом эттирилади. Бу ҳақда 24 январь куни Axios нашри мухбири Барак Равид манбага таяниб хабар берди.
БААдаги музокаралар: Путин ва Зеленский учрашиши мумкин
АҚШ расмийларининг айтишича, икки кунлик музокаралар давомида барча масалалар муҳокама қилинган: Донбассдаги Россиянинг ҳудудий даъволари, Запорижжя атом электр станцияси бўйича низо ва уруш тугаганини ва қайта бошланмаслигини аниқ кўрсатиш учун иккала томоннинг зарур бўлган юмшатиш чоралари.
Киевда 6 мингдан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди
Киевда Россия томонидан амалга оширилган оммавий ҳужум оқибатида 6 мингдан ортиқ турар жой иссиқлик таъминотисиз қолди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Жуда ёпиқ ва махфий: БААда Украина бўйича музокаралар бошланди
Музокаралар икки кун давом этади.
Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўзаро учрашади
Бугун Москвага келиши режалаштирилган АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Абу-Дабига боришини айтган.
Трамп Зеленский билан учрашди: дастлабки маълумотлар
АҚШ президенти музокараларни ижобий баҳолаган.
«Укрэнерго» собиқ раҳбари ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
Алексей Брехт 47 ёшда эди.
Украина собиқ президенти 15 йиллик қамоққа ҳукм этилди
Бу Януковичга нисбатан биринчи ҳукм эмас.
Евроиттифоқдаги украин қочқинлари сони 4,33 миллионга етди
Душанба куни эълон қилинган Eurostat маълумотларига кўра, ноябр ойи охирига келиб Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимоя мақомини олган Украинадан келган қочқинлар сони 4,33 миллионга етди (ноябрнинг ўзида қочқинлар сони 30 мингга ошган).
Украина урушидан Ўзбекистон қамоқхонасига
Россиядан урушга кетган бухоролик муҳожир 3,5 йилга қамалди.
«Кўнгиллилар коалицияси»: Франция ва Британия Украинага қўшин юборишга тайёр
Парижда бўлиб ўтган «Кўнгиллилар коалицияси» саммитида Франция ва Буюк Британия Украинада уруш тугаганидан кейин хавфсизликни таъминлаш учун қўшин юборишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда президент Эммануэль Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокидаги уч томонлама декларацияда айтилган.
Зеленский офисини Украина разведкаси бошлиғи бошқариши мумкин
Владимир Зеленский Украина президенти девони бошлиғи лавозимига мамлакат Разведка Бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов номзодини таклиф қилди.
Россия Путиннинг қароргоҳига Украина дронлари ҳужум қилганини иддао қилди
ТИВ раҳбари Сергей Лавров бу ҳақда гапирди.
Россия–Украина сулҳига эришишнинг ягона йўли айтилди
Максим Жорин жанговар ҳаракатларни тўхтатишнинг бошқа йўлларини кўрмаётганини таъкидлади.
АҚШ Украинага 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилган
Украина президенти Владимир Зеленский 26 декабрь куни Axios'га берган интервьюсида АҚШ Украинага 15 йиллик хавфсизлик кафолатлари таклиф қилганини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, бу вақт давомида АҚШ ва Украина ўртасида хавфсизликнинг мустаҳкамланиши мумкин, аммо Украина учун 15 йиллик кафолатлар етарли эмас.
Украина қўшинлари яна бир муҳим ҳудудни бой берди
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Telegram орқали Украина қўшинлари Северск шаҳрини тарк этганини маълум қилди.
Россия тунда Украина энергетика тизимига оммавий ҳужум уюштирди
Россия ҳарбийлари тун давомида Украина ҳудудига ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда оммавий ҳужум уюштирди. Жами ўндан ортиқ ҳудуд зарба остида қолди. Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳужумда турли хилдаги 635 та учувчисиз учиш аппарати, Х-101 ва «Искандер-К» туридаги 35 та қанотли ракета, шунингдек учта «Кинжал» ракета қўлланган. Мамлакат бўйлаб 30 та тўғридан-тўғри зарба қайд этилган.
Украина армияси Донецкдаги муҳим шаҳар бўйича баёнот берди
Россия Северскни эгаллаган.
Украина: Андрей Ермакнинг барча маслаҳатчи ва ёрдамчилари ишдан бўшатилди
Украина Президенти офисининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш департаменти раҳбари Наталия Сергееванинг «Українські Новини» журналистларига маълум қилишича, Андрей Ермакнинг барча 9 нафар штатдаги ва штатдан ташқари маслаҳатчи ҳамда ёрдамчилари лавозимидан озод этилган. Ишдан бўшатилганлар орасида Сергей Лещенко ва Михаил Подоляк ҳам бор.
«Украина адолатли ва барқарор тинчликка содиқ» – Уиткофф
АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Майамида Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров ва Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрий Гнатов билан учрашдилар.
«Европалик чўчқачалар...» – Путин Украинага янги ҳужумлар билан таҳдид қилди
Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши янги ҳарбий зарбалар бериш мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, агар Киев ва Ғарб давлатлари ҳозир олиб борилаётган тинчлик музокараларида Россия қўйган талабларни қабул қилмаса, Москва фронтдаги ҳаракатларини давом эттиради.
Буюк Британия «Челси» сотувидан тушган пулларни Украинага бермоқчи
Буюк Британия ҳукумати россиялик миллиардер Роман Абрамовичдан «Челси» футбол клуби сотувидан тушган ва ҳозирда музлатиб қўйилган 2,5 миллиард фунт стерлингни Украинада урушдан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам сифатида йўналтиришни талаб қилди. Лондон бу масала бўйича келишувга эришилмаса, ишни суд орқали ҳал қилишга тайёр эканини маълум қилган.
«Платинали» хавфсизлик: АҚШ Украина учун урушга киришга мажбур бўладими?
Сўнгги кунларда АҚШ ва Украина ўртасида Берлинда бўлиб ўтган музокаралар ортидан «платинали хавфсизлик кафолатлари» деган ибора халқаро сиёсат кун тартибининг марказига чиқди. Хўш, бу кафолатлар нима дегани? Улар Украинага НАТО аъзолигига тенг ҳимоя берадими? Ва энг асосийси — агар Россия яна Украинага ҳужум қилса, АҚШ автоматик равишда урушга киришга мажбур бўладими?
Зеленский НАТО «умиди»дан воз кечиш шартларини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиши мумкинлигини истисно этмади. Унинг айтишича, агар АҚШ ва Европа иттифоқчилари Киевга ишончли ва юридик кучга эга хавфсизлик кафолатларини тақдим этса, бу вариант ҳам муҳокама қилиниши мумкин.
Киев АҚШга «тинчлик режаси» бўйича ўз таклифларини тақдим этди
Украина қатор европалик иттифоқчилари билан маслаҳатлашувлардан сўнг АҚШ маъмуриятига Дональд Трамп таклиф қилган тинчлик режасига ўзининг расмий тузатиш ва изоҳларини юборди. Бу ҳақда аввал Axios, кейин эса «РБК-Украина» манбалари орқали маълум қилинди.
Зеленский: хавфсизлик кафолатланса, 3 ой ичида Украинада сайловлар бўлиб ўтади
Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамкорлар хавфсизлик кафолатини тақдим этса, мамлакатда 60–90 кун ичида президент сайловларини ўтказишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Италияда журналистларга берган баёнотида айтиб ўтди.
Трамп: «Украинада президент сайловларини ўтказиш вақти келди»
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинада президентлик сайловларини ўтказиш вақти келганини маълум қилди. Бу ҳақда у Politico нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Axios: АҚШ Украинага кучли босим ўтказяпти
Бу ҳақда Axios нашрига украиналик икки расмий маълум қилган.
Ермак кетган. Зеленский офисини энди ким бошқаради?
Украина президенти Владимир Зеленский 8 декабрь куни журналистлар билан суҳбатда Президент офиси раҳбари лавозимига тайинланиши этилиши мумкин бўлган беш номзодни тилга олди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар берди.
Франция ҳам музлатилган Россия активларидан Украинага беришга қарши
Парижга Россиянинг музлатилган суверен активларини Украина манфаатларига йўналтириш бўйича босим кучаймоқда. Франция эса Украинани молиялаштириш учун мамлакатдаги хусусий банкларда музлатилган Россия активларидан фойдаланишга қарши чиқмоқда.
АҚШ ва Украина делегациялари Майамидаги музокараларни якунлади
АҚШ ва Украина делегациялари ўртасида Майами шаҳрида ўтказилган учрашув ўз ниҳоясига етди.
Россия украин болаларини Шимолий Корея лагерларига олиб кетяпти – Bild
Украина болаларининг Россия томонидан мажбурий равишда олиб кетилиши ва қайта тарбиялашга уринишлари янада жиддий тус олмоқда, деб ёзмоқда Германиянинг Bild нашри.
Макрон: «Қишда Украина энергетика тизимига қарши зарбаларга мораторий жорий этиш керак»
Франция президенти Эммануэль Макрон Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан Пекиндаги учрашуви чоғида Украина энергетика тизимига қиш фаслида зарба бермаслик бўйича мораторий жорий этишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, қиш ойлари яқинлашар экан, энергетика объектларига ҳужумлар Украина аҳолиси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.
АҚШ «тинчлик режаси»: музокараларнинг янги раунди Майамида бўлиб ўтади
Дональд Трамп ўзининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнернинг Москвада Владимир Путин билан учрашувини шарҳлаб чиқди.
Стив Уиткофф Москвада: у Путин билан Украина бўйича музокара ўтказади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф Внуково аэропортига келиб қўнди. У учиб келган Global 7500 хизмат самолётида, катта эҳтимол билан, Трампнинг қуйови Жаред Кушнер ҳам бўлган.
Андрей Ермакнинг Украинадан кетишига тақиқ қўйилди
Бу ҳақда Олий Рада депутати Алексий Гончаренко ўзининг Телеграм каналида ёзган.
CNN: Украина НАТОдан воз кечишга мажбурланмайди
Украинага НАТОга қўшилишдан расман воз кечиш талаб қилиниши мумкинлиги ҳақидаги баҳсли модда америкаликларнинг дастлабки тинчлик режасида энг тортишувли нуқталардан бири эди. CNN манбасига кўра, Флоридада Украина ва АҚШ делегациялари ўртасида ўтган сўнгги музокараларда бу масалага нисбатан «алтернатив ечим» муҳокама қилинган.
Трамп: «Урушни тугатиш учун яхши имконият бор»
Кеча, якшанба куни Флоридада Украина ва Америка Қўшма Штатлари делегациялари ўртасидаги муҳим учрашув бир неча соатдан бери давом этди. Axios’нинг ёзишича, музокаралар Майамидаги Стив Уиткоффга тегишли гольф-клубда ўтказилган.
Африка соҳилларида украин дрони турк танкерини нишонга олди
Панама байроғи остида ҳаракатланган M/T Mersin кемаси чўкишни бошлаган.
«Балки яна кўришармиз. Украинага шон-шарафлар!» – Ермак фронтга бормоқчи
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак жума куни уйида коррупцияга қарши идора томонидан ўтказилган рейд ортидан истефо берди ва фронтга йўл олмоқчи эканини билдирди. «NYP» Ермакнинг бу ҳақдаги мактубини эълон қилди.
Андрей Ермак истеъфога чиқди: Зеленский баёнот берди
Украина Президенти девони раҳбари Андрий Ермак коррупция можароси фонида истеъфога чиқди.
ОАВ: Зеленский девони раҳбарининг уйида тинтув ўтказилган
Бу ҳақда Украина ОАВлари ёзди.
АҚШ тинчлик режасининг «қаҳрамонлари» ким экани аниқ бўлди
Axios нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, вице-президент Ж.Д. Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ҳужжатни муҳокама қилиш учун мақбул деб ҳисоблашган.
G7 музлатилган Россия активларидан Украинага 31 млрд евро ўтказди
Бу ҳақда Европа Парламенти сессиясида Европа иқтисодиёти бўйича комиссари Валдис Домбровскис маълум қилди.
Украина бўйича тинчлик режаси 6 та бандга қисқартирилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага оид тинчлик режаси 28 та банддан 22 бандга қисқартирилганини маълум қилди. У бу ҳақда «Air Force One» бортида журналистлар билан суҳбатда маълумот берди.
Axios: Россия ва Украина Абу-Дабида музокара ўтказмоқда
Украина делегациясига разведка бошлиғи Кирилл Буданов бошчилик қилмоқда.
ОАВ: Украина Трампнинг тинчлик режасига рози бўлди
Фақат айрим деталлар келишилмаган. Улар қайси экани очиқланмаган.
Украина ва АҚШ «тинчлик режаси»нинг аксарият бандлари бўйича келишувга эришди
Украина ва АҚШ делегациялари Женевада Вашингтон томонидан ташаббус қилинган янги тинчлик режасининг аксарият бандлари бўйича келишувга эришдилар. Бу ҳақда «РБК-Украина» ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Европа етакчилари Трамп тинчлик режасининг тўртта бандини ўзгартирмоқчи
Чегаралар куч билан ўзгартирилмаслиги керак.
Путин: «Америка томони ҳужжатни Москва билан муҳокама қилмаган»
Президентнинг сўзларига кўра, Россияда мазкур тинчлик режасининг матни мавжуд ва Кремль уни Америка маъмурияти билан мавжуд каналлар орқали қўлга киритган.
«Украина энг оғир танловлар қаршисида турибди...» – Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский 21 ноябрь куни миллатга мурожаат қилиб, мамлакат тарихидаги энг мураккаб қарорлардан бири олдида турганини маълум қилди. Унга кўра, Украина «қадр-қимматиини йўқотиш» ёки «асосий ҳамкорини йўқотиш» хавфи ўртасида турибди.
Зеленский Украина халқига видеомурожаат билан чиқди
Зеленский кеча америкалик генераллар билан учрашувдан сўнг Оқ уйнинг таклифларини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.
Украинанинг Трамп маъмуриятидаги дўсти ишдан кетмоқда
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог 2026 йил январь ойида ишдан кетади.
Германия Украинага узоқ масофали ракеталар етказиб беришга тайёр – Мерц
Германия Украина қуролли кучларини узоқ масофадан зарба бериш имкониятига эга ракеталар билан таъминлаш борасида янги босқичга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда Швеция бош вазири Ульф Кристерссон билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
Макрон Украина уруши қачон тугаши эҳтимолини айтди
Матбуот анжуманидан олдин президентлар Киевнинг Франция ҳарбий техникасини сотиб олиш нияти бўйича меморандумни имзоладилар.
Украина ва Россия асирлар алмаштириш бўйича янги музокараларни бошлаши мумкин
Украина ва Россия ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви натижасида 1 200 украин фуқароси озод қилиниши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ва Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров маълум қилди.
Россия Украинани расмийларга суиқасд тайёрлашда айблаяпти
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) украин махсус хизматлари Россиянинг юқори лавозимдаги давлат арбобига нисбатан суиқасд тайёрлаганини маълум қилди. Айбловга кўра, ҳодиса марҳум қариндошлари қабрини зиёрат қилиш вақтида амалга оширилиши режалаштирилган.
Украинада порахўрларни умрбод қамоққа ташлаш таклиф этилди
Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Фарғонада Украинага қарши урушдан қочиб келган йигит судланди
Фарғона туман суди 24 ёшли А.Қ.ни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айблаб 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Украина, АҚШ билан муносабатлар ва музлатилган активлар — Лавров катта интервью берди
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РИА Новостига берган интервьюсида Украина кризиси, музлатилган активлар, АҚШ ва Европа билан муносабатларга ойдинлик киритди.
Трампнинг Украинага «Tomahawk» ракеталарини бериш нияти йўқ
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага «Tomahawk» ракеталарини етказиб бериш имкониятини «аслида кўриб чиқмаётганини» билдирди.
Украина ўз киберқўшинларини тузмоқда
Украина Олий Радаси мамлакатда Киберқўшинларни яратишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Президент девонида эса ҳужжатни расман тасдиқлаш амалиёти аллақачон бошланган.

