Эрон Форс кўрфази сабаб Россия ТИВга норозилик нотаси юборди

Эрон Россия Федерациясига Форс кўрфазини бошқача номда атагани учун норозилик билдирди. Бу ҳақда ИРНА агентлиги хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотига кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтининг араб тилидаги версиясида Форс кўрфази «Арабистон кўрфази» деб аталган.
Ўзи кўрфаз қандай номланган? Эрон ва араб давлатлари ўртасидаги рақобат, панарабизм ва араб миллатчилигининг пайдо бўлиши бир қатор араб давлатларида «Арабистон кўрфази» атамасидан фойдаланишига олиб келди. Кўпгина адабиётларда ҳудуд «Форс кўрфази» дея номланади. «Араб кўрфази» ибораси форслар учун исталмаган иборадир.
Эслатиб ўтамиз, эронликларнинг русларга нисбатан норозилигига сабаб бўлган пост Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Богданов Ироқ элчиси Абдерраҳман Хусейний билан учрашгани ҳақидадир. Унда томонлар минтақавий кун тартибидаги муҳим жиҳатларни, жумладан Фаластин-Исроилни тартибга солиш, Суриядаги вазият ва Араб кўрфазини муҳокама қилганлиги айтиб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter