Италия ҳам Сурияга зарба беришдан бош тортди

Италия бош вазири Паоло Жентилони мамлакат ҳарбийлари Сурия тупроғига қадам босмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Европа давлатлари вакиллари билан мулоқот чоғида эълон қилди. Мазкур хабар «ANSA» агентлиги расмий сайтида келтирилган.
Лекин Италия халқаро келишувлар доирасида иттифоқчиларига ёрдам бериши мумкинлиги айтилган. Ёрдам қай тарзда берилишига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ, Германия канцлери Ангела Меркел ҳам мамлакат Сурияга қарши ҳарбий амалиётларда қатнашмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter