Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Airbus Россия титанидан воз кечади

Airbus Россия титанидан воз кечади

Европанинг Airbus авиасозлик корпорацияси бир неча ой ичида Россия титанидан воз кечишни режалаштирмоқда, деб хабар тарқатди компаниянинг мудофаа ва коинот бўлими раҳбари Михаэль Шольхорн.

«Агар гап титан ҳақида бораётган бўлса, биз Россия билан алоқаларни узиш жараёнида турибмиз. Бу масала бир неча ойда ҳал бўлади, йилда эмас», – деган Airbus раҳбарларининг бири Мюнхенда ўтказилган брифингда.

Қайд этилишича, Airbus  компанияси титанга бўлган эҳтиёжининг 60 фоизга яқинини Россия титани билан қондириб келган. Россия компаниясининг аэрокосмонавтика учун етказиб бераётган титан маҳсулоти жаҳон бозорининг учдан бирини ташкил этади.

Airbus – дунёдаги энг йирик авиакосмик ва мудофаа корхоналаридан бири ҳисобланади. Airbus йўловчи самолётлар ишлаб чиқаради. Шунингдек, унинг Airbus Defence and Space  деб номланган йўнлиши ҳам бор. У мудофаа ва аэрокосмик маҳсулотлар ва хизматларни сотади. Бундан ташқари, Airbus Helicopters бўлими вертолёт ишлаб чиқариш билан шуғулланади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг