Бугун Молдовада президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда

Бугун, 1 ноябрь куни Молдовада президент сайловларида овоз бериш бошланди.
Сайловларда саккиз номзод иштирок этмоқда, аммо улар ичида энг яхши имконият – Россияга мойиллиги айтиладиган президент Игор Додон ва Ғарб қўлловида саналадиган собиқ бош вазир Майя Сандуларда ҳисобланади. Бу ҳақида РБК хабар бермоқда.

Молдовада умумий президентлик сайловлари иккинчи маротаба ўтказилмоқда. 2016 йилги сайловларда Игор Додон ғолиб чиқди ва Россия билан яқинлашиш зарурлиги тўғрисида кампанияни илгари сурди. Тўрт йил унинг мавқеини ўзгартирмади.
У бетараф ташқи сиёсат, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Москва билан муносабатларни ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб келади.
Етти номзод эса унга қарши чиқмоқда. Асосий рақиб - собиқ бош вазир ва Европани қўллаб-қувватловчи Ҳаракат ва бирдамлик партияси раҳбари Майя Сандудир. Сўнгги сайловларда Санду иккинчи даврада Додонга ютқазганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи разведкаси раҳбари Сергей Наришкин Ғарб Молдовада рангли инқилобга ҳозирлик кўраётганини хусусида баёнот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter