
Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

Инспекцияга хўжалик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилиши белгиланди.

Саудия Арабистонининг улкан осмонўпар шаҳар режаси боши берк кўчага кириб қолди
Шаҳарни қуриш харажатлари подшоҳликнинг йиллик бюджетидан 25 карра ошиб кетди.

Нега эски беш қаватли уйларда лифт бўлмаган?
Имкон қадар кўп одам имкон қадар камроқ майдонга жойлаштирилган.

«Шаффоф қурилиш» натижасида 4 йилда 3,6 трлн сўм маблағ тежалди
Ҳеч кимга сир эмас, қурилиш энг коррупциялашган соҳалардан бири эди. Лойиҳалар «кимга берилса, берилди», танловлар шаффоф эмас, пудратчилар сони чекланган эди.

қурилиш майдонларида ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жарима белгиланади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Қурувчилар учун 15 млн сўмлик маош таклиф этилмоқда
Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

Бир йилда 233,8 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
2025 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар сони 27 408 тани ташкил этган.

«Янги Ўзбекистон» массивларини қуришда янги тартиб жорий этилади
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда ҳамма ҳокимлар ҳам қурилишнинг иқтисодиётимиз учун, аҳоли фаровонлиги учун қанчалик муҳимлигини тушуниб етмаётгани кўрсатилди.

Президент раислигида видеоселектор ўтказилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Кўприк қурилишида вафот этган автокранчи оиласига зарар ундириб берилди
2023 йилда Тошкент вилояти, Паркент туманида олиб борилган кўприк қурилишида меҳнат қилган ходим автокранда кўприк балкасини кўтариш ишлари чоғида автокран ағдарилиб кетиши натижасида тан жароҳати олиб, вафот этган.

қурилиш ишчилари ўша ерда вақтинчалик рўйхатга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (868-сон, 21.12.2024 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

қурилишларда атмосфера ҳавоси талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти
Экологик вазиятни яхшилаш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Йил бошидан буён қарийб 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган – статистика
2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасида қарийб 109,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Эндиликда уй-жой сотиб олишда тўловни қурувчига эмас, банкка тўлаш тизими жорий қилинади
Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

Айрим қурилиш маҳсулотларининг ҳалигача импорт қилинаётгани танқид қилинди
Бугунги йиғилишда давлат раҳбари кун тартибидаги асосий масала – қурилиш соҳаси иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишига катта импульс берадиган соҳалардан бири эканлигини таъкидлади.

Самарқандда «дом» тепасига бассейн қурган фуқаро жаримага тортилди
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан аҳоли мурожаатига асосан ўтказилган рейд тадбирларида Самарқанд шаҳри «Суғдиёна» маҳалласидаги 67-А сонли кўп қаватли уйнинг 10-қават пентхаус қисмида ўзбошимчалик билан бассейн қурилгани аниқланди.

824 миллиард сўмлик 88 та лойиҳада қурилиш ишлари бошланмаган
Масъуллар қатъий огоҳлантирилди.

қурилиш вазири Ботир Зокиров лавозимидан озод этилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Биринчи ярим йилликда 1,6 миллиард киловатт «яшил» энергия олинди
Йил бошидан 18 минг 600 та янги хонадон қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Москвада 32-қават баландлигида ишлаётган кранчи жазирамада вафот этди
Кучли шамол туфайли қутқарувчилар кран кабинасига чиқиш учун вақт йўқотишди.

Йўл қурилишида ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади
«Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.) қабул қилинди.

Ўзбекистонда қарийб 60 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Беш ойда Ўзбекистонда 59,1 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Қурилиш корхона ва ташкилотларининг 7 110 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Самарқандда 5 қаватли янги уй бузиб ташланмоқда (видео)
Самарқандда ноқонуний қурилган беш қаватли бино бузиб ташланди.

«Тириклик муборак, Ҳасан ака!» – қулаган уй олдидаги ўйлар
Келганимда, уйнинг бир томони 15 сантиметрча ерга кириб турган ҳолатда эди. Акамлар, ҳаммаси ичкарида эди, уларни чиқардик. Чиқишдики, орадан 3-4 дақиқа ўтиб, уй қулади.

қурилиш фирмаларининг солиқдан қарзи 820 млрд сўмга етган – Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 1 май ҳолатига қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори мавжуд бўлган корхоналар сони 968 тага етган. Уларнинг жами солиқ қарзи 820,4 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган қурилиш компаниялари сони очиқланди
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 5,9 фоизга ошган.

қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи 735 млрд сўмдан ошган
Шундан 284,6 млрд сўми, яъни 38,7 фоизи 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Қуввати 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилиши бошланди
Бу лойиҳалар Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Франция каби тараққий этган мамлакатлар билан шерикликда амалга оширилаётир.

Президент янги қонунни имзолади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

қурилиш вазирлиги ҳузурида Лойиҳа офиси тузилади
Бугунги йиғилишда қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилиши белгиланди.

қурилишда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашнинг янги усулига ўтилади
Президент иштирокида бўлиб ўтаётган бугунги йиғилишда қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ишларининг ҳам талабга жавоб бермаётгани айтиб ўтилди. Қайд этилишича, амалдаги лойиҳалаш жараёнлари ва қурилиш ишлари «ресурс усули»га асосланган.

Ўзбекистонда ўн ойда қарийб 120 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,2 фоизга ошган.

Ўзбекистон фуқароси Россияда қурилиш майдонида баландликдан йиқилиб оғир жароҳат олди
Қурилиш майдончасида видеокузатув камераси йўқлиги эркак қай тарзда йиқилиб тушгани ҳозирча маълум эмас.

Бир йил ичида Ўзбекистонда қанча қурилиш компанияси очилгани маълум бўлди
Уларнинг ўсиш суръати 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари ноқонуний иш учун узр сўради
Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада хусусий МЧЖ томонидан бошланган уй-жой қурилиши, аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида 2022 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган 13 та объектда ишлар якунланмагани очиқланди
2023 йилда вилоят миқёсида фойдаланиши топширилиши лозим бўлган 101 та объектда қурилиш ишлари режадан орқада қолган бўлса, 21 та объектда қурилиш ишлари бошланмаган.

Тошкент вилоятидаги 150 та объектда ишлар сифатсиз бажарилган
Таъкидланишича, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан 19 та жиноят иши қўзғатилиб, 14,4 млрд. сўм миқдоридаги зарар қопланган.

Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади
«Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-330, 10.10.2023й.) қабул қилинди.

Чирчиқда «ёнбошлаб» қолган уй юзасидан қўшимча маълумот берилди
Бир муддат олдин Чирчиқ шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивида қуриб топширилганига кўп бўлмаган кўп қаватли уйнинг бир томонга қийшайиб, «ёнбошлаб» қолгани айтилган эди.

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади (тўлиқ матн)
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қурилиш соҳаси ходимларини касб байрамлари билан табриклади. Қуйида табрикнинг тўлиқ матни келтирилмоқда.

Беш ойда 52 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган – статистика
Ўзбекистонда 2023 йил 1 июнь ҳолатига қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 51 277 тани ташкил этган.

Ўзбекистонда қанча қурилиш корхонаси борлиги очиқланди
Қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга ошган.

Бухорода қурилиш: «кийдирмоқчи» бўлишганди — ким «кесилди», ким «куйди»
8-қаватни ўзбошимча қурган қурувчи ўз айби билан «куйиб» қолди.

Самарқандда ишчи еттинчи қаватдан тушиб кетди
Сувоқчилик ишлари билан шуғулланган қашқадарёлик Б.А воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда хавфли касаллик тарқалиши мумкин бўлган ҳудуд «дом» қуришга сотиб юборилди
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод тумани аҳолисининг Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳудудидаги қурилиш ишларидан норозилиги акс этган видеомурожаат эълон қилинди.

Юнусобод туман қурилиш бўлими бош мутахассиси қўлга тушди
Бино иншоотни фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган бош мутахассис ушланди.

Жанжал кўтарган қурилиш фирмаси вакиллари қамалди
Жорий йилнинг 17 май куни тахминан соат 10.00 ларда Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида можаро юзага келган.

Тошкентда қурилган кўп қаватли бино бузилиши мумкин
Тошкент шаҳри Учтепа туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси эскиз лойиҳасига риоя қилинмаган ҳолда қурилаётгани аниқланди.

Ўзбекистонда қурилиш корхоналари сони кескин кўпаймоқда
Аввалроқ феврал ойида Ўзбекистонда 848 та қурилиш корхонаси очилгани хабар берилганди.

Кўп квартирали уй-жойлар қурувчиларига қатор имтиёзлар берилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан имзоланган янги фармонига мувофиқ қурилиш ташкилотлари учун ҳам қатор имтиёзлар берилди.

Ўзбекистонда бир ойда 848 та қурилиш корхонаси очилди
2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда қарийб 13 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

2022 йилда уй-жойларнинг қарийб 90 фоизи аҳоли «чўнтаги»дан қурилган
Статистика агентлиги 2022 йилда турар-жой қурилишида жалб қилинган инвестициялар, уларнинг миқдорлари ҳамда манбалари ҳақидаги маълумотини эълон қилди.

Россияда 21 ёшли ўзбекистонлик қурилишда ҳалок бўлди
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан тергов қўмитаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қоракўл: аҳоли ер савдосидаги қонун бузилишидан норози (видео)
Туман мутасаддилари таклифни қўллаб-қувватлаш ўрнига, ноқонуний йўлни ишга солиб, манзилни бошқа субъектга айлантириш ҳаракатига тушиб қолишган...

Тошкентдаги бир нечта кўп қаватли уйларнинг таянч деворлари бузилган — вазирлик
Тошкентдаги бир нечта кўп қаватли уйларнинг ертўласи бузилиб, таянч деворлар олиб ташлангани аниқланди.

қурилиш компанияси тошкентлик фуқарога 1,1 млрд. сўмдан ортиқ компенсация тўлади
Катта миқдоридаги компенсация пули Тошкентда хонадони бузилишга тушган фуқаро ҳисобига қурилиш ташкилотидан ундириб берилди.

Андижонда қурилиши битмаган уйнинг юқори қават қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида экани айтилган хали қурилиши тугалланмаган бинонинг юқори қавати қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанднинг қадимий ҳудудида ноқонуний қурилишлар: томошагоҳ ҳовлилар, прокуратурадан порталгача борган мурожаатлар...
Афсуски, ўтган даврда аҳвол ўнгланиш ўрнига янада абгор бўлди.

Бир йил ичида Ўзбекистонда олти мингдан зиёд ноқонуний қурилишлар аниқланди
Бугунги кунда Қурилиш ва коммунал хўжалигида назорат инспекцияси томонидан «Қурилишда давлат назорати» миллий ахборот тизими яратилиб, тўлиқ ишга туширилган.

S&P халқаро рейтинг агентлигининг юқори баҳоси жаҳон цемент бозорида ўзбек хусусий компаниясига катта устунлик беради
Standard & Poor’s — халқаро, миллий ва корпоратив молиявий бозорларни таҳлил қилиш бўйича етакчи ҳисобланган учта халқаро рейтинг агентлигининг бири ҳисобланади. S&P кредит рейтинги, қарздорлик мажбуриятлари асосида ўз таҳлилларини олиб боради ва компаниялар, мамлакатлар учун обрўли ҳамда ишончли ҳисобланади.

Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузилади
Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда, уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.

Президент келаси йили 90 мингта хонадонли уй-жойлар қуриш шартини қўйди
Бош вазирга ўн кун муддатда режани бажармаган ҳудудлар бўйича хулоса қилиб, таклиф киритиш топширилди.

Асфалт ёки цемент? Автомобил йўллари соҳасида «яшил» тенденциялар
Дунёда асосан икки турдаги йўл қопламалари қўлланилади: қайишқоқ (асфалт-бетон) ва қаттиқ (цемент-бетон).

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қурилган бино бузилади
Xabar.uz таҳририятига Андижон вилояти Пахтаобод тумани 13-мактаб жамоаси ва ўқувчилар ота-оналаридан мурожаат келиб тушгани ҳақида хабар берган эдик.

қурилишдаги талон-торожликлар аниқланди
Андижондаги «СЭС» биноси ва Избоскан тумани ва Термиз шаҳридаги икки мактаб биносини таъмирлаш баҳонасида миллионлар ўмарилгани фош бўлди.

Шуҳрат Абдураҳмонов қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўтқизганидан кейин «Янги Андижон» дирекцияси раҳбарига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон» массивида олиб борилаёиган қурилиш ишларни кўздан кечириш вақтида бир қатор камчиликлар аниқлангани акс этган видео тарқалган эди.

Ноқонуний қурилишлар ҳақида хабар бериш учун мобил илова ишга туширилади
Бу ҳақда «Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилди.

«Аҳолининг розилик хати бор...» – Чилонзордаги қурувчи тадбиркор воқеасига тушунтириш берилди
Бир муддат олдин Тошкент шаҳри туманларининг бирида тадбиркор ва маҳалла инспекторининг тортишуви акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берилган эди.

Тежалган арматуралар, унутилган ҳимояқатламлар, сифатсиз хомашёлар — Навоий ва Бухоро пресс-тури қайдлари
Бухоро шаҳрида қурилаётган янги бино қулаб тушганда гумбирлаган садо анча нариларгача эшитилган.

Бешта ҳудудда қурилиш бошқармалари раҳбарлари алмаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бешта ҳудуддаги қурилиш бошқармаларига раҳбарлар тайинланди.

Бухорода янги қурилаётган уч қаватли бино қулаб тушди
Мазкур ҳолат қурилиш соҳасидаги назорат инспекция томонидан ўрганилмоқда.

Тошкент ва Самарқанд архитектура-қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди
27 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев спорт, таълим, тиббиёт соҳаларидаги қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Олимпия шаҳарчаси, «Янги Ўзбекистон» университети, маҳаллаларда стадион, ўйин майдончалари, кутубхона, компьютерхона, ошхона, ҳаммом ва бошқаларни ўз ичига олган марказлар.

қурилиш инспекцияси фаолияти қайта кўриб чиқилади
Йиғилишда қурилиш ва архитектура назорати тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига тўхталиб ўтилди.

Пол ютиб юборишига сал қолди (видео)
Таъмирланаётган объект ҳали битмасидан туриб поли ўйилиб тушди.

2022 йилда қуриладиган ижтимоий объектлар сони маълум қилинди
2022–2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.

«Бундан буён уларга алоҳида жазо бор» — Кодексга қўшимчалар киритилмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилмоқда.

Россияда ҳамюртимизнинг бошига ғишт тушиб кетди
Россияда қурилиш майдонида ўзбекистонлик ишчилардан бирининг бошига 15 қаватдан ғишт тушиб кетди.

Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Унинг қурилиши ўтган йили Рамазон ойида бошланган эди. Бугунги кунда бинолар қад ростлаб, пардозлаш ишларига оз фурсат қолди.

қурилиш соҳасига оид низом тасдиқланди
Ҳукумат қарори (46-сон, 31.01.2022 й.) билан «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Келаси йил сўроқ қийин бўлади — Сирдарёда қурилиш масъуллари огоҳлантирилди
Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг ижтимоий-иқисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил долзарб вазифалар тўғрисида мурожаат қилди.

«Биз уларнинг талабини инобатга оламиз» —Шавкат Мирзиёев
Тошкент шаҳрида мавжуд кўп қаватли уй-жойлар орасидаги бўш ерларда ҳар қандай қурилишлар қилишга чек қўйилади.

«Яна беш йил шунақа қурилиш қилсак, одамлар нафас ололмай қолади» — Мирзиёев
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент шаҳрида сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари бундан буён асосий қурилишлар шаҳар ҳудудига жорий йилда қўшиб берилган 8 минг гектар ерда амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Самарқанддаги қурилишда кўтарма кран қулади
Бугун, 13 октябрь куни соат 14:30 ларда Каттақўрғон шаҳрининг Улуғбек Барноев кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда фойдаланилаётган кўтарма кран транспорти юк оғирлигини кўтара олмай қулаб тушган.

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги бунёдкорлик ишлари билан танишди
Келгусида «Янги Ўзбекистон» университети учун замонавий ўқув кампуси бунёд этилади.

Шавкат Мирзиёев паркларни бузаётган «баъзи манфаатпараст раҳбарлар»ни танқид қилди
Шавкат Мирзиёев бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари ҳақида гапирди.

Шавкат Мирзиёев қурилишга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Бунёдкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

«Имомни айблаш эмас, бориб дуосини олиш керак!» — Алишер Қодиров
Бюджет эса меҳрибон соғин сигирдек, сўрасак бераверади.

Ўзбекистонда 29,5 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
2020 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 100,8 фоизни ташкил этди.

Республикада энг кўп қурилиш корхонасига эга вилоятлар номи очиқланди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 42 782 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга имтиёз берилади
Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши бўйича маълумот берди.

Ўзбекистондаги жами қурилишларнинг 24,6 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги жами қурилишлар ҳажми ва ҳудудлар улуши миқдорини эълон қилди.

Икки вазирликда янги тайинловлар бўлди
Президент қарорлари билан икки вазирликда янги тайинловлар амалга оширилди.

Навоийда ноқонуний қурилаётган кўп қаватли бинолар аниқланди
Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан бир қатор кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётганини аниқлади.

Уй-жойлар қурилиши «халқпарвар комиссия» томонидан назорат қилинади
Президент Шавкат Мирзиёев уй-жойлар қурилишида назорат механизмини ишлаб чиқиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Очилбой Раматов зиммасига янги вазифа юклатилади
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш сифатини ошириш масъулиятини Очилбай Раматов ва вилоят ҳокимлари ўз зиммасига олиши шарт ва зарурлигини таъкидлаб ўтди.

қурилиш корхоналари сони бўйича етакчи бўлган ҳудудлар маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда жами 41 415 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Фарғонада кўп қаватли уйлар орасидаги қурилишлар тўхтатилади
Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.

қурилиш соҳасида давлат харидлари ўтказишнинг янги тизими жорий этилмоқда
«Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарши шаҳар «Ойдин» маҳалласидаги 90 нафар фуқаро нимадан норози?
Қарши шаҳридаги «Ойдин» маҳалласига айнан кўп қаватли бинолар ойдай ярашиб турибди. Йўлаклар чиннидек тоза, ям-яшил арчалар экилган, бинолар арихитектура талаблари асосида тартиб билан қурилган. Ана шу тартиб билан қурилган кўп қаватли уйлар ёнига қўшимча бинонинг қурилиши эса бу мутаносибликка андак соя соладигандек.

Жиззахдаги кўп қаватли уйнинг қулаши видеога тушиб қолди
Жиззах шаҳрининг Мустақиллик кўчаси бўйида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирининг бир қисми 10 январь куни соат тахминан 17:15 да қулагани ҳақида хабар берилган эди.

Энди янги қурилган уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди —вазир ўринбосари
Эндиликда янги қурилган уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди.

Ўзбекистонда қурилиш бўйича етакчи ҳудудлар маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига республика бўйича 78,0 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Шавкат Мирзиёев кенг кўламдаги бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди
Тошкент туманининг бир қисмини Олмазор туманига ўтказиб, янги турар жойлар ва корхоналар барпо этиш таклиф қилинганди.

Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасидаги лойиҳалар билан танишди
Бу каби тежамкор чоралар натижасида уйларнинг нархи ўртача 30 фоизгача арзонлашади.

«Ким лойиҳа қиляпти, ким қуряпти, қандай қуряпти...» — Шавкат Мирзиёев кўрсатма берди
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Юнусобод туманида барпо этилаётган Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

«Газпром» заводи атрофидаги қурилишларда ишлаш учун Ўзбекистондан 231 киши олиб кетилди
Меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россия Федерациясида бўлиб қайтган эди.

Бекободдаги қурилишда ишчи ўпирилиш остида қолди
Куни кеча Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Далварзин маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида юзага келган вазият оқибатида бир нафар фуқаронинг ҳаёти хавф остида қолди.

Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида барпо этилаётган IT-Паркни бориб кўрди
Давлат раҳбари Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди.

Дўстмисиз ёки...?
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг турли бурчакларида содир бўлаётган ўзгаришлар, жумладан, улкан қурилишларнинг шиддат билан амалга оширилаётганлиги кимларгадир ёқмаяпти.

Президент қурилиш соҳасидаги коррупция ва «хуфиёна иқтисодиёт» ҳолатларини кескин танқид қилди
Жорий йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида, кейинги йил бошидан бошқа ҳудудларда қурилишда аниқланган барча камчиликлар фотосуратлари билан тизимга онлайн киритилади ва назорат жараёнлари автоматлаштирилади.

Андижон. қурилишдаги «қирилишлар». Ёки ўртада «бегона» йўқ
Оғриқли жиҳатларнинг асосий омили тизимнинг очиқ ва шаффоф эмаслигида. Мазкур сатрлар орқали жамоатчиликка ҳавола этилаётган муаммонинг илдизи ҳам айни шу масалага туташ.

Қаршида бахтсиз ҳодиса юз берган қурилиш объекти ноқонуний бўлган - вазирлик
23 июнь куни Қаршидаги «Насаф Травел» меҳмонхонаси биносининг ўнг томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли янги қурилиши якунланмаган бинонинг том қисмидаги том ёпма қурилмаси (бетон плита) қулаб тушган ва бир киши вафот этганди.

Қаршида вайрона остидан топилган қурувчининг шахси аниқланди
Айни пайтда ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қаршидаги қурилишда темир-бетон конструкциялари қулаши сабаб бир киши вафот этди
23 июнь куни Қарши шаҳридаги «Насаф Травел» меҳмонхонаси биносининг чап томонидан қўшимча қурилаётган 5 қаватли бинонинг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаб тушган.

Депутатлар қурилиш соҳасидаги коррупцияни муҳокама қилишди
Бугун, 6 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасида Қурилиш вазирлигининг «Соҳада коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

«Танк» билан қурилиш объектига кирганлар... Аҳволимизга бир назар
Сўнгги кунларда содир бўлган нохуш ҳодисалар қурилиш соҳамизга холис баҳо бериш, бундан жиддийроқ хулоса қилишга ундамоқда.

Карантин зоналари ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадда фойдаланилиши аниқланди
АОКА ҳузуридаги штабда Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров брифинг ўтказди ва муҳим савол оҳамда мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди.

Энди ҳудудлар республикадан маблағ кутмасдан, ички йўлларни ўзлари таъмирлашлари зарурлиги айтилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

қурилиш ташкилотлари учун рейтинг жорий этилади
1 июлдан лойиҳа-қидирув, 1 сентябрдан эса қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтинги жорий этилади. 2020 йил 1 июлдан солиқ ва статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида автоматик тарзда шаклланадиган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг электрон рейтинги ҳисоблаб борилади.

Президент қурилиш соҳасига оид фармон имзолади
«Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилинди.

Питердаги спорт комплексини бузишда томи қулаб тушди, харобалар остида ишчилар қолган бўлиши мумкин (видео)
РФ ФВВ хабарига кўра, харобалар остида ишчилар қолган бўлиши мумкин.

«Давлатникини ўмарса бўлади» — мутасадди нега шундай ўйлайди?
Давлат кучли бизнесмен эмаслиги аёндир ва бунинг илдизи ҳам «давлатникини ўмарса бўлади» деган кайфиятда ўтирган давлат корхонасининг мутасаддиларидир.

Пули тўланган уйдан дарак йўқ, қурувчида эса минг хил баҳона...
Инсоннинг маконлик бўлиши учун, яъни хонадон харид қилиши учун анча машаққат ва маблағи кетади.

«Қишлоқ қурилиш инвест» монополияси босқичма-босқич тугатилади
Қишлоқларда ҳам уй-жой қурилиши тизимини ислоҳ қилиш, буюртмачи функциясини «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясидан босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Тиббиёт муассасалари ҳудудида ноқонуний қурилиш қилиш тақиқланади
Мамлакатимизда ҳар қандай давлат тиббиёт муассасаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган қанча корхона бор?
Бугунги кунда мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилган керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, гулқоғоз, линолеум, қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, пардозбоп тошлар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар сингари қурилиш материалларига Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон бозорларида талаб ортиб бормоқда.

«ECO SERGELI». Янгича ҳаёт ҳудуди
«ECO SERGELI » — Тошкент марказидан бир неча километр масофада жойлашган Сергели туманидаги тураржой мажмуасидир. «ECO SERGELI » ТЖ мажмуасидан уй сотиб олиш орқали қулай ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш имкониятини қўлга киритасиз. Ҳар қандай баҳсдан ҳоли устунликларни баҳолаш шунчаки мумкин эмас. Бу устунликлардан фақат фойдаланиш керак!