Трамп: «АҚШ «Толибон» билан ҳеч қандай музокара ўтказмайди»

АҚШ президенти Доналд Трамп «Толибон» билан ҳеч қандай музокара ёки келишув бўлмаслигини айтди.
«Қаранг, улар Афғонистонда дуч келган одамни ўлдирмоқдалар, портлатмоқдалар. Бу ҳолатда биз улар билан ҳеч қандай келишув ҳақида ўйламаймиз. Қачондир музокаралар бўлиши мумкин, аммо бу узоқ вақтни талаб этади», — дея Трампнинг сўзларини келтирмоқда «РИА Новости».
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, шанба куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг хорижий давлатларнинг элчихоналари жойлашган кварталида бир худкуш ўзини портлатиши натижасида 103 киши ҳалок бўлган, 235 киши жароҳатланганди. Куни кеча яна бир терактда 11 нафар аскар нобуд бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter