Бир кафеда тамадди қилган 18 киши заҳарланиб шифохонага тушди

Украинанинг Львов вилоятида 18 киши заҳарланиб шифохонага тушди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. Буни Львов вилояти маъмуриятининг фуқароларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича департаменти матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.
Маълумотларга кўра, 16 сентябрь куни 6 киши ўткир ичак инфекцияси белгилари билан шифохонага тушган. Уларнинг барчаси вилоятнинг Скол шаҳридаги «На горке» кафесида овқатланган.
«17 сентябрь куни соат 22:00ларда жами 18 киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида 2002 йил туғилган бир бола ҳам бўлган», – дейилади департаментнинг «Facebook»даги саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter