Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Путин билан Женевада учрашмоқчи

Кеча, 13:36

Украина президенти Владимир Зеленский ўз жамоасига Владимир Путин билан учрашув ташкил қилиш вазифасини топширди.

Алиев Россияни Украинадаги элчихонага зарба беришда айблади

16/02, 11:18

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Мюнхен хавфсизлик конференциясида Россияни Киевдаги Озарбайжон элчихонасига уч марта зарба беришда айблади.

Макрон: Европа Россия билан музокараларда иштирок этиши керак

14/02, 09:25

Франция президенти Эммануэль Макрон Европа давлатлари Россия билан Украинадаги урушни якунлаш бўйича музокараларда бевосита иштирок этиши шартлигини билдирди. У бу ҳақда 13 февраль куни Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясидаги чиқиши чоғида маълум қилди. Бу ҳақда Le Monde хабар берди.

Кремль Украина ва АҚШ билан янги музокаралар санасини маълум қилди

13/02, 17:14

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам музокаралар келаси ҳафта давом эттирилишини тасдиқлади.

Apple минглаб Россияликлар аккаунтларини блокламоқда. Бу санкциялар рўйхати билан боғлиқ

12/02, 14:40

Apple компанияси АҚШ ва Европа Иттифоқи санкция рўйхатларига киритилган шахслар билан исм-шарифи мос келган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини блоклашни бошлади. Бу ҳолат тахминан 10 мингга яқин россияликка таъсир кўрсатиши мумкин.

Россияда меҳнат мигрантларининг вояга етмаган фарзандлари ҳам солиққа тортилмоқда

10/02, 13:12

Мигрантлар даромадлари устидан назорат кучайтирилмоқда.

Бахтиёр Саидов Россия элчиси билан музокаралар ўтказди

10/02, 09:14

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик натижалари ҳамда жорий йил учун режалаштирилган тадбирлар ТИВдаги учрашувда муҳокама қилинди.

Рус генералига суиқасд уюштирган эркак Дубайда қўлга олинган

09/02, 14:20

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Владимир Алексеев Москвада уюштирилган суиқасддан сўнг шифохонада қолмоқда.

Украина разведкаси: Путин Трампга 12 триллион долларлик келишув таклиф қилган

09/02, 10:46

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина разведкаси Кремль АҚШ президенти Дональд Трампни ўз томонига оғдириш мақсадида 12 триллион долларлик йирик иқтисодий келишув таклиф қилгани ҳақида маълумотга эга.

АҚШ урушни ёз бошигача якунлашни истаяпти – Зеленский

07/02, 19:25

Украина президентининг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти урушни ёз бошигача тугатишни мақсад қилган ва шу йўналишда аниқ музокаралар режасини таклиф этмоқда.

Москвада яна бир генерал отиб кетилди, аҳволи оғир

06/02, 14:38

Москва шаҳрида Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга нисбатан суиқасд содир этилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.

Украина бўйича учтомонлама музокараларнинг иккинчи раунди якунланди

06/02, 12:33

Абу-Дабида ўтган Россия, Украина ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи раунди якунланди.

Япония томонидан Россия агрессиясига қарши киритилган санкциялар кўлами маълум қилинди

03/02, 21:35

Санкциялар хронологиясига эътибор қаратилса, 2022 йил февраль ойида Украина уруши бошланганидаёқ Россиянинг бир қатор давлат амалдорлари, жумладан, президент Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, олигархлар, ҳарбийларга тегишли маблағлар музлатилган.

Украина эҳтимолий сулҳ бузилишига қарши Россияга нисбатан режа тайёрлаяпти – FT

03/02, 13:26

Украина келгусида эҳтимолий сулҳ келишуви бузилган тақдирда Россияга жавоб чораларини кўриш учун махфий ҳарбий режа ишлаб чиққан. Бу ҳақда Financial Times нашри Ғарб давлатларидаги манбаларга таяниб хабар берди. Айни пайтда мазкур маълумот расман тасдиқланмаган.

Экспертлар: Бу ҳолат Учинчи жаҳон урушига олиб келади...

03/02, 09:49

АҚШ ва Россия ўртасида “cовуқ уруш” давридан кейин илк бор ядро қуроли бўйича чегарасиз пойга яна авж олиши мумкин, дея бонг урмоқда Ғарб матбуоти. 

Афғонистон фуқароларини Россияга ишлашга жўнатмоқчи

02/02, 10:21

Мамлакат аҳолиси асосан ёшлардан иборат бўлиб, зарурат туғилган жойларга малакали ва профессионал кадрларини юбориши мумкин.

Еврокомиссия Россияни “қора рўйхат”га киритди. Бу нимани англатади?

31/01, 22:33

Ҳозирга қадар ушбу рўйхатга Шимолий Корея, Эрон, Афғонистон, Яман, Сурия каби давлатлар киритилган эди.

Зеленский: энергия объектларига зарбалар тўхтади, аммо логистика нишонга олинмоқда

31/01, 09:59

Жума тонгидан буён Украина ҳудудларида энергия инфратузилмасига қарши зарбалар деярли кузатилмади. Бу ҳақда Украина президенти маълум қилди. Истисно сифатида Донецк вилоятида газ инфратузилмасига авиа бомба орқали берилган ягона зарба қайд этилган.

Россияда мигрантлар сони сўнгги бир йилда 10 фоизга камайди

29/01, 17:34

Россияда мигрантлар сони сўнгги бир йил ичида 10 фоизга қисқарди. 2026 йил бошига келиб мамлакатда 5,7 миллион нафар хорижий фуқаро бўлган, 2025 йил бошида эса уларнинг сони тахминан 6,3 миллионни ташкил этган. Бу ҳақда ИИВ Миграция хизмати таҳлил бошқармаси раҳбари Александр Пережогин маълум қилди.

Рамзан Қодиров музокараларга қарши чиқди

29/01, 16:47

«Шунча иш қилинганидан кейин музокаралар… Мен музокараларга қаршиман», — деган Чеченистон раҳбари.

Россияликлар байрамларда Беларус ва Ўзбекистонни танлашмоқда

29/01, 14:31

Феврал ва март ойларидаги байрамларни россияликлар қаерда ўтказишлари маълум бўлди.

CSIS: Урушда 325 минг рус, 140 минг украин ҳарбийлари ҳалок бўлган

28/01, 16:37

АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.

Қирғизистон Россия устидан судга даъво аризаси киритди

27/01, 20:35

Россия мигрант ишчиларнинг оилаларига бепул тиббий суғурта полисларини беришдан бош тортиб, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 96-97-моддаларини бузмоқда.

Россияда қаровсиз қолган 14 нафар бола Ватанга қайтарилди

27/01, 16:40

Россия Федерацияси ҳудудида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди.

ТИВ: Россия элчиси билан муҳожирлар масаласи муҳокама қилинди

27/01, 15:53

Учрашувда Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи вафот этди

27/01, 11:55

Игнатев 1988 йилда Европа чемпионатида ғолиб чиққан СССР ёшлар терма жамоасига мураббийлик қилган.

ЕИ 2027 йилдан Россия гази импортини тақиқлайди – Reuters

26/01, 16:50

Европа Иттифоқи Кенгаши 2027 йилдан Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқлашни назарда тутувчи қонунни тасдиқлади. Қарор душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган вазирлар йиғилишида қабул қилинди. Словакия ва Венгрия ушбу қарорга қарши овоз берди. Венгрия масалани Европа судига олиб чиқишини ҳам маълум қилди.

Украина бўйича уч томонлама музокаралар келаси ҳафта давом эттирилади

26/01, 10:15

АҚШ, Украина ва Россия ўртасида 23–24 январь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтган уч томонлама музокаралар келаси ҳафта шу ернинг ўзида қайта давом эттирилади. Бу ҳақда 24 январь куни Axios нашри мухбири Барак Равид манбага таяниб хабар берди. 

БААдаги музокаралар: Путин ва Зеленский учрашиши мумкин

25/01, 11:55

АҚШ расмийларининг айтишича, икки кунлик музокаралар давомида барча масалалар муҳокама қилинган: Донбассдаги Россиянинг ҳудудий даъволари, Запорижжя атом электр станцияси бўйича низо ва уруш тугаганини ва қайта бошланмаслигини аниқ кўрсатиш учун иккала томоннинг зарур бўлган юмшатиш чоралари.

Ўтган йили рус газининг Ўзбекистонга экспорти 30 фоизга ошган

24/01, 15:45

Ҳисоботга кўра, «Сибир кучи» газ қувури орқали Хитойга етказиб берилган Россия гази ҳажми 25 фоизга, яъни қарийб 8 миллиард куб метрга ошган ва 2025 йил якунида деярли 39 миллиард куб метрга етган.

Киевда 6 мингдан ортиқ уй иссиқлик таъминотисиз қолди

24/01, 15:20

Киевда Россия томонидан амалга оширилган оммавий ҳужум оқибатида 6 мингдан ортиқ турар жой иссиқлик таъминотисиз қолди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди.

Тажовузкор  «риторика» тўхтамаяпти. Энди Валуев «акиллаб» чиқди

23/01, 09:59

Россиялик пропагандачи Владимир Соловьёв бошлаб берган  тажовузкор  «риторика»ни Александр Дугин давом эттирганди.

Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина вакиллари музокара столига ўтиради

23/01, 09:49

Унинг сўзларига кўра, Россия делегациясига Бош разведка бошқармаси раҳбари Игорь Костюков бошчилик қилади. Шунингдек, Путин АҚШ музокарачилари билан учрашувдан кейин Абу-Дабига йўл оладиган Россия делегациясига тегишли кўрсатмалар берган.

Россия, Украина ва АҚШ вакиллари ўзаро учрашади

22/01, 21:14

Бугун Москвага келиши режалаштирилган АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Абу-Дабига боришини айтган.

Путин Тинчлик кенгашига музлатилган активларидан 1 млрд доллар бермоқчи

22/01, 16:45

Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШ томонидан музлатиб қўйилган активларидан 1 миллиард долларни Тинчлик кенгашига йўналтириш имкониятини билдирди. Унинг айтишича, бу қадам Россиянинг фаластин халқи билан мавжуд алоҳида муносабатларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Тошкент Кремлга сиёсий сигнал йўллади

22/01, 14:43

Ўзбекистон суверенитетига нисбатан кучайиб бораётган мафкуравий босим шароитида расмий Тошкент ташқи сиёсатда кескин риторикага асосланган реакция эмас, балки дипломатик мувозанат ва стратегик ҳисоб-китобга таянган жавоб моделини шакллантирмоқда.

Россиялик генерал ўлимида айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди

21/01, 19:02

Портловчи моддаларни етказиб беришда айбланган озарбайжонлик Роберт Сафарян 25 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди.

Bloomberg: Олтин нархи ўсиши Россияга Европада музлатилган активлар билан тенг фойда берди

21/01, 14:52

Жаҳон бозорида олтин қийматининг ошиши Россияга катта молиявий фойда келтириб, Европада активлари музлатилиши натижасидаги йўқотишларнинг катта қисмини қоплашга хизмат қилди.

Босфорда чўкиб кетган Россиялик спортчининг жасади беш ойдан сўнг топилди

21/01, 14:48

Туркия денгиз полицияси Босфорда номаълум эркакнинг жасадини топди.

«Россия бошқараётган МДҲда қолишнинг маъноси йўқ» – Молдова МДҲдан чиқиш жараёнларини бошлади

20/01, 11:59

Молдова Россия бошчилигидаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқишни расман якунлаш учун зарур ҳуқуқий жараёнларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда душанба куни мамлакат ташқи ишлар вазири Михай Попшой маълум қилди.

Сталиннинг Хитой раҳбари билан ёзишмалари архивдан чиқарилади

19/01, 19:47

Агентлик раҳбари Росархивнинг ҳамкорлари қаторида Беларус, Қозоғистон, Ветнам, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Жазоирни тилга олди.

“Шимолдан эсган совуқ шамол”. Россиялик яна бир пропагандачи Ўзбекистонга тил теккизди

19/01, 13:23

Россиялик файласуф ва сиёсатшунос Александр Дугин постсовет маконида мустақил давлатлар даври ортда қолгани ҳақидаги иддаони илгари сурар экан, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Грузия, Озарбайжон каби давлатларнинг суверенитетини шубҳа остига олди.  

Россия ташқи ишлар вазирлиги Соловёвнинг гапларига изоҳ берди

15/01, 22:55

Эслатиб ўтамиз, Соловёв ўз дастурида Арманистон ва Марказий Осиёга нисбатан ҳарбий амалиёт ҳақида гапирганди ва Украина урушини мисол қилиб келтирган. 

Россия тинчликсевар давлатлар рейтингида охирги ўринни эгаллади

15/01, 21:18

Судан, Конго Демократик Республикаси ва Яман ҳам энг паст ўринларни эгаллади.

Вазият жиддийлашмоқдами? АҚШ яна Россияга алоқадор танкерни ушлади

09/01, 20:57

WSJ хабарига кўра, танкер АҚШ санкциялари остида бўлган пайтда Россия нефтини ноқонуний ташиб юрган.

Россиядаги минтақада барча алкогол дўконлари ёпилди

09/01, 19:12

Энди спиртли ичимликлар кунига 2 соатга сотилади.

Трамп қўлга олинган танкердаги икки Россияликни озод этишга қарор қилди

09/01, 15:15

Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия томонининг мурожаатига жавобан АҚШ томонидан ушлаб қолинган танкер экипажидаги икки нафар Россия фуқаросини озод этишга қарор қилган. Россия ТИВ бу қарор учун АҚШ президентига миннатдорлик билдирган.

АҚШ рус нефти ва газини харид қилаётган давлатларга нисбатан санкция жорий этмоқчи

09/01, 10:51

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини айтди. Шу билан бирга, у Вашингтон бу қонунни амалда қўллашга мажбур бўлмаслигига умид билдирди.

Россия Украинани қақшатқич ўққа тутди: «Орешник» қўлланилган бўлиши мумкин

09/01, 10:06

Россия қўшинлари жумага ўтар кечаси Киев шаҳрини дронлар ва ракеталар орқали ҳужумга тутди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган, 16 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олган.

Россияда тиббий кўрикдан бош тортган мигрантлар депортация қилиниши мумкин

09/01, 09:55

Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари учун мажбурий тиббий кўрик талаблари кучайтирилиб, қоидабузарлик учун депортация чоралари қўлланиши мумкин

Франция ва Британия Украинага 15 минг аскар юбормоқчи

08/01, 19:38

Россия уларни қонуний нишон дея ҳисоблашини билдирди.

Россиялик сиёсатчи АҚШга ҳужум уюштиришни таклиф қилди

08/01, 17:10

Рус сиёсатчилари АҚШ томонидан Шимолий Атлантикада Россия байроғи остида ҳаракатланаётган Marinera танкерининг қўлга олинишига жавобан кескин жавоб қайтаришни талаб қилмоқда.

Мигрантларнинг Россияда бўлиш қоидалари кучайтирилиши мумкин

08/01, 14:15

Давлат Думасида миграция сиёсатига оид янги қонун лойиҳалари тайёрланмоқда. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди. 

АҚШ Россия танкерини қўлга олганини эълон қилди

07/01, 20:32

Танкер АҚШ кучлари икки ҳафта давомида таъқиб қилганидан сўнг Шимолий Атлантикада ушланган.

Путинни улуғлаш борасида янги таклиф илгари сурилди

07/01, 16:36

Россия президенти Владимир Путин мамлакат тарихида ўтган Иван III, Пётр I, Екатерина II сингари ҳукмдорлардек “буюк” сифатига лойиқдир

Украина урушидан Ўзбекистон қамоқхонасига

07/01, 16:04

Россиядан урушга кетган бухоролик муҳожир 3,5 йилга қамалди.

Россияда қарзи бор мигрантларга меҳнат патенти берилиши ва узайтирилиши тақиқланиши мумкин

06/01, 09:05

Давлат думасига қарздорлиги мавжуд бўлган ва суд қарорларини бажармаётган чет элликларга меҳнат патентларини бериш ёки узайтиришни чеклаш бўйича қонун лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда

Россияликлар дам олиш учун борадиган энг арзон йўналишлар: Ўзбекистон — иккинчи ўринда

04/01, 21:26

Икки киши 14 млн сўмга бир ҳафта Ўзбекистонда дам олиб кетиши мумкин.

Марказий осиёликлар Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида кўриляпти – Алишер Қодиров

03/01, 14:05

«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Россия Федерациясида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирининг куч ишлатар тизим ходимлари томонидан калтаклаб ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, шимолда меҳнат муҳожирлари учун «вазият ой сайин фақат ёмонлашиши»ни айтмоқда.

Ўзбекистонлик муҳожир вафоти: ТИВ Россия томонига нота йўллади

02/01, 13:15

Айни пайтда фуқаронинг вафот этиш сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот мавжуд эмас. Тегишли идоралардан аниқ маълумотлар келиб тушиши билан жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.

АҚШ разведкаси Украина Путин қароргоҳига ҳужум қилмаганини аниқлади – WSJ

01/01, 12:55

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) Украина Россия президенти Владимир Путинга ёки унинг Валдайдаги қароргоҳига ҳужум қилмаган, деган хулосага келди.

Москва Киевни Путин қароргоҳига ҳужумда айблаяпти. Бу Киевга ҳужум учун баҳона бўлиши мумкин

30/12, 11:23

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Россия президентининг Новгород вилоятидаги Валдайда жойлашган давлат қароргоҳига дронлар ёрдамида ҳужум қилганини даъво қилди. Бироқ Лавров бу даъволарга ҳеч қандай далил келтирмаган.

Россияда 2026 йилга ном берилди

27/12, 23:00

Путин 2027 йилга ҳам ном топиб қўйган.

Россия–Украина сулҳига эришишнинг ягона йўли айтилди

27/12, 17:08

Максим Жорин жанговар ҳаракатларни тўхтатишнинг бошқа йўлларини кўрмаётганини таъкидлади.

Махфий ҳужжатлар Путиннинг чорак аср аввалги даъвосини ўртага чиқарди

27/12, 13:45

Россия президенти Владимир Путин 2001 йилдаёқ Украинага кўз тиккан, Қозоғистон ва Кавказга нисбатан ҳудудий даъво билан чиққан. Жорж Вашингтон университети (АҚШ) ҳузуридаги Миллий хавфсизлик архиви сайтида чоп этилган махфийликдан чиқарилган стенограммалар ана шундан далолат беради.

АҚШ Украинага 15 йиллик хавфсизлик кафолатларини таклиф қилган

27/12, 10:21

Украина президенти Владимир Зеленский 26 декабрь куни Axios'га берган интервьюсида АҚШ Украинага 15 йиллик хавфсизлик кафолатлари таклиф қилганини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, бу вақт давомида АҚШ ва Украина ўртасида хавфсизликнинг мустаҳкамланиши мумкин, аммо Украина учун 15 йиллик кафолатлар етарли эмас.

«Коммерсант»: Россия АҚШ билан Запорожье АЭС устидан қўшма назорат масаласини муҳокама қиляпти

26/12, 10:35

Россия ва АҚШ Украина иштирокисиз, Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Запорожье атом электр станциясини қўшма бошқариш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда манбасини ошкор этмаган ҳолда «Коммерсант» нашри хабар берди.

Польша нобиометрик паспортга эга Россияликларни мамлакатга киритмайди

25/12, 16:40

Еврокомиссия сайтида эълон қилинган янгиланган ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Польша биометрик чипга эга бўлмаган, беш йил муддатга берилган россияликларнинг хорижий паспортларини тан олишни тўхтатади.

Россия тунда Украина энергетика тизимига оммавий ҳужум уюштирди

24/12, 10:56

Россия ҳарбийлари тун давомида Украина ҳудудига ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда оммавий ҳужум уюштирди. Жами ўндан ортиқ ҳудуд зарба остида қолди. Украина Қуролли Кучлари Ҳаво кучлари маълумотига кўра, ҳужумда турли хилдаги 635 та учувчисиз учиш аппарати, Х-101 ва «Искандер-К» туридаги 35 та қанотли ракета, шунингдек учта «Кинжал» ракета қўлланган. Мамлакат бўйлаб 30 та тўғридан-тўғри зарба қайд этилган.

Илҳом Алиевнинг Россияга келмагани сабаби очиқланди

23/12, 15:35

Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг жорий йил 22 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган норасмий МДҲ саммитида қатнашмагани ОАВ ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама этилмоқда.

IBA Россиялик боксчи Абдумалик Халоковнинг қулоғини тишламаган деб топди

23/12, 12:14

2–13 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган IBA эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) ва Всеволод Шумков (Россия) ўртасида юз берган «қулоқ тишлаш» эпизоди бўйича соҳа экспертлари томонидан текширув ўтказилганини маълум қилди. Ўрганишлардан сўнг жанг натижаси ўзгаришсиз қолдирилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга сафари якунланди

22/12, 21:31

Давлатимиз раҳбарига, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистон Президентларига Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев «Эрмитаж»га ташриф буюрди

22/12, 19:40

Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишдилар.

Президент МДҲ раҳбарлари норасмий саммитида қатнашди

22/12, 17:32

Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш, хусусан, ёшларнинг ижодий, инновацион ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

Москвада яна бир генерал машинасида портлатиб юборилди

22/12, 14:37

Москва жанубида РФ ҚК Бош штаби тезкор тайёргарлик бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Фанил Сарваров ўз автомобилида портлатиб юборилди. Бу ҳақда РФ Тергов қўмитаси маълум қилди.

«Украина адолатли ва барқарор тинчликка содиқ» – Уиткофф

22/12, 11:29

АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Майамида Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров ва Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрий Гнатов билан учрашдилар.

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик борасида Россия билан келишиб олди

22/12, 10:47

Уруновнинг таъкидлашича, мазкур музокара Президент Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербургга амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтган.

Путин Рамзан Қодировни ўрнак қилиб кўрсатди

20/12, 21:06

Россия аҳолиси йил сайин камайиб бормоқда.

Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини якунлаб, Россияга йўл олди

20/12, 17:52

«Ханэда» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Япония парламенти депутати Мунео Сузуки, ташқи ишлар вазири ўринбосари Оцуру Тэцуя ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Россия IMEIни рўйхатдан ўтказишни пулли қилмоқчи

20/12, 17:23

2027 йилдан IMEI телефон рақами билан қатъий боғлаб қўйилади — рўйхатга олинмаган смартфонни ҳатто SIM-картани алмаштириб ҳам ишлатиб бўлмайди.

Россия уч нафар ўзбекистонлик маҳкумни террорга уринишда айблаяпти

20/12, 12:15

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.

ЕИ Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланиш бўйича келишувга эриша олмади

19/12, 10:42

Politico нашрига кўра, Украинага ёрдам кўрсатиш учун қўшма қарз олиш механизмида Венгрия, Словакия ва Чехия иштирок этмайди. Бу давлатлар Киевга қўшимча молиявий ёрдам ажратишга қарши чиққан.

Россия аскарлари Эстония ҳудудига киргани аниқланди

18/12, 21:16

Bloomberg агентлиги Эстония расмийларига таяниб хабар беришича, чегарачилар мамлакатда тахминан 20 дақиқа қолишган.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

18/12, 11:58

Мактабларда учраб турадиган «навбатдаги жиноят» эмас, балки рус жамиятида тобора кучайиб бораётган миллатчиликнинг ҳаётга кўчган акси.

Тожикистон ТИВ 4-синф ўқувчисининг ўлими ортидан рус элчисига расмий нота топширди

17/12, 16:11

Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григориев Москва яқинидаги мактабда тўртинчи синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши муносабати билан мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Россияда тарқалаётган Гонконг гриппи: аломатлари, хавфи ва ундан ҳимояланиш

17/12, 11:44

Россияда грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликлар билан касалланиш кўпаймоқда. Бугунги кунда Россия бўйлаб тахминан ҳар юз кишидан бири грипп билан оғримоқда. Айрим ҳудудларда бир ҳафта ичида беморлар сони икки бараварга етган.

Россияда Путинга ҳукм ўқиган ХЖС судьяларининг ўзларига ҳукм ўқилди

13/12, 11:50

Москва шаҳар суди судьяси Андрей Суворов Халқаро жиноий суд (ХЖС) раиси Пётр Йозеф Хофманский ва унинг уч ўринбосари, шунингдек, ХЖС прокурори Карим Хонни ҳибсга олиш ҳақида сиртқи ҳукм чиқарди.

Киев АҚШга «тинчлик режаси» бўйича ўз таклифларини тақдим этди

11/12, 12:41

Украина қатор европалик иттифоқчилари билан маслаҳатлашувлардан сўнг АҚШ маъмуриятига Дональд Трамп таклиф қилган тинчлик режасига ўзининг расмий тузатиш ва изоҳларини юборди. Бу ҳақда аввал Axios, кейин эса «РБК-Украина» манбалари орқали маълум қилинди.

Кеча тунда Москва аэропортлари 7 соатга «ёпилиб қолди»

11/12, 11:21

Кеча тунда Россияда Украина дронлари томонидан навбатдаги йирик ҳужум амалга оширилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Россияда самолёт қулади: экипажнинг барча аъзоси ҳалок бўлган

09/12, 16:14

Россиянинг Иваново вилояти Фурманов туманида Россия ҳарбий-транспорт самолёти – Ан-22 «Антей» ҳалокатга учради.

Axios: АҚШ Украинага кучли босим ўтказяпти

09/12, 13:38

Бу ҳақда Axios нашрига украиналик икки расмий маълум қилган.

Ғарб Европа танкерларига Россиядан нефт ташишни тақиқламоқчи

06/12, 13:36

«Катта еттилик» (G7) давлатлари ва Европа Иттифоқи Россия нефтини денгиз орқали ташишга оид қоидаларни кескин кучайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар берди.

АҚШ Европа давлатларини Россия активларини Украинага бермасликка чақиряпти

06/12, 08:35

Bloomberg агентлигининг хабар қилишича, АҚШ бир нечта Европа Иттифоқи мамлакатларини Украинага ёрдам кўрсатиш учун Европада музлатилган Россия активларини ишлатиш режасини қўллаб-қувватламасликка чақирган. Бу ҳақда агентликка бир неча европалик дипломатлар маълум қилган.

Путин Россиянинг «икки яқин дўсти» кимлигини айтди

04/12, 23:34

Россия раҳбари, шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Хитой раиси Си Цзинпин давлатлараро энг мураккаб масалаларга ҳам ечим топишга интилаётганини таъкидлади. Путиннинг сўзларига кўра, мамлакатлар келишувга эриша олишининг асосий сабаби ҳар икки етакчининг «донолиги»дир.

Россия украин болаларини Шимолий Корея лагерларига олиб кетяпти – Bild

04/12, 16:45

Украина болаларининг Россия томонидан мажбурий равишда олиб кетилиши ва қайта тарбиялашга уринишлари янада жиддий тус олмоқда, деб ёзмоқда Германиянинг Bild нашри.

Путин: «Тинчлик режаси Аляскадаги келишувларга асосланган»

04/12, 13:53

Россия президенти Владимир Путин Москвада АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф ва Дональд Трампнинг сиёсий маслаҳатчиси Жаред Кушнер билан ўтказилган музокаралар ҳақида биринчи марта батафсил маълумот берди. Унинг айтишича, учрашув «анча узоқ давом этган», чунки томонлар Трамп таклиф қилган тинчлик режаси бўйича ҳар бир бандни алоҳида муҳокама қилишга мажбур бўлган.

Politico: Евроиттифоқ Россияни «қора рўйхати»га киритди

04/12, 12:08

Европа Иттифоқи расман Россияни пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори юрисдикциялар рўйхатига киритди.

Ўзбекистон президенти Россия делегациясини қабул қилди

04/12, 09:20

Олий даражадаги учрашувлар натижаларига кўра эришилган келишувларни қабул қилинган “йўл харитаси” асосида амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Сергей Миронов Марказий Осиё борасида кескин талаб билан чиқди

01/12, 12:09

У каби радикал қанотга мансуб сиёсатчилар Марказий Осиё билан виза тартибини жорий этишни кўпдан буён талаб қилиб келади.

Трамп: «Урушни тугатиш учун яхши имконият бор»

01/12, 10:49

Кеча, якшанба куни Флоридада Украина ва Америка Қўшма Штатлари делегациялари ўртасидаги муҳим учрашув бир неча соатдан бери давом этди. Axios’нинг ёзишича, музокаралар Майамидаги Стив Уиткоффга тегишли гольф-клубда ўтказилган.

АҚШ Қрим ва айрим ҳудудларни Россия ҳудуди деб тан олиши мумкин

29/11, 15:59

АҚШ президенти Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича музокараларда Россия назоратига ўтган ҳудудларни тан олишга тайёр.

Путин КХШТни НАТОга муқобил кучли ҳарбий блокка айлантирмоқчи

29/11, 10:25

Путин Бишкекда бўлиб ўтган КХШТ саммитида ташкилотнинг ҳарбий қудратини янги босқичга олиб чиқиш ниятини билдирди. Унинг таъкидлашича, Москва КХШТни НАТОга нисбатан мувозанатни сақлайдиган кучли хавфсизлик блокига айлантиришни мақсад қилган.

«Буни кутмагандим»: Путин АҚШнинг кескин қарори ҳақида гапирди

27/11, 19:40

Октябр ойида АҚШ Молия вазирлиги ЛУКОЙЛ, Роснефт ва уларнинг шўъба корхоналарига қарши санкциялар жорий қилди.

G7 музлатилган Россия активларидан Украинага 31 млрд евро ўтказди

26/11, 21:06

Бу ҳақда Европа Парламенти сессиясида Европа иқтисодиёти бўйича комиссари Валдис Домбровскис маълум қилди.

Санкт-Петербургда онасининг қотилига айланган 13 ёшли қиз ушланди

26/11, 15:20

Санкт-Петербургда 13 ёшли қиз онасини пичоқлаб ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда РИA Новости ҳуқуқ-нигоҳ органларига таяниб хабар берди.

Axios: Россия ва Украина Абу-Дабида музокара ўтказмоқда

25/11, 22:17

Украина делегациясига разведка бошлиғи Кирилл Буданов бошчилик қилмоқда.

Reuters: Россиянинг нефть ва газдан даромади учдан бир қисмга камайди

24/11, 16:15

Агентликнинг таъкидлашича, ноябрда даромаднинг кескин камайишига рублнинг мустаҳкамланиши ва энергоресурслар нархининг жаҳон бозорида тушиши сабаб бўлган. Бу икки тенденция эса Россия бюджетига салбий таъсир кўрсатган.

Москвада «TBC Uzbekistan»нинг собиқ аналитиги 25 йилга ҳукм қилинди

22/11, 15:55

Москвада Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди «TBC Uzbekistan» банки маълумотлар базасининг собиқ аналитиги Евгений Серебряковни Россия Мудофаа вазирлиги полковниги машинасини портлатишда айбдор деб топиб, 25 йил озодликдан маҳрум этди.

Путин: «Америка томони ҳужжатни Москва билан муҳокама қилмаган»

22/11, 10:33

Президентнинг сўзларига кўра, Россияда мазкур тинчлик режасининг матни мавжуд ва Кремль уни Америка маъмурияти билан мавжуд каналлар орқали қўлга киритган.

 «Украина энг оғир танловлар қаршисида турибди...» – Зеленский

22/11, 09:20

Украина президенти Владимир Зеленский 21 ноябрь куни миллатга мурожаат қилиб, мамлакат тарихидаги энг мураккаб қарорлардан бири олдида турганини маълум қилди. Унга кўра, Украина «қадр-қимматиини йўқотиш» ёки «асосий ҳамкорини йўқотиш» хавфи ўртасида турибди.

Россиядан олиб келинган дориларнинг йирик партияси ушланди

21/11, 21:15

Шунингдек, темирйўл кузатувчилари ҳам қўлга олинган.

Трамп маъмуриятининг Украина–Россия урушига оид янги режаси: нималар маълум?

20/11, 13:50

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россия–Украина урушига барҳам бериш бўйича янги режа ишлаб чиққани ҳақида қатор нашрлар, жумладан, Axios, Reuters, Financial Times ва The Economist ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Трамп Россияга қарши санкцияларга доир қонунни имзолашга тайёр, фақат...

18/11, 13:47

АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар пакети бўйича қонун лойиҳасини имзолашга тайёр. Бироқ бу фақатгина Трампнинг санкциялар бўйича охирги қарор қабул қилиш ҳуқуқи сақланиб қолингандагина амалга ошиши мумкин.

Украина ва Россия асирлар алмаштириш бўйича янги музокараларни бошлаши мумкин

17/11, 16:52

Украина ва Россия ўртасида навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви натижасида 1 200 украин фуқароси озод қилиниши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ва Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров маълум қилди.

Сибир дарёси суви Орол денгизига йўналтирилиши мумкин

17/11, 09:15

Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори Виктор Данилов-Данильяннинг маълум қилишича, Сибир дарёси қўшимча сув оқимини Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтириш масаласи яна муҳокама марказида турибди.

Россиянинг жиддий стратегик хатоси ошкор этилди

16/11, 20:44

Стуббнинг сўзларига кўра, учрашув АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги телефон қўнғироғи туфайли бузилган.

Россиялик машҳур блогер қамоққа ҳукм этилди

14/11, 20:31

Медиазона маълумотларига кўра, жиноят иши Дудга хорижий агент ёрлиғисиз нашрлар учун илгари қўлланилган жарималар, шунингдек, 2025 йил май ойида учта пост асосида қўзғатилган.

Россия Украинани расмийларга суиқасд тайёрлашда айблаяпти

14/11, 15:23

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) украин махсус хизматлари Россиянинг юқори лавозимдаги давлат арбобига нисбатан суиқасд тайёрлаганини маълум қилди. Айбловга кўра, ҳодиса марҳум қариндошлари қабрини зиёрат қилиш вақтида амалга оширилиши режалаштирилган.

G7 давлатлари Россияга нисбатан иқтисодий босимни кучайтиради

13/11, 15:03

Канадада бўлиб ўтган икки кунлик учрашувдан сўнг «Катта еттилик» (G7) ташқи ишлар вазирлари биргаликдаги баёнот чиқариб, Россияга нисбатан иқтисодий харажатларни оширишини ва Москва урушини молиялаштираётган шахслар ва тузилмаларга қарши чоралар кўриш имкониятларини ўрганаётганини маълум қилди.

Фарғонада Украинага қарши урушдан қочиб келган йигит судланди

12/11, 13:53

Фарғона туман суди 24 ёшли А.Қ.ни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисми билан айблаб 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан гаплашди

11/11, 21:02

3 декабр куни бўладиган Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасида қўшма бизнес форумини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

ОАВ: Путиннинг ўнлаб қариндошлари муҳим лавозимларни эгаллаб олган

06/11, 22:29

"Ишга қабул қилинганлар" орасида президентнинг қизлари Мария Воронцова ва Катерина Тихонованинг оилалари, амакиваччалари Евгений ва Игор Путин ҳамда амакиваччалари Любов Шеломова ва Любов Круглова бор.

Yonhap: Шимолий Корея Россияга яна 5 минг ҳарбийни жўнатди

05/11, 12:34

Шимолий Корея Россияга 5 мингга яқин ҳарбий хизматчини инфратузилмани тиклаш ишларида иштирок этиш учун юборган.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ ўринбосарлари Самарқандда учрашув ўтказди

05/11, 12:03

Учрашувда Баҳромжон Аълоев ва Александр Панкин икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Россия ва Италия ўртасида дипломатик можаро. Сабабчи – яна ўша Мария Захарова

05/11, 10:12

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Римда тарихий минора қулаши ортидан берган баёноти Италия жамоатчилигини дарғазаб қилди.

Россиялик бойлар йил бошидан бери 22 млрд долларга бойиди – Bloomberg

01/11, 12:40

«Bloomberg Billionaires Index» маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери Россиянинг энг бой тадбиркорлари умумий ҳисобда 22 миллиард доллардан ортиқ даромад кўрган.

Яна