АКТ вазирлигининг ишонч телефони «1199» қисқа рақамида ишламоқда

Шу йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «ишонч телефони» «1199» қисқа рақами орқали куну тун тартибида ишламоқда, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
Ишонч телефони Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter