Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайлов-2021: аккредитациядан ўтказилган хорижий кузатувчи ва ОАВ вакиллари сони маълум бўлди

Сайлов-2021: аккредитациядан ўтказилган хорижий кузатувчи ва ОАВ вакиллари сони маълум бўлди

Бугун Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев бошчилигида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларини аккредитация қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Сайловда халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ ЕХҲТ ҳузуридаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросидан 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган халқаро кузатувчилар сони 12 нафарни, маҳаллий ОАВ вакиллари сони 802 нафарни, хорижий ОАВ вакиллари сони 48 нафарни ташкил этаётгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг