Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрондаги кучли портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Эрондаги кучли портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: «Haber7.com»

Эроннинг шимолий-ғарбидаги Машҳад шаҳрида содир бўлган кучли портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.

Машҳад Тиббиёт университети мутасаддиси Шаҳрам Тоҳирзоданинг «Tesnim» ахборот агентлигига маълум қилишича, бугун эрта тонгда Пурсина кўчасида портлаш содир бўлган.

Портлаш оқибатида 3 та бино бутунлай чўкиб кетган, 10 киши ҳалок бўлган. Беш киши жиддий тан жароҳати олган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган. Эрон давлат телевидениесига интервью берган Машҳад шаҳар ўт ўчирувчилар ташкилоти директори ўринбосари Маҳдий Ризоийнинг айтишича, портлашга сув иситиш тизимидаги носозликлар сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг