Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қиладиган комиссия таркибини эълон қилди

БМТ Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қиладиган комиссия таркибини эълон қилди

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси Федерико Вильегас Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қиладиган комиссия таркибини эълон қилди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сайтида хабар берилди.

Комиссия таркибига Норвегиядан Эрик Мёсе, Босния ва Герцеговинадан Ясминка Дзумҳур ва Колумбиядан Пабло де Грейфф учта мустақил аъзо сифатида киради.

Комиссия аъзолари 2022 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг 51-сессиясига ўз фаолияти тўғрисида оғзаки ҳисобот тақдим этиши керак. Тўлиқ ёзма ҳисобот 2023 йил март ойида тақдим этилиши лозим. Бундан ташқари, комиссия аъзолари БМТ Бош Ассамблеясининг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган 77-сессиясида маъруза қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг