
ТИВ мулозими Ўткирбек Ҳамдамов вафот этди
Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Мирзиёев Туркманистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
Тошкент шаҳрида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "Hakyda göwheri" ("Тафаккур гавҳари") номли янги китобининг ўзбек тилидаги нашри тақдимоти ўтказилгани учун Туркманистон раҳбарияти номидан Ўзбекистон етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этилди.

Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди
Олимжон Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).

Ички ишларга аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳим – Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида иштирок этиб айни пайтда АҚШда бўлиб турибди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Тойво Клаар тайинлади.

Япония ТИВ Марказий Осиё билан ҳамкорлик истиқболини юқори баҳолади
Эртага, 9 август куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммити бўлиб ўтади.

Шарлотт Адрианнинг Ўзбекистондаги фаолияти даврида қандай муҳим воқеалар рўй берди?
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлади.

Миср ТИВ хорижликларни огоҳлантирди
Миср Ташқи ишлар вазирлиги хорижий фуқароларни мамлакатда бўлиш тартибларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият бўйича мамлакатнинг расмий тутумини эълон қилди.

Ўзбекистон Исроилнинг ҳужумини кескин қоралади
Ўзбекистон бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралайди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари «Катта еттилик» мамлакатлари элчилари билан учрашди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов «Катта еттилик» мамлакатларининг элчилари билан учрашди.

Қирғизистон фуқароларига Россияга бормай туриш тавсия қилиняпти
Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 22 март куни Москвадаги «Крокус сити ҳалл» концерт залида содир бўлган ва кўп сонли одамларнинг ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган теракт, шунингдек, Россия бўйлаб кучайтирилган хавфсизлик ва терроризмга қарши кураш чоралари муносабати билан фуқароларга айрим тавсияларини бермоқда.

ТИВ раҳбари «Толибон» мансабдорлари билан учрашди (фото)
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бошчилидаги делегация Кобулда Афғонистоннинг муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашди.

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашди
Туркиянинг Анталия шаҳрида Учинчи Анталия дипломатик форуми доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Чет элларда 200 нафар ўзбекистонлик муҳожирнинг паспортлари олиб қўйилган – ТИВ
Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизматининг ўтган йили давомида вазирлик фаолиятига доир ҳисоботида маълум қилинди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
Президентнинг бу бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

Мирзиёев Қирғизистон ТИВ раҳбарини қабул қилди
Фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор дастур ва лойиҳаларни, шу жумладан «Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўли қурилишини жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Дипломатик можаро: АҚШ Фаластин вазирига визани жиддий шарт билан бергани ошкор бўлди
Куни кеча АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликийга журналистларнинг саволига жавоб қайтариш имкони берилмади.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Қозоғистон ҳақида ножўя гапирганлар мамлакатга киритилмайди
Жорий йил 2 октябрда бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, мамлакат ҳақида салбий фикр билдирганларнинг алоҳида рўйхати борлигини билдириб ўтди.

Венгриянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинлади
Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига Ёжеф Рожа тайинланди.

Ўзбекистон ТИВ Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги терактни қоралади
Бир муддат олдин Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир этилган теракт оқибатида 44 киши қурбон бўлгани ва 200 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Хитойда «йўқолиб қолган вазир» ўрнига янгиси тайинланди
Ишдан бўшатилган Цинь Ган ушбу лавозимни 2022 йил декабридан бери эгаллаб келаётган эди.

Ўзбекистон яна бир давлат – Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Ушбу давлат Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди.

Ўзбекистон ТИВ Шимолий Кореянинг космик ракета учирганига хавотир билдирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Шимолий Корея томонидан ташувчи космик ракета учирилганидан хавотир билдирди. ТИВ баёнотида ушбу ҳолатнинг «Корея ярим оролидаги кескинликнинг янада кучайишига» сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москвага боради. У Сергей Лавров билан учрашади
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.

Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари учрашуви якунлари бўйича ахборот берилди
Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи учрашуви якунлари тўғрисида ахборот берди.

Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади. Уни Бахтиёр Саидов таклиф қилган
Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигига таяниб РИА нашри ёзмоқда.

БАА Нукусда 28 миллион долларлик шифохона қуряпти
Жорий йил 4 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари билан Қорақалпоғистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эди.

Покистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
13 март, душанба куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Эронга боради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 2023 йил 11-12 март кунлари Эрон Ислом Республикасига ташриф буюради.

Тошкентда Бахтиёр Саидов ва Энтони Блинкен учрашуви бўлиб ўтди
Бугун, 1 март куни Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Туркиянинг зилзиладан талафот кўрган ҳудудида бўлди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида учрашди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида янги матбуот котиби иш бошлади
Тайинловга қадар Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппаратида турли лавозимларда фаолият юритган.

Туркиядаги зилзила бўйича Ўзбекистон ТИВ расмий ахборот берди
Туркияда рўй берган зилзила тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий ахборотида Ўзбекистон томони кўплаб қурбонлар ва катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган ҳодисани чуқур қайғу билан қабул қилгани айтилади.

Словения ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
Словения ТИВ раҳбари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюриб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади.

Ўзбекистон томони Кобулдаги террорчилик хуружини кескин қоралайди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 11 январ куни Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини қоралаб баёнот берди.

Ўзбекистон делегацияси Женевадаги халқаро иқлим конференциясида қатнашади
9-10 январ кунлари Женевада БМТ ҳомийлигида Иқлим жиҳатидан барқарор Покистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги ҳолатдан ташвишдалигини билдирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Ўзбекистон можаролар фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади, деган фикрда қатъий – Норов
Мамлакат Ташқи ишлар вазири Владимир Норов «Янги Ўзбекистон – ўзгарувчан ва ўзаро боғлиқ дунёда ишончли ҳамкор» мавзусидаги давра суҳбатидаги нутқида шундай баёнот берди.

Мексикада тутқунликда сақланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланган – Ўзбекистон ТИВ
Бир муддат олдин Мексиканинг Дуранго штати Гомес-Паласио шаҳрида етти нафар Ўзбекистон фуқароси тутқунликда сақлангани ва маҳаллий полиция томонидан қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон ТИВ «Жиҳодия» мадрасасидаги терактни кескин қоралади
Ўзбекистон ТИВ 30 ноябр куни Aфғонистоннинг Саманган провинцияси Aйбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаб чиқди.

АҚШ ва Украина элчилари ТИВда бўлишди
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хенникни қабул қилди.

Владимир Норов беларуслик ҳамкасби вафот юзасидан ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамкасби Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан Беларусь Ташқи ишлар вазирлигига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон ТИВ Россия элчисини тақдирлади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 25 ноябрь куни Россиянинг мамлакатимиздаги элчиси Олег Мальгиновни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлигида тайинловлар бўлди
Фурқат Сидиқов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Германия ТИВ раҳбарини қабул қилмоқда
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Германия ташқи сиёсий идораси раҳбари Анналена Бербокни қабул қилмоқда.

Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади
Бу ҳақда DW олмон ташқи сиёсат маҳкамасига таяниб хабар берди.

Дмитрий Гордоннинг айблови юзасидан ТИВ баёнот берди
Украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордоннинг исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан видеоинтервюсида Эроннинг учувчисиз учоқлари (дрон) Ўзбекистон ҳудудида йиғилаётгани тўғрисида маълумотлар келтирилганди.

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Ўзбекистон ТИВ жорий йил 30 сентябр куни Кобулдаги таълим марказининг портлаши юзасидан баёнот берди.

2023 йили Ар-Риёд ва Жиддада Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон бин Абдулла Ал Сауд билан учрашди. Норов бу ҳақда ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

АҚШ конгрессменлари Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди
Жорий йил 22 август куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов конгрессменлар Трент Келли ва Дарин Лаҳуддан иборат Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги терактни кескин қоралади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги масжидда содир бўлган терактни қоралаб чиқди.

Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон элчихонасига қилинган ҳужумни қоралаб чиқди
Ҳодисани ҳар томонлама текшириш ва барча алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирамиз», дейилади баёнотда.

Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайди – Ўзбекистон ТИВ
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. Расмий баёнот матни «Дунё» ААнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Владимир Норов Россияга боради
2022 йил 11-12 июль кунлари ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради.

ТИВ Қозоғистондаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

«Бир гуруҳ шахсларнинг провокацияси»: ТИВ Нукус воқеалари бўйича баёнот берди
«Айрим ОАВ ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар томонидан номаълум манбаларга таянган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар ҳақида турли хил тахминлар ва асоссиз хабарлар муҳокама қилинмоқда», дейилади Ўзбекистон ТИВнинг янги баёнотида.

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятдан жиддий хавотир билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Шарқий Қуддус бўйича баёнот билан чиқди.

Лукашенкодан навбатдаги фитнакор баёнот. Бу гал узр сўраладими?
Расмий Тошкент Ўзбекистоннинг Россия ва Беларусни ўз ичига олган Иттифоқ давлатига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотга жавоб берганидан хабарингиз бор.

Комилов бошқа лавозимга ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари эълон қилинди.

Ўзбекистон ТИВ Ямандаги уруш бўйича баёнот берди
«Ўзбекистон Яманда БМТ воситачилигида икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди...».

Молдовада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласи кўрилмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.

ТИВ: элчихона ходимлари жанг кетаётган ҳудудлардан ҳам фуқароларни эвакуция қилмоқда
Полша ҳудудида мамлакатимизнинг 850 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 50 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 800 нафари эса Катовитсе аэропортига жойлаштирилган.

Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили
Ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишдир.

Бугун Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегараси томон йўлга чиқди
Шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган.

Ватандошларни чегарага хавфсиз етказишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти – ТИВ
Мана шу каби жиддий хавф-хатарлар бўлишига қарамай, бир гуруҳ талабалар уларни зудлик билан эвакуация қилишни талаб этмоқда.

ТИВ вакили Ўзбекистон фуқароларига хабар йўллади
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили юзага келган вазият юзасидан Ўзбекистон фуқароларига хабар йўллади.

Россиядаги янги тартиб ҳақидаги хабарларга ТИВ расмий вакили изоҳ берди
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси ҳудудида 15 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан вақтинча бўлиши мумкинлигига доир тартиб кучга киргани ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди.

ТИВ Қозоғистондаги ўзбекистонликлар бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қўшни Қозоғистондаги вазиятни мунтазам равишда кузатиб бормоқда.

Абдулазиз Комиловга янги ўринбосар тайинланди
Президент қарорига мувофиқ Владимир Норов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Фарҳод Арзиев ТИВ биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Фарҳод Арзиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон яна бир давлат билан дипломатик муносабат ўрнатди
29 ноябр куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон билан Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди.

Ўзбекистон Қандаҳордаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади
Ўзбекистон 2021 йил 15 октябрь куни Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган навбатдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.

«Толибон» ҳукумати билан юқори даражадаги учрашув ташкил этилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонда «Толибон» ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ вакили Пермдаги отишма юзасидан баёнот берди
Пермдаги университетда ўсмир отишма содир этиши оқибатида саккиз киши ўлгани ва 24 киши яралангани хабар берилганди.

«Толибон» ўзбек тилида таълимни тақиқлагани бўйича хабарга ТИВ муносабат билдирди
Шу кунларда «таҳлилчи» Анвар Назир ижтимоий тармоқларда «Толибон» Ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди.

ТИВ Афғонистон бўйича яна баёнот берди
Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Ўзбекистон ТИВ яна Термиз-Ҳайратон кўпригидаги вазият бўйича баёнот берди
Ўзбекистон ТИВ расмий вакили баёнотига кўра, 15 август соат 10.00 ҳолатида Термиз-Ҳайратон кўприги ҳудудида вазият юмшаган.

