Исроил бош вазири Эрон борасида таҳдидли чиқиш қилди

Исроил бош вазири Яир Лапид.
Коллектив Ғарб давлатлари Эроннинг ядро дастурини тўхтатиш учун куч ишлатишга тайёр.
Бу ҳақда Исроил бош вазири Яир Лапид маълум қилди. Бош вазирнинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Унга кўра, Эронни дипломатия йўли билан тўхтатиб бўлмайди.
«Эронни тўхтата оладиган ягона нарса бу эркин дунё давлатлари унга қарши куч ишлатишга тайёрлигини англашдир», деган Лапид АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида.
Бош вазирга кўра, ҳарбий таҳдид расмий Теҳроннинг ядро дастурини тўхтатишига сабаб бўлади.
Байден ва Лапид шунингдек, икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги муносабатларини кенгайтириш ва Эроннинг минтақани беқарорлаштиришига қарши декларацияни имзолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter