Трампнинг куёви Ғазо бўйича таклиф қилган лойиҳа танқидга учради
Давос шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодий форумида АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер вайрон этилган Ғазо секторини тиклаш бўйича лойиҳани тақдим этди.
Путин Тинчлик кенгашига музлатилган активларидан 1 млрд доллар бермоқчи
Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШ томонидан музлатиб қўйилган активларидан 1 миллиард долларни Тинчлик кенгашига йўналтириш имкониятини билдирди. Унинг айтишича, бу қадам Россиянинг фаластин халқи билан мавжуд алоҳида муносабатларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ғазони тиклаш учун Тинчлик кенгаши тузилади – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторини қайта тиклаш билан шуғулланадиган Тинчлик кенгаши ташкил этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди. Кенгаш таркиби ҳозирча ошкор этилмаган, у яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.
Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан буён 100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди
Ҳар куни ўртача бир ўғил ёки қиз дунёдан ўтмоқда.
ОАВ: Исроил Ғазода янги урушни бошлашни кўзламоқда
АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида музокаралар олиб борилган келишув шартларига кўра, ҲАМАС жангчилари қуролларини топширишлари керак эди.
Исроил Ғазодаги вазиятни янада оғирлаштирувчи қарор қабул қилди
Буюк Британия, Франция каби ўнга яқин етакчи давлатлар эса Исроилни ушбу бир томонлама қарорни бекор қилишга чақирган.
Ғазода 740 минг киши оқова сувлар билан сув босиш хавфи остида — Ғарб давлатлари Исроилни чора кўришга чақирди
Кучли ёмғирлар ва совуқлар сабаб Ғазо сектордаги гуманитар вазият янада оғирлашди.
Нетаньяху Ғазо бўйича янги операцияни бошламоқчи
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Флоридага борди. Бугун кечқурун у АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказади. Бу икки сиёсатчи Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери олтинчи марта учрашяпти.
Ғазо аҳолисининг тўртдан уч қисми очарчилик гирдобида қолди
9 октябр кечаси АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ҳукумати ва Ҳамас Вашингтоннинг Ғазо можаросини ҳал қилиш бўйича таклиф қилинган режасининг биринчи босқичига рози бўлганини эълон қилди.
ҲАМАС Ғазо секторидаги бошқарувни топширади – Al Arabiya
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Ғазода исроилпараст қўмондон ўлдирилди
Мухолифат сиёсатчилари ва Исроил оммавий ахборот воситалари Ясир Абу Шабаб Исроил Бош хавфсизлик хизмати (Шин Бет) лойиҳаси эканлигини даъво қилишди.
Ғазода оммавий тўй: элликдан ошиқ оила бир пайтда турмуш қурди
Очиқ ҳавода ўтказилган тадбир давом этаётган гуманитар инқироз шароитида маҳаллий аҳолига қисқа бир лаҳзалик қувонч бағишлаган кам сонли оммавий тадбирлардан бири бўлди.
Исроил армияси ва ҲАМАС ўртасидаги отишмалар қайта авж олди
Фаластин манбаларига кўра, Ғазо секторидаги Хон-Юнус атрофида юз берган ҳужумлар натижасида охирги кунларда 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида болалар ва аёллар ҳам борлиги хабар қилинмоқда.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасини қабул қилди
Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан 13 таси ушбу резолюцияни ёқлаб овоз берди.
Исроил 15 нафар фаластинликнинг жасадини қайтарди
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари Исроил ҳукумати томонидан яна 15 нафар фаластинликнинг жасади қайтарилганини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel манбаси хабар берган.
Ғазода кучли зарбалар оқибатида 104 киши ҳалок бўлди
Исроил анклавга ҳаво зарбалари берди.
«Қассобга ёғ қайғуси». Трампнинг куёви гумон остида
АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер яқинда Исроилнинг Ғазо секторидаги урушни тўхтатишида асосий воситачи вазифасини бажарган эди. Буюк Британиянинг «The Guardian» газетаси ёзишича, Кушнернинг тинчликпарвар миссияси ортида эҳтимолий тижорий манфаатлар турибди.
ОАВ: 10 мингдан ошиқ Ғазоликнинг жасади вайроналар тагида қолмоқда
Биргина Ғазо шаҳридаги 4000 га яқин аҳолининг жасади ҳалигача топилмаган.
ОАВ: уруш тўхтагандан сўнг ҳам элликдан ошиқ Ғазолик ҳалок бўлди
ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилаётганини айтган.
Бундай ҳодиса XXI асрда рўй берганига ишонгингиз келмайди – эксперт
Одамзоднинг яқин тарихи мобайнида кўплаб қатлиомлар, хунрезликлар содир этилган, аммо инсон ҳуқуқлари кафолатига доир халқаро ҳужжатлар амалда бўлган XXI асрда оммавий ўлимларнинг рўй бериши ақлга сиғмайди. Инсон ҳуқуқлари бўйича эксперт Ҳурие Йилдиз Кантарўғлу 2023 йил 7 октябрдан кейин Ғазо секторида рўй берган фожиани ана шундай изоҳлаган.
Ғазони тиклашга қанча пул керак?
Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Ғазо секторидаги жами иншоотларнинг қарийб 83 фоизи вайрон бўлган.
Ғазо бўйича режанинг иккинчи босқичи бошланди, Исроил норози
Яҳудий давлати марҳумлар тўлиқ қайтарилмаганини иддао қилди.
Ўзбекистон Ғазодаги келишув бўйича баёнот берди
АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича ташаббуси олқишланди.
ҲАМАС Ғазо сектори бўйича келишувни маъқуллади — биринчи босқич ортда қолди
Бугун Мисрда келишув расман имзоланиши кутилмоқда.
Исроил Ғазо шаҳрини босиб олишни тўхтатди
ҲАМАС Трампнинг шартларини бажаради.
Дунёдаги энг йирик мусулмон давлат Ғазога қўшин юбормоқчи
Прабово Субиантога кўра, Индонезия БМТнинг тинчликпарвар миссиясида фаол қатнашиб келаётган давлат сифатида Ғазо секторида тинчликни мустаҳкамлашда ҳам жонбозлик кўрсатади.
ҲАМАС Ғазони бошқаришда ҳеч қандай рол ўйнамайди — Фаластин президенти
ҲАМАС бошқа гуруҳлар каби Фаластин миллий маъмуриятига қуролларини топшириши шарт.
Исроил ҳужуми сабаб ярим миллион Ғазолик жанубга кетишга мажбур бўлди
Ғазо шаҳрида ҳужумдан аввал 1 млн киши яшаган.
АҚШ Ғазо бўйича резолюция лойиҳасига олтинчи марта вето қўйди
Фақат АҚШ қарши овоз берди, қолган 14 аъзо ҳужжатни қўллаб-қувватлади.
Европа Иттифоқи Исроилга иқтисодий ёрдамни тўхтатади
Бу Ғазо секторидаги хунрезликлар билан боғлиқ.
БМТ комиссияси Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди
Исроил Ғазо секторида геноцидни давом эттирмоқда, унинг аҳолига нисбатан ҳаракатлари 1948 йилдан бери энг шафқатсиз тусга кирди.
Исроил Ғазо шаҳрининг 40 фоизини тўлиқ босиб олди
Шу билан бирга айримлар операция муваффақиятсизликка учрагани ҳақида фаразлар янграмоқда.
Фақат Ғазода эмас: Исроилнинг Сурияга ҳужуми даҳшатли якунланди
Дамашқ яқинида Исроилнинг дрон ҳужуми оқибатида олти нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган.
Трамп бугун Ғазо бўйича «катта йиғилиш» ўтказади
Америка маъмурияти урушдан кейинги Ғазони тиклаш бўйича «кенг қамровли режа»ни тайёрламоқда.
Исроил Ғазодаги Нассер шифохонасини бомбардимон қилди
Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар: оташкесим умиди ва янги ҳужумлар
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги қаршиликлар тобора кучайиб бораётган бир пайтда, томонлар орасида 60 кунлик оташкесим ҳақида музокаралар қайта йўлга қўйилди. ҲАМАС Қатар ва Миср воситачилигида таклиф этилган келишувни қабул қилганини маълум қилди.
"Бу ўта хавфли қадам!” – БМТ бош котиби огоҳлантирмоқда
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил маъмурияти маъқуллаган ишғол остидаги Фаластин ҳудуди – Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун 3400 дан зиёд уй барпо этиш режасини кескин қоралаб баёнот берди.
Мадонна Рим папасини Ғазога боришга чақирди
«Она сифатида уларнинг (ғазолик болаларнинг) азобланишига чидай олмаяпман. Дунёдаги жами болалар — барчамизнинг фарзандларимиз, улар ҳар биримизга тегишли».
Исроил «Ал-Жазира» телекомпаниясининг беш ходимини қасддан ўлдирди
Анас ал-Шариф сабабли бутун дунё Ғазо секторида аслида нималар юз бераётганидан хабар топди.
Сўнгги 22 ой ичида Ғазода 18 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди – UNICEF
Пайшанба куни Лиссабон Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинлик болалар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шаҳар марказидаги майдонда қуролли можаро қурбонларининг исмлари баланд овозда ўқилди.
Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди
Германиянинг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.
Ғазо болалари исроиллик аскарларнинг нишонига айланган — BBC
Болаларнинг 95 фоизи боши ёки кўкрагидан ўқ еб нобуд бўлган. Аксарият қурбонлар — 12 ёшдан кичик...
Исроил инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Нетаняҳу ҳукуматини айблаб чиқди (фото)
Исроилдаги икки етакчи инсон ҳуқуқлари ташкилоти – B'Tselem ҳамда Physicians for Human Rights мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳукуматини фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айблади.
Даҳшатли статистика: ҳар бир рақам ортида инсон бор
650 кундан буён давом этаётган уруш мобайнида Исроил армияси Ғазо секторига 125 минг тоннадан зиёд бомба ва портловчи модда ташлади. Бўлгадаги биноларнинг 88 фоизи вайрон қилинган.
XXI асрдаги бирор урушда бундай ҳолат кузатилмаган – профессор
Лондон университети ҳузуридаги Ҳоллоуэй қироллик коллежи профессори Майкл Спагат бошчилигида илмий тадқиқот олиб борган олимлар гуруҳи ана шундай хулоса келди.
ҲАМАС Вашингтон таклифига «ижобий жавоб» берди – BBC
ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Вашингтон томонидан илгари сурилган сўнгги таклифга «ижобий жавоб» берганини маълум қилган. Бу ҳақда BBC нашри маълум қилди.
Ғазода яна бир нохуш ҳодиса кузатилди
Ғазо секторидаги инсонпарварлик жамғармасининг америкалик ходимлари ёрдам сўраб келган тинч аҳоли вакилларини ўққа тутди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яна бонг урди
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда.
Трамп-Нетаняҳу келишуви: Ғазо жиддий ўзгаришлар арафасида
Доналд Трамп ва Бенямин Нетаняҳу Ғазо секторида урушни тўхтатиш жараёнини тезлатиш ва араб мамлакатлари билан муносабатларни изга солишга келишиб олди.
БМТ Бош ассамблеяси Ғазода ўт очишни дарҳол тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
Резолюция қабул қилинишини ёқлаб 149 мамлакат овоз берди.
ҲАМАС Исроил билан келишдими? Сўнгги маълумотлар
Араб ОАВлари келишув ҳақида ёзди, АҚШ инкор этди.
Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид
Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.
Эммануэль Макрон: Вазият чидаб бўлмас даражада...
Франция президенти Эммануэль Макрон Ғазо секторида гуманитар инқироз чидаб бўлмас даражага етгани ҳақида баёнот берди.
Исроилнинг сўнгги ҳаво ҳужумлари оқибатида Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган навбатдаги ҳаво ҳужумлари оғир талафотларга сабаб бўлди. Маҳаллий манбалар ва гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида 18 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган.
Одамлар очликдан ўлмоқда — озиқ-овқат Ғазодан бир неча дақиқалик масофада турибди...
Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами киритилишини тўхтатган 2 мартдан буён анклавда 57 бола вафот этди.
Исроил Ғазоликларга қарши энг қабиҳ қуролни ишга солади
Режага май ойи охиридан, яъни Доналд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифидан сўнг киришиш мўлжалланган.
The New York Times мудҳиш қатл видеосини эълон қилди
Видеолавҳада Қизил ярим ой жамияти формасида, махсус эмблема туширилган машиналарда ҳаракатланиб кетаётган тиббий ходимлар ҳарбийлар ҳужумига учраганини кўриш мумкин. Ҳолатни телефони ёрдамида видеога олган тиббий ходим (фельдшер) араб тилида Исроил аскарлари ўққа тутаётганини айтади.
Ғазонинг айрим ҳудудларида ҲАМАСга қарши намойишлар бўлиб ўтяпти
Ғазо секторидаги фаластинликлар ҲАМАСга қарши камдан-кам кузатиладиган норозилик намойишини ўтказиб, ҳаркатни урушни тўхтатиб, секторни тарк этишга чақирмоқда.
2 мартдан буён «осмон узоқ, ер қаттиқ»
Исроил маъмурияти Ғазо секторида вайронкор урушни қайта бошлаган бир вақтда ҳудуднинг икки миллиондан зиёд аҳолиси яна очлик хатарига рўбарў келди. Жорий йил 2 мартдан буён Ғазога озиқ-овқат ва дори-дармон келиши бутунлай тўхтаган.
Исроил Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади: 230 дан ортиқ киши, жумладан болалар ҳалок бўлди
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган 230 дан ортиқ фаластинлик орасида кўплаб аёллар ва болалар бор.
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди
Исроил Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.
Миср Ғазо бўйича таклиф тайёрлади
Миср Исроил ҳужумлари оқибатида вайрон бўлган Ғазо секторини тиклаш бўйича режа ҳозирлади. «Араб режаси» деб аталган лойиҳада 5 йил мобайнида 53 миллиард доллар сарфлаб минтақани тиклаш кўзда тутилган.
Ўқ ёмғири остида, вайроналар ичида ўтаётган Рамазон (фото)
15 ойлик урушдан кейин бор-буди – бошпанаси, мисқоллаб йиққан бисоти ва яқинларидан айрилган Ғазо аҳли Рамазон ойини минг бир машаққат билан ўтказмоқда.
Ғазони қайта тиклаш учун 53,1 млрд доллар керак бўлади – БМТ
Ғазо секторини қайта тиклаш учун зарур бўладиган маблағнинг умумий миқдори 53,142 миллиард долларга баҳоланмоқда.
ҲАМАС асирларни озод этишни тўхтатди: энди нима бўлади?
Исроил ҳозирча бу баёнотга изоҳ бермади.
Трамп Ғазони Вашингтоннинг катта кўчмас мулки сифатида кўрмоқчи
Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Трампнинг Ғазоликларни кўчириш ғояси уни импичмент хавфи остида қолдирди
АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
Трамп: АҚШ Ғазо секторини ўз назоратига олади
Вашингтон Ғазо секторида кенг кўламли миналардан тозалаш ишларини олиб бориш ва кейинчалик ҳудудни тиклаш учун назорат ўрнатишни режалаштирмоқда.
Исроил Ғазодаги урушга 42 млрд доллар сарфлади
Исроил осмонини Эрон ва унинг иттифоқчиларининг ракеталаридан ҳимоялаш учун бир оқшомда $279 млн сарфланган.
Трампнинг Ғазоликларни кўчириш таклифини қабул қилиб бўлмайди – АДЛ
Унинг ушбу таклифи Араб давлатлари лигаси ҳамда Миср ҳукумати томонидан жиддий танқидга учради.
Трамп Ғазо аҳолисини қўшни араб давлатларига кўчиришни таклиф қиляпти
АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторида ижтимоий объектларнинг бутунлай вайрон бўлгани ҳақида тўхталиб, анклавнинг 1,5 миллион аҳолисини Миср ва Иордания каби давлатларга вақтинчалик кўчириб туриш кераклигини айтган.
Ғазода узоқ кутилган сулҳ кучга кирди
Фаластиннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режими белгиланганидан бир неча соат кечикиб амал қила бошлади. Бунга, аввалроқ хабар қилинганидек, Исроил томонининг ҲАМАСдан гаровга олинганлар рўйхатини талаб қилгани ва талаби бажарилмагунигача ўт очишни тўхтатмаслик ғақидаги қарори сабаб бўлган.
Ғазода кутилган оташкесим бошланмади: Исроил шарт қўйди
Бу гаровга олинганлар рўйхати билан боғлиқ.
Келишув имзолангандан сўнг ҳам Ғазода ўнлаб аёллар ва болалар ҳалок бўлди
Жами қурбонлар сони 100 кишидан ошади.
Исроил аскарлари орасида хатарли «эпидемия» тарқалмоқда
Исроил армияси 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторига бостириб кирганидан буён 28 нафар яҳудий ҳарбий хизматчиси ўз жонига қасд қилди.
Ғазо аҳолиси уруш бошланганидан буён 6 фоизга қисқарди – Фаластин статистика бюроси
Бу ҳақда Фаластин марказий статистика бюроси маълумотларида келтирилади.
Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар фаластинлик ҳалок бўлган
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
Журналистлар учун энг хатарли ҳудуд
Ғазо секторида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган журналистлар сони ошиб бормоқда.
ҲАМАС Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатади – AFP
Бу ҳақда AFP нашри ҳаракат вакилига таяниб хабар бермоқда.
Исроил қамоқхоналарида қанча фаластинлик бола бор?
Исроил қамоқхоналарида камида 270 нафар бола ушлаб турилибди. Бу ҳақда TRT нашри Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича идорасига таяниб хабар берди.
«Катта йигирмалик» муҳим талаб билан чиқди
«Катта йигирмалик» (G20) давлатлари етакчилари Ғазо сектори ва Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди.
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Рашида Толиб қонунчилик идорасидаги чиқишида Оқ уйнинг Ғазо сектори бўйича сиёсатини танқид қилди.
Италия Ғазога 15 тонна гуманитар ёрдам юборди
Италия Ғазодаги тинч аҳолига 15 тонна гуманитар ёрдам юборди.
Қамалда қолган уч ёшли қизалоқ
Аскарлар қамалга олинган эркакларни ечинтириб, камерага қарашга мажбур қилишди. Улар орасида кексалар ва биргина қизча ҳам бор эди.
Ғазодаги қурбонларнинг янги сони эълон қилинди
Жабрланганлар сони эса 100 минг кишидан ошган.
Евроиттифоқ журналистлар ўлими кўпайганидан хавотир билдирди
Сўнгги йилларда журналистларнинг ўлдирилиши мисли кўрилмаган даражада кўпайиб бораётгани қабул қилиб бўлмас ҳолатдир.
Исроил Ғазода вайроналар остида қолган одамларни қутқаришга рухсат бермаяпти
Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қарашли UNRWA агентлигининг Ғазо шимолидаги вайроналар остида қолган одамларни олиб чиқиш талабини Исроил рад этди.
Исроил зарбаси сабаб Ғазода 73 киши ҳалок бўлди
Кўпчилик вайроналар остида қолмоқда, қутқарувчилар уларга етиб бора олмаяпти.
«Ғазо яшаш учун яроқсиз бўлган чўлга айланди» — БМТ комиссари
Аввалроқ ҲАМАС лидери Яҳё Синвар Исроил ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилгани хабар берилганди. Исроил расмийлари мазкур хабарни расман тасдиқлади.
Ғазонинг ўққа тутилиши оқибатида яна 49 фаластинлик ҳалок бўлди
Охирги 24 соат ичида блокададаги Ғазо секторида 49 киши Исроил ҳужумлари қурбони бўлди, яна 219 киши жароҳат олди.
БМТ Исроилга қатъий талаб қўйди
БМТнинг халқаро мустақил комиссияси Исроил ишғоли остидаги Фаластин ерлари – Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги хунрезликлар юзасидан ҳисобот эълон қилди.
Исроилнинг Ғазодаги қирғини ҳақида анимацион филм тайёрланди
Ғазо секторидаги қирғиннинг бир йиллиги муносабати билан «Анадолу» агентлиги Исроилнинг 2023 йил 7 октябрдан буён анклавда содир этган жиноятлари ҳақида 13 тилда қисқа метражли анимацион филм суратга олди.
«Бойқушлар макони»га айланган ҳудуд
Бугун, 7 октябрь куни Исроил армияси Ғазо секторига ҲАМАС ҳаракатининг ҳужумига жавобан бостириб кирганига бир йил тўлди.
Ғазо секторидаги масжидга зарба: 21 киши ҳалок бўлди
Зарба Исроил ҳаво кучлари томонидан амалга оширилган.
Эрдўғон БМТ минбарида кескин саволларни ўртага ташлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида дунё давлатларини тарихнинг муҳим палласида ҳақиқат томонида бўлиш ва Фаластин давлатини тан олишга чақирди.
Рим папаси Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларига муносабат билдирди
Рим папаси Франциск Исроилнинг Ғазо секторидаги мактабларни бомбалаши оқибатида бегуноҳ болалар нобуд бўлаётганини танқид қилди.
Эрдўғон мусулмон давлатларни «Исроил террори»га қарши иттифоқ тузишга чақирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мусулмон давлатларни Исроилнинг босқин, террор ва экспансия сиёсатига қарши туриш учун бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга ундади.
Исроилда мисли кўрилмаган даражада катта намойиш: ҳукумат нима қилади?
Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Полиция намойишчиларни «тўполонларни тўхтатишга» чақирди
Исроил армияси Хон-Юнусдаги янги турар жойларни вайрон қилди
Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнусдаги биноларга ҳаводан зарба берди.
Даҳшатли хотиралар сабаб болалар ҳатто ухлай олмаяпти – ЮНИСЕФ
Муттасил бомбардимонлар сабаб оилалар бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур. Энг ёмони, уруш ва қирғинбарот даҳшатлари мурғак болаларнинг онги, руҳиятига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда. Уруш ҳақидаги даҳшатли таассуротлар сабаб болалар ҳатто тунда ҳам ухлай олмаяпти.

