Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаевнинг машҳур баёнотидан сўнг Россия Қозоғистон нефтини чеклашга қарор қилди — ОАВ

Тўқаевнинг машҳур баёнотидан сўнг Россия Қозоғистон нефтини чеклашга қарор қилди — ОАВ

Фото: Ulysmedia.kz

Россия оммавий ахборот воситалари ёзишича, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Петербург форумидаги кескин баёнотларидан сўнг Россия Қозоғистон нефти экспортини чеклашни бошлаган. Бу ҳақда Ulysmedia.kz хабар берди.

Қора денгиз бўйидаги Новороссийск (Россия) порти иши тўхтатилган. Қозоғистон ўз нефтини шу порт орқали Европага экспорт қиларди. Қозоғистон Ғарбдаги харидорлар Россиянинг санкцияга тушган Urals нефти билан адаштирмаслиги учун ўз нефти номини ўзгартирганди.

Манбаларга кўра, ёпилишга сабаб — порт акваториясида топилган объектлар, улар Иккинчи жаҳон урушидан қолган миналар бўлиши мумкин экан. Шуларни ўрганиш учун порт ёпилган, дейилмоқда. 80 йил бурунги миналар энди «юзага қалқигани» тасодифми?..

Рус матбуоти воқеани айнан Санкт-Петербургдаги форумда Тўқаев Кремль учун кутилмаган баёнотлар бергани билан боғлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти унинг мамлакати ДХР ва ЛХРни тан олмаслигини айтганди. Камига РФ давлат думаси депутатлари ва россиялик тарғиботчиларни мамлакатлар ўртасида адоват уйғотиш билан шуғулланишда айблаганди.

Рус ОАВ ёзишича, Россиянинг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Констатин Затулинга Тўқаевнинг баёноти беадаблик туюлган ва «худди Украина сингари» чоралар билан пўписа қилган.

Қозоғистон эса, УНН ёзишича, ўз ҳудуди орқали Россия кўмири транзитини ёпди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг