
Ucell компанияси кўмагида ТАТУда янги аудитория очилди (видео)
Мамлакатнинг энг йирик мобил оператори техник ечимларни ишлаб чиқиш, аудиториянинг ноёб дизайнини яратиш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва таъмирлаш каби ишларни ўз ичига олган лойиҳа учун молиявий ёрдам кўрсатди.

Тошкентда ТАТУнинг замонавий спорт мажмуаси очилди
Жорий йил 8 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида янги, ўзида 8 дан ортиқ спорт турлари билан шуғулланиш имкониятини мужассам этган, барча замон талабларига жавоб берадиган, замонавий Спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ташриф буюриб, у ерда қурилаётган ва таъмирланаётган обектдаги қурилишларнинг ҳолати ва 2022/2023 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатлари билан танишди.

ТАТУда инкубация маркази очилди (фото)
Бугун, 6 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «TUIT INCUBATION CENTRE» марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУ илк бор халқаро рейтингга кирди
Эътиборли жиҳати, мазкур рейтингда илк бор иштирок этишига қарамасдан университет алоҳида мақсадлар бўйича нисбатан юқори натижаларни кўрсатган.

ТАТУ кластерга айлантирилади
АКТ вазирлигига икки ой муддатда Ахборот технологиялари университетини таянч илм-фан ва таълим кластерига айлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Корея агентлиги ТАТУда бир нечта лойиҳаларни молиялаштиради
Бугун, 31 март куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Интеграциялашган университет ахборот тизимини ташкил этиш ва тақдим этиш» лойиҳасининг якунланиши бўйича тадбир бўлиб ўтди.

ТАТУда бўш иш ўринлари ярмаркаси ва байрам тадбири ташкил этилди (фото)
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» байрам тадбири ташкил этилди.

ТАТУнинг Нурафшон филиалида тақдимот бўлиб ўтди
Корхоналарда лаборатория ва амалиёт машғулотларини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

ТАТУ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун спорт мусобақалари ўтказди (фото)
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «йўл харита»си асосида Юнусобод туманидаги 21-Меҳрибонлик уйи билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Шерзод Шерматов Нурафшондаги кампус қурилиш майдонига борди
ТАТУ Нурафшон филилали кампуси замонавий ўқув ва тураржой мажмуаси шаклида бунёд этилиб, талабалар учун барча шароитлар муҳайё этилади: университет, техникум, 630 ўринли талабалар тураржойи, ўқув лабораторияси, спорт иншооти ва бошқалар.

ТАТУ талабалари мурожаатига расмий муносабат билдирилди
Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларининг 2 февраль куни ижтимоий тармоқларда ТАТУ масъулларининг хатоси туфайли талабалар бўлиб ўтган якунийлардан университет ҳисобига 300 млн. сўмдан ортиқ пул тўлаши мумкинлиги ҳақидаги эътирозли хабарга расмий муносабат билдирилди.

ТАТУ ўқитувчиларига ягона портал ҳақида маълумот берилди
Бугун, 29 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети биносида UZINFOCOM ягона интегратори вакиллари ҳамда ТАТУ ўқитувчи ва талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

ТАТУда футзал мусобақаси ўтказилди
Тошкент ахборот технологиялари университетида футзал бўйича «ТАТУ кўчма кубоги» мусобақаси ўтказилди.

Қўшма факултетнинг ҳудудий филиаллари талабалари ўқиши Тошкентга кўчирилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Беларус давлат информатика ва радиоэлектроника университетининг қўшма «Aхборот технологиялари» факултетининг ҳудудий филиалларида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши Тошкент шаҳрига кўчирилди.

AКТ вазири ТAТУ Фарғона филиали фаолияти билан танишди
Филиал ҳамда Aкадемик лицейнинг иқтидорли талабалари томонидан яратилаётган янги лойиҳалар тақдимот қилинди.

АКТ вазири ТАТУ Самарқанд филиали фаолияти билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов хизмат сафари доирасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали фаолияти билан яқиндан танишди.

ТАТУда Пресс-клуб иш бошлади (фото, видео)
Бугун, 28 июль куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Пресс-клубининг очилиши бўлиб ўтди.

Тошкент ахборот технологиялари университетига янги раҳбар тайинланди
ТАТУга янги раҳбар тайинланди.

ТАТУнинг Нурафшон филиали ташкил этилди
Филиал ва техникумлар юридик шахс мақомига эга Университетнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.

ТАТУ Самарқанд филиалида инкубация маркази очилди (фото)
Бугун, 14 апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида инкубация марказининг очилиши бўлиб ўтди.

ТAТУ Нукус филиали талабаси Президент стипендияси соҳиби бўлди
2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари танлови ғолиблари эълон қилинди.

ТАТУда янги бакалавриат йўналиши очилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳаммад ал-Хоразий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Рақамли кутубхона»сини (Digital library) ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

ТАТУ талабаларига 20 дона кир ювиш машиналари топширилди
Тошкент ахборот технологиялари университетида бугунги кунда ўн мингдан зиёд нафар талабалар таълим олади.

ТАТУ докторанти Тошкент 2-халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг виртуал 3D муҳитини яратди
Тадқиқот давомида Frankfurter Buchmesse 2020, EduCanada Virtual Fair 2020, Helsinki Book Fair, International Istanbul Book Fair 2020, Children's Book Fair (CCBF) 2020 каби дунёга машҳур халқаро китоб кўргазмалари ўрганилган.

ТАТУ ўқитувчи ва талабалари — «TECHNOWAYS» технологик ривожланиш марафони ғолиби
Хабар берилишича, ТАТУ вакиллари ишлаб чиққан ҳар бир лойиҳа учун вазирлик томонидан 30 миллион сўмгача рағбатлантириш белгиланиб, микромолиялаштириш мақсадида шартномалар тузилган.

ТАТУ талабалари «It Park Cup» онлайн чемпионатида ғалаба қозонишди
Шу йилнинг 28 ноябрь куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT Park) ва Dubai Future Foundation жамғармаси томонидан дастурлаш бўйича Ўзбекистон онлайн чемпионатига старт берилган эди.

ТАТУда «IT MARAFON-2021»га старт берилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ташаббуси билан юртимиздаги мактаб ўқувчилари, талабалар ва дастурлашга қизиқувчи барча ёшлар учун «IT MARAFON – 2021» танлови бошланди.

ТАТУ ҳузурида техникумлар очилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлаш учун техникумлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

ТАТУда халқаро онлайн конференция ўз ишини бошлади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «International Conference on Information Science and Communications Technologies: Applications, Trends and Opportunities – ICISCT2020» халқаро илмий-техник онлайн конференцияси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон-Германия: мамлакатимиз ахборот технологиялари салоҳияти муҳокама қилинди
«Ипак йўлидан Кремний водийсигача. Ўзбекистон IT-соҳасининг имкониятлари» онлайн-конференцияси бўлиб ўтди.

ТАТУнинг янги ректори бошчилигида онлайн конференция ўтказилди
ТАТУда «Она тили – миллатнинг руҳидир» мавзусида 5 та ҳудудий филиаллар профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн конференция ўтказилди.

Сарвар Бобохўжаев ТАТУ ректори этиб тайинланди. Аввалги ректор Молия институтига ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Бобохўжаев Сарвар Нажимович ТАТУ ректори лавозимига тайинланди.

ТАТУда 20 дан ортиқ хорижий мутахассислар иштирокида халқаро онлайн конференция бошланди
Конференция Муҳаммад ал-Хоразмийнинг илмий меросини ўрганишга бағишланган.

Тошкент вилоятида ТАТУ филиали ташкил этилади
«Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–4851-сон, 06.10.2020 й.) қабул қилинди.

«Future Muynak» ўқув-амалиёт марказида бепул янги курслар ташкил қилинмоқда
Янги ўқув йилида марказда веб-технология, 3D моделлаштириш, графика бўйича ўқув курслари ташкил қилинган.

ТАТУ профессори ва талабаси давлат мукофотларига сазовор бўлишди
Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида бир қатор юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланишди.

ТАТУга ўтган йилга нисбатан 40 фоиз кўп абитуриент ҳужжат топширди
Ўтган 2019/2020 ўқув йилида университетга жами 15 843 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, бу йил 25 957 нафар абитуриент ўқишга кириш учун ҳужжат топширган.

«Қўлларим йўқ бўлгани билан ақлим бор» — Дониёр тенгдошларига мотивация бера олади (видео)
У — талаба. Дарсларга вақтида қатнайди, машина ҳайдашни билади, пианино чалади, футбол ўйнайди, компютер тузатади, ўз устахонаси, ўз тадбиркорлиги бор. У тенгдошларидан ҳам кўра кўпроқ ютуқларга эришган. Ёшлар орзу қиладиган ҳамма-ҳамма нарсаси бор — севган машғулоти, содиқ ўртоқлари, меҳрибон ота-онаси, машинаси... Унинг яна бир фахрланадиган нарсаси — метиндек иродаси бор.

ТАТУда абитуриентлар учун яна бир қулайлик!
Университетда «Call-марказ» ташкил қилинди.

ТАТУ: Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида «Call-марказ» хоналари ташкил этилди.

ТАТУда халқаро вeбинар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 17 июнь куни ТАТУ ҳамда Oracle компанияси билан ҳамкорликда халқаро онлайн вебинар ташкил этилди.

ТАТУда Саид Аҳмаднинг 100 йиллиги нишонланди
Бугун, 10 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллигига бағишланган онлайн конференция ўтказилди.

ТАТУчилар онлайн мусобақанинг ғолиблари бўлишди
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан жорий йилнинг 26 апрели ва 9 май куни ўқувчилар, талабалар ҳамда бошқа талабгор фуқаролар ўртасида дастурлаш бўйича республика миқиёсида онлайн мусобақа ташкил этилган эди.

ТАТУ талабаси республика онлайн олимпиадаси ғолиби бўлди
Шу йилнинг 28 апрель куни олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Масофавий математика — 2020!» Республика онлайн олимпиадасини эълон қилинган эди.

ТАТУ докторанти инновацион тиббий кроват ва респираторлар яратди
Лойиҳа муаллифининг айтишича, бу маҳсулотлар жаҳон бозорида камида 3000 доллар туради, Ўзбекистон шароитида эса 1000-1500 долларга ҳам тайёрлаш мумкин.

«Uzmobile» ТАТУ талабалари учун онлайн ресурслардан фойдаланишни бепул қилди
Ҳозирда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида талабалар масофадан туриб таҳсил олишлари учун университетда виртуал таълим тизими (tuit.uz, moodle.tuit.uz, Ims.tuit.uz) ишга туширилган.

Корея университети доценти ТАТУ талабаларига инглиз ва ўзбeк тилида онлайн дарс ўтишни бошлади
У ТАТУнинг дастурий инжиниринг ва компьютер инжиниринги факультети 2-босқич талабаларига «Дастурий инжинирингга кириш» фани бўйича инглиз ва ўзбек тилида онлайн машғулотлар олиб бормоқда.

ТАТУда соврин миқдори 2 100 000 сўмлик блогпостлар танлови эълон қилинди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 684 йиллигига бағишлаб, «БИЗ КИМ ТEМУР АВЛОДЛАРИ» мавзусида блогпостлар танловини эълон қилади.

ТАТУда талабалар ва ўқувчилар учун виртуал таълим тизимлари ишга туширилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб, академик лицей ўқувчилари, ОТМ талаблари ва АКТ соҳасида билим олишни ҳоҳлаган тингловчилар учун 4 та виртуаль таълим тизими ўз фаолиятини бошлади.

ТАТУда академиклар сони яна икки нафарга кўпайди
Бугун, 18 март куни Тошкент ахборот технологиялари университетида Халқаро ахборотлаштириш академиясининг ҳақиқий аъзоси деб сайланган мазкур олий ўқув юртининг икки нафар вакилига академиклик гувоҳномалари топширилди.

ТАТУда янги мутахассислик йўналиши очилиши мумкин
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Космик алоқа ва тизимлар инжиниринги бўйича янги таълим дастурлари — SPACECOM» ERASMUS+ лойиҳасининг биринчи семинар-учрашуви бўлиб ўтди.

ТАТУда австриялик профессор дарс беришни бошлади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2019-2020 ўқув йиллари давомида 22 нафар хорижий профессор-ўқитувчилар ТАТУ талабалри учун таълим берди.

ТAТУ «Scopus Award»да 2019 йилдаги энг сермaҳсул ОТМ деб эътироф этилди
ТAТУ «Йилнинг энг сермаҳсул олий таълим муассасаси» («Growth of the Year») сифатида эътироф этилди ва тақдирланди.

ТАТУ Япония билан ҳамкорликни кучайтирмоқда (фото)
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Т.Тешабоев ва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ж.Абдужалилов Японияда бўлиб, бир қанча илғор университетлар билан ўзаро ҳамкорликка келишиб олишди.

Хоразмлик ёшларга мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари бўлган «MGovAward» танлови ҳақида маълумот берилди
Жорий йил сентябр ойида бўлиб ўтган «ICTWEEK UZBEKISTAN» АКТ ҳафталиги доирасида Ўзбекистонда биринчи маротаба мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этадиган республика танловига старт берилган эди.

Мўйноқда «Future Muynak» IT-маркази очилди
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида «Future Muynak» IT-маркази ва Book cafe объектлари фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистонда илк бор RFID технологиялари асосидаги кутубхона очилди
«INFOLIB 2019» ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган RFID технологиялари асосидаги автоматлаштирилган намунавий кутубхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУдаги медиа-марказ очилиши қандай ўтди? (видео)
Кеча, 29 октябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мамлакатимиздаги ОТМлар орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи ўқув медиа-маркази очилгани ҳақида хабар бергандик.

ТАТУда Ўзбекистон ОТМлари орасида ягона бўлган медиа-марказ очилди (фото)
Бугун, 29 октябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мамлакатимиздаги ОТМлар орасида ягона бўлган, умумий қиймати 1,6 млн. АҚШ долларини ташкил этувчи ўқув медиа-маркази очилди.

Жанубий Корея тажрибаси ўрганиб қайтилди
Сеул кибер университети билан масофавий таълим хизматларини ривожлантиришга қаратилган «blended learning» технологиясини жорий этиш бўйича музокаралар олиб бориляпти.

ТАТУ талабалари халқаро сертификатга эга бўлишди
Жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Очиқ кодли дастурий маҳсулот» (Open Source Software Technology Seminar)мавзусида ўқув-тренинг курслари ташкил этилди.

ТАТУда «SMART CITY» халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда
2019 йил 7-11 октябрь кунлари Германиянинг Олденбург университети, ТАТУ ҳамда унинг Самарқанд, Нукус ва Урганч филиаллари ҳамкорлигида ТАТУда «SMART CITY» мавзусида Ўзбекистон-Германия халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Аҳрор Абдуллаев: «Дастурлаш – ҳаётий масалалар ечими билан бевосита боғлиқ»
Кейинчалик билдимки, компьютер билан ишлашда шунчаки қизиқиш камлик қиларкан. Шу ҳақиқатни англаганим ҳамоно замонавий ахборот технологиялари соҳасига оид билимларимни бойитиб, дастурчи бўлишга аҳд қилдим.

Тадбиркорнинг ТАТУ ректори хонасига «бостириб кириши» ва... зиддиятнинг бошқа тафсилотлари (видео)
Тўлқин Тешабоев тадбиркор А. Абдувахидов ўз оила аъзолари билан бирга кабинетига бостириб кириб, ўзидан янги шартномага қўл қўйишни талаб қилишгани ҳақидаги видеотасвирни матбуот анжуманида йиғилганларга намойиш этди.

ТАТУдаги «намойиш» бўйича матбуот анжумани бошланди
Шу куни университет биносидаги йўлакларда канцелярия буюмлари билан савдо қилишдан четлатилган хусусий тадбиркор А.Абдувахидов оила аъзолари билан бирга «намойиш»га чиқди.

ТАТУ ректори ва тадбиркор можароси: масала бугун ҳал этилади
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахсларнинг ТАТУ ректори уларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётганини рўкач қилиб чиқишгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган эди.

ТАТУда 1-босқичга қабул қилинган талабалар кутиб олинди (фото)
Бугун янги ўқув йилининг биринчи куни. Барча таълим муассасаларию ОТМларда ўқиш бошланди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳам бугун 1-курсга қабул қилинган талабаларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУ битирувчиси учта хорижий университетда ўқиш имкониятини қўлга киритди
Ҳожиакбар Ботиров «Erasmus+» дастури доирасида Aston университети (Буюк Британия), Université Paris-Saclay (Франция) ва Afina университети (Греция)да грант асосида магистратурада ўқиш имкониятини қўлга киритди.

ТАТУ ҳарбий кафедрасида кимлар таҳсил олади?
Бугун Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ҳарбий кафедрасида, кафедрада харбий хизмат бурчини адо этаётган талабаларининг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУнинг Урганч филиалида Workshop дастури ташкил этилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида «Моделлаштиришга асосланган дастурий инжиниринг соҳасида илғор усуллар» workshop дастури бўлиб ўтмоқда.

ТАТУ талабасининг ўлими юзасидан дастлабки тергов натижалари маълум қилинди. Қотилликда гумондор ушланган
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Компьютер инжиринги факультети иккинчи босқич талабаси Шаробиддинов Асилбек Озодмирза ўғли 28 июнь куни тунгги соат 3:45ларда номаълум икки фуқаро томонидан ўз хонадонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилгани хабар қилинган эди. Расмий хабарга кўра, қотиллик тафсилотлари бошқача бўлиб чиқди.

ТАТУ талабаси ёзги таътил вақтида ўз уйида босқинчилик қурбони бўлди
Шаробиддинов Асилбек Озодмирза ўғли 28 июнь куни тунгги соат 3:45ларда номаълум икки фуқаро томонидан ўз хонодонида ваҳшийларча пичоқлаб кетилган.

Вазир қабул комиссияси фаолияти билан танишди
Жорий йилнинг 15 июнь санасидан бошлаб республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.

ТАТУда битирувчи магистрларга диплом топширилди
Бугун, 27 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети магистрларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

ТАТУ ректори ўзи ўқиган мактаб ўқувчиларига китоб совға қилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Т.Тешабаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ўзи таҳсил олган 105 - ўрта мактабга ташриф буюрди.

ТАТУ талабалари университетнинг телеграм-ботини яратишди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг бир гуруҳ дастурчи талабалари телеграмда университетнинг «TATU_ONLINEBOT» ахборот ботини яратишди.

ТАТУ ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети қўшма факултети иш режаси имзоланди
18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бошчилигидаги делегация аъзолари Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университетига ташриф буюрди.

Хитойдаги элчимиз «Huawei» бош офисида ТАТУ талабалари билан учрашди
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов шу кунларда «Huawei» компаниясида малака ошираётган ТАТУ талабалари билан учрашди.

ТАТУ талабаси «Best of the Best» чемпионлик камари соҳиби бўлди
Жорий йилнинг 9 июнь куни Қарши шаҳрида профессионал кикбоксинг жанглари ўтказилди.

«Менинг лойиҳам ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайди». Иқтидорлар намойиши (фото)
Янгилик ўз номи билан янгилик. У ахборот технологияларидами, тиббиётдами, техникадами, илм-фандами, ишлаб чиқаришда бўладами, шу кун, шу муддатгача ўхшаши йўқлиги, ижтимоий ҳаётга қайсидир жиҳати билан сингиб кетиши билан янгилик.

ТАТУ талабаси «Youth mobile» танловида ғолиб бўлди
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан талабалар ўртасида мобиль иловалар яратиш бўйича ўтказилган «Youth Mobile» танловида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ғолибликни қўлга киритди.

ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети ташкил этилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда ҳайдовчисиз бошқарадиган автомобиллар технологияси ривожлантирилади
Кеча, 18 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Корея электроника технологиялари институти (KETI) вакиллари ташриф буюришди.

ТАТУ халқаро сертификатлаш маркази билан шартнома тузди
Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Ахборот технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Т.Хўжақулов Москва шаҳрида бўлиб ўтган «Oracle» компаниясининг «Oracle Academy Day» конференциясида қатнашди.

ТАТУ талабаларига франциялик профессор дарс ўтишни бошлади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Дастурий инжиниринг» факультети талабаларига дарс ўтиш учун Франциянинг Тройес технология университети профессори Аҳмед Сеффаҳ ташриф буюрди.

ТАТУ талабалари «Оролга ёрдам» лойиҳасида иштирок этишди
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида «Оролга ёрдам» (HelptoAral) лойиҳаси бўлиб ўтди.

Битирувчиларга иш ўринлари таклиф этилди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда филиалларида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркалари бўлиб ўтмоқда.

ТАТУ йирик грант ютиб олди. Университет магистратурасида АҚШ таълим услуби жорий этилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Академик инновациялар Фонди томонидан эълон қилинган грант танловида «ТАТУда АҚШ университетлари магистратураси ўқитиш технологиялари трансфери» лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

ТАТУ ректорига хориждан маслаҳатчи тайинланди
Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети декани ТАТУ ректори маслаҳатчиси этиб тайинланди.