Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Воитов иши»нинг аппелацион судда кўрилаётгани рад этилди

19/03, 13:56

Бироқ, Олий суд ахборот хизмати А. Воитовга оид жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилаётганини рад этди.

Олий суд «Алламжонов ходимлари иши» бўйича қарор қабул қилди

21/02, 14:47

Бугун, 21 февраль куни Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б. Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.

Алламжоновга суиқасддан сўнг унинг 7 нафар ходими қамалгани очиқланди

13/01, 09:19

Олий суд ушбу етти нафар фуқаронинг шикоятини тафтиш тартибида кўриб чиқади.

Олий суд тақиқланган материаллар бўйича огоҳлантириш эълон қилди

08/01, 21:05

2025 йил 8 январь ҳолатига кўра, рўйхатга 1 минг 389 та турли профиль, канал ва материаллар киритилган.

Терговчилар асоссиз қўйган айбловлар учун жавоб бериши керак – Олий суд раиси

10/11, 22:09

Олий суд раиси ва адвокатлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда суд тизимидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.

Олий суд раисига биринчи ўринбосар тайинланди

21/09, 13:34

Икром Муслимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Ўтган 6 ойда 10,3 минг нафар фуқаро турли муддатларга қамалган – Олий суд

19/07, 18:12

Олий суд судлар томонидан 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида кўриб чиқилган жиноят ишлари юзасидан ахборот берди.

Олий суд раисининг ўринбосари янги лавозимга тайинланиши айтилмоқда

06/06, 18:18

Ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган канал фаоллари кутилаётган тайинловга «суд тизими учун катта йўқотиш» дея муносабат билдирмоқда.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

19/05, 18:45

Олий Мажлис Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Олий суднинг ўлимга ҳукм қилинган собиқ раиси ва бошқалар оқланди

07/05, 08:56

Реабилитация қилинганлар орасида 1925-1929 йилларда Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган марҳум Саъдулла Қосимовнинг номи ҳам бор.

Путиннинг курсдоши муҳим мансабни эгаллади

17/04/2024

Федерация Кенгаши Ирина Подносовани Россия Олий суди раиси лавозимига тайинлаш учун овоз берди.

Олий суд томонидан тақиқланган манбалар рўйхати эълон қилинди

05/03/2024

2019 йилдан ҳозирга қадар Олий суднинг 80 дан зиёд ҳал қилув қарори асосида 1 000 дан ортиқ манбаа тақиқланган.

Олий суд қўлга олинган журналист бўйича якуний ҳукмни эълон қилди

16/01/2024

Тошкентда ИИБ ходимлари томонидан журналист Михаил Довлатов қўлга олингани тўғрисида хабар тарқалди. 

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

20/12/2023

Сенат ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Тошкентда Олий суд ходими 10 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

06/12/2023

Тошкентда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Тошкентда Судьялар миллий конференцияси бўлиб ўтди

18/11/2023

Ккки кунлик анжуманда Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактабининг вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг барча судларидан юздан зиёд судьялар иштирок этган.

Олий суд қатағон қурбонларининг яна бир гуруҳини оқлади

25/08/2023

Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан 240 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.

Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропи сабаб вафот этган болалар сони аслида 65 нафар бўлгани айтилди

10/08/2023

Олий суд ахборот хизмати мазкур «иш» Тошкент шаҳар судининг иш юритувига келиб тушганини ва судда жами 21 киши жавоб беришини билдирди.

Сурхондарё ҳокими билан жанжаллашган директор етти суткага қамалган

04/08/2023

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ У. Турсуновага нисбатан жиноят ишлари бўйича Узун туман суди томонидан 2023 йил 26 июлда чиқарилган қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

Олий судга келган шахс тўсатдан вафот этди

03/08/2023

Суд мажлисига даъвогар сифатида келган фуқаро суд залига кирмасидан аввал беҳуш ҳолда топилди. Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари у ҳаётдан кўз юмганини аниқлашган.

Катта миқдордаги пулни талон-торож қилган амалдорлар суд қилинмоқда

27/07/2023

Андижонда 5,6 млрд. сўмдан зиёд миқдорида маблағ талон-торож қилинганликда айбланиб ушланган амалдорлар ва МИБ ижрочиси суд қилинмоқда.

Жаҳонгирнинг иши Олий судда кўрилади

19/07/2023

Жорий йил 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани судининг тегишли ҳукми билан Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Олий суд қарори ижросиз қолмоқда – Андижон вилоят ҳокимлиги ва Бош прокуратура сукутда

13/07/2023

Андижон вилояти Пахтаобод тумани 13-мактабнинг спорт майдони ноқонуний сотиб юборилган.

Олий судга янги судьялар сайланди

05/06/2023

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Андижондаги муаммо ҳали ҳам ечим топмаган. Мактаб спорт майдони тақдири Олий судда қолмоқда

10/05/2023

Янги тафсилотларга кўра, Т.М.нинг ишончли вакили Ж.А. Олий судга 4 апрел санасида кассация шикояти билан мурожаат қилган.

Қатағон қилинган 208 нафар шахс оқланди

19/04/2023

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қатағон қурбони бўлган бир гуруҳ шахсларга оид жиноят иши кўрилади

18/04/2023

Ўзбекистонда совет тузуми даврида қатағон қилинганлар ишини кўриш бўйича суд жараёни давом эттирилади.

Хоразмда амалдорларнинг зўравонлик иши Тошкент шаҳар судида кўрилади – Олий суд

11/04/2023

Аввалроқ, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ҳамда Янгиариқ тумани ФВБ бошлиғининг оилавий меҳрибонлик уйларининг биридаги қизларни зўрлаб келгани, ҳолат фош бўлгач эса суд уларни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораси билан «сийлаган»и хабар қилинган эди.

Олий суднинг уч судяси лавозимидан озод этилди

07/04/2023

Сенат С. Рахмонов, И. Алимов ва А. Икромовни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.

Хоразм вилояти адлия ва ФВБ бошлиқларининг жирканч ишлари ошкор қилинди

01/04/2023

Ўзбекистон вилоятларининг биридаги оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчисини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани айтилмоқда.

2022 йилда 75 мингдан ортиқ кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

26/01/2023

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 75 078 нафар шахсга нисбатан 58 697 та жиноят иши кўриб чиқилган. Шулардан 1 010 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

Олий суд тизимида янги департамент ташкил этилади

18/01/2023

Шунингдек, Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси белгиланди.

Халқнинг ҳақини ўмарган ўғрилар жазоланди

27/12/2022

67 млрд сўмни еб юборишган...

173 нафар совет даври қатағонлари қурбони оқланди

19/12/2022

Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 173 нафар шахсга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди.

Олий суд яна 173 нафар мустабид тузум қурбонларини оқлаши мумкин

17/12/2022

2022 йил 19 декабрь куни соат 15:00 да Олий судда мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган 173 нафар шахсга оид жиноят ишлари апелляция тартибида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади.бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

Олий суд янги таклиф билан чиқди

15/10/2022

Олий суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят бериш муддатини 10 кунга қисқартишни таклиф этмоқда.

Олий суд: «Айрим давлат ижрочилари алиментдан қарзи йўқ шахсларга четга чиқишда сунъий чеклов қўймоқда»

11/10/2022

Ижро ҳужжати бўйича қарзи йўқ ва алимент тўлашдан бўйин товламаган шахсларга мамлакатимиздан четга чиқишда сунъий чеклов қўйишдек салбий ҳолатлар учраб турибди.

Олий суддаги кадрлар алмашинувига расмий изоҳ билдирилди

10/09/2022

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Олий суддаги кадрлар алмашинувига доир хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Сардор Умрзоқов Олий судда танқидий руҳда йиғилиш ўтказмоқда

11/08/2022

Айни дақиқаларда Сардор Умрзоқов куни кеча Сенат томонидан тасдиқланган Олий суднинг янги раиси Бахтиёр Исломовни жамоага таништирмоқда.

Расман: Бахтиёр Исломов Олий суд раиси этиб сайланди

10/08/2022

Бугун, 10 август куни Олий Мажлис Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Олий суд раиси лавозимига янги номзод тақдим қилинди

10/08/2022

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимини ким эгаллаши расман маълум бўлди.

Олий суд раиси Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди — ОАВ

10/08/2022

Олий суд раиси Козим Комилов истеъфога чиқарилгани айтилмоқда. Унинг истеъфоси сабаби маълум эмас.

Ўзбекистон Олий суди раиси сайланди

13/06/2022

Айни дамда Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

28/05/2022

Сенатнинг ялпи мажлиси давом этмоқда. 

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

16/12/2021

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Сайловда неча нафар судьялар ва суд ходимлари қатнашгани маълум қилинди

24/10/2021

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси Козимжон Комилов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

21/10/2021

Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Қирғизистон суди собиқ президент ҳукмини қайта тиклади

19/10/2021

Атамбаев жиноий тўда бошлиғи Азиз Батукаевни озод қилгани учун коррупцияда айбланиб, 11 йилу икки ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Элбек Раҳимов қотиллари очиқ суд қилинади

19/08/2021

Олий суд раиси Козимжон Комилов спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилгани билан боғлиқ воқеага тўхталиб ўтди.

Бош прокурор ва Ички ишлар вазири айни пайтда Қаршида

19/08/2021

Бош прокуратура, Олий суд ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

«Хитойлик инвестор иши» юзасидан Олий суд маълумот берди

13/07/2021

Xabar.uz сайтида 2021 йил 7 июль куни эълон қилинган «Хитойлик инвестор Ўзбекистон судларидан адолат изламоқда» сарлавҳали мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик бошқармаси маълумот берди.

Олий суд хонанда Жасур Умиров иши бўйича баёнот берди

11/06/2021

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Олий суднинг икки судьяси лавозимидан озод этилди

31/05/2021

Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори эълон қилинди.

«Муродбой» ва унинг шерикларига оид воқеа бўйича Олий суд муносабат билдирди

26/05/2021

Ижтимоий тармоқларда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судидаги ҳолат бўйича тарқалган видеолавҳалар юзасидан Олий суд матбуот хизмати муносабат билдирди.

Олий судга 9 нафар судья сайланди. 3 нафар судья лавозимидан озод этилди

13/03/2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди

05/02/2021

Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш  тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Олий суд матбуот хизмати фуқаролар қабули бўйича билдирилган танқидларга муносабат билдирди

17/01/2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Олий суд вакилларининг фуқаролар учун қабул эшикларини ёпиб олгани борасидаги танқидий фикрларига нисбатан расмий муносабат билдирилди.

Кадастрни «тозалаган» Тўрахўжаев Олий судга ўтиши кутилмоқда

15/01/2021

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар берилганди.

«Бизни нега алдаяпсиз, Олий суд?» — Расул Кушербаев

14/01/2021

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Олий суд вакилларининг фуқаролар учун қабул эшикларини ёпиб олгани борасида ўз танқидий фикрларини билдирди.

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

24/12/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий Масжлиси Сенати қарори билан Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди.

«Рустам Усмоновнинг иши» («Рустамбанк») Олий судда кўрилиши мумкин

21/12/2020

Ўз даврининг йирик тадбиркори, Ўзбекистондаги илк хусусий банк — «Рустамбанк» асосчиси Рустам Усмонов ўзига оид жиноят иши бўйича ижтимоий тармоқлар орқали қилган баёнотига Олий суд матбуот хизмати изоҳ берди.

Ёдгоров судьялар ҳақида тарқалган хабарларга аниқлик киритди

10/12/2020

Берилган очиқ ва аччиқ саволларга жавобан «арава қуруқ олиб қочилгани» ҳам йўқ.

Олий суднинг собиқ ходими қотиллигида айбланаётганларга нисбатан эртага ҳукм ўқилади

10/12/2020

Олий суд матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, эртага - 11 декабрь куни соат 11.00 да  катта эҳтимол билан ҳукм ўқилади.

Олий суд матбуот хизмати «зиёфатхўр судьялар» бўйича қўшимча маълумот берди

02/12/2020

Воқелик қачон ва қаерда бўлгани, судьяларга нисбатан қандай чоралар кўрилганига ойдинлик киритилди.

Икром Муслимов бошчилигидаги Олий суд судьялари Самарқандда сайёр қабул ўтказмоқда. Хўш?

13/11/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигида Олий суд судьялари Самарқандда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Сайловга бир ҳафта қолганида Трампнинг «одами» Олий суд судьяси бўлди

27/10/2020

48 ёшли Эми Кони Барретт — етти фарзанднинг онаси, консерватив католик.

Олий суднинг икки судьяси «Ҳувайдо»га нега борди?

02/10/2020

Маҳаллага судья келаркан дейилса, хаёл қочадиган бўлиб қолган: «кимни суд қиларкин?». Бундай тасаввур бежиз эмас. Яқин-яқингача судга иши тушмаган одам «тирик» судьяни кўрмасди ҳисоб. Энди вазият ўзгарган.

Олий суд матбуот хизмати журналист ва блогерларни судга таъсир ўтказаётганини иддао қилмоқда

28/09/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати Халқ таълими вазирлигининг собиқ депутат Қобул Дусовга нисбатан ташкилотнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ўтказилаётган суд процесси бўйича баёнот берди.

Олий суд судьяси лавозимига нолойиқ деб топилди

31/08/2020

Ўтган ҳафта Судьялар олий кенгашида роса «иш қайнади». Кенгашнинг кунлик ишлари етарли, бироқ ҳаммаси йиғилиб, бўш судьялик ўринлари учун ўтказиладиган танловларга тақалдики, шу кун(лар)и «иш режими»га риоя қилмоқнинг иложи йўқ эди.

Муслимов зўриқиб, Ортиқова «бўғилган» суд мажлисида 16 нафар маҳкума озодликка чиқди (фото)

26/08/2020

Ўн саккиз нафар маҳкумаларнинг энг каттаси етмиш бирга (!) чиққан, энг ёши йигирма бешга тўлмоқда. Улар орасида қасддан одам ўлдиргани ҳам, одам савдосига аралашгани-ю ўғрилик, талончлик, ҳатто босқинчилик қилгани ҳам бор.

Олий суд можарога нуқта қўйди: машина орқа ён ойналарига парда ўрнатиш қонунбузарлик эмас!

25/08/2020

Анча вақтдан бери давом этиб келаётган можаро - автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда ўрнатиш маъмурий ҳуқуқбузарликми ёки йўқми, деган саволга Олий суд узил-кесил нуқта қуйди:  қонунбузарлик эмас!

Очиқликми? Очиқлик! - Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди

15/08/2020

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбаси маълум қилмоқда. Эътиборлиси, судларнинг қайси инстанциясида нечта судьялик лавозими вакант экани,

Ёдгоров сигаретни кулдонга асабийроқ эзғилади. Ва...

28/07/2020

...Суд-ҳуқуқ соҳадаси ислоҳотлар бошланганиям чорак асрдан ўтди. Ҳануз давом этмоқда. Бу нимадан далолат: самара камлигиданми ё аввалгилари шунчаки юзакимиди? Бу жараён яна қанча давом этади-ю кутилган самарани қачон кўрамиз?

Олий суднинг 32 ёшли ходими вафот этди

24/07/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 32 ёшли ходими Бахтиёр Мукадиров вафот этди. Унинг бевақт вафотига пневмония сабаб бўлгани айтилмоқда.

Журналист С.Юсупов қандай асосларга кўра озодликка чиқарилгани очиқланди

23/07/2020

Ўтган йили Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори, журналист Саид-Абдулазиз Юсуповнинг ҳибсга олиниши катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Ёдгоров  «Бўстонлиқ масаласи»да берилган саволга яна изоҳ берди

23/07/2020

Баҳс-у мунозарага бой ўтгани сабаб белгиланган вақтга «сиғмаган» тадбирда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «буз-буз»ларга доир масала ҳам кўтарилди.

«Буз-буз»ларга оид машмашалардан тортиб попуги пасайтирилган мансабдорларгача…

22/07/2020

Суд тизими мутасаддилари билан қанча кўп жонли мулоқотлар ўтказилмасин, ҳаммаси баҳс-мунозараларга бой ўтади, баъзан тортишувлар «чегарадан чиқиб» кетишини-ку, айтманг... Саволлар кўп-да, тизим ходимларига.

Давлатга хоинликда айбланган икки фуқарога ҳукм ўқилди – Олий суд

17/07/2020

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаеваларга оид жиноят ишини кўриб чиқилди.

Андижонда 15 нафар шахс озодликка чиқарилди

14/07/2020

Ўтган ҳафта Андижон вилоятида оммавий сайёр қабуллар уюштирилди. Республика раҳбарлик идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мутасаддилари иштирокида ўтган тадбирларда фуқароларнинг қатор муаммоларига ечим топилди.

Олий суднинг икки нафар судьяси кетиб, икки нафар янгиси келди

13/07/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Олий суд Бўстонлиқдаги «буз-буз»лар бўйича баёнот берди

06/07/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «буз-буз»лар бўйича баёнот берди.

Олий суд раиси ўринбосари: «Босаверинглар, даъво қилиш йўқ!»

24/06/2020

Ажабланяпсиз-а: фуқаролар нимагадир даъво қилса, судга келади. Суднинг ўзи (яна денг Олий суд раисининг ўринбосари тимсолида!) нимага даъво қилиши мумкинки, ундан воз кечаётганини баралла айтса?!

Олий суд ҳокимларнинг айрим ваколатлари қисқартиришни таклиф қилди

10/06/2020

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун киритилди.

«Буз-буз»лар бўйича 1688та даъво иши тўхтатилди. Нега? Олий суд ойдинлик киритди

04/06/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонларига ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва бошқа иншоотларни бузиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ижтимоий тармоқларда айтилаётган фикрларга муносабат билдирди.

Давлатга хоинлик қилишда айбланган «Р.Сайфулин иши» бўйича ахборот берилди

28/05/2020

Ўзбекистон Респубикаси Олий судининг матбуот хизмати давлатга хоинлик қилиш ва бошқа жиноятларда айбланган Р. Сайфуллинга оид жиноят иши бўйича ахборот берди.

Олий суд зўравон йигитчаларга тайинланган жазо бўйича баёнот берди

22/05/2020

Ижтимоий тармоқларда икки ёш йигитча ақли заиф болани тиз чўктириб, таҳқирлаган ҳолат акс этган лавҳа, шунингдек, уларнинг қилмишига берилган жазо муҳокамаси давом этмоқда.

«Яшил» ҳудудларда судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

14/05/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз судларида фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган эди.

Сирдарёга борган Олий суд раиси ўринбосарлари бир неча маҳкумни озодликка чиқарди

05/05/2020

Олий суди раисининг ўринбосарлари Холмўмин Ёдгоров ва Икром Муслимов 2020 йил 5 май куни Гулистон шаҳрига борди.

Эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузган 274 нафар шахсга нисбатан жами 107 876 250 сўм жарима солинди

31/03/2020

Маъмурий судлари томонидан деярли ҳар куни эпидемияга қарши курашиш қоидаларни бузганлик (МЖтК, 54-модда)  бўйича ишлар кўриб чиқилмоқда.

Бир ҳоким ва уч фермер «қиссаси»

17/03/2020

Мақолаларда қаламга олинган аянчи ҳолатлар на рад этилди, на тан олинди. Бу орада ҳоким жаноблари ўзини танқид қилган журналистни судга бериб кўрди. Бироқ муроди ҳосил бўлмади: судда ютқазди .

Россия Тергов қўмитаси раиси Ўзбекистон Олий судига қуруқ қўл билан келмади

12/03/2020

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Россия Федерацияси Тергов қўмитаси  раиси А. Бастрыкин бошчилигидаги делегация бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судига ҳам ташриф буюрди.

Дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин...

07/03/2020

Аждодлар билиб айтган: дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин. Нега? Узрку-я, қўполроқ бўлсаям айтиш керак: дарддан ўлиб қутилиш мумкин, илло қарздан қутилиб бўлмайди.

Мақсад шу: ҳамма «закўнчи» бўлиши шарт!

07/03/2020

Ҳамма замондаям «закўнчи»дан ҳайиқилган. Айниқса, мансабдорлар! Чунки, «закўн»чи шунчаки одам эмас: қонунни, демакки, ҳуқуқини билади. Талабиям шунга яраша.

Бунақаси бўлган эмас: Олий судда шикоятчилар гул билан қарши олинди

06/03/2020

Мурожаатчилар қуйи босқич судларининг қайсидир қарори ёки ҳукмидан норози бўлиб келгани тайин. Йўқса, бу даргоҳ остонасига қадам босиш қайда?! Уларнинг шикоятлари белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, якунда қонуний тўхтамга келиниши бор гап. Ҳозир гап бунда эмас.

Олий cуднинг судьялари сайланди

29/02/2020

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг таркибига ўзгартишлар киритиш масаласини ҳам кўриб чиқдилар.

Бугун судьялар бошқача кўринишда бўлди. Ёки Олий суд Пленуми қарори ҳазилакам ҳужжат эмас (фото)

21/02/2020

Бу галги Пленум мажлисининг оммавий ахборот воситалари (ОАВ) учун айрича аҳамияти бор. Зеро, унда бошқа масалалар қатори «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

2019 йили неча киши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди?

30/01/2020

Кўрилган ишлар асосан автомобилда йўловчилар ташиш билан лицензиясиз шуғулланиш, солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёки касса операцияларини юритиш тартибини, шунингдек тўлов интизомини бузиш, ҳақорат қилиш, майда безорилик, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш, енгил тан жароҳати етказиш, транспорт воситаларини ноқонуний бошқариш, ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар.

Олий суд раиси: «Ҳаяжоним ҳали босилгани йўқ...»

25/01/2020

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида бошқа соҳалар қатори суд-ҳуқуқ тизимида оид масалаларга  ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Сув ҳам бир лойқаланиб тинади...»

21/01/2020

...Зал тўла одам. Ёш келин-куёвлар, қуда-андалар, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари. «Бўлди, яшамайман, оилам билан ажрашаман!» деган жуфтликларнинг гап-сўзларига қулоқ тутсангиз, аксариятида айтарли жиддий асос йўқ.

2019 йилда  859 нафар шахс оқланди, 6957 нафар судланувчи турли муддатларга «кесилди»

16/01/2020

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2019 йилда жиноят ишлари бўйича  судлар томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботини эълон қилди.

Олий суд раҳбарияти тизимдаги ёшлар билан гаплашиб олди

14/01/2020

Суд тимизида бир ярим минг нафардан кўпроқ ёшлар фаолият юритмоқда. Судья ёрдамчиси, архив мудири, девонхона бошлиғи каби вазифаларнинг аксариятини навқирон авлод вакиллари банд этган. Насиб, яқин келажакда уларнинг аксарияти судья лавозимига лойиқ кўрилишининг эҳтимоли катта.

Олий суд. Янги йилнинг илк иш куни яхшилик билан бошланди

03/01/2020

Икки нафар полвончалари билан ойдек яшаб келаётган эр-хотин ўртасида гап қочиб, йўллари айро тушди. Натижада келин икки яшар ўғлини олиб, ота уйи — Жиззахга кетди, беш ёшли тўнғичи эри билан (Самарқандда) қолди.

Олий суд мутасаддиларини саволларга кўмган Шэрон Рейес ўзбекчани ўрганишга тушди

02/01/2020

Шэрон Рейес (Sharon Reyes) — голландиялик. «Global media creators» студияси продюсери. АҚШ фуқаролигига ҳам эга. Кўриниши ўзимизнинг тоғ қизларини эслатади. Бу бежизга эмас экан. Зоти осиёлик: онаси — япон, отаси — индонезиялик.

Олий суд «Блогер иши» бўйича баёнот берди

02/01/2020

Мазкур баёнот ахборот характерида бўлиб, томонларнинг шикояти асосида маъмурий иш тегишли тартибда юқори босқич судида кўриб чиқилиши мумкинлиги яна бир карра эслатиб қўйилмоқда.

...Савол ҳамон кўндаланг: оқлаш осонми ёки ёқлаш?

23/12/2019

Фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга масъул судьянинг ўзи ҳимояга муҳтож бўлган жойда суднинг жазоловчи органдан фарқи қолмаслиги турган гап.

«Саккиз марта судланган». Фақат жазолаш йўли билангина тарбиялаб бўлмайди

21/12/2019

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди узоқ йиллардан бери «ўтирган» 19 нафар маҳкумани озодликка чиқарди. Сиртдан қаралса, ҳаммаси хамирдан қил суғургандек: адвокат гапирди, прокурор хулоса берди, Хотин-қизлар қўмитаси кафилликка ўтди. Сўнг суд бир зарб билан ажрим қилдики, аёллар озодликда!

Олий судда кўрилаётган бир гуруҳ маҳкумаларнинг ишида Бош вазир ўринбосари шахсан қатнашмоқда

19/12/2019

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўн тўққиз нафар маҳкумаларнинг иши назорат тартибида кўриб чиқиш бошланди.

Бош прокурорга берилган саволга Олий суд раиси аниқлик киритди

18/12/2019

«Қора туш»га ўхшатилган яқин ўтмишдан биз тассаввур қилганданам кўра оғирроқ мерос қолган экан-да?! Айниқса, суд-ҳуқуқ соҳасида?! Бундан англашиладики, яқин ўтмишда «ҳатто столбаларни ҳам қамаш мумкин бўлган» мазмунидаги гапларда ҳеч қандай муболаға йўқ.

Олий суд раиси: «...Бизданам очиқ идора борми, айтинг?»

18/12/2019

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали «Media hall»ида «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтгани хабарини бергандик.

Олий суд уюштирган пресс-тур: «протокольный» мулоқотлардан қизғин баҳс-мунозараларгача...

13/12/2019

Холмўмин Ёдгоров оммавий ахборот воситалари ходимлари билан гаплавериб, яхшигина тажрибага орттирган, шунданми, яланғоч қўл билан «тутиб» олиш қийин. Энди суҳбат қўр еса керак.

Олий суд вакиллари «Аёллар мурувват уйи»да дастурхон ёзди

09/12/2019

Ўтган ҳафта Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров бошчилигида Бухорога сафар қилган олий маҳакама масъуллари нафас ростлашга-да фурсат топмагани рост.

«Xabar.uz» журналисти Турсунали Акбаров танлов ғолиби бўлди

07/12/2019

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Адолат – қонун устуворлигида» танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Икки боласи билан кўчада қолиши мумкин бўлган аёл ҳақидаги мақолага Олий суд муносабат билдирди

25/11/2019

Шу йилнинг 20 ноябрь куни «Xabar.uz»да «Никоҳи судда (сиртдан) бекор қилинган аёл икки нафар фарзанди билан кўчада қолиши мумкин» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда фуқаро Дилфуза Хўжаеванинг никоҳи суд тартибида сиртдан бекор қилингани, шунингдек, уни уйдан кўчириш билан боғлиқ яна бир суд ҳужжатига оид фикрлар билдирилганди.

«Бу савол Судьялар олий кенгашига тааллуқли?!»

23/11/2019

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) Ўзбекистон Республикаси Олий суди мутасаддиларининг ОАВ (оммавий ахборот воситалари) ходимлари билан учрашув бўлиб ўтгани хабарини бергандик.

«Олий суд & ОАВ». Бу галги тадбир «ўхшамади»

22/11/2019

Бундай тадбирлар қизғин савол-жавоб, баҳс-мунозараларга бой ўтишига ўрганиб қолинган экан. Бу галгиси бироз ўхшамади-да...

Олий суд ва Бош прокуратура вакиллари роса «терлашди»

22/11/2019

Очиқ суд мажлисига яқинда Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланган Икром Муслимов раислик қилган бўлса, давлат айбловчиси сифатида Бош прокурор ўринбосари лавозимида иш бошлаганига кўп бўлмаган Светлана Ортиқова қатнашди.

Тошкентда 19 нафар маҳкум озодликка чиқарилди

07/11/2019

Бугун, 7 ноябрь куни пойтахтнинг тўртта тумани фуқаролари учун сайёр қабул уюштирилди. Президент Админстрацияси ва Президент халқ қабулхонаси томонидан ташкил қилинган мазкур тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, қатор вазирликлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар мутасаддилари ҳозир бўлди.

Азиз Абидов Олий суд раисининг матбуот котиби этиб тайинланди

06/11/2019

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Мактабга «юқори»дан келишди. Хўш?

19/10/2019

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 232-умумтаълим «юқори»дан ташриф бўлди. «Юқори»ки, уларнинг ваколати ва салобати олдида мўъжазгина  ўрта таълим даргоҳи тугул, катта-катта ташкилот раҳбарлариям шошиб қолиши мумкин.

Фуқаролик судлари: рақамлар нималарга далолат қилади?

17/10/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судларида кўриб чиқилган ишлар ҳисоботини эълон қилди.

Олий суд таркибида ўзгаришлар. Беш йилга «кесилган» Деҳқонов ўрнига янги ўринбосар сайланди

12/10/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Олий суд « ...суд раисига нисбатан суриштирув бошлангани»ни инкор этди

12/10/2019

Маҳкама матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, тарқатилган маълумотларнинг судга оид қисми ҳақиқатдан мутлақо йироқ.

Олий суд: тўққиз ойда 576 нафар шахс оқланди

11/10/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қилинган ишлар ҳисоботини эълон қилди.

«Иби, ҳоким бува, бу нимаси?» мақоласига Олий суд муносабат билдирди

04/10/2019

Уч кун аввал — 1 октябрь куни эълон қилинган «Иби, ҳоким бува, бу нимаси?» мақоласида Қува туман ҳокимининг ажабтовур хатти-ҳаракатлари баён қилинган эди.

Ўн тўрт тақдир. Нечта фожиа?! (Зангиотадаги аёллар қамоқхонасидан репортаж)

28/09/2019

Муассаса остонасидаёқ... йўқ, хийла узоқдан муассаса биносига кўз тушиши ҳамоно вужудингизни ёқимсиз ҳислар чулғайди. Ичкарига кирар-кирмас ўша ҳислар елкангизга юк бўлиб тушади. Йўл-йўлакай дераза ёки қия очиқ эшикларда мўралаётган маҳкумаларнинг мунгли ва умидвор нигоҳларига кўз қирингиз тушгани сари елкадаги юк залвори ортиб бораверади.

Олий суд ўтказган сайёр қабулда 30 нафар маҳкум муддатидан аввал озодликка чиқарилди

25/09/2019

Кейинги икки кун (24, 25 сентябрь) давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров бошчилигида мазкур маҳкама ва вилоят суди мутасаддилари Сурхондарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказди.

Аёл суддан ўғлини эмас, эрини озод қилишни сўради

09/09/2019

Кутилмаган жавобдан қабулдагилар бир қалқиб тушди. Бироқ «нега?» деган савол ўша пайтда ортиқча эди.

Низолашаётганлар суддан... совға билан кетишди!

02/09/2019

Низо беш йилдан буён давом этарди денг. Боз устига, низолашаётганлар бир-бирига бегона эмас: бир қориндан талашиб тушмаган бўлса-да, битта отанинг фарзандлари!

Ўн бир тақдир, ўн бир фожиа... Суд залидаги уч соатлик оғир манзара тафсилотлари

23/08/2019

...Мақола кечикяпти, тезроқ қоғозга тушириш керак. Аввалдан хабар бериб қўйганмиз: Олий судда ўта оғир жиноятлар содир этган 11 нафар аёлнинг «иши» кўрилади, деб... Бу ёғини тезлаштиришдан бошқа илож йўқ. Бироқ уч соатга яқин бўлиб ўтган очиқ суд мажлислари тафсилотларини мухтасар мақолага сиғдириш қийин.

Бугун ўта оғир жиноятлар содир этган 11 нафар аёлнинг «иши» кўрилади

22/08/2019

Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўта оғир жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилган ўн бир нафар аёлнинг «иши» назорат тартибида кўриб чиқилади.

Даъвогар доимо ҳақми?

15/08/2019

Одатда, судга келган икки тараф ҳам ўзини ҳақ деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда суд қароридан тарафларнинг бири — рози, иккинчиси норози бўлиши турган гап.

Олий суд остонасида «исён»? Ҳолатлар, ҳақиқатлар...

13/08/2019

Судьялар олий мактаби, сўнг Олий суди остоналаридаги манзаралар ҳафта ўтиб ҳамки ижтимоий тармоқларда айланмоқда. Тасвирда катта темир дарвозаси ички ишлар ходими томонидан ёпилади, ташқарида қолган бир гуруҳ аёллар ғала-ғовур кўтаради...

Олий суд раиси ўринбосари: «Дод деворгинг келади баъзан!..»

12/08/2019

Фарзанди Меҳрибонлик уйининг «тўлақонли тарбияланувчиси»га айланиши учун айрим оналар нима қилишмоқда денг?

Таниқли навоийшунос Акром Маликовга чиқарилган суд ҳукми ўрганилмоқда — Олий суд

04/08/2019

Шу суд кассация инстанциясининг 2018 йил 23 февралдаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Бу сафар бошқача ўтди. Олий суддаги матбуот анжумани

02/08/2019

Бу сафар бошқачароқ бўлди. Аввало, Олий суд биносига осонгина кирилди: остонадаги ички ишлар ходими, гувоҳномамизни кўздан кечиргач, очиқ чеҳра билан билан ичкарига таклиф этди. Ичкарида, ОАВ ходимларини рўйхатга олаётган қақажон қизга уч қадам етмай... Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров ОАВ ходимларини шахсан кутиб олди.

Судья Имомовнинг қўпол хатоси Олий судда тўғриланди

01/08/2019

Фуқаролик ишлари бўйича (ФИБ) Учтепа туманлараро суди раиси М.Имомовнинг ўта қўпол хатоси, ниҳоят, Олий суд томонидан тўғриланди.

Олий суд: Андижон ва Фарғонада ўтказилган сайёр қабулларда 29 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди

29/07/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров бошчилигида олий маҳкама судьялари ва вилоят судлари раисларидан иборат гуруҳ жорий йил 26-28 июль кунлари Андижон ва Фарғона вилоятларида фуқароларни қабул қилди.

Олий суд «Xabar.uz»да эълон қилинган мақолага муносабат билдирди

20/07/2019

«Xabar.uz» сайтида эълон қилган (2019 йил 17 июнь) «Андижон туманлараро суди судьяси Олий суд раиси баёнотини шубҳа остига қўйди» сарлавҳали мақолада «Андижанская правда» газетаси мухбири Шефие Иманқулова суд мажлисига қўйилмагани, судья Насибулло Қамбаров «мухбирни судга чақирмаганман!» деган важ билан журналистни очиқ суд мажлисига киритмагани ҳақида сўз юритилган.

Олий суднинг сайёр қабуллари. Рақамлар ортида нималар бор?

15/07/2019

Мана, «...11 нафар фуқаро Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан ахлоқ тузатиш жазосини ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинибди», хўп, улар кимлар, қандай жиноят содир этган эди, уларга озодлик раво кўрилишига қандай омиллар асос бўлди?

Олий суддан «раддия» келди. Ёки икки карра икки неччи?

12/07/2019

Очиғига кўчсак, раддия келишини кутгандик. Бунга шубҳа йўқ эди ҳатто. Нега? Нима, билатуриб, нотўғри ва нохолис мақола ёзилганмидики, таҳририят раддия кутса? Мақсад муаммо кўтаришдан кўра, олий маҳкама мутасаддиларини шунчаки безовта қилишгинамиди?

Самандар Қўқоновнинг «иши» 25 йилдан сўнг Олий судда кўрилди. Ва...

10/07/2019

Собиқ депутат Самандар Қўқоновга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқилди.

Ҳамкасбнинг қарори бекор бўлгунча, шайтоннинг бўйни узилсинми?

10/07/2019

Наргиза Аҳмедованинг бошига шундай кун тушди. Учинчи фарзандига ҳомиладорлигининг еттинчи ойида (!) унга «чиқиш эшиклари» кўрсатилди. Бу бедодликдан дод деб судга борганди — иш берувчи эмас, унинг ўзи чучварани хом санаганини билдириб қўйишди.

«Мувад-видео» раҳбарига нисбатан чиқарилган ҳукм бекор қилинди

28/06/2019

«Мувад-видео» студияси раҳбари Абдушукур Исломовга нисбатан чиқарилган ҳукм куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан бекор қилинди.

Яна «Қодиров иши» ҳақида. «Олий суднинг изоҳи»га изоҳ шартдай...

28/06/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди куни кеча собиқ Бош прокурор Рашид Қодировга нисбатан тайинланган жазога изоҳ берди.

Тадбирдаги камчиликларни Олий суд раиси ўринбосари тузатишга ҳаракат қилди

25/06/2019

Бугун Президент админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий суд раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида аввал кузатилмаган ҳолатлар рўй берди.

Андижон туманлараро суди судьяси Олий суд раиси баёнотини шубҳа остига қўйди

17/06/2019

Мана, муаммо йўқ эмас, бор экан. Бунга ФИБ Андижон туманлараро суди судьяси Н.Қамбаровнинг хатти-ҳаракати исбот. Бу билан судья журналист ҳуқуқини қўпол равишда бузгани баробарида Олий суд раҳбарининг юқоридаги баёнотини шубҳа остига қўймаяптими?

Вазирлик Олий суд раддиясига қўшилмади, узр насияга қолди

15/06/2019

Яқинда сайтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ички ишлар вазирлиги бош бошқарма бошлиғи айтган гапларига муносабати эълон қилинганди. Олий суд раддиясига нисбатан вазирлик тезда ўз муносабатини билдирди.

Олий суд «лазейка» ҳақида гапирган ИИВ мутасаддиси узр сўраши кераклигини айтмоқда. Нега?

13/06/2019

Мутасаддининг сўзлари Ўзбекистон Республикаси Олий судида ҳам эътироз уйғотди. Олий маҳкаманинг қуйидаги муносабати айни шу ҳақда.

Тошкентлик аёл Олий суд биносига ойна орқали кирибди!

03/06/2019

Аёл Олий суд раҳбарияти қабулига кирганми-йўқми билмадик, ҳар олда, «тегишли тушунтириш берилгани» эҳтимоли катта.

Олий судда Пленум: қандай масалалар кўриб чиқилди?

24/05/2019

Ўз навбатида, ушбу янги кодексларнинг қабул қилиниши Олий суд Пленумининг бу борадаги қарорларини янги таҳрирда қабул қилишни  талаб этади.

Суд раиси устидан жиноят иши қўзғатилган, тергов кетмоқда...

23/05/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг шу йил 20 май куни бўлиб ўтган мажлисида Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимнома маъқулланган.

Судларнинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот нашр этилди

17/05/2019

Яқинда «Ўзбекистон Республикаси судларининг 2018 йилдаги фаолияти ҳисоботи» ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди.

«Чўнтак адвокатлари»га Олий судда ҳам эҳтиёж борми?

14/05/2019

Ҳали бир йил бўлгани йўқ: ўтган йилнинг кузагида мен жамоатчи ҳимоячиси бўлган Н.Ганиевга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилди. Ишонасизми, судда на судланувчи, на унинг бир эмас, икки нафар адвокати иштирок этди. Уларнинг бу суддан хабари бўлмади ҳатто!

«Еб тўймас» терговчи ёхуд инвестордан шилинган 47 300 доллар тарихи

09/05/2019

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимининг таъмагирлик қилиши, пора сўраши оқибатда нафақат ўша порахўрнинг юзи шувут бўлишига, балки у мансуб ташкилот обрўсига ва унинг касб-кори нуфузига ҳам путур етказади.

Ўзбекистон Олий судининг янги таркиби тасдиқланди

04/05/2019

Олий Мажлис Сенати ўтаётган ялпи мажлисда бугун Олий суднинг янги таркибини тасдиқлади.

Тошкентда Олий суднинг муҳташам биноси қурилади

30/04/2019

Шунингдек, Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳрида ва бошқа вилоятларда ҳам суднинг замонавий бинолари қурилиши маълум қилинди.

Сурхондарёдаги сайёр қабулдан сўнг қанча маҳкум озодликка чиқарилди?

15/04/2019

Ўтган дам олиш кунларида Ўзбекистон Республикаси Олий суд раҳбарияти Сурхондарё вилоятида бўлиб, Шеробод ва Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги Халқ қабулхоналарида фуқароларни қабул қилди.

Олий суд: ФИБ судлов ҳайъати кўрган ҳар икки ишнинг биттасида суд қарори бекор қилинган

13/04/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар юзасидан  ахборот берилди.

Олий суд раисининг сайёр қабулида бешта оила яраштирилди

02/04/2019

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини

Журналистлар суд мажлисларида чекловсиз иштирок этишлари мумкин бўлади

29/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» видеоконференцияси бўлиб ўтгани сайтимизда хабар қилинган эди. Депутат Расул Кушербаев очиқ суд мажлисларида ОАВ вакилларининг иштироки борасида иш олиб борилаётганидан розилик ҳисси борлигини маълум қилиб ўтди.

Раис очиқлади: нечта судьялик лавозими бўш?

29/03/2019

Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлиб ўтган «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуидаги тадбирда оммага кўпам айтилмайдиган яна бир маълумот очиқланди.

Олий суди раиси: «Катта маош оламан...»

28/03/2019

Албатта, маош миқдорини ошкор қилмади, қанчалигини сўраш эса одоб меъёрларига тўғри келмайди. Бироқ гап бунда эмас.

Бир йилда ҳокимларнинг нечта қарори бекор қилинган?

28/03/2019

Дарҳақиқат, рақамлар кичкина эмас. Ва у фақат маъмурий судларда бекор қилинган ҳокимлар қарорларининг йиғиндиси.

Суд ва ОАВ: бунақаси бўлган эмас...

28/03/2019

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судида шунақа бир тадбир уюштирилдики, бунақаси аввал бўлган эмас.

Ўттиз иккита оила яраштирилди. Яхши-ку...

19/03/2019

Куни кеча Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маруфова Қашқадарё вилоятида бўлиб, нотинч оилалар ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ва яраштириш мақсадида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказишди.

Яна Олий суднинг «оғриқли нуқта»си ҳақида

15/03/2019

Шу ҳолатнинг ўзи ҳам Олий суд томонидан шикоятлар умуман юзаки ўрганиб чиқилишини ёки ўзлари учун қулай усулда ҳал қилиш амалиёти ишлаётганини яққол кўрсатиб турибди.

Сайёр қабулларда 29 нафар шахс озодликка чиқарилди

08/03/2019

Ўтказилган сайёр қабулларда маҳалла раислари, нотинч оилалар ва жазони ижро этиш муассасидан озод қилинган, ҳозирда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган, муқаддам судланган шахслар билан суҳбатлар ўтказилди, натижада 2 та оила яраштирилди.

МТВ «инсофсиз мудирлар»га қарши кураш эълон қилди

07/03/2019

Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим тизимида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда давом этмоқда.

Олий суд раисининг ўринбосари Баҳодир Деҳқонов қўлга олинди

21/02/2019

Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов бугун, 21 февраль ўз хизмат хонасида қўлга олинган.

Яна