Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кореяга ишга жўнатаман деб 8000 долларга «ухлатди»

Кореяга ишга жўнатаман деб 8000 долларга «ухлатди»

Фото: «Newbur.ru»

Фарғонада 8000 АҚШ доллари эвазига танишини Жанубий Кореяга жўнатишга ваъда берган шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

2017 йил декабрь ойида Фарғона вилоятининг Фарғона туманида фуқаро М.М. таниши Ж.М.нинг ишончига кирган. 8000 АҚШ доллари эвазига укаси Т.Ж.ни 2 ой ичида Жанубий Кореяга ишлашга жўнатишини айтиб алдаган. Сўнгра берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг