Ўқувчини уриб тилга тушган ўқитувчи яна бир ҳуқуқбузарлиги учун 7 суткага қамалди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабда болани калтаклаган аёл бошқа бир қанча ҳуқуқбузарликлар содир этиб жавобгарликка тортилди.
Чилонзордаги автомобиллар тўқнашувида Menlo ҳайдовчиси жароҳат олди
Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий маълумот берди.
Тошкентда Tesla иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Чилонзор туманида Tesla ва Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Чилонзорда 1 ёшли қизчанинг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Чилонзор туманида 1 ёшли қиз вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро ўзига ўзи тан жароҳати етказганлиги акс этган видео тарқалди.
Чилонзорда содир бўлган йирик ёнғиндан 5 киши қутқарилди
27 февраль куни тунда Чилонзор тумани, «Бектўпи» МФЙ Дийдор кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди.
Чилонзорнинг катта қисмида электр ўчирилади
Бугун, 12 январь куни 12:00 дан 18:00 гача Чилонзор туманинг катта қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилиши эълон қилинди.
Чилонзорда тоби қочган аёл метро йўлига йиқилди
Жорий йилнинг 27 декабрь санасида Чилонзор метро бекати платформасидаги йўловчилардан бирининг тоби қочиб, метро йўлига йиқилиб тушган.
Чилонзорда ўғрилар тунда уйларга кираётгани ҳақида хабар тарқалди
Ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
«Қатортол»да куну тун ишлайдиган туристик кўча, «Бўрижар» каналида гастрономик сайилгоҳ, «Chilonzor City» ва бошқалар — Чилонзорни камбағалликдан чиқариш дастури эълон қилинди
Қарор билан Чилонзор туманини 2024 йилда ривожлантириш, камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланган.
Тошкентда ўқувчи ўз синфдоши томонидан пичоқлангани айтилганди. Расмий муносабат берилди
Жорий йилнинг 13 октябрида ижтимоий тармоқ саҳифаларида Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 178-мактаб 9-синфи ўқувчилардан бирининг синфдошлар орасидаги пичоқбозлик ортидан жароҳатлангани ва бунга масъулларнинг эътибор бермаётгани айтилган хабар тарқалди.
Чилонзор туманида қўшимча иссиқлик таъминоти манбаи ишга туширилди
Бугун, 14 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ишга туширилган когенерация иншоотини ҳам кўздан кечирди.
Чилонзордаги «қотиллик»: вазирлик кўча юзидаги 29 та дарахтнинг қасддан қуритилганини айтмоқда
Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев бир неча кун муқаддам ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Лутфий кўчасида қуриб қолгани сабабли кесилган 29 туп – 28 туп шумтол ва 1 туп заранг дарахти бўйича янги тафсилотларни маълум қилди.
Томда сайр қилган ўқувчиларга нисбатан чора кўриладиган бўлди
Ижтимоий тармоқларда кўпқаватли уйнинг том қисмида мактаб ўқувчилари юрганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Тунги жанжал, ажабтовур расмий изоҳ ва хонанда Канизанинг ҳақиқатлари
Фақат мен эмас, сиз ҳам кўрдингиз Чилонзор туманидаги тунги жанжал видеолавҳасини, тўғрими? Оддий аҳоли бир томон ва кўринишидан енгилтаклиги сезилиб турган «капалак»лар бир томон! Бақир-чақир, қий-чув, сўкинишу ҳақоратлар!.. Жиккаккина қиз кела солиб, ҳаммага ташланяпти. Кейин иккинчиси шиддат билан ҳужум қиляпти!..
Чилонзордаги тунги жанжалга расмий изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманида «тунги капалаклар» маҳаллий аҳолининг тинчини бузаётгани ва улар ўртасидаги жанжал акс этган видеолар тарқалди.
Чилонзордаги клиникада шифокор аёл бошлиғи томонидан калтакланди
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тошкентдаги «мис заводи»да газ портлаши оқибатида 6 киши жароҳат олди
Айни вақтда ҳодиса оқибатлари бартараф этилмоқда
Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Чилонзорда 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилди.
Диққат! Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сувсиз қолади
Иссиқ сув таъминоти 7 июн куни кечқурун соат 21:00 гача ишга тушади.
Чилонзорда содир этилган йирик ўғирлик жинояти фош қилинди
Кийим-кечак дўконидан содир этилган ўғрилик жинояти «иссиқ изидан» фош этилди.
11 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади
Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.
Чилонзорда машиналарнинг ойналарини синдириб кетган шахс қўлга олинди
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Чилонзорда бир кунда бир нечта автомашина ойнаси синдириб кетилди
Бугун, 22 декабрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бир нечта автомашина ойнаси синдирилди.
Тошкентдаги дўкондан бир ярим ойда 42 млн. сўмлик сариёғ ўғирланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош ҳисобчи ярим млрд сўмни ўзига иш ҳақи қилиб олгани аниқланди
Чилонзор туманида тадбиркорнинг 506,7 млн сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди.
Чилонзордаги ёнғин 150 квадрат метр майдондаги маҳсулотларга зарар етказди
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«270 минг долларлик» фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди
22 ёшли Анвар таниши 23 ёшли Боситхонга қандолат маҳсулотларини сотиш орқали тадбиркорлик қилишларини ваъда қилган ҳамда бўлиб-бўлиб жами 270 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Чилонзорда сохта шартнома билан уй сотаётган раҳбар фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Расул Кушербаев: Кечаги ишлар бўйича икки оғиз
Тошкент шаҳар бош экологи Фарҳод Деҳқонов кеча тунда қўйиб юборилиб, оиласи бағрига қайтди. У Чилонзор ва Учтепа туманларидаги дарахткушлик иши ортидан ҳибсга олинганди.