Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ғазо икки қисмга бўлинганини эълон қилди

Исроил Ғазо икки қисмга бўлинганини эълон қилди

Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрини (Ғазо секторидаги 700 мингдан ортиқ аҳолига эга энг йирик шаҳар) қуршаб олди ва шу тариқа минтақани шимолий ва жанубий қисмларга бўлди, деди Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби Даниэл Хагарий.

Унинг қўшимча қилишича, тинч аҳолини эвакуация қилиш учун жанубга бир томонлама йўлак очиқлигича қолмоқда.

«Ғазо шимоли ҳамда Ғазо шаҳридаги икки баравар куч билан ҳужум қилишни давом эттирмоқдамиз. Қуруқликдаги операциялар бошлангандан бери биз 2500 дан ортиқ нишонни ургандик. Шунингдек, шу соатда биз ер ости ва ер устидаги инфратузилмаларга кенг миқёсли ҳужум уюштирмоқдамиз», — деди Хагарий.

Исроил нашрлари Ғазо шаҳрига катта зарбалар берилаётгани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси қуруқликдаги операция бошланганидан бир ҳафта ўтмай, 2 ноябрь куни Ғазони қуршаб олганди.

Халқаро ташкилотлар ва БМТ ҳарбий ҳаракатлар фонида минтақадаги оғир гуманитар вазиятни бир неча бор тилга олишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг