Педагог билан ўқитувчининг фарқи нимада?

Савол: Педагог билан ўқитувчининг фарқи нимада?
Дилафрўз ИСОҚОВА, Зангиота туманидаги 30-мактаб ўқитувчиси
Жавоб: Истеъмолда педагог ва ўқитувчи атамасини синоним сифатида ишлатамиз. Бир қараганда бу тўғри. Аммо айрим қирралари билан иккиси бир-биридан фарқ қилади. Яъни, педагог (юн. paidagogos — тарбиячи) — педагогика мутахассиси; болалар ва ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш билан шуғулланувчи, шу соҳа бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган шахсдир. Ўқитувчи эса умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида таълим-тарбия ишларини амалга оширадиган, ўқув жараёнига раҳбарлик қиладиган мутахассисдир.
Саволга педагогика фанлари доктори Роҳатой САФАРОВА жавоб берди.
marifat.uz сайтидан олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter