
Жисмоний тарбия ва спорт вазирига ўринбосар тайинланди
Президентнинг махсус қарори билан Каримов Авазжон Қудратиллаевич жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Бодибилдинг ва фитнес бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олмоқда
Мусобақа тўртта асосий йўналишда ташкил этилади.

Ўзбекистон терма жамоасига россиялик футболчи чақирилди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябр ва ноябр ойларида ўтказади.

Суперлига қачондан давом этиши аниқ бўлди. Энди у ўзгача кўринишда бўлади
Хабарингиз бор, олдинроқ Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур учрашувлари қолдирилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Мадримов тез орада АҚШда жанг ўтказади
Бокс бўйича Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов яқин кунлар ичида АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

Карантин — дам олиш дегани эмас. Оғир атлетикачилар халқаро мусобақада иштирок этади
Ҳозирги пандемия даврида барча соҳа вакиллари иш фаолияти масофавий ишлаш тизимига ўтказилган. Шулар қатори спорт соҳасида ҳам машғулотлар онлайн олиб борилмоқда. Баъзи спорт турлари бўйича федерациялар эса табиат қўйнида машғулотларни давом эттириш учун йўл олишган.

Осиёда яна бир мусобақа коронавирус туфайли қолдирилди
Жорий йилнинг 28 ноябр – 6 декабр кунлари Хитойнинг Саня шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Осиё соҳил ўйинлари кейинги йилга қолдирилади. Бу ҳақда Осиё олимпия кенгашининг расмий сайтида маълум қилинди.

Беларусь чемпионатини титратаётган Жасур Яхшибоев жамоасини ўзгартирди
Жорий йилдан эътиборан Беларусь чемпионатида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ўз жамоасини ўзгартирди. Асли трансфер ҳуқуқи «Пахтакор» клубига тегишли бўлган ҳамюртимиз аввалига ижара асосида «Энергетик-БГУ» клуби сафида ўйнади.

Равшан Эрматов сув спорти турлари бўйича йиғилиш ўтказди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби тренерлар кенгашининг очиқ йиғилиши ўтказилди.

Пандемия ва спорт. Хива туманида замонавий мажмуа ёшлар ихтиёрига топширилди
Хоразм вилояти Хива тумани «Гулшан» маҳалласи ёшлари жисмоний тарбия ва спортни жуда севади. Таъбир жоиз бўлса айтиш керак, маҳалланинг спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлари қишнинг совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида бир неча чақирим йўл босиб Хива шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига қатнашарди.

«Яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда: «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Раҳбар кубоги» ва «Ҳоким кубоги» ўтказилади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига мувофиқ шу йил 20 июлдан бошлаб мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида спорт мусобақалари бошланади.
Чим устида хоккей федерациясида лавозим сайлови амалга оширилди
2020 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Қосимов Ойбек бошчилигида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда федерация аъзолари, спортчилар хамда спорт мутасаддилари иштирок этишди.

Бугун Ўзбекистонда «Олимпия куни» нишонланди
«23 июн – Халқаро Олимпия куни». Бу сана бутун дунёда Халқаро Олимпия қўмитаси ташкил топган кун сифатида 70 йилдан ортиқ вақт давомида катта шодиёна билан нишонлаб келинади.

Адекват матбуот котиблари ҳақида
Кеча Кун.уз сайтида Бухоронинг Пешку туманидаги спорт мактабларининг бирида мажбурий меҳнатга жалб қилиниш бўйича бир мақола чиққан эди. Уни ўқиб асабим ўйнаб, пост ёзмоқчи эдим кечроқ. Аммо ҳайрон қоларли ери шундаки ўша мақола чиққач орадан бир соат ўтиб Спорт вазирлиги масалани жойида ўрганиб, муаммони ҳал қилиб ўзини сайтида бу ҳақида ёзиб чиқишга ҳам улгурибди.

Пешку туман БЎСМ ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этилгани юзасидан расмий баёнот берилди
Бугун, 19 июн куни Kun.uz сайти орқали Пешку туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тренерлар мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди.

Бугун «Олимпия куни» тадбирлари доирасида виртуал югуриш мусобақаси ўтказилмоқда
23 июн бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Энди жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари уч йилда олий маълумотли бўлишади
«2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги Президент қарори билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида «Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)» бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати уч йил этиб белгиланди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисига янги ўринбосар сайланди
Кеча, 11 июн куни видеоконференция дастури орқали онлайн тарзда Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясининг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

«Фахрий мураббий» ордени таъсис этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 9 июн куни ЎРҚ–622-сонли «Фахрий мураббий» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига кейинги ҳафта қура ташланади
Жорий йилнинг куз фаслида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июн куни бўлиб ўтади.

Жисмоний тарбия ва спорт университетида ижодий имтиҳонлар қандай ўтади?
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида абитуриентлар имтиҳонларни қай тартибда топшириши маълум қилинди.

Вазирлик «Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси» ижодий танлови эълон қилди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, спорт тадбирлари ва мусобақалари, халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчилар ва уларнинг устозлари, спорт таълим муассасалари ва иншоотлари фаолиятини ёритишда фаоллик кўрсатаётган

Диетолог маслаҳати: машғулот вақтида сув ичиш қоидалари
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати диетолог Илҳомжон Отажоновнинг тавсия ва маслаҳатларини бериб боришни йўлга қўйди.

Баҳодирлар ўйинлари онлайн ўтказилди ва ғолиблар аниқланди (фото)
Пандемия даврида аҳолини жисмоний тарбия ва спортга қизиқтириш ҳамда баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш спортини яна-да оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 30 майдан 2 июнгача ёшлар ва катталар ўртасида онлайн Ўзбекистон биринчилиги ўтказилди.

Бу йил «Олимпия куни» қандай нишонланади?
Ҳар йили 23 июн куни Халқаро Олимпия қўмитаси ташаббуси билан бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб улгурган.

«Яшил» ҳудудларда болажонлар спорт секцияларига келишни бошлади (фото)
Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Терма жамоалар қайтмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси йиғин бошлайди
Хабарингиз бор футбол бўйча Суперлига ўйинларининг давом эттирилиши расман эълон қилинди. Эндиликда футболчилар машғулотларга қайтган ҳолда мусобақаларга жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборишди.

Равшан Эрматов велотрек ўқув-машғулот марказини кўрди. Таассурот ёмон эмас
Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов пойтахтимиздаги велотрек ўқув-машғулотлар марказига ташриф буюрди.

Бирйўла иккита Республика олий спорт маҳорати мактабига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан Холматов Комил Турниязович Сув спорти турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига директор этиб тайинланди.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудларга спорт қайтмоқда
Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020-йил 29-майдаги қарорига асосан 2020-йил 1-июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда спорт сексиялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар фаолиятига рухсат берилди.

Бағдодда хотин-қизлар учун замонавий спорт мажмуаси қад ростлайди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев шу кунларда Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Кеча вазир Фарғона вилояти Бағдод туманига ташриф буюриб, бу ерда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш борасидаги ишлар билан танишди.

Жиззахда таеквондо WTнинг Пумсе йўналиши бўйича биринчи онлайн мусобақа ўтказилади
Карантин даврида уй шароитида машғулот олиб бораётган спортчиларни руҳлантириш ва уларнинг бўш вақтини самарали ўтишига ёрдам бериш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш мақсадида Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Таеквондо WT ассоциациясининг вилоят бўлими билан

Марказий Осиёдаги ягона чим устида ҳоккей стадиони ҳолати ўрганилди
Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни яна-да оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва пандемия муносабати билан иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Бел олиш курашининг бизгача етиб келган амаллари ҳақида нималарни биласиз?
Қадимда қўлланилган кураш спорт турининг амаллари бизгача етиб келган. Улар буров, қайирма, қайтарма, чала-қайтарма, ёнбош, илиш, тўсиш, айлантириш (тегирмон), улоқтириш, чап тиззага миндириб ташлаш (бетга ташлаш), босма, чайқатиш (силташ), кифтлаш, қўшала-ёнбош, тўғанок. чалиш атамалари ва бошқа бир қанча

Спорт вазирлиги махсус ишчи гуруҳи Андижон вилоятида бўлиб турибди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги махсус ишчи гуруҳи айни вақтда Андижон вилоятида бўлиб турибди. Махсус ишчи гуруҳнинг асосий мақсади, вилоятдаги спорт таълим муассасаларининг бугунги аҳволи, замон талабларига мослиги, спортчи ёшларга яратиб берилган имкониятлар ҳамда спорт таълим муассасаларининг ютуқ ва камчиликларини ўрганишдан иборат.

Тошкент вилоят ҳокими «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши, ҳудудда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун Тошкент вилояти ҳокими Рустам Қурбонназарович Холматов «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси»

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан, шу кунгача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Спорт обектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси» ДУКнинг Шартнома муносабатлари шўбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Кулатов Шароф Қаршибоевич

Спортчи ва санъаткорлар Сардоба фожеаси жабрдийдалари ҳолидан хабар олишди
Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Сардоба фожеаси натижасида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида жойлашган 532-сонли ҳарбий қисм ётоқхонасига вақтинча эвакуация қилинган аҳоли билан учрашди. Мазкур ҳарбий қисмга Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ҳамда Оқолтин туманларидаги «Бирлик»

Спорт вазирлиги уюштирган челленж якунига етди, ғолиблар тақдирланди
6 апрель – Тараққиёт ва тинчлик йўлида Халқаро спорт куни муносабати билан ташкил этилган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам якунига етди.

Бу қизиқ: Оғир атлетика билан шуғулланган инсоннинг бўйи ўсмай қоладими?
Спорт билан шуғулланиш инсон саломатлиги учун фойдали, лекин кўплаб мухлисларда оғир атлетика билан шуғулланиш инсон бўйи ўсишига салбий тасир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги таассурот мавжуд. Шу каби савол сизда ҳам туғилган бўлиши мумкин.

Спорт вазирлиги саломатлик фондига 600 миллион сўм ўтказди
Коронавирус пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди ташкил этилганидан хабарингиз бор. Бугунги синовли кунларда юртдошларимиз коронавирус пандемиясидан жабр чеккан аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида саҳоват кўрсатишмоқда.

Спортчилар табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашмоқда (фото)
Жорий йилнинг 27 апрел оқшомида қўшни Туркманистон орқали юртимизга кириб келган кучли шамол Бухоро вилояти катта талофат кўрганди.

Уйда қолиб, спорт билан шуғулланганлар челленжида ғолиблар маълум бўлди
Юртдошларимиз орасида катта қизиқиш уйғотган #уйдақол #ҳаётгақўшил #sportchallenge челленжининг иккинчи фасли ҳам қизғин давом этмоқда. Бугун ушбу танловнинг иккинчи фасл 1-турига якун ясалди.

Учта йўналишда ўтказилган онлайн мусобақа якунланди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошчилигида Esports Uzbekistan Федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган «MINSPORT ONLAYN KUBOGI» ўз ниҳоясига етди. Кўтаринки руҳда ўтган киберспорт мусобақасида барча йўналишлардаги ғолиб ва совриндорлар маълум бўлди:

Полвон ҳеч қачон баданини кўпчиликка кўрсатмайди. Кекса полвонлар ўгити
«Кураш илми»га доир китоблар туркий мамлакатлар, айниқса Ўзбекистонда бир неча асрлар мобайнида мавжуд бўлган. Даставвал у араб имлосида ёзилиб, бизгача тўла китоб ҳолида етиб келмаган. Тадқиқотлар туфайли кураш илми ҳақида нуроний паҳлавонларнинг ҳикояларига асосланиб бир қанча маълумот йиғишимизга тўғри келди.

Шахмат мухлислари учун онлайн дарс ташкил қилинмоқда
Ҳозирги кунда короновирус пандемияси муносабати билан юртдошларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан шахмат бўйича онлайн дарс машғулотлари бўлиб ўтади.

ОТМларга кириш имтиёзига эга спортчилар учун ҳужжатларни топшириш жараёни бошланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни яна-да такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5924-сонли Фармонига мувофиқ Олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва ПараОсиё ўйинлари, жаҳон,

Уйда қолиб каратэ бўйича махсус мусобақада қатнашиш ва ғолиб бўлиш мумкин
Хабарингиз бор, айни кунларда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган ва инсон саломатлиги учун катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси мамлакатимизга ҳам кириб келди. Жорий йилнинг 15 март санасида Ўзбекистонда илк бора коронавирусга чалинганлик ҳолати қайд этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида тегишли тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига маслаҳатчи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғи билан янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Расулов Зокир Пардаевич Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи этиб тайинланди.

Спорт вазирлиги ўтказаётган челленжнинг навбатдаги ғолиблари ҳам аниқланди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилаётган #uydaqol! #hayotgaqoʻshil! #sportchallenge челленжига 10-14 апрел кунлари оралиғида икки мингга яқин видеоматериаллар келиб тушди.

Уйда қолиб қозонилган ғалаба! Вазирлик челленж ғолибларига совринларни етказди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги БМТнинг Марказий Осиёдаги Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган #uydaqol!! #hayotgaqoʻshil! #sportchallenge челленжида илк ғолиблар аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистонда боксни ривожлантиришга оид фармойиш чиқади — Сакен Полатовдан катта интервью
Шу кунларда коронавирус пандемияси туфайли спорт мусобақалари ва терма жамоалар иштирокидаги ўқув-йиғин машғулотлари бекор қилинди. Энг аҳамиятлиси, жорий йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши керак бўлган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлмиш Олимпия ўйинлари ҳам бир йил муддатга кечиктирилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги челленж эълон қилди. Ғолиблар тақдирланади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин вақтида вақтни кўнгилли ва самарали ўтказиш учун #уйдақол! #ҳаётгақўшил! челленжларини эълон қилди. Ғолиблар вазирлик томонидан тақдирлаб борилади.

Қолдирилган Токио Олимпиадаси қайси санада старт олади?
Хабарингиз бор, жорий йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши керак бўлган Токио Олимпиадаси бутун дунёга катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси туфайли 2021 йилга кўчирилган эди.

Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни вақтинча тўхтатди
Хабарингиз бор, айни кунларда дунё бўйлаб кенг тарқалиб бораётган ва инсоният саломатлигига катта хавф туғдираётган коронавирус пандемияси мамлакатимизга ҳам кириб келди. Шу муносабат билан, 2020 йил 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим ва спорт

Барча спорт таълим муассасалари вақтинча ёпилди, чемпионатлар қолдирилди. Суперлига тўхтатилди
2020 йил 16 мартдан санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Равшан Эрматов УЕФА вакили билан учрашди. Бу қандай самара беради?
Бугунги кунда футболимизни янги босқичга олиб чиқиш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. Шу мақсадда 9-13 март кунлари УЕФА делегацияси юртимизга ташриф буюрган эди. Ташриф доирасида делегация вакиллари ЎФА ва ПФЛ фаолияти билан яқиндан танишиб, болалар футболи, ассоцация структураси, футболдаги маркетинг халқаро алоқалар бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Тошкент вилоятида «Наврўз» байрамига бағишланган яна бир йирик марафон ўтказилди
Кеча, 14-март куни Бекобод туманида туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда «Ёшлар иттифоқи» туман кенгаши ҳамкорлигида «Наврўз» умумхалқ байрамига бағишланган «Югуриш марафони» ўтказилди.

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда халқаро спорт тадбирлари вақтинча чекланади
Илк бор Хитойда аниқланиб, сўнгра дунёнинг кўплаб давлатларига кириб борган коронавирус бугун бутун дунёни таҳликага солиб турибди. Юртимизда бу юқумли ва ўта хавфли эпидемия аломатлари аниқланганича йўқ. Бироқ, хотиржам бўлиш асло ярамайди, чунки коронавирус айни пайтда сайёрамизнинг 70дан ортиқ давлатига кириб борди.

Мурод Хонтўраев ёш спортчиларга совға улашди
Бугун, 5 март – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан Чирчиқ шаҳрида жойлашган ЎзДЖСТУда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан йирик байрамона тадбир ўтказилди.

Миржалол Қосимов қадрдон масканда ёшларга мастер-класс ўтди
Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спорт ўйинлари факултети «Футбол назарияси ва услубияти» кафедраси билан ҳамкорликда 2019 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»

Олимпиада ўтказиладими ёки йўқ? ХОҚ раҳбари жавоб берди
Хабарингиз бор, Хитой давлатида тарқала бошлаган коронавируснинг янги тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди.

Қолдирилган лицензион турнир бошланди. Унда Ўзбекистондан кимлар иштирок этмоқда?
Бугун, 3 март куни Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи бокс бўйича мусобақа Иорданиянинг Амман шаҳрида жойлашган «Prince Hamza Hall» спорт саройида старт олди.

«Уюшмаган ёшлар», ким у? Вазир ўринбосари бу иборадан воз кечишни таклиф қилди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари «Миллий» стадионида ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда вазир ўринбосари Элбек Шукуров ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Энди Олимпиадага борадиган спортчилар мобил илова орқали вазир билан туну-кун алоқада бўлиши мумкин
Таъкидлаш жоиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари бошланишига ҳам оз фурсат қолган бир паллада ҳар бир кун, соат ва ҳатто дақиқанинг ҳам қадри жуда баланд. Буни тўғри англаган ҳолда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан «Токио 2020» мобил иловаси яратилди ва ишга туширилди.

Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси энг яхши ҳудуд бўлди. Энг яхши ташкилотчи?!
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7-январдаги «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6-сонли қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан танлов ўтказиш белгиланган эди.

Вазирлик жамоаси Равшан Эрматовнинг ўйини эвазига ғолиб чиқди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 5-мартдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5368-сонли Фармонида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг асосий вазифаларидан бири этиб жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳолининг кенг қатламларини спорт билан шуғулланишга ва соғлом турмуш тарзини юритишга жалб этиш белгиланган.

JICA ўзбекистонлик спортчилар учун махсус грант ажратди
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизасия қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда.

Алкогол ва гиёҳвандликка қарши туриш учун спортга эътибор керак
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг икки йўналиши – Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш доирасида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирок этишди.