Афғонистондан 53 нафар ҳарбий Ўзбекистонга қочиб ўтди — ТИВ
Ўзбекистон Афғонистондаги, жумладан, чегарадош шимолий вилоятлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

«Шилқим» ишдан бўшатилди» — ТИВ Агнешка Пикулицкадан узр сўради
Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида вазирлик матбуот котиби А.Хожиметов ва илгари ТИВ ҳузурида «Al-Jazeera» телеканали мухбири сифатида аккредитациядан ўтган Агнешка Пикулицка ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Ўзбекистон ТИВ Туркияга боришни истаган ва у ерда бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ёки ушбу мамлакатга боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

ТИВ опeраТИВ штаби ёлғон хабарлардан огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналари маълумотларига асосан, 2020 йил 29 сентябр ҳолатига кўра Самара вилоятининг «Кинел», Ростов вилоятининг «Первомайская» ва «Лихая» темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти.

ТИВ Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.

Президент Путин Захарованинг заҳарханда пости сабаб узр сўрашга мажбур бўлди
Россия президенти Владимир Путин Сербия раҳбари Александр Вучичдан кечирим сўради. Бу ҳақда Сербия президенти миллий телевидение эфирида маълум қилган. Бунга эса Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг кинояли пости сабаб бўлган.

Абдулазиз Комилов Москвада ШҲТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида қатнашади
2020 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади.

ТИВ Россия-Қозоғистон чегарасида кузатилаётган ҳолатга изоҳ берди
Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Чегарада тўпланган ўзбекистонликлар ҳақида ТИВ опeраТИВ штаби ахборот берди
Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасида тўпланган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш масаласи ишлаб чиқилди.

Икки ўзбекистонлик Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этгани расман тасдиқланди
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри, Бруклин туманида икки ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этгани хабар қилинганди.

Баъзи кимсалар Қозоғистондаги ватандошлар ўртасида ёлғон тарқатмоқда — ТИВ
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистонда бўлиб турган ҳамюртларимизга мурожаат қилди.

Ўзбекистон Афғонистондаги музокаралар юзасидан баёнот берди
Ўзбекистон ТИВ Афғонистон музокаралар бўйича баёнот берди.

ТИВ Буюк Британиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Лондон шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат туфайли Буюк Британиянинг Ички ишлар вазирлиги расмий порталида Бирлашган Қироллик ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларининг визаларини узайтириш бўйича янги қоидаларни жойлаштирди.

ТИВ ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учраганини тасдиқлади
Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Елчихонаси консуллик бўлими Новосибирск-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус ҳалокатга учраганини тасдиқлади.

Ўзбекистон ТИВ коронавирус сабаб аҳолини огоҳлантирди
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган ёки чет эл давлатларига боришни режалаштираётган фуқароларни огоҳлантирди.

Тошкентда «C5+1» шаклида учрашув ўтказилади. Унда АҚШ давлат котиби Помпео қатнашади
2020 йилнинг 3 февраль куни Тошкент шаҳрида «C5+1» шаклида навбатдаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтади.

Коронавирусга чалинганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – ТИВ
Хубей провинциясининг Ухань шаҳри ва бошқа 12та шаҳарлари карантин учун ёпилди. Гавжум жойларда вирус юқиши хавфининг юқорилигини инобатга олиб, санитария тадбирлари давомида ташқарига чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Вирус тарқалган Ухань шаҳрида ўнлаб ўзбекистонликлар бўлиши мумкин
Коронавирус тарқалаётган Уханда махсус шошилинч штаб жойлаштирилган ва 23 январь соат 10:00дан бошлаб жамоат транспорти вақтинча тўхтатилган, аэропорт ва темир йўл рейслари бекор қилинган. Шаҳардан чиқиш йўллари ёпилган.

ТИВ ўзбекистонликларни яна бир бор хавфли вирусдан огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари Ухан шаҳрида (Хубэй провинцияси) тарқала бошлаган пневмония вирусининг (коронавируснинг) янги шаклидан 2020 йил 20 январь ҳолатида жами 4 киши вафот этганини хабар қилган.

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди
Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ЙТҲга учради, бошқа бири эса бузилиб қолди
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2020 йил 12 январ куни Самара — Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус Ақтобе вилояти ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Автобус ичида 53 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. 13 январ куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да автобус ремонт ишлари якунлангач

ТИВ Хитойда янги вирус тарқалганидан огоҳлантирди
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Хитой расмий идоралари 2020 йил 11 январ куни Ухан шаҳрида коронавируснинг янги типидан вафот этган биринчи фуқаро ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон фуқароси Германияда ҳалок бўлди
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ўз телеграм каналида маълум қилди.

Санкт-Петербургга янги бош консул тайинланди
Бунгача ушбу лавозимда ТИВнинг Стратегик таҳлил ва режалаштириш бош бошқармасида ишлаган Жаҳонгир Иргашев ишлаб келаётган эди.

Латвия ва Литвага ишга юборилган ўзбеклар қийин вазиятга тушиб қолди
Aйни пайтда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда муаммонинг ечими устида иш олиб борилмоқда.

ТИВ Қозоғистонга кетаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга бораётган ёки унинг ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларни огоҳлантирди.

Оренбургда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
2019 йил 18 октябрь куни Оренбург вилоятининг Первомайский туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси А.Р. воқеа жойида ҳалок бўлди.

ТИВ Москвада комага тушиб қолган талабанинг ҳолатини назоратга олди
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Москва шаҳридаги Л.А.Ворохобов номли 67-сон шаҳар клиник касалхонасининг реанимация бўлимида ётган Россия Халқлар дўстлиги университети талабаси, Ўзбекистон фуқароси Ў. Бахронов тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Швецияда қўлга олинган шахс Ўзбекистон фуқароси эмас — ТИВ
2019 йил 15 августда қатор халқаро ОАВда террористик фитнани ташкиллаштириш ва 2017 йил 7 апрелда Стокголм шаҳридаги фожиали воқеаларга алоқадорликда гумонланиб Эстерсунд шаҳрида (Швеция) ўзбекистонлик деб тахмин қилинаётган шахснинг қўлга олиниши тўғрисида хабарлар тарқалган.

ТИВ Самарада автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йилнинг 17 июнь куни соат 19:00да Самара вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган.

ТИВ Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик талаба ҳақида ахборот берди
Куни кеча ижтиоий тармоқ ва ОАВларда Россияда ўзбекистонлик талаба судга тортилгани хусусида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам мазкур воқеага тўхталиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосарини қабул қилди
16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.

ТИВ Хитойда турмуш ўртоғи томонидан таҳқирланган яна бир қиз ҳақида маълумот берди
Куни кеча айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Хитойда яшаётган ва эркинлиги турмуш ўртоғи томонидан чекланаётганини маълум қилинган қиз билан боғлиқ видео тарқалди.

Қозоғистонда қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик уйига қайтарилди
Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Ташқи ишлар вазирлиги Ёқутистонга борадиган ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Россиянинг Ёқутистон (Саха) респубикасида игрантларга қарши намойишлар бўлиб ўтгани хусусида хабар берилганди.

Хитойда тутқунликда ушланган яна бир аёл Ўзбекистонга қайтарилди
2019 йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакатимиз фуқароси М.Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилган.

ТИВ Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик юзасидан ахборот берди
Интернет тармоғида Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Мазкур масалага Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти муносабат билдирди.

ТИВ Қозоғистонга автобус ёки автомобилда борувчиларни огоҳлантирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Қозоғистонга сафар қилишда қўшни мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганини ҳисобга олишга чақирди.

ТИВ Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабанинг калтакланиши ҳолатини ўрганади (видео)
Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талабанинг маҳаллий иммиграция хизмати ходимлари томонидан калтакланишига муносабат билдирди.

ТИВ: «Ўзбекистон афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқандда ўтказишга тайёр»
Ўзбекистон Дохадаги афғонлараро конференция қарорини ва унинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган Тинчлик тўғрисидаги қўшма резолуцияни қўллаб қувватлайди.

ТИВ Шри-Ланкадаги портлашлар қурбонлари орасида юртдошларимиз йўқлигини билдирди
2019 йил 21 апрель куни Шри-Ланкада серияли портлашлар содир бўлган этилганди.