Молдовадаги президент сайловининг дастлабки натижалари маълум бўлди

1 ноябрь куни Молдовада президент сайловлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилганди.
Sputnik Moldova нашрининг ёзишича, мамлакат Марказий сайлов комиссияси овозларнинг 99 фоизи натижаларини эълон қилди.
Унга кўра, собиқ бош вазир Майю Санду 35,42 фоиз овоз билан амалдаги президент Игор Додонни ортда қолдирган. Додон эса 33,16 фоиз овоз тўплаган.
Эндиликда иккинчи тур сайловлари 15 ноябрь куни ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter