Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда 400 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган фуқаро 34 йил ўтиб оқланди

АҚШда 400 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган фуқаро 34 йил ўтиб оқланди

Кеча, 15 март куни АҚШда 400 йилга қамалган 57 ёшли Сидни Холмс Бровард округи (Флорида) қамоқхонасидан озодликка чиқди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Холмс 1988 йилда қуролли талончиликка алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинган. Аммо унинг жиноятга алоқаси бўлмаган.

Прокуратура Холмасни айблаб, суддан уни 825 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилган. Чунки Холмс илгари ҳам худди шундай жиноят учун жавобгарликка тортилган бўлган. Якунда суд уни 400 йилга озодликдан маҳрум этган.

2020 йилда Холмс ишни қайта кўриб чиқишларини сўраб мурожаат қилган. Текширув натижаларига кўра, прокуратура уни айбланган жиноятга алоқаси йўқлини тасдиқлаган.

Шундан сўнг, у жорий йилнинг 15 март куни озодликка чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг