Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пеп Гвардиола Фаластинликлар ҳақида: «Биз уларни ёлғиз ташлаб қўйдик»

30/01, 14:43

Барселонадаги Палау Сант Жорди саройида Фаластинни қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия  тадбири бўлиб ўтди.

Путин Тинчлик кенгашига музлатилган активларидан 1 млрд доллар бермоқчи

22/01, 16:45

Россия президенти Владимир Путин Россия АҚШ томонидан музлатиб қўйилган активларидан 1 миллиард долларни Тинчлик кенгашига йўналтириш имкониятини билдирди. Унинг айтишича, бу қадам Россиянинг фаластин халқи билан мавжуд алоҳида муносабатларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Фаластин Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

14/01, 20:38

ТИВ раҳбари элчидан ишонч ёрлиғини қабул қилди.

Cўнгги 20 йилда бундай ҳолат кузатилмаганди – БМТ

14/01, 12:32

2025 йил давомида Фаластиннинг ишғол остидаги ери – Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилида исроилликлар томонидан уюштирилган 1800 дан зиёд ҳужум ва зўравонлик ҳаракатлари ҳужжатлаштирилди.

Нетаньяху Ғазо бўйича янги операцияни бошламоқчи

29/12, 15:41

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Флоридага борди. Бугун кечқурун у АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказади. Бу икки сиёсатчи Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери олтинчи марта учрашяпти.

АҚШ сенаторлари: «Бу жиноят жазосиз қолмаслиги керак»

15/12, 09:22

Сўнгги икки йил ичида Исроил 249 нафар журналистни ўлдирди — бу Иккинчи жаҳон уруши ва Вьетнам урушидагидан ҳам кўп.

Рим папаси Исроил–Фаластин зиддияти ечимини айтди

02/12, 10:32

Ватикан воситачилик қилишга тайёр.

Исроил вазири Фаластин раҳбариятини ўлдиришга чақирди

19/11, 10:57

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосни ҳибсга олиш ва Фаластиннинг юқори мартабали мулозимларини йўқ қилишга чақирди.

Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

08/10, 18:57

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири маълум қилди.

Юз минглаб европалик норозилик намойишига чиқди – сабаб бир хил

05/10, 17:06

Фаластинни қўллаб-қувватлашга қаратилган намойишлар Римдан Лиссабонга қадар давом этмоқда.

ҲАМАС Ғазони бошқаришда ҳеч қандай рол ўйнамайди — Фаластин президенти

23/09, 10:02

ҲАМАС бошқа гуруҳлар каби Фаластин миллий маъмуриятига қуролларини топшириши шарт.

Белгия, Монако, Люксембург ва Малта Фаластин давлатини тан олди

23/09, 09:28

Фаластинни тан олган давлатлар сони 145 тадан ошди.

Франция Фаластинни расман тан олди

23/09, 01:17

Бир кун олдин Австралия, Буюк Британия, Канада, Люксембург ва Португалия Фаластин давлатини расман тан олганди.

Канада, Австралия ва Буюк Британия Фаластинни расман тан олди

21/09, 20:54

"Бугун фаластинликлар ва исроилликлар учун тинчлик ва икки давлат қарорига умидни тиклаш учун Буюк Британия Фаластин давлатини расман тан олади", деди Британия Бош вазири Кир Стармер видеомурожаатида.

БМТ Бош ассамблеясида 10 мамлакат расман Фаластинни тан олади

20/09, 20:38

Шундан саккизтаси Европа мамлакати.

БМТ Бош ассамблеясида Фаластин номидан Туркия сўзга чиқади

19/09, 09:11

Ғазода зудлик билан сулҳ тузилишини таъминлаш ва минтақадаги гуманитар фожиага барҳам бериш Туркиянинг устувор вазифаси экани айтилди.

БМТда Фаластинга доир муҳим ҳужжат қабул қилинди. Қайси давлатлар қарши овоз бергани маълум

13/09, 15:42

Кеча, 12 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясида Исроил – Фаластин зиддиятини икки давлат тамойили асосида ҳал этиш кўзда тутилган декларация кўпчилик овоз билан қабул қилинди. 

Бельгия Фаластин давлатини расман тан олади

02/09, 10:12

Бельгия ҳукумати шу йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Максим Прево эълон қилди.

АҚШ Фаластин раҳбариятининг қўл-оёғини ипсиз боғлади

30/08, 19:08

АҚШ давлат департаменти БМТ Бош ассамблеяси тадбирларида қатнашиши белгиланган Фаластин вакилларининг визасини бекор қилди.

Дания Фаластинни тан олиш шартини айтди

26/08, 22:05

Копенгаген кўчаларида 10 минг одам кўчага намойишга чиқди.

Исроил Ғазодаги Нассер шифохонасини бомбардимон қилди

25/08, 16:00

Хабарларга кўра, ҳужумлар оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар журналист бор.

"Бу ўта хавфли қадам!” – БМТ бош котиби огоҳлантирмоқда

22/08, 11:58

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил маъмурияти маъқуллаган ишғол остидаги Фаластин ҳудуди – Ғарбий Соҳилда яҳудийлар учун 3400 дан зиёд уй барпо этиш режасини кескин қоралаб баёнот берди.

Исроил Фаластин давлатининг “жанозасини ўқимоқчи”

18/08, 10:50

Таҳлилчиларга кўра, Исроил маъмурияти мустақил Фаластин давлати тузиш ғоясига тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда.

Исроил ғазоликларни қайси мамлакатларга кўчирмоқчи?

15/08, 07:15

Бир нечта давлат билан музокара бошланган.

Ўзбекистонга олиб келинган Фаластинликларга нафақа тайинланади

14/08, 23:16

Уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади.

Австралия ҳам Фаластинни расман тан олмоқчи

11/08, 16:20

Австралия Фаластинни расман тан олмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанезе маълум қилди.

Нетаняҳу яна бир қалтис ишни бошламоқда

09/08, 15:45

Жаҳон етакчилари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш қарорини кескин қораламоқда. Нетаняҳу маъмуриятининг бу қарорига Исроил мухолифати ҳам қарши чиқмоқда.

Ғазоликларни қиришга чорлаган исроиллик футболчини немислар ортига қайтаришди

06/08, 12:18

Германиянинг «Фортуна Дюсселдорф» клуби, мухлисларнинг босими туфайли, исроиллик ҳужумчи Шон Вайсман билан режалаштирилган шартномани бекор қилди.

АҚШ ва Исроил ҲАМАСга жиддий талабнома қўяди: тафсилотлар

04/08, 20:41

Янги режа ХАМАС томонидан гаровга олинган қолганларни озод этиш, шунингдек, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва Фаластин ҳаракатини қуролсизлантиришни назарда тутади.

Португалия Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқяпти

01/08, 11:10

Расмий Лиссабон Нью-Йоркда бўлиб ўтган Фаластин-Исроил можаросига бағишланган конференцияда икки давлат келишуви ғоясини қўллаб-қувватлади.

Канада сентябрда Фаластинни тан олмоқчи

31/07, 07:30

Бош вазир Марк Карни баёнот берди.

Буюк Британия Фаластинни тан олиш шартини айтди

30/07, 13:33

Исроил Ғазо секторида урушни тўхтатиб, сулҳ йўлида амалий қадамлар ташламаса, Буюк Британия жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош ассамблеясида Фаластинни давлат сифатида тан олади.

Франция ортидан Буюк Британия Фаластинни тан олиши мумкин

26/07, 16:18

Стармер: Фаластин давлатининг яратилиши — Яқин Шарқдаги вазиятни барқарорлаштириш йўлларидан биридир.

Трамп Франциянинг Фаластинни тан олишига муносабат билдирди

25/07, 23:18

Макроннинг баёнотини АҚШ ва Исроил қоралаб чиққанди.

Исроил ва АҚШ Фаластинни тан олиш ҳақидаги қарорга қарши чиқди

25/07, 14:53

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Франция президенти Эммануэл Макроннинг Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги қарорини қоралади.

Франция сентябрда Фаластин Давлатини расман тан олади

25/07, 09:40

«Ҳозир муҳими — Ғазода дарҳол урушни тўхтатиш ва оддий аҳолига ёрдам кўрсатишдир», — деди Макрон.

Исроил парламенти Ғарбий соҳилни босиб олишни маъқуллади

23/07, 22:23

Бу ерлар расман Фаластин давлати ҳудуди саналади.

Даҳшатли статистика: ҳар бир рақам ортида инсон бор

19/07, 19:11

650 кундан буён давом этаётган уруш мобайнида Исроил армияси Ғазо секторига 125 минг тоннадан зиёд бомба ва портловчи модда ташлади. Бўлгадаги биноларнинг 88 фоизи вайрон қилинган.

ЕИнинг Исроил жиноятларига кўз юмиши «даҳшат ва умидсизлик» – Фаластин ТИВ

16/07, 11:26

Сешанба куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари яҳудий давлатига қарши бирор чора кўриш бўйича келишувга эриша олишмади. Бироқ Европа Иттифоқи ҳисоботида Исроил томони Исроил-Европа Иттифоқи ассоциацияси келишувининг инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойилларга риоя қилиш кераклигига доир 2-моддасини бузганлиги таъкидланган.

Шифокор аёл бирданига тўққиз фарзандидан айрилди

29/05, 12:30

Ғазо секторида давом этаётган урушда қонли фожиалардан бири рўй берди.

Яна бир Европа давлати Фаластинни тан олмоқчи

26/05, 10:40

Сиёсий етакчи Мальтада Фаластинни тан олиш масаласи 45 йилдан буён муҳокама этилаётгани, унинг ҳукумати бу ишга журъат этган илк ҳукумат эканини таъкидлаган.

Франция Фаластинни расман тан олишга яқин — Axios

26/05, 05:47

Июнда Франция-Саудия Арабистони анжумани ўтказилади.

Трамп 1 млн Фаластинликни Ливияга кўчирмоқчи

17/05, 16:57

Эвазига АҚШ Ливияга 10 йиллар аввал музлатилган «миллиардлаб долларлар»ни қайтариши мумкин.

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

16/05, 08:49

Бу ҳақда президент Маҳмуд Аббос баёнот берди.

Ғазода бир куннинг ўзида юздан ошиқ киши ҳалок бўлди

15/05, 19:57

Исроил армияси 18 март куни Ғазо секторига ҳужумларни қайта бошлаганди.

Исроил ғазоликларга қарши энг қабиҳ қуролни ишга солади

08/05, 06:21

Режага май ойи охиридан, яъни Доналд Трампнинг Яқин Шарққа ташрифидан сўнг киришиш мўлжалланган.

ҲАМАС Исроилга жиддий таклиф билан чиқди

27/04, 12:18

Ғазо секторидаги уруш бир неча йилга музлатилиши мумкин.

Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги асосий мақсади очиқланди

28/02, 11:45

Фаластиннинг ишғол остидаги ҳудуди – Ғарбий Соҳилда бир ойдан зиёд вақт мобайнида ҳарбий амалиёт олиб бораётган Исроил армияси Тулкарм шаҳридаги қочқинлар лагерини вайрон қилди ва 12 мингдан зиёд кишини яшаш жойини ташлаб чиқишга мажбур этди.

Беш нафар исроиллик ва 602 нафар Фаластинлик ўз уйига қайтди

22/02, 16:50

ҲАМАС гаровга олинган беш кишини 602 нафар фаластинлик эвазига озод қилди.

Исроил Ғарбий соҳилда минглаб уйлар қуради — Al Jazeera

18/02/2025

Халқаро ҳуқуққа кўра, Исроил бу ҳудудларда аҳоли масканлари қуриши ноқонунийдир.

ҲАМАС Ғазо бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин

17/02/2025

ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга қарор қилди.

Трамп Яқин Шарқнинг икки давлатига таҳдид қилди

11/02/2025

Таклифга кўнишмаса, ёрдам тўхтатилади.

Саудия шаҳзодаси Трампга кескин эътироз билдирди

10/02/2025

Саудия Арабистони шаҳзодаси Турки ал-Файсал Ол Сауд АҚШ президенти Дональд Трамп илгари сурган Ғазодан фаластинликларни қўшни давлатларга кўчириш ташаббусига кескин қарши чиқди.

Навбатдаги маҳкумлар алмашинувида 180 нафардан ортиқ Фаластинлик уйига қайтди

09/02/2025

Шанба куни Исроил гаровга олинганларни алмаштириш бўйича янги келишув доирасида 183 кишини асирликдан озод қилди.

АҚШнинг иттифоқчилари ҳам Трамп илгари сурган таклифга қарши чиқди

28/01/2025

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо аҳолисини Иордания ва Мисрга кўчириш ҳақидаги таклифига қарши чиқди.

Трампнинг таклифи Исроил расмийларига ёқиб тушди

27/01/2025

Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида лавозимга киришганидан бир ҳафта ўтмай, Исроил манфаатларини шартларсиз ҳимоя қилувчи бир неча фармон қабул қилди, сиёсий баёнотлар берди. Трамп бу билан Исроил раҳбариятининг олқиш ва миннатдорлигига сазовор бўлди.

Исроил сулҳ доирасида 90 нафар Фаластинлик маҳбусни озод қилди

20/01/2025

Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинликлар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига олиб келинди. Улар турли жиноятлар – тош отишдан тортиб, қотилликка уриниш каби жиддийроқ айбловлар учун ҳибсга олинган бўлган.

Блинкеннинг сўнгги матбуот анжуманида можаро рўй берди

20/01/2025

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўнгги матбуот анжуманида савол беришга уринган ва танқидий фикр билдирган икки нафар ОАВ ходими, хусусан, журналит Сэм Ҳусайний залдан куч билан олиб чиқиб кетилди. Бу ҳолатни «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти қоралади.

ЕИ Ғазога 120 млн евролик кўмак ажратди

18/01/2025

Эртага, 19 январь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик битими кучга кириши кутилмоқда.

Исроил армияси рейд чоғида ўнлаб Фаластинликни қўлга олди

13/01/2025

Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги Селфит шаҳарчасидаги уйларга рейд уюштирди.

Фаластин элчиси БМТ мажлисида йиғлаб юборди

06/01/2025

Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Риёз Мансур нуфузли машваратда кўз ёшини тийиб тура олмади.

ҲАМАС гаровдаги 34 исроилликнинг рўйхатини тақдим қилди – Reuters

06/01/2025

5 январь, якшанба куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш бўйича келишув тафсилотлари устида муҳокамалар бўлиб ўтди. Фаластин расмийлари ҳафта охирида Исроилнинг кучли бомбардимонларида 100 дан ортиқ одам қурбон бўлганини таъкидлаган.

Исроил аскарлари орасида хатарли «эпидемия» тарқалмоқда

03/01/2025

Исроил армияси 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторига бостириб кирганидан буён 28 нафар яҳудий ҳарбий хизматчиси ўз жонига қасд қилди.

Саида Мирзиёева юртимизда даволанаётган Фаластинлик болалардан хабар олиб, Президентнинг саломини етказди (фото)

30/12/2024

Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли.

100 нафар Фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди

27/12/2024

Ўзбекистон яраланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳларини қабул қилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар Фаластинлик ҳалок бўлган

13/12/2024

Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди

18/11/2024

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Рашида Толиб қонунчилик идорасидаги чиқишида Оқ уйнинг Ғазо сектори бўйича сиёсатини танқид қилди.

Ўзбекистон Фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр – Президент

11/11/2024

Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.

Қамалда қолган уч ёшли қизалоқ

04/11/2024

Аскарлар қамалга олинган эркакларни ечинтириб, камерага қарашга мажбур қилишди. Улар орасида кексалар ва биргина қизча ҳам бор эди.

Исроилнинг БМТга аъзолигини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди

02/11/2024

БМТнинг Фаластинда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе Исроилнинг БМТдаги аъзолигини вақтинча тўхтатиш таклифи билан чиқди. 

Ғазонинг ўққа тутилиши оқибатида яна 49 Фаластинлик ҳалок бўлди

12/10/2024

Охирги 24 соат ичида блокададаги Ғазо секторида 49 киши Исроил ҳужумлари қурбони бўлди, яна 219 киши жароҳат олди.

Никарагуа Исроил билан дипломатик алоқаларни узди

12/10/2024

Никарагуа ҳукумати Фаластин халқи билан бирдамлик белгиси сифатида Исроил билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди.

«Бойқушлар макони»га айланган ҳудуд

07/10/2024

Бугун, 7 октябрь куни Исроил армияси Ғазо секторига ҲАМАС ҳаракатининг ҳужумига жавобан бостириб кирганига бир йил тўлди.

Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин - Reuters

04/10/2024

Саудия валиаҳд шаҳзодаси мустақил Фаластин давлати тузилмагунча Исроилни тан олмаслигини айтганди.

Исроил ФАТҲ генерали уйига ҳужум қилди. Қўмондоннинг фарзанди ҳалок бўлди

01/10/2024

Исроил кечаси Ливан жанубидаги Фаластин лагерига зарба бериб, ФАТҲ ҳарбийлашган қаноти етакчиларидан бири Мунир Ол-Мақдани нишонга олди.

ФИФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади

27/09/2024

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) келаси ҳафтада Фаластин илтимосига кўра Исроилни халқаро турнирлардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади.

Эрдўғон БМТ минбарида кескин саволларни ўртага ташлади

25/09/2024

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида дунё давлатларини тарихнинг муҳим палласида ҳақиқат томонида бўлиш ва Фаластин давлатини тан олишга чақирди.

Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини ёқлаб овоз берди

19/09/2024

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга кўра, Исроил бир йил ичида Фаластин ерларини тарк этиши керак.

Фаластин учун тарихий кун

12/09/2024

БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси очилиши Фаластин учун муҳим кун сифатида тарихга муҳрланди: Фаластиннинг халқаро ташкилотдаги мақоми бир поғона кўтарилди

Исроил ҳарбийлари нишонига айланган америкалик аёл

07/09/2024

Ғарбий соҳилда яҳудийлар тураржойларининг кенгайишига қарши намойишлар чоғида 26 ёшли аёл ҳалок бўлди.

Маҳмуд Аббос Фаластиннинг ғалаба қозониши шартини айтди

16/08/2024

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 15 август куни Туркия Буюк Миллат мажлисида қилган маърузасида Исроилнинг босқинчилик сиёсатини кескин қоралади. 

Европа бош дипломати Исроилни оммавий қирғинда айблади

11/08/2024

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Исроил ҳарбийлари ҳужуми оқибатида Ғазодаги мактабда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлганидан чуқур таассуф билдирди.

Маҳбуслар қийноққа тутилган, оиласи билан кўришишга ҳам имкон йўқ – халқаро ташкилот

06/08/2024

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларга нисбатан қийноқ, жисмоний ва жинсий зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани юзасидан хавотир билдирди.

Уйда бомба ўрнатилган: ҲАМАС раҳбари ўлимининг янги тафсилотлари

01/08/2024

Уй Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назорати остида эди. Портловчи қурилма узоқдан ишга туширилган. Эрон расмийларига кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати етакчиси Зиёд ан-Наҳала қўшни хонада бўлган, бироқ жабрланмаган, деб ёзади  The New York Times Яқин Шарқдаги етти нафар расмийларга асосланиб. 

Нетаньяҳунинг чиқиши АҚШ Конгресси обрўсига доғ туширди – Фаҳреттин Алтун

26/07/2024

Ҳаагадаги Халқаро маҳкама прокурори томонидан Ғазо секторида қирғин содир этишда айбланиб, қамоққа олиниши талаб этилган Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу 24 июль, чоршанба куни АҚШ Конгрессида маъруза қилди.

Япония исроилликларга қарши санкция жорий қилди

24/07/2024

Япония ишғол остидаги Фаластин ҳудудларида зўравонликнинг кучайишида Исроил маъмуриятини айбдор деб ҳисоблайди, дейди Кунчиқар ўлка ҳукумати бош котиби Ёсимаса Ҳаяси.

Евроиттифоқ Фаластин давлатини тузишга қарши қарор юзасидан таассуф билдирди

23/07/2024

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Исроил парламенти – Кнессетнинг Фаластин давлатини тузишга қарши қарори юзасидан баёнот берди.

«Нидерландиялик Трамп» куракда турмайдиган таклиф билан чиқди

22/07/2024

Нидерландиялик сиёсатчи Герт Вилдерснинг Фаластин халқи ҳақ-ҳуқуқларини поймол этувчи баёноти ортидан Иордания ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакат элчисига норозилик нотаси топширди.

БМТ: Бунинг учун 15 йил вақт, миллионлаб доллар маблағ зарур...

19/07/2024

Исроил армияси ҳужуми оқибатида Ғазо сектори бутунлай яксон бўлди.

Исроил Ғазо секторидаги БМТнинг махсус мактабига зарба берди

15/07/2024

Исроилнинг БМТ Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги (UNRWA)га қарашли Нусейрат қочқинлар лагеридаги мактабга берган зарбаси оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди.

Мирзиёев: «Яқин Шарқда тинчликни таъминлашнинг ягона шарти мустақил Фаластин давлати!»

06/07/2024

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида нутқ сўзлаб, жумладан Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталди.

Арманистон Фаластинни расман тан олди

21/06/2024

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Испания Ғазодаги геноцид бўйича Халқаро судда қўзғатилган даъвога қўшилди

13/06/2024

Испания бош вазири Педро Санчес Исроил ҳукумати Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларга риоя қилаётганига шубҳа қилмоқда.

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо бўйича ташаббусини олқишлайди – ТИВ

05/06/2024

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бугун, 5 июн кунги брифингда АҚШ президенти Жо Байден эълон қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасига Ўзбекистон ТИВ муносабати ҳақида тўхталди.

Малдив ороллари ҳукумати Исроил фуқаролари учун эшикларини ёпмоқчи

03/06/2024

Малдив ороллари республикаси Исроил фуқароларининг ўз ҳудудига киришини тақиқлашга тайёргарлик кўрмоқда. 

Словения ҳукумати ҳам Фаластинни расман тан олиш жараёнини тезлаштирди

31/05/2024

Словения ҳукумати Фаластин давлатини расман тан олиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича бош вазир Роберт Голоб маълум қилди.

Словения ҳам Исроил учун «совға» тайёрлади

30/05/2024

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Европанинг учта давлати – Испания, Ирландия ва Норвегия Фаластинни суверен давлат сифатида тан олди.

Европанинг яна 4 та давлати Фаластин мустақиллигини тан олиши мумкин

28/05/2024

Бу ҳақда ТАСС агентлиги Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Новфалга таяниб маълум қилди.

Фаластин давлатини тан олишнинг ўзи етарли эмас – испан сиёсатчиси

24/05/2024

Европанинг уч давлати – Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилди.

Германия Фаластинни тан оладими?

23/05/2024

Фаластиннинг тан олиниши Яқин Шарқдаги низонинг узоқ муддатли сиёсий ечими йўлидаги муҳим биринчи қадам бўлиши мумкин.

Бугун Европанинг учта давлати Фаластинни расман тан олганини эълон қилади – Politico

22/05/2024

Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатмоқда.

Исроил госпиталида Фаластинликларнинг аянчли ҳолати ошкор бўлди

21/05/2024

Яна бир манба ҳарбий госпиталдаги муолажалар мунтазам равишда оғриқ қолдирувчи воситаларсиз ўтказилиши ва маҳбусларга «чидаб бўлмас қийноқ» келтириши ҳақида батафсил маълумот берди.

Фаластиннинг БМТга аъзолиги бўйича резолюция: қайси давлатлар қарши овоз берди?

11/05/2024

10 май куни БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги ташқари йиғилишида Фаластиннинг халқаро ташкилотга тўлақонли аъзолиги кўзда тутилган резолюция овозга қўйилди.

Боррел Фаластин учун муҳим янгиликни эълон қилди

10/05/2024

Бу давлатни тан олишдан ҳам каттароқ нарса, бу давлатнинг мавжуд бўлишга иродасини тан олишдир.

Намойишлар тўлқини Европа университетларига ҳам етиб борди

10/05/2024

Бутун Европа шаҳарлари бўйлаб Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларига қарши талабалар намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Исроил армияси Рафаҳга ҳужум бошлади

06/05/2024

БМТ маълумотларига кўра, Рафаҳ аҳоли сони — 1 миллион 400 минг киши.

АҚШ президентлигига номзод Фаластинни қўллови ортидан ҳибсга олинди

01/05/2024

АҚШ президентлигига номзод, Яшиллар партияси вакили Жилл Стайн Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган намойишда ҳибсга олинди.

Ямайка Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди

25/04/2024

Айни пайтда БМТга аъзо 193 мамлакатдан 140 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган.

Барбадос ҳукумати Фаластинни давлат сифатида тан олмоқчи

21/04/2024

Барбадос Исроил билан алоқаларини сақлаб қолган ҳолда Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Керри Симмондс малум қилди.

АҚШ илк бор Исроилга қарши санкция киритади

21/04/2024

Қарор Давлат департаментининг Ғарбий Соҳилдаги батальон ҳаракатларини текширган махсус комиссияси тавсиясига кўра қабул қилинган.

Фаластин ерларида муштумзўрлик қилган шахслар жазоланди

20/04/2024

19 апрель куни АҚШ Исроил ишғоли остидаги Ғарбий соҳилда содир этилган зўравонликларга алоқадор ташкилот ва шахсларга қарши санкция жорий қилди.

Испания яқин ҳафталарда Фаластин давлатини тан олиши кутилмоқда

19/04/2024

Европа Иттифоқидаги бошқа мамлакатлар Испаниянинг позициясига қўшиладими-йўқми, бундан қатъи назар, испан ҳукумати сиёсий қарорга келиб бўлган.

АҚШ яна Фаластин йўлида тўғаноқ бўлди

19/04/2024

18 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолиги тўғрисида резолюция лойиҳаси юзасидан овоз бериш ўтказилди.

Урушда ҳалок бўлган Фаластинликлар сони 33,7 минг нафардан ошди

15/04/2024

Бу ҳақда якшанба куни ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластиннинг аризасини рад этди

13/04/2024

Бу ҳақда айни пайтда Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган Малтанинг БМТдаги доими вакили Ванесса Фрейзер баёнот берди.

Экстремистлар уй ва автомобилларга ўт қўйди

13/04/2024

Юзлаб яҳудий келгиндилари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида жойлашган Ал-Муғайир қишлоғига ҳужум уюштирди.

Яна бир мамлакат Фаластин давлатини тан олмоқчи

11/04/2024

«Якунда Фаластин давлати тан олиниши муқаррарлигига ҳеч биримиз шубҳа қилмаймиз ва бу воқеанинг бошқа кечиктирилиши ўзини оқламайди», — деди Мартин.

Исроил 1,5 миллион Фаластинлик яширинган шаҳарга ҳужум тайёрламоқда

09/04/2024

Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдаги операция амалга оширилади, унинг санаси аллақачон келишиб олинган.

Америкалик ҳарбий Оқ уй қаршисида очлик эълон қилди

07/04/2024

АҚШ Қуролли кучлари учувчиси Ларри Ҳеберт Оқ уй қаршисида очлик эълон қилди.

БМТ координатори Ғазодаги воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади

07/04/2024

Фавқулодда ёрдам координатори ва бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс қамал остидаги Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади.

Фаластинлик аёл ва очликдан қийналаётган уч эгизак

27/03/2024

Ғазо секторининг шимолидаги яшаш шароити том маънода «ҳалокатли».

Хатарли режа бу гал исроиллик юқори мартабали генерал тилида янгради

27/03/2024

Исроил сиёсий доираларида Ғазо секторидан фаластинликларни бадарға қилиш ва у ерга яҳудий оилаларини жойлаштириш режаси тобора қатъий оҳангда муҳокама қилинмоқда.

«Таймс» майдонида Фаластиндаги қирғинга эътибор қаратилди

17/03/2024

KADEM (Аёллар ва демократия жамғармаси) Нью-Йорк шаҳри юрагидаги «Таймс» майдонида ташкил қилинган тадбирда Фаластинда юз бераётган қирғинга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратди.

Исроил Фаластинликларнинг Ақсо масжидига киришини чеклади

16/03/2024

Исроил Рамазон ойи бошлаганидан буён Қуддусдаги Ақсо масжидига фаластинликларнинг киришини чекламоқда.

Гуманитар ёрдам кутаётган 20 нафар Фаластинлик ҳалок бўлди

15/03/2024

Жабрланганлар сони кўплиги ва жароҳатларининг жиддийлиги туфайли шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишга қийналишмоқда.

Фаластиннинг янги бош вазири маълум бўлди

15/03/2024

Президент фармонига кўра, у янги ҳукуматни шакллантириши керак.

Ғазода 1 миллион кишида юқумли касаллик аниқланди

05/03/2024

Минглаб қурбонлар вайроналар остида ётибди.

Исроил ҳарбийлари 16 ёшли Фаластинликни отиб ташлашди

02/03/2024

Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳилида рейд чоғида фаластинлик ўсмирни отиб ташлашди.

БМТдаги овоз беришда биргина давлат Исроилнинг тарафини олди

02/03/2024

БМТ Хавфсизлик кенгашида Исроилнинг Ғазодаги босқинчилик ҳаракатлари, хусусан, гуманитар кўмак кутиб турган фаластинликлар ўққа тутилгани қораланган резолюция овозга қўйилди.

Эрдўғон: «Халқаро ҳамжамият Фаластин олдидаги қарзини бир йўл билан тўлаши мумкин»

02/03/2024

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1 март куни бошланган Анталия дипломатик форумида халқаро сиёсат юзасидан муҳим баёнотлар берди.

Президент нутқини бузишга уринган актриса ҳибсга олинди

29/02/2024

Ташкилотининг маълум қилишича, 25 ёшли актриса полиция уни ҳибсга олган пайтда Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлган.

Маҳмуд Аббос Фаластин ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди

27/02/2024

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бош вазир Муҳаммад Иштийнинг истеъфосини қабул қилди.

Нетаняҳу Фаластин бўйича янги режа эълон қилди

24/02/2024

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазода урушдан кейинги ҳолат бўйича режа эълон қилди.

«Фаластинликларни қаерга кўчирасиз? Ойгами?» – ЕИ бош дипломатидан кескин эътироз

13/02/2024

Ғазода ҳаддан зиёд кўп одам ҳалок бўлаётгани сабаб Исроилнинг иттифоқчилари, биринчи навбатда АҚШ яҳудий давлатига қурол-аслаҳа етказишни бас қилиши керак.

Исроилга асосий иттифоқчиси танбеҳ берди

13/02/2024

АҚШ Исроилнинг фаластинликларнинг хавфсизлигини ҳисобга олмаган ҳар қандай операциясини қўллаб-қувватламайди.

100 та жасад бир қабрга қўйилди

01/02/2024

Ғазо аҳли шахси аниқланмаган 100 га яқин жасадни биродарлик қабрига кўмди. Исроилда сақланган жасадлар куни кеча фаластинликларга қайтарилган эди. Уларни кўздан кечириш пайти шифокорлар шубҳали ҳолатни қайд этган.

Исроил махсус кучлари Ибн Сино касалхонасида уч кишини ўлдирди

31/01/2024

Исроил армияси ўз махсус кучлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳридаги Ибн Сино касалхонасида операция ўтказгани, натижада у ерда яширинган уч киши ўлдирилганини тасдиқлади.

Исроил вазиридан Фаластин борасида «теша тегмаган» таклиф

26/01/2024

Исроил инфраструктура, энергетика ва сув таъминоти вазири Исраэль Кац Ғазо соҳилларида сунъий ороллар барпо этишни таклиф қилди. Ушбу баҳсли лойиҳани у Европа Иттифоқи двлатлари ташқи ишлари вазирлари эътиборига ҳавола қилган.  

Европалик депутат Исроилни мудҳиш истиқболдан огоҳлантирди (видео)

20/01/2024

Европа парламентининг аъзоси Клэр Дейли Исроил бомбардимони оқибатида Ғазода минглаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганини кескин танқид қилди.

Яна