Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири «Thales» компанияси вице-президенти билан учрашди

АКТ вазири «Thales» компанияси вице-президенти билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бугун, 28 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов «Thales» француз компаниясининг Евроосиё минтақаси бўйича ҳудудий вице-президенти Оливе Ашар билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Вазир меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимиз иқтисодиётига рақамли ва космик технологияларни жорий этиш вазифаси юкланганини айтиб ўтди. Бутун дунёда машҳур ҳамда етакчи рақамли ва космик технологияларга эга бўлган, шунингдек, мазкур соҳаларда ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи «Thales» компанияси билан ҳамкорлик ушбу йўналишга сезиларли кўмак бериши мумкинлигини таъкидлади.

«Thales» француз компаниясининг Евроосиё минтақаси бўйича ҳудудий вице-президенти Оливье Ашар ҳамкорликни йўлга қўйишга, жумладан, Ўзбекистонга космик соҳа учун кадрлар тайёрлашга тайёр эканини билдирди.

Суҳбат давомида томонлар рақамли ва космик соҳадаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг