Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронлик депутат коронавирусдан вафот этди

Эронлик депутат коронавирусдан вафот этди

Фото: «Global Look Press»

Эрон парламенти депутати Муҳаммад Али Рамазоний Дастак вафот этди. ОАВ томонидан тарқатилаётган хабарларга кўра, унинг вафотига коронавирус сабаб бўлган.

Али Рамазоний вафот этишидан бир ҳафта муқаддам Ашраф Остонийнинг ишончли вакили сифатида сайланган эди. Журналистлар маълумотига кўра, Эрон парламентининг умумий ҳисобда 5 депутати коронавирусга учраган.

Эслатиб ўтамиз, Эронда ҳукумат вакиллари орасида коронавирус эпидемияси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Харирчидан бошланган эди. У касал ҳолатида, юқори ҳароратга қарамай, ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз матбуот анжуманида қатнашган. Шундан сўнг унда коронавирус борлиги аниқланган эди.

Шундан сўнг Эрон вице-президенти Маъсума Эбтекарда ҳам коронавирусга чалингани хабар қилинди. У уй карантинида қолмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг