Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европадан «қувилган» Россия термаси ярим йил деганда илк бор ғалаба қозонди

Европадан «қувилган» Россия термаси ярим йил деганда илк бор ғалаба қозонди

Футбол бўйича Россия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Ироқни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув Санкт-Петербургдаги «Газпром Aрена»да бўлиб ўтди.

Бу ғалаба Россия терма жамоаси учун олти ой ичида биринчиси бўлди. Сўнгги бор россияликлар ўтган йилнинг 24 сентябр куни Қирғизистон билан ўйинда (2:1) ғалаба қозонганди.

Шундан сўнг Россия терма жамоаси Тожикистон, Ўзбекистон ва Эрон билан ўйинларда уч марта дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил бошида Украинадаги уруш ортидан ФИФА ва УЕФАдаги барча мусобақалардан четлатилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг