ЕХҲТ Ўзбекистонга яна кузатувчилар юбормоқчи

17 сентябрда Марказий сайлов коммисияси матбуот марказида маъсуллар ва ОАВ вакиллари иштирокида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани тўғрисида хабар берган эдик.
Мажлисда номзодлар ташвиқоти масаласидан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
МСК қарорига мувофиқ Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг 28 нафар узоқ муддатли кузатувчиси рўйхатдан ўтказилди.
Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган яна 7 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 32 нафар вакили аккредитациядан ўтказилган. Аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 962 (48 нафари хорижий) нафарни ташкил этмоқда. Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловгача яна 250 нафар кузатувчисини юборишни режалаштирган, дейилади комиссия йиғилишида.
Эслатиб ўтамиз, президентлик сайловига ОАВларни аккредитация қилиш ва рўйхатга олиш 15 октябргача давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter