Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Жанубий Кореядаги ёнғинда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Ўзбекистоннинг Корея республикасидаги элчихонаси маълумотларига кўра 2019 йилнинг 9 май куни Сеул шаҳрида яшайдиган ўзбекистонлик талабалар Мутал Йўлдошев (1997 йилда туғилган) ва Фаррух Мўминовнинг (1996 йилда туғилган)  квартирасида ёнғин содир бўлган. Натижада Ф.Мўминов воқеа жойида вафот этган. М.Йўлдошев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳанил касалхонасига олиб борилган. Бу ҳақда ТИВ ахборотида маълум қилинди. 

Консул ва яқин дўстлари иштирокида марҳумни аниқлаш борасида амалиёт ўтказилди. Дипломатик ваколатхона вакиллари М.Йўлдошевнинг аҳволидан ҳам хабар олган. Врачлар беморнинг ҳолатини оғир деб баҳоламоқда.

Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.

Элчихона Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мазкур ҳолатни назоратда ушлаб тургани ва Ўзбекистонга жўнатиш масаласи устида иш олиб бораётгани хабар қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг