Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фаластиннинг Ғазо секторида улкан ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

Фаластиннинг Ғазо секторида улкан ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор

Кеча, 17 ноябрь куни тунда Фаластиннинг Ғазо секторидаги Жабалия шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маҳаллий манбаларга кўра, Ғазо сектори шимолидаги аҳоли зич жойлашган Жабалия қочқинлар лагеридаги турар-жой биносида ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган.

Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. Воқеа жойида бир қанча қутқарув ва ўт ўчириш бригадалари ишламоқда. Ёнаётган бинодан эвакуация қилинган жароҳатланганлар тиббий ёрдам учун Байт Лаҳиа шаҳрига олиб кетилган.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос буни миллий фожиа деб атади ва мотам куни эълон қилинишини айтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг