
Жисмоний тарбия ва спорт вазирига ўринбосар тайинланди
Президентнинг махсус қарори билан Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда
Мусобақа тўртта асосий йўналишда ташкил этилади.

Ўзбекистон терма жамоасига россиялик футболчи чақирилди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябр ва ноябр ойларида ўтказади.

Суперлига қачондан давом этиши аниқ бўлди. Энди у ўзгача кўринишда бўлади
Хабарингиз бор, олдинроқ Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур учрашувлари қолдирилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Мадримов тез орада АҚШда жанг ўтказади
Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов яқин кунлар ичида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

Карантин — дам олиш дегани эмас. Оғир атлетикачилар халқаро мусобақада иштирок этади
Ҳозирги пандемия даврида барча соҳа вакиллари иш фаолияти масофавий ишлаш тизимига ўтказилган. Шулар қатори спорт соҳасида ҳам машғулотлар онлайн олиб борилмоқда. Баъзи спорт турлари бўйича федерациялар эса табиат қўйнида машғулотларни давом эттириш учун йўл олишган.

Осиёда яна бир мусобақа коронавирус туфайли қолдирилди
Жорий йилнинг 28 ноябр – 6 декабр кунлари Хитойнинг Саня шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Осиё соҳил ўйинлари кейинги йилга қолдирилади. Бу ҳақда Осиё олимпия кенгашининг расмий сайтида маълум қилинди.

Беларусь чемпионатини титратаётган Жасур Яхшибоев жамоасини ўзгартирди
Жорий йилдан эътиборан Беларусь чемпионатида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўз жамоасини ўзгартирди. Асли трансфер ҳуқуқи «Пахтакор» клубига тегишли бўлган ҳамюртимиз аввалига ижара асосида «Энергетик-БГУ» клуби сафида ўйнади.

Равшан Эрматов сув спорти турлари бўйича йиғилиш ўтказди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби тренерлар кенгашининг очиқ йиғилиши ўтказилди.

Пандемия ва спорт. Хива туманида замонавий мажмуа ёшлар ихтиёрига топширилди
Хоразм вилояти Хива тумани «Гулшан» маҳалласи ёшлари жисмоний тарбия ва спортни жуда севади. Таъбир жоиз бўлса айтиш керак, маҳалланинг спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлари қишнинг совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида бир неча чақирим йўл босиб Хива шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига қатнашарди.

«Яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда: «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Раҳбар кубоги» ва «Ҳоким кубоги» ўтказилади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ шу йил 20 июлдан бошлаб мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида спорт мусобақалари бошланади.
Чим устида хоккей федерациясида лавозим сайлови амалга оширилди
2020 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Қосимов Ойбек бошчилигида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда федерация аъзолари, спортчилар хамда спорт мутасаддилари иштирок этишди.

Бугун Ўзбекистонда «Олимпия куни» нишонланди
«23 июн – Халқаро Олимпия куни». Бу сана бутун дунёда Халқаро Олимпия қўмитаси ташкил топган кун сифатида 70 йилдан ортиқ вақт давомида катта шодиёна билан нишонлаб келинади.

Адекват матбуот котиблари ҳақида
Кеча Кун.уз сайтида Бухоронинг Пешку туманидаги спорт мактабларининг бирида мажбурий меҳнатга жалб қилиниш бўйича бир мақола чиққан эди. Уни ўқиб асабим ўйнаб, пост ёзмоқчи эдим кечроқ. Аммо ҳайрон қоларли ери шундаки ўша мақола чиққач орадан бир соат ўтиб Спорт вазирлиги масалани жойида ўрганиб, муаммони ҳал қилиб ўзини сайтида бу ҳақида ёзиб чиқишга ҳам улгурибди.

Пешку туман БЎСМ ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилгани юзасидан расмий баёнот берилди
Бугун, 19 июн куни Kun.uz сайти орқали Пешку туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тренерлар мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди.

Бугун «Олимпия куни» тадбирлари доирасида виртуал югуриш мусобақаси ўтказилмоқда
23 июн бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Энди жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари уч йилда олий маълумотли бўлишади
«2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисига янги ўринбосар сайланди
Кеча, 11 июн куни видеоконференция дастури орқали онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 9 июн куни ЎРҚ–622-сонли «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кейинги ҳафта қура ташланади
Жорий йилнинг куз фаслида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июн куни бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия ва спорт университетида ижодий имтиҳонлар қандай ўтади?
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида абитуриентлар имтиҳонларни қай тартибда топшириши маълум қилинди.

Вазирлик «Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси» ижодий танлови эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ва уларнинг устозлари, спорт таълим муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган

Диетолог маслаҳати: машғулот вақтида сув ичиш қоидалари
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати диетолог Илҳомжон Отажоновнинг тавсия ва маслаҳатларини бериб боришни йўлга қўйди.

Баҳодирлар ўйинлари онлайн ўтказилди ва ғолиблар аниқланди (фото)
Пандемия даврида аҳолини жисмоний тарбия ва спортга қизиқтириш ҳамда баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш спортини яна-да оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 30 майдан 2 июнгача ёшлар ва катталар ўртасида онлайн Ўзбекистон биринчилиги ўтказилди.

Бу йил «Олимпия куни» қандай нишонланади?
Ҳар йили 23 июн куни Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббуси билан бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб улгурган.

«Яшил» ҳудудларда болажонлар спорт секцияларига келишни бошлади (фото)
Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Терма жамоалар қайтмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси йиғин бошлайди
Хабарингиз бор футбол бўйча Суперлига ўйинларининг давом эттирилиши расман эълон қилинди. Эндиликда футболчилар машғулотларга қайтган ҳолда мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборишди.

Равшан Эрматов велотрек ўқув-машғулот марказини кўрди. Таассурот ёмон эмас
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов пойтахтимиздаги велотрек ўқув-машғулотлар марказига ташриф буюрди.

Бирйўла иккита Республика олий спорт маҳорати мактабига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Холматов Комил Турниязович Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланди.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда
Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020-йил 29-майдаги қарорига асосан 2020-йил 1-июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Бағдодда хотин-қизлар учун замонавий спорт мажмуаси қад ростлайди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев шу кунларда Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Кеча вазир Фарғона вилояти Бағдод туманига ташриф буюриб, бу ерда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасидаги ишлар билан танишди.

Жиззахда таеквондо WTнинг Пумсе йўналиши бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади
Карантин даврида уй шароитида машғулот олиб бораётган спортчиларни руҳлантириш ва уларнинг бўш вақтини самарали ўтишига ёрдам бериш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш мақсадида Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Таеквондо WT ассоциациясининг вилоят бўлими билан

Марказий Осиёдаги ягона чим устида ҳоккей стадиони ҳолати ўрганилди
Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни яна-да оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва пандемия муносабати билан иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Бел олиш курашининг бизгача етиб келган амаллари ҳақида нималарни биласиз?
Қадимда қўлланилган кураш спорт турининг амаллари бизгача етиб келган. Улар буров, қайирма, қайтарма, чала-қайтарма, ёнбош, илиш, тўсиш, айлантириш (тегирмон), улоқтириш, чап тиззага миндириб ташлаш (бетга ташлаш), босма, чайқатиш (силташ), кифтлаш, қўшала-ёнбош, тўғанок. чалиш атамалари ва бошқа бир қанча

Спорт вазирлиги махсус ишчи гуруҳи Андижон вилоятида бўлиб турибди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги махсус ишчи гуруҳи айни вақтда Андижон вилоятида бўлиб турибди. Махсус ишчи гуруҳнинг асосий мақсади, вилоятдаги спорт таълим муассасаларининг бугунги аҳволи, замон талабларига мослиги, спортчи ёшларга яратиб берилган имкониятлар ҳамда спорт таълим муассасаларининг ютуқ ва камчиликларини ўрганишдан иборат.

Тошкент вилоят ҳокими «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси»

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан, шу кунгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Спорт обектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси» ДУКнинг Шартнома муносабатлари шўбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Кулатов Шароф Қаршибоевич

Спортчи ва санъаткорлар Сардоба фожеаси жабрдийдалари ҳолидан хабар олишди
Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Сардоба фожеаси натижасида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган 532-сонли ҳарбий қисм ётоқхонасига вақтинча эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди. Мазкур ҳарбий қисмга Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларидаги «Бирлик»

Спорт вазирлиги уюштирган челленж якунига етди, ғолиблар тақдирланди
6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни муносабати билан ташкил этилган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам якунига етди.

Бу қизиқ: Оғир атлетика билан шуғулланган инсоннинг бўйи ўсмай қоладими?
Спорт билан шуғулланиш инсон саломатлиги учун фойдали, лекин кўплаб мухлисларда оғир атлетика билан шуғулланиш инсон бўйи ўсишига салбий тасир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги таассурот мавжуд. Шу каби савол сизда ҳам туғилган бўлиши мумкин.