Жаҳон тарихидаги ўнта даҳшатли зилзила: Шенсидан Ашхободгача

Сумарта зилзиласи.
Инсоният тарихидаги энг ҳалокатли 10 та зилзилада тахминан 2,5 миллиондан ортиқ одам қурбон бўлган. Ушбу зилзилаларнинг тўққизтаси Осиёга тўғри келади. Хусусан Хитойда бўлган учта зилзила натижасида 1,3 миллионга яқин одам ҳалок бўлган. Ушбу мақолада тарихдаги энг ҳалокатли 10 та зилзила ҳақида гаплашамиз.
«Шенси зилзиласи» – Хитой, 1556 йил 23 январ
«Шенси зилзиласи» тарихдаги энг ҳалокатли ер силкинишларидан бири сифатида танилган. Зилзила 1556 йил 23 январда Хитой шимоли-ғарбидаги Шенси провинциясида содир бўлган. 8 магнитудали зилзила оқибатида 830 000 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинади. Оқибатда ҳудуднинг минглаб иншоотлари вайрон бўлган ва минтақа аҳолисининг қарийб 60 фоизи ҳаётдан кўз юмган.
«Тяншан зилзиласи» – Хитой, 1976 йил 28 июл
Иккинчи энг ҳалокатли зилзила ҳам Хитойда содир бўлган. Сўнгги юз йил ичида энг кўп қурбон бўлган «Тяншан зилзиласи» 1976 йил 28 июлда саноат шаҳри Тяншанда содир бўлди. 7,8 магнитудали зилзила оқибатида 255 мингга яқин одам ҳалок бўлган ва 800 минг киши жароҳат олган.
«Халаб зилзиласи» – Сурия, 1138 йил 11 октябр
Тарихдаги учинчи энг ҳалокатли зилзила 1138 йил 11 октбрда Суриянинг шимолидаги Халаб вилоятида содир бўлган. Оқибатда 230 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Зилзила магнитудаси номаълум.
«Суматра зилзиласи» – Индонезия, 2004 йил 26 декабр
Ҳинд океанининг Жанубий Осиё ва Африка соҳилларидаги 14 та давлат Индонезиянинг Суматра оролида содир бўлган 9,1 магнитудали зилзиладан жабр кўрди. Индонезияда зилзила ва ундан кейинги цунами оқибатида 227 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 50 минг киши бедарак йўқолди. 1,7 миллионга яқин одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.
«Гаити зилзиласи» – Гаити, 2010 йил 12 январ
Гаитида содир бўлган 7 магнитудали зилзила оқибатида тахминан 222 000 киши ҳалок бўлди. 300 000 дан ортиқ киши жароҳат олди. Зилзила оқибатида 1,3 миллион киши уй-жойини ташлаб кетган, 100 мингга яқин уй вайрон бўлган.
«Дамғон зилзиласи» – Эрон, 856 йил 22 декабр
Эроннинг шимоли-шарқидаги Дамғон вилоятида содир бўлган 7,9 магнитудали зилзила оқибатида тахминан 200 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бу ҳалокатли зилзила оқибатида Эрон тарихидаги энг кўп қурбон берилган.
«Хайюан зилзиласи» – Хитой, 1920 йил 16 декабр
«Хайюан зилзиласи»нинг бошқа бир номи «Ганянчи зилзиласи»дир. Табиий офат натижасида 200 000 дан ортиқ одамнинг нуқта қўйилган.
«Ардабил зилзиласи» – Эрон, 893 йил 23 март
Тарихчиларнинг маълум қилишича, ушбу ҳалокатли зилзила Эроннинг Ардабил шаҳрида 893 йил 23 мартда содир бўлган. Оқибатда 150 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани тахмин қилинади.
«Канто зилзиласи» – Япония, 1923 йил 1 сентябр
«Канто зилзиласи» Япония тарихидаги энг ҳалокатли зилзила ҳисобланади. Токио-Йокогама ҳудудига катта вайронагарчилик олиб келган 7,9 магнитутли зилзила оқибатида 142 минг киши ҳалок бўлган. Зилзиладан кейин ҳам 380 дан ортиқ уй ёниб кетгани айтилади.
«Ашхобод зилзиласи» – Туркманистон (Собиқ иттифоқ), 1948 йил 5 октябр
1948 йил 5 октябрда Туркманистоннинг ҳозирги пойтахти Ашхободда содир бўлган 7,3 магнитудали зилзила оқибатида 110 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Сейсмологик назоратнинг йўқлиги натижасида қурбонлар кўп бўлиб чиқди. Ашхободдаги фалокатдан кейин Собиқ иттифоқнинг турли ҳудудларида сейсмик тадқиқотлар бошланганди.
Ва шунингдек, «Тошкент зилзиласи» – Ўзбекистон, 1966 йил 26 апрел
Мамлакатимизда содир бўлган бу зилзила катта моддий вайроналарга сабаб бўлган. Шаҳарнинг 80 фоизидан ортиғи вайрон бўлган. Ҳаммаси бўлиб 78 000 дан 95 000 гача уй вайрон бўлган. Табиий офат туфайли уйсиз қолганлар сони 200 000 дан 300 000 гача деб тахмин қилинади. Расмий маълумотларга кўра 15 киши ҳалок бўлган, бироқ қурбонлар сони 200 кишидан ортиқлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter