
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгиланди
Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 55 фоизга, саноатда – 34 фоизга, экспортда – 34 фоизга ва аҳоли бандлигини таъминлашда 75 – фоизга етказилади.

Тадбиркор аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
Бу борада Президентнинг «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 103-сон қарори қабул қилинди.

Фоизсиз таълим кредитини олувчи тоифалар кўпайтирилади
Бундай имтиёз бериладиган тоифалар рўйхати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Ўзмиллийбанк ва Natixis 200 млн евролик кредит линияси келишувини имзолади
11 март куни Париж шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва давлат идоралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир давомида томонлар истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар ва янги ўсиш нуқталарини аниқладилар.

Шахснинг иштирокисиз кредит расмийлаштиришга чек қўйилади
Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

Муқаддам судланган собиқ банк ходими қўлга олинди
У 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Оғир туманларда камбағалликни қисқартириш бўйича алоҳида ёндашув жорий қилинади – Президент
Бу ҳақда бугунги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Банклар шартсиз 300 миллион сўм кредит беради
Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Депутатлар банк кредитлари билан боғлиқ фирибгарликларга антиқа ечим таклиф қилишяпти
Унга кўра, фуқаро ўзига кредит беришни тақиқлашларини сўраб тегишлича ариза қолдириши керак бўлади.

Эски кредитни ёпиш учун ҳеч қачон янги кредит олманг!
Ҳар бешинчи одам кредитини тўлашга пул топа олмаяпти.

Эгасининг хабари йўқ: Навоийдаги онлайн кредит можароси
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижонда икки фирибгар йигирмадан ортиқ таълим ва тиббиёт ходимларини чув туширди
Хабарда айтилишича, уларнинг фирибгарликлари ортидан одамлар 5 млн сўмдан 80 млн сўмгача банклардан қарздор бўлиб қолишган.

«Оилавий тадбиркорлик» доирасида 100 миллион сўмгача кредит бериш соддалаштирилади
Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

«Микрокредитбанк» паррандачилик соҳасига 635 млрд сўмлик кредитлар йўналтирди
Паррандачиликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолини арзон гўшт ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаш мақсад қилинган.

Онлайн кредит бўйича вақтинчалик тартиб жорий этилмоқда
Эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.

Янги сотиб олинган уйнинг эгаси «емаган сомсаси»га пул тўлади
Андижон шаҳридан уй сотиб олган фуқаро унинг ҳужжатларини расмийлаштирмасдан туриб, сотувчига хонадоннинг ҳақини тўлаб қўйган.

кредит тарихига киришни чеклаш мумкин бўлди (видео)
Бу дегани, ҳеч ким сизнинг рухсатингизсиз номингизга кредит расмийлаштира олмайди.

МЧЖ раҳбари 9 кишининг номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирди
Оҳангарон шаҳрида 9 нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит олиб ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Ипотека кредитларининг йиллик фоиз ставкаси пасайди
Марказий банк тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси 0,5 фоизга пасайганини маълум қилди.

Фирибгарлар бировнинг номига кредит ололмайди — янги хизмат ишга тушди
«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси «FREEZE» хизматини тест режимида ишга туширди.

ОТБ Ўзбекистон туғуруқхоналари учун $100 млн имтиёзли кредит ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматига ҳомиладор аёллар ва уларнинг янги туғилган чақалоқлари учун перинатал соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилашга кўмаклашиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

Ўзмиллийбанк Хитой давлат таррақиёт банкининг 2 миллиард юан кредит линиясини жалб қилди
Жорий йилнинг 25 июнида Козоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Банклараро бирлашмаси кенгашининг XX йиғилиши бўлиб ўтди.

«BYD HAN» жарима майдонига йўл олди
Энг замонавий русумдаги авторанспорт эгаси бўламан деб уни кредит асосида харид қилаётганлар кам эмас.

Наманганда ҳамкасблари номига кредит олиб тўламай юрган «замдиректор» ишдан олинди
Номига кредит олинган педагог ҳамда ходимлар эса кредит тўловини ўз ҳисобидан тўлаб келишган.

Президент таълим кредитига оид фармонни имзолади
2024/2025 ўқув йили бошлангунгача таълим кредити олиш учун аризаларни «Таълим кредити» ахборот тизими (taʼlim-krediti.mf.uz) ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади.

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳоли ижтимоий ҳимояси учун 100 млн доллар кредит ажратади
Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мансуб одамлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг сифатини яхшилашдир.

«Микрокредитбанк» йирик лойиҳани молиялаштирди (фото)
Пресс-тур давомида иштирокчилар корхонада паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Собиқ менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари қўлга тушди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қўқонда 6,3 млрд. сўмлик автокредит талон-торож қилиб юборилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистонда «яшил» кредитлар жорий этилади
2024 йил 1 октябргача «яшил» уй-жой стандартлари тасдиқланади.

Тошкентда 30 та «Howo»нинг пулини «ухлатганлар» ушланди
Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилган.

Ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади
Президент қарорида назарда тутилган шартларда ва маблағлар доирасида талабгорларга тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратиш кўзда тутилган.

кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Андижонда «сохта оператор» қўлга олинди
Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи 38 ёшли (аёл) Ҳ.Г. ИИОга мурожаат қилиб, унинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганини маълум қилган.

Самарқандда раҳбар ярим миллиардлик имтиёзли кредитни «еб юборди»
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

кредит тўлаш бўйича айрим жараёнлар ўзгармоқда
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-914-сон, 27.02.2024 й.) айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Ўзбекистонда кредит бериш талаблари ўзгаради
2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон банклари учун аҳолига кредит бериш бўйича талаблар кучайтирилади.

1,4 млрд сўм кредит маблағини четга олиб чиққан шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Президент кредит фоиз ставкаларини тушириш бўйича топшириқ берди
Йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади
«Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–15-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди.

кредит ажратиш электрон платформаларда амалга оширилади
«Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 15.11.2023 й.) қабул қилинди.

Президент тадбиркорлар учун янги фармонни имзолади
«Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ-193-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди.

Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади
«Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-364-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди.

кредит қарздорлик эвазига далаҳовли хатланди
Яхши ният билан тадбиркорликни ривожлантириш учун банкдан кредит олиш яхши албатта.

ОТБ Ўзбекистонда тижорат электромобилларини оммалаштириш учун кредит ажратади
Транспорт вазирлигида Осиё тараққиёт банки вакиллари билан Яшил иқлим фондининг «Электромобиллик дастури»ни молиялаштиришга доир учрашув бўлиб ўтди.

Талабалар диққатига! Таълим кредити хизматингизда
Бу турдаги кредит Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ёки магистратура таълим йўналиши бўйича тўлов-шартнома асосида ўқишга тавсия қилинган талабалар учун берилади.

Андижонда 4 кишининг бандлигини таъминлаш учун олинган кредитни «туя» қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ҳамда Хўжаобод туманларида турли мақсадларда олинган кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Халқ банки: «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беряпмиз»
Орамизда ўз бизнесини ёки тадбиркорлигини йўлга қўйган одамлар кўп ва шу билан бирга давлатдан ёрдам кутиб «берсанг ейман, урсанг ўламан», деб кун ўтказаётганлар ҳам йўқ эмас.

Қашқадарёда раҳбар 400 минг долларга олинган зотли молларни сотиб юборди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳокимнинг собиқ ёрдамчиси ва МЧЖ раҳбарларининг кирдикорлари аниқланди
Ғузор ва Пискент туманларида кредит маблағлари эвазига ҳарид қилинган чорва молларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди.

Ўзбекистонликлар 3 ойда 48,5 трлн сўмлик ипотека кредитларини расмийлаштирган
Марказий банкнинг жорий йил 1-чорагида банкларнинг молиявий ҳолати бўйича берган ҳисоботида қайд этилишича, аҳолига ажратилган кредитлар таркибида ипотека кредитлари 48,5 трлн сўмга етган. Яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28 фоизга ўсган.

Баъзи тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар берилади
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди.

Жаҳон банки билан $296 миллионлик 4 та битим имзоланди
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Twitterʼдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

ЕИБ Ўзбекистонда фотоэлектр станциялари қуриш учун қарийб 84 миллион доллар кредит ажратди
Европа инвестиция банки (ЕИБ) Ўзбекистоннинг минтақадаги энг катта умумий қувватга эга фотоэлектр станцияларини ривожлантиришга қаратилган қуёш энергияси дастури учун 83,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитни маъқуллади.

Энди хориж товарларини ҳам истеъмол кредити асосида олиш мумкин
«Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш билан истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловлар олиб ташланди.

300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади
Сайёҳлик компаниялари, меҳмонхоналарга айланма ва инвестицияни кўпайтириш учун қўшимча 300 миллиард сўмлик кредит линиялари очилади.

Ўрдак, товуқ ва курка боқишга кредит берилади
Давлат раҳбари дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифасини қўйди.

Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўп қисмини қарз тўлашга сарфлайди – тадқиқот
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёт цикли давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолатини таҳлил қилди.

«Айти»да ўқиётган ёшларга таълим кредитлари берилади
Нодавлат таълим ташкилотларида ахборот технологиялари соҳасида ўқиётган ёшларга таълим кредитлари ажратилади.

2022 йилда ўзбекистонликлар олган кредитлар ҳажми 65,3 трлн сўмга етган
Банклар томонидан 2022 йил давомида 203 трлн сўм миқдорида ёки ўтган йилга нисбатан 22 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган.

2023 йилда кредит миқдори оширилади
Президент оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилишини таъкидлади.

Президент фармони билан тадбиркорларга катта имкониятлар берилмоқда
Пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари, барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонга қарийб 1 млрд доллар миқдорида имтиёзли кредит беради
Жорий йил 16 декабр куни Жаҳон банки тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси (дунёнинг турли давлатларидаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи Банкнинг махсус молиявий инструменти) доирасида Ўзбекистонга молиявий маблағлар тақдим этишни маъқуллади.

Ўзбекистонда коллекторлик фаолияти жорий этилиши мумкин
Шунингдек, кредит қарздорликларини ундиришнинг ҳар бир босқичини кузатиб бориш имконини берадиган онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилиши мумкин.

Тошкентда 2,5 млрд сўмни ўзлаштирган раҳбар аниқланди
Сергели туманида 2,5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди.

Сохта ҳужжатлар билан 10 миллиард сўм кредит олган «уддабурон»лар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

ОТБ Ўзбекистоннинг тўрт ҳудуди турмуш шароитини яхшилашга $59 млн кредит ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг тўртта ўрта шаҳарларида турмуш шароити ва иқтисодий рақобатбардошликни яхшилаш учун 59 миллион долларлик кредит ва 500 минг долларлик грант ажратишни маъқуллади.

Жиззахда ҳамшира ўз ҳамкасбларини қийин аҳволга солиб қўйди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали ҳамширасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фоизсиз 50.000.000 сўмгача кредит?!
Интернет фирибгарларининг яна бир уриниши ҳақида огоҳлантириш берилди.

Деҳқонларга 150 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
Президент томонидан 6 октябрь куни имзоланган қарорга кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун 150 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

ЕТТБ электр тармоғини яхшилаш учун Ўзбекистонга $47,1 млн кредит беради
Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Жиззах ва Самарқанддаги 4 та ҳолатда 2,8 млрд сўмлик кредит маблағлари «туя» қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органларининг банклар комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорликда кредит маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича олиб борган ишлари натижасида Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги 4 та ҳолатда қарийб 2,8 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди.

Жисмоний шахсларнинг банк қарздорлиги янги – «инсофли» тартибда сўндирилади – лойиҳа
Фуқаролик кодексининг 248-моддасига кредитор шахснинг қарздорлигини ёпиш бўйича янги тартибни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Қашқадарёдан пойтахтга тирикчиликка келган фуқарога 100 млн сўм ойлик ёзилган бўлиб чиқди. У бундан ҳайратда!
Жасур Мирзаев бундан икки йил олдин Қашқадарёдан тирикчилик илинжида пойтахтга келади.

Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қамашилик фуқаро кредит оламан деб бор пулларидан айрилди
Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«330 миллион доллар тайёр кредит линиялари йил бошидан бери ҳаракатсиз турибди» – Президент ҳолатни танқид қилди
Қиш-баҳор ойларида бозорларда мева-сабзавотлар нархи барқарор бўлиши учун сақлаш ва ташиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарурлиги таъкидланди.

ОТБ Ўзбекистондаги энг йирик ШЭСни қуриш учун 52 миллион доллар кредит ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва БААнинг Masdar компанияси шўъба корхонаси ҳисобланган ўртасида Ўзбекистонда қурилаётган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станциясини молиялаштириш учун 52 миллион АҚШ долларилик шартнома имзоланди.

Германия Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш учун маблағ ажратади
Бу ҳақдаги маълумот Германиянинг «KfW» давлат банки сайтида эълон қилинган.

Ўзбекистонда янги кредит олишга кимларнинг эҳтиёжи юқорилиги маълум қилинди
Марказий банк 3 мингдан кўпроқ респондентлари ўртасида ўтказган «Истеъмол кайфияти шарҳи» бўйича маълумотларини эълон қилди.

Президентнинг таълим кредитига оид қарори қабул қилинди
Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Микрокредитбанк»дан 3,3 миллиард сўм кредит олган бухоролик тадбиркор чўлда йирик корхона яратди
Айни пайтда корхонани Инжиниринг компанияга айлантириш учун саъй-ҳаракалар олиб борилмоқда. Шу мақсадда қўшимча заводлар қуриш бўйича Туркиядан ҳам мутахассислар таклиф этилмоқда.

«3 млн. кредит тўлолмаган 10 млн. божни қандай тўлайди?» — президент
Аслида қонунлар инсонга ҳеч қачон ортиқча талаб қўймаслиги кераклиги билдирилган.

Имтиёзли кредитлар миқдори ошмоқда
1 июндан бошлаб жисмоний шахслар 45 млн. сўмгача, юридик шахслар эса 300 млн. сўмгача имтиёзли кредит олишга мурожаат қилишлари мумкин.

Тошкентда корхона раҳбарлари қўлга тушди
Чилонзор туманида сохта шартнома тузиш орқали кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари аниқланди.

Президент қарори: Хотин-қизларга 10 млн сўмгача субсидия, 35 млн сўмгача имтиёзли кредит
Президентнинг «2022-2024 йилларга мўлжалланган «Бизнес аёллар» давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Президент ипотека кредитлари бўйича қарорни имзолади
«Марказлашган манбалар ҳисобидан ипотека ва таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

«Аёллар дафтари»га оид низомга ўзгартириш киритилди
Низомга мувофиқ, «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:

Бир неча миллиардлик имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Сирдарёда раҳбар шериклари билан 3,5 млрд сўм кредитни «еб юборди»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк муассасасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Қизларнинг ўқиши учун фоизсиз кредит жорий қилинади — Президент
«Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз», деди Президент.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик корхоналари учун имтиёзли кредит ажратилади
Қарорга мувофиқ, 2026 йилгача чарм-пойабзал, жун ва мўйначилик экспорти 2,8 бараварга кўпайтирилади.

Корхона раҳбари банк ходимлари билан тил бириктирди
Термиз шаҳрида фуқароларнинг номига 379 млн сўм кредит расмийлаштириб ўзлаштирган корхона раҳбари аниқланди.

МЧЖ раҳбари банкни алдаб 4 млрд сўм олди
Чирчиқ шаҳрида қалбаки ҳужжатлар орқали банкдан кредит олган шахс аниқланди.

Ярим миллиард сўмгача кредитлар ажратилади
«Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (765-сон, 21.12.2021 й.) қабул қилинди.

кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

«Ипотека-банк» кредитлари: хусусий сектор вакилларига молиявий кўмак
«Ипотека-банк» АТИБ томонидан республикамизнинг барча ҳудудлари қаторида Наманган вилоятида ҳам кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари, хусусий сектор вакиллари молиявий қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Томорқа ер эгаларига кредит берилади
«Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 16.12.2021 й.) қабул қилинди.

кредитлаш: «Ўзмиллийбанк» АЖ ўз ходимлари малакасини оширмоқда (видео)
«Ўзмиллийбанк» АЖ Учтепа филиалида жойлашган банк ўқув марказида семинар ўтказилди.

Ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади
Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади.

«Ипотека-банк»: кредит тўловлари бўйича маълумот берилди
«Ипотека-банк» АТИБ Бухоро филиали бошқарувчиси Э.Мансуров иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

«Микрокредитбанк» Тошкентда пресс-тур уюштирди (фото)
Куни кеча «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Тошкент шаҳар Амалиёт бошқармаси томонидан молиялаштирилган Пойтахтнинг Янги ҳаёт туманидаги «Umka garden» хусусий боғчасига пресс-тур уюштирди.

Мева-сабзавот етиштирувчилар имтиёзли кредит билан таъминланади
Кредитлар 12 ойга 6 ой имтиёзли даври билан 14 фоиз ставкада ажратилади —Шавкат Мирзиёев.

кредит олмаган ёшлар «кредит ажратилган» деб кўрсатилгани айтилмоқда
Уларнинг баъзилари кредит олиш учун мурожаат қилмагани, баъзилари мурожаат қилгани, лекин ижобий ҳал этилмагани маълум бўлди.

Банкирлар 119 нафар фуқаро номига расмийлаштирилган салкам 1 млрд сўмни ўзлаштирган
2020-2021 йилларда вилоятда 49 нафар банк ходимига нисбатан 31 та жиноят иши қўзғатилган.

«Ҳамма арзон кредит олишни хоҳлайди, лекин...»
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари кредитлашни бозор механизмларига ўтказиш ҳақида тўхталди.

Ипотека кредитлари асосида қуриладиган уйлар сони оширилди
Президент фармони (ПФ–6274-сон, 05.08.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Банк ходимлари нега калтакланди?
Хонадон эгаси ўз шериклари билан беш нафар банк ходимини оёқ-қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

Президент контрактда ўқиётган талабалар учун муҳим қарорни имзолади
Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилади.

«Асакабанк» мансабдорлари кредитларни ўзлаштиришди» хабарига расмий муносабат билдирилди
Айнан банк ташаббуси билан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилгани айтилмоқда.

«Асакабанк» мансабдорлари 2 миллион долларни «бўлиб олишди»
Осиё тараққиёт банки молиялаштирган лойиҳа пуллари маҳаллий амалдорлар ва тадбиркорлар томонидан ўзлаштириб юборилди.

Ўттиз тўрт кишининг номига қарийб 900 млн. сўм кредит олган «уддабуронлар» аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Самарқандда кредити бор шахс ўзини баланд бинодан ташламоқчи бўлди
Оқдарё тумани «Тўрон» МФЙ Арпа қишлоғида яшовчи фуқаро Э.Ф. 2020 йил апрель ойида ҳунармандчиликка ёғоч маҳсулотлари сотиб олиш учун «Микрокредитбанк»нинг Лойиш филиалидан 30 миллион сўм кредит олган.

2021 йилда энг кўп имтиёзли кредит ажратган вилоятлар ва банклар рейтинги
Имтиёзли кредит ажратиш ойдан-ойга кўпайиб бормоқда. Январ ойида 157 млрд, февралда 504 млрд, мартда 1241 млрд, апрелда эса 1677 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.

Қашқадарёда 1,6 млрд сўмни ўзлаштириб юборган шахсларга иш очилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан АТБ «Микрокредитбанк» вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Банклардаги жами кредит қолдиғи 283,5 трлн. сўмга етди
Банкларнинг жами кредитлар қолдиғи 2021 йил 1 апрель ҳолатига 283,5 трлн.сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ахборотида айтилади.

Фуқароларнинг кредитини ўзлаштириб олган фирма раҳбари фош бўлди
У тикув машинаси ва газлама олиб беришни ваъда қилган, лекин...

Навоий вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ўзининг раҳбарлиги ва таъсисчилиги остида 5 та МЧЖни ташкил қилиб кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди.

Фоизини давлат тўлайди. IT-марказлар битирувчиларига кредит берилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласи бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Давлат раҳбари интернет технологиялари марказлари битирувчиларига ўз ишини бошлаши учун ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Бекободда «Ёшлар-келажагимиз» дастурига тааллуқли 301 млн. сўм талон-торож қилинди
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UzAuto Motorsда импорт ўрнини қоплаши керак бўлган маҳсулотлар сотилмаяпти
Хитой Эксимбанкининг жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағи ҳисобига барпо этилган Ангрен шина заводи 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар UzAuto Motorsда импорт ўрнини қоплаши керак эди.

Эркинжон Турдимовнинг «эзилган юрагини эзган» йигит ишга жойланди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг ёш мурожаатчи билан мулоқоти ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди.

«Микрокредитбанк» ажратган кредитлар ҳақида маълумот берилди (фото)
Жорий йилнинг 30 март куни «Миллий матбуот маркази»да «Микрокредитбанк» АТБ томонидан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қуватлаш бўйича амалга оширилган ишлар» тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.

кредит олиш учун аризаларни топшириш онлайн бўлади
Президентнинг «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (ПҚ-5041-сон, 27.03.2021 й.) қабул қилинди.

Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёлларга қанча кредит берилиши аниқ бўлди
Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар берилади. Бу ҳақда «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

Президент хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди
«Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

Собиқ банк бошқарувчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У Гулистон шаҳрида кредит маблағларини талон-торож қилганди.

Ўз турмуш ўртоғини чув туширган фирибгар эр
Суд уни хонадондан чиқариб юбориш учун қарор чиқарган.

Арзон автокредит ваъда қилган раҳбарнинг «сири» фош бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан текширув ўтказилди.

«Устаси фаранг». Риштонлик фуқаро икки аёлнинг номига кредит олиб чув туширди
2020 йилнинг 21 ноябрь куни риштонлик фуқаро Ҳ.Ж. М.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, алдаб, унинг номига А.Темур кўчасида жойлашган кредит дўконидан жами нархи 6.860.000 сўмлик бир дона «Asus» русумли ноутбукни олган.

Қайси банкларда кредит берилмоқда?
Кўпчиликни қизиқтирадиган ушбу саволга «Банкир кундалиги» канали жавоб қидирди ва тижорат банклари Бош офислари масъулларидан маълумотларни олган ҳолда (14.01.2021 йил ҳолатига) тақдим қилди.

«Аёллар дафтари»га киритилганларга 33 миллионгача кредит берилади
«Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.

Британиялик фирибгар 1344 йил давомида қарзини тўлашига тўғри келади
2019 йилда шунга ўхшаш нотўғри ҳисоб-китоблар туфайли мамлакат бюджети тахминан 4,7 миллиард фунт стерлинг миқдорида зарар кўрганди.

«Микрокредитбанк» 2020 йилда модулли кредитларни ишга туширди
«Микрокредитбанк» АТБ фаолиятини трансформация қилиш жараёнларини тезлаштириш ҳамда сифатли олиб бориш мақсадида ахборот технологиялари, риск менежмент, операцион жараёнлар, чакана бизнес бўйича хориждан 5 нафар малакали банк ходими ишга жалб қилинган.

2,8 млрд. кредит учун 15 минг АҚШ доллари «шапка» сўралди. Оқибатда...
Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

«Агробанк» терим машиналари учун 435 миллиард кредит ажратди
Ер ҳайдаш, экиш, экинларга ишлов бериш, ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қанчалик техника билан қамраб олинган бўлса, машақққат ҳам шунчалик кам бўлади.

Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги ўқитиш тизими жорий этилади
Ўқув режасидаги барча турдаги ўқув ишларининг юкламалари кредитлар (кредит бирликлари)да белгиланади.

Ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилинади
«Янги тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида» Ҳукумат қарори (576-сон, 21.09.2020 й.) қабул қилинди.

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади
«Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-4828, 15.09.2020 й) қабул қилинди.

ДХХ ва департамент ходимлари «пишаётган иш»нинг белига тепишди!..
Марғилон шаҳаридаги «Б» номли маҳалла раиси У.Ғ. 300 АҚШ доллари олаётганда ушланди.

«Агробанк»нинг яна бир филиалида қаллоблик аниқланди
19 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз, уларнинг номига иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатлар расмийлаштириб, жами 544 млн. сўм маблағни банк кассасидан нақд шаклида олишган ва талон-торож қилишган.

кредит қарзлари нима бўлади? Марказий банк тижорат банкларига кўрсатма берди
Коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади.

Тижорат банклари кредит фоизларини туширишни бошлади
Ўзбекистоннинг тижорат банклари кредит фоизларини 21-24 фоизгача туширишни бошлашган.

Аҳолига ажратилган ипотека кредитлари ҳақида шарҳ берилди
2020 йил 5 ойи давомида тижорат банклари томонидан 23 438 нафар жисмоний шахсларга 3,5 трлн. сўм миқдорида (2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 трлн. сўмга кўп) ипотека кредитлари ажратилган.

Хизмат кўрсатиш соҳаси учун банкларга 100 миллион доллар кредит ажратилади
«Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

«Манчестер Юнайтед» катта қарз олди
Экспертлар иккинчи чорак натижалари янаям ёмонроқ бўлади дейишяпти.

«Муроса»ни билмайдиган МИБ қарздор ва ҳақдорни муросага келтирди
Ёзёвон туманидаги «Саховатли Комилжон ота» фермер хўжалиги «Халқ банки» Ёзёвон туман филиалидан 177 млн. 322 минг сўм кредит маблағи кўтарган эди (2019 йил октябрь). Ана-мана бўлиб, фермер ишлаб чиқаришни йўлга қўйгунга қадар бир неча ой ўтиб кетди.

АҚШнинг давлат қарзи рекорд даражага етади
Бундай ҳолат 1945 йилдан бери кузатилмаганди.

Гаровдаги «Мерс» эгасини «топди»
Мазкур қимматбаҳо «Мерседес Бенц» русумли автотранспорт воситаси бир масъулияти чекланган жамиятига қарашли эди.

Ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади
«Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» Ҳукумат қарори (182-сон, 25.03.2020 й.) қабул қилинди.

Ўзбекистонда микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди
«Микромолиялаш тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада микрокредит берилади.

Дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин...
Аждодлар билиб айтган: дардинг бўлса ҳам қарзинг бўлмасин. Нега? Узрку-я, қўполроқ бўлсаям айтиш керак: дарддан ўлиб қутилиш мумкин, илло қарздан қутилиб бўлмайди.

Иккита банк филиалида имтиёзли кредит-маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Қишлоққурилишбанк» Кўкдала филиали мансабдор шахслари 2019 йилда 119 нафар фуқаролар номига чиқарилган 1,4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.

Ипотека: Қарз олувчилар ва банкларга қандай талаблар қўйилади?
Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепцияси тасдиқланди.

Департамент «иш» очди: жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит талон-тарожлик қилинган
АТБ «Микрокредитбанк» Сирдарё филиалидан олинган имтиёзли кредитлар талон-тарож қилингани аниқланди.

«Микрокредитбанк» ҳамда «ODDO BHF» банклари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилди
Шу кунларда «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси Муродилла Эшматов бошчилигидаги мазкур молия муассасаси вакилларидан иборат делегация Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди.

Банклар «ишончли мижозлар»га қулай шартларда кредит ажрата бошлади
«Ўзсаноатқурилишбанк» Ўзбекистонда биринчи маротаба тадбиркорлар учун олдиндан маъқулланган кредитларни тақдим эта бошлади.

Президент ипотека кредити бўйича янги фармонни имзолади
«Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Тошкентдаги фирма 1 млн. доллар кредит маблағини талон-торож қилди — Бош прокуратура
Мазкур ҳолат юзасидан «А.Р.» МЧЖ мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Хорижда ишловчи ўзбекистонликлар ҳам кредитга машина олишлари мумкин
Хорижий мамлакатларда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари учун имтиёзли автокредит кредит ажратади. Бу ҳақда Халқ банки матбуот хизмати хабар берди.

«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредит муддатини узайтирди
«Infinbank» «UzAuto Motors» автомобилларига кредитлар тақдим этиш муддатини 2019 йилнинг 15 ноябрига қадар узайтираётгани ҳақида маълум қилди.

Келгуси йилдан оилавий тадбиркорликка фақат ваколатли банклар кредит ажратади
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Банкдан кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди
Эндиликда банклардан кредит олишда шахснинг доимий яшаш жойи аҳамият касб этмайди. Бу ҳақда Davletovuz канали ёзмоқда.

Банк ходими 245 нафар ўқитувчи номидан 735 миллион сўмлик сохта кредит расмийлаштиргани аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ўтказилди.

Опанинг қарзи учун сингилнинг уйи кетди
Ўзганинг бошига тушган савдони гапириш ноқулай. Оммавий ахборот воситаси орақали айтиш-ку, инчунин. Бироқ ҳар бир ишда ҳикмат бўлганидек, бировнинг билиб-билмай қилган хатоси бошқага сабоқ бўлиши мумкин.

кредит олдинг, таъминоти қани?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда ғалати-ғалати ҳолатлар аниқланмоқда.

Халқ банки юқори кредит лаёқатлилиги даражасини олди
Халқ банки кредит лаёқатлилиги бўйича ўзининг юқори даражасини олди. Бу кўрсаткич «Ахбор-рейтинг» рейтинг агентлиги томонидан белгиланган.

Халқ банки янги кредит линияларини очади
Қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси доирасидаги лойиҳа фақат Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида амалга оширилади.

«Банклар пулимизни бермаяпти». Аҳолига қўй ва қорамол тарқатган тадбиркорлар банкротлик ёқасида (видео)
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Қудуқ қишлоғида истиқомат қилувчи тадбиркор Ҳамза Тоштемиров «Xabar.uz»га мурожаат қилиб, банк кредитлари орқали тарқатилган майда ва йирик шохли молларга уч ойдан буён пулларини ололмаётганидан шикоят қилди.

Наманганда кредит олишда сарсон бўлган бир гуруҳ фуқароларга ёрдам берилди
Наманган вилояти Чортоқ туман Бозорбоши МФЙда яшовчи фуқаролар Қурбанова Умида, Эргашев Санжар, Асройдилова Нодира асаларичилик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит олиш мақсадида елиб югурушлари бесамар кетгач, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишади.