8,1 млрд сўмлик қонунга зид давлат харидлари аниқланди
Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф тарзда ўтказилишининг олди олинди.
ЕИ Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашга кўмаклашади
ЕИ томонидан молиялаштириладиган ташаббус ўзаро узвий боғлиқ икки лойиҳа доирасида амалга оширилади.
Давлат идораларининг масъул шахслари жазоланди
Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаган қатор давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларига нисбатан чоралар кўрилди.
«Қанқа шаҳристони» ёдгорлигига етказилган жиддий зарар бўйича жиноят иши қўзғатилди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маданий мерос объектига 14 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Ҳокимнинг ўзини мукофотлаш ҳақидаги қарори бекор қилинди
Тақдимномага асосан, вилоят ҳокимининг 2023 йил 19 сентябрь куни 414-4-0-Қ/23-сон қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг мазкур қарори бекор қилинган.
Акмал Бурхонов 1,5 млн долларлик уй ҳақидаги миш-мишга муносабат билдирди
Телеграмдаги каналлардан бирида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига қайнотаси 1,5 млн долларлик ҳовли совға қилгани ҳақидаги хабар тарқалди.
Тошкентда собиқ адлиячи ҳамтовоқлари билан қарийб 900 млн сўмни “туя” қилди
Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилмоқда.
Вазир Озодбек Назарбековнинг «яширин» бизнеси ошкор бўлди
Ижтимоий тармоқларда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг «Коба санъат мажмуаси» МЧЖнинг таъсисчиси эканлигига оид хабарлар тарқалди.
Давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича рейтинги эълон қилинди
Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди.
Тиббиёт маркази ўтказган давлат харидида қинғирлик аниқланди
Тошкeнт вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан ўтказилган давлат хариди бeкор қилинди.
Вазирлик мансабдор шахслари жиноятда гумонланмоқда
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (ҳозирги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) мансабдор шахслари давлат мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда гумонланмоқда.
Коррупцияга қарши кураш – Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналиши
Коррупция муаммоси аҳолига ҳам, мамлакатнинг халқаро имижига ҳам ўта салбий таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги икки йилнинг ўзида 5 мингга яқин мансабдор шахс коррупцион жиноятлар учун жавобгарликка тортилди.
«Акмал Бурхонов номи билан фейк тарқатилмоқда» – Аксилкоррупция агентлиги
Мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди ва юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка, фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.
138 нафар ҳоким ва ўринбосарлар тадбиркорлик билан шуғуллангани маълум бўлди
Қайд этилишича, қатор тендерларда амалдорлар ва уларнинг яқинлари ғолиб чиққан.
Антикоррупция агентлиги имтиҳонларни назорат қилади
Жорий йил 1–10 август кунлари 46 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.
Мудофаа вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жавобгарлик мавжудлигини эслатди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги куни кеча Давлат харидлари соҳасида қонун талабларига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини эълон қилганди.
Уйчи туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган давлат харидининг миси чиқди
Ҳолат бўйича Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўрганиш ўтказди.
Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти ҳокимликлари маҳаллий бюджет даромадларининг орттирилган қисмини очиқламай келмоқда
Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Акмал Бурхонов АҚШ федерал тергов бюросига борди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов бошчилигидаги делегация аъзолари АҚШ Федерал тергов бюросининг Бостон шаҳрида жойлашган офисида Бюронинг махсус вакиллари Энтони М.Санкей ҳамда Метью Ф.Гиакобби билан учрашди.
Коррупцияга қарши курашда АҚШ тажрибаси йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларига ташрифи бошланди.
Ҳарбий прокуратура корхона мансабдорларига жиноий иш очди
Корхона «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини бузаётгани ҳақида фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида мазкур корхонада ўрганиш ўтказилган.
Олти ҳудуд Миллий кенгаш рейтингида паст натижа кўрсатди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳоким археология ёдгорлигини сотиб юборгани аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишларда археологик ёдгорликларни сақлаш ва муҳофаза қилишда қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги маълум бўлди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ҳуқуқлар берилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти такомиллаштирилади. Тегишли қарорни Шавкат Мирзиёев имзолади.
Непотизмнинг олдини олиш бўйича қонун лойиҳаси тақдим этилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Андижон яққол «пешқадам» – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Аксилкоррупция қонуни лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди
Жорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Аксилкоррупция агентлиги қўғирчоқ театрида «коррупцион ҳолатларни фош этди»
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд шаҳар маданият бўлими, Каттақўрғон шаҳар драма театри ҳамда Самарқанд вилояти қўғирчоқ театрида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ва ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилган эди.
Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди
«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Андижонда депутатларнинг тинтув қилингани ҳолатини Аксилкоррупция агентлиги назоратга олди
Куни кеча Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани ва бунда депутат дахлсизлигига амал қилинмагани ҳақида хабар берилганди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ички ишлар органлари фаолиятини ўрганади
12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги номидан қўнғироқ қилувчи «сохта ходимлар» пайдо бўлди
Жорий йилнинг 21 январь куни Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.С. ушбу ҳудуддаги олий таълим муассасаси раҳбариятига қўнғироқ қилади.
Индамасдан бўлиб-бўлиб олаверинглар...
Ўзбекистондаги «Coca-Cola» заводининг 57 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилганидан буён унинг атрофидаги машмашалар тинмаяпти. Улуш сотувга қўйилди, бироқ қўйилган талаблар бўйича Ўзбекистон компаниялари унда иштирок эта олишмаяпти, ҳатто эҳтимолий «сирли харидор»дан икки баравар пул беришни истаса ҳам.
«Кока-кола ичимлиги» тендер савдоларини тўхтатиш бўйича тақдимнома киритилди
Яқинда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU)нинг 57,118 фоизлик давлат улуши сотилиши бўйича шубҳалар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Зафарбек Солижонов кенгаш раиси ўринбосари бўлди. Блогер Отабек Бакиров ҳам рўйхатда бор
Жорий йилнинг 15 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида ташкил этилаётган Жамоатчилик кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш жараёнларини ёритиш учун «Журналист ва блогерлар» клуби ташкил этилди
Ҳозирги кунда Агентликнинг оммавий ахборот воситаларига юборган сўров хатлари ва берилган эълон натижасида 37 нафар журналист ва блогерларни ўзида жамлаган клуб шаклланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига яна бир директор ўринбосари тайинланди
Тайинловга қадар, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Умида Тўхташева Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Тўхташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
«Ишонинг, лойиҳа 50 фоизга ўзгаради» – Агентлик раҳбари катта гапирвормадими?
Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур тузилма фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси хусусида ҳам сўз юритилди.
«Сардоба иши»га дахлдор мансабдор шахслар сони кўпайди
Аввалроқ ушбу ишга алоқадор 9 нафар шахс устидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновнинг қайд этишича, «Сардоба иши»га алоқадор шахслар сони ошган.