Бухорода блогер ва ошхона эгаларининг «хайпи» қимматга тушди
Бухоро вилояти, Пешкў туманидаги «Аҳрор ота» ошхонасида фуқарони оёғидан осиб, унинг атрофида пичоқ чархлаётган ҳолда тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда кескин норозиликка сабаб бўлди.
Бухорода ўзига хос «туризм қишлоғи» пайдо бўлади
Маълум бўлишича, мутахассислар томонидан «Ёржон» қишлоғининг тарихий, табиий ва маданий жиҳатдан ўзига хос туристик марказга айланиши учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Бухородаги ноқонуний қурилишлар: прокурор ахборот берди (видео)
Мулоқот давомида Бухорода, айниқса, Бухоро шаҳрида қурилиш соҳасига оид долзарб ва оғриқли муаммолар кўп кузатилаётгани, бу борада ечимини кутаётган масалалар талай экани юзасидан баҳс-мунозаралар кучайди.
Бухорода шайх Сайфиддин Бохарзий шарафига янги мажмуа қурилиши бошланди (фото)
Бухородаги «Сайфиддин Бохарзий» маҳалласида жойлашган зиёратгоҳ ҳудудида «Ислом тамаддуни намояндалари» хиёбони барпо этилаётгани ҳақида «Мўғулларни ҳайратга солган шайх Сайфиддин Бохарзий тарихи» сарлавҳаси остидаги мақолада аввал хабар берган эдик.
Бухоро аҳолиси учун Хитойдан яна 25 та автобус харид қилинди (фото)
Бухорода жамоат транспортини ривожлантириш ва тирбандликларни қисқартириш мақсадида «Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш» бош режаси ишлаб чиқилган.
Қудасини дўппослаб, уни кўр қилиб қўйган шахсга суд ҳукми ўқилди
Экспертлар бу ҳолатни умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоиздан ортиғини йўқотишга олиб келувчи оғир тан жароҳати, деб баҳолашди.
Бухорода мансабдор пора билан ушланди
У зиёратгоҳ ва автотураргоҳ атрофидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 20 квадрат метр ер майдони ажратиб бериш, шунингдек, ушбу ерда енгил конструкцияли қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат олиб беришни ваъда қилган
Ишқий танишув 700 долларлик «шантаж» билан якунланди
Ачинарлиси, бундай жиноятлар кунма-кун эмас, соатма-соат кўпайиб бормоқда.
Бухоро ва Сурхондарёда чиқинди ёқиш заводлари қурилишига тамал тоши қўйилди
Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳит муҳофазаси, хусусан чиқиндиларни иқтисодиётнинг муҳим бўлагига айлантириш масалаларига давлатимиз раҳбари ташаббуси билан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада соҳани самарали бошқариш ва полигонларни қисқартириш орқали аҳоли розилигига эришиш мақсад қилинган.
Бухорода 500 нафардан ошиқ ёшлар иштирокида йирик халқаро олимпиада ўтказилди
«BIMO - 2026» халқаро математика олимпиадасида эса 54 та қатнашган. Унда Туркманистон, Россия, Андижон, Тошкент олийгоҳлари Супер кубок билан тақдирланишган. 29 та олтин, 46 та кумуш ҳамда 56 та бронза медаллар топширилган.
Бухородаги икки қаватли уйда портлаш содир бўлди
Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли хизматлар етиб борган.
Вобкентлик инспекторга муддатидан олдин «майор» унвони берилди
Жорий йилнинг 29 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида ўз хизмат вазифасини ўтаётган профилактика инспектори ҳақиқий қаҳрамонлик намунасини кўрсатгани хабар қилинганди.
Когондаги «беш қаватли» муаммо: аҳоли икки йилдирки совуқ уйларда яшаяпти
Бухоро вилояти, Когон тумани, «Ниёз ҳожи» МФЙ ҳудудида 2023 йилда қурилиб, 2024 йилда фойдаланишга топширилган 6 та беш қаватли, жами 120 хонадонли уйлар бугун жиддий коммунал муаммолар гирдобида.
Бухорода ҳам автобусларда нақд пулсиз тўлов тартибига ўтилади
Бу борада вилоят ҳокими тегишли қарорни имзолаган.
Қарздор ота алимент эвазига фарзандларига уйини хатлаб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2023 йил 12 июндаги суд ҳужжатига асосан, қарздор М.М.дан ундирувчи фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзданлари моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Маст ҳолда машина бошқарган аёл 15 суткага қамалди
Ғиждувон туманида яшовчи аёл Х.М. томонидан содир этилган ушбу ҳуқуқбузарлик суд муҳокамасида атрофлича кўриб чиқилган.
Бухородаги абитуриентлар ис газидан заҳарланган – вилоят ССБ
Жорий йилнинг 12 январида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ўқув марказларидан таҳсил олаётган абитуриентларнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Бухорода 20 нафар абитуриент заҳарланди — вилоят ССБ расмий маълумот берди
Абитуриентларнинг саломатлиги нега ёмонлашганини аниқлаш учун қон намуналари экспертизага юборилди.
Бухорода тўй кортежини ташкил қилган жўралар жазоланди
Аниқланишича, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги тўйларнинг бирида турли русумда бўлган бир хил рангдаги ўндан зиёд автомашиналар гуруҳ бўлиб ҳаракатланишган. Боз устига, улар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўз хатти-ҳаракатларини ижтимоий тармоқларда тарқатишган.
Иссиқхонасида 148 туп каннабис парваришлаётган шахс аниқланди
Экспертиза ушбу гиёҳвандлик воситаларининг марказий пояси ва илдизларига эга бўйи 3,7 смгача, поясининг диаметри 0,1 ммгача бўлган ўзига хос ўткир ҳидли, ҳўл, яъни қуритилмаган ҳолатдаги каннабис ўсимлиги эканини хулосалаган.
Бухоронинг «Софи оши» миллий таоми ҳам патентланди
Бухоро вилоятига хос бўлган «Софи оши миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ғиждувонда давлат ерини сотган «шоввозлар» ушланди
Бухоро вилояти Ғиждувон туманида давлат захирасидаги ер майдонини 25 млн сўмга сотган шахслар фош этилди.
Қайтарилаётган миллионлар эмас, тикланаётган ишонч (фото)
Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликларда энг кўп баҳсларга сабаб бўлган, энг оғриқли саволлардан бири бор эди.
Танқиддан сўнг: Ромитандаги «домлар» таъмирланди
Жорий йилнинг октябрь ойида «Xabar.uz»да «Биз ўз уйимизда хавфда яшаяпмиз...» ваъдалардан чарчаган аҳоли» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди.
Бухорода «Шаффоф қурилиш»сиз қурилиш: Қонун бузилдими? (видео)
Бугун жамиятимиз «Ташаббусли бюджет» орқали ўз ҳаётини ўзгартириш имконига эга бўлаётган бир пайтда, ҳар бир сўмнинг қаерга ва қандай сарфланаётгани ҳақида хабардор бўлиш фуқаролар учун ҳам ҳуқуқ, ҳам масъулият ҳисобланади.
Когондаги цехда чақнаш оқибатида 4 ишчи ҳалок бўлди
Чақнаш содир бўлган вақтда цех омборида 30 нафар ишчи бўлган.
Бухородаги қишлоқда «IT шаҳарча» иш бошлади (фото)
Янги ташкил этилган «IT шаҳарча» бир мавсумда 180 нафар, бир йилда эса 700 нафардан ортиқ ўқувчини қамраб олиш имкониятига эга.
Бухорода бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис гази сабаб вафот этди
Бухоро шаҳрида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Бухорода фермерлар ҳақи тикланди
Таъкидланишича, Жондор туманида фаолият олиб бораётган «Jondor cotton cluster» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Yusuf Ilhom Miraziz» ва «Javlonov agro 2020» фермер хўжаликлари ўртасида низо келиб чиққан. «Jondor cotton cluster» шартнома асосида ўз зиммасидаги барча мажбуриятларни тўлиқ бажариб келган фермер хўжаликлари маблағларини тўлаб бермай, пайсалга солиб келган.
Бухорода хонадондан ноқонуний сақланган пневматик қурол топилди
Тадбир давомида туманнинг Ниёзи Ҳожи маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро Қ.И. хонадонидан 1 дона пневматик қурол (ҳаво ёки газ босими орқали ўқ отадиган қурол) топилган.
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган шахслар ушланди
Симоб кучли заҳарлилик даражасига эга бўлиб, мамлакатимиз ҳудудида эркин айланиши тақиқланади.
Бухоро амирининг амакиваччаси тақдири
Чақалоқнинг киндигини олтин сопли қилич билан кесишган, шу сабабли Майнахон она фарзанди аржумандини чақирганда кўпинча Қилич дер эди.
Шофиркондаги "ҳужра" тафсилотлари ошкор этилди
Бухоро вилояти ИИБ ахборо хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаевнинг «Xabar.uz»га билидиришича, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида шундай қонунбузарлик ҳолати аниқланган.
Қуёш, ой ва юлдузлар соясида барпо этилган Бухоро
Мустақил тадқиқотчи Бухоро архитектура ёдгорликларининг боқий яшаб келаётганини уларнинг осмон жисмлари билан боғлиқ ҳолда барпо этилганига ҳам боғлайди.
Кредитга олинган автомашина қидирувда топилди
Мажбурий ижро жараёнида маълум бўлишича, қарздор ўзининг банк гарови остидаги автомашинасини яна бир бошқа шахсга 3 500 доллар қарз олиш учун гаровга қўйиб юборган.
Бухорода саксовулфурушлар аниқланиб маҳкамага тортилди
Бухоро вилояти Шофиркон туман Чандир маҳалласидаги устахоналардан бирида содир этилган воқеа кўпчиликни сергак торттирди. Воқеага кўра, бир нечта фуқаролар очиқдан-очиқ туман экология бўлими ходими ҳамда ИИБ инспекторнинг қонуний талабларига бўйсинишмаган. Жамиятда қабул қилинган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, майда безорилик ҳаракатларини содир этишган.
«Тан оламан, кўп эмас, 50 граммгина ичдим...»
Йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан профилактик ишлар олиб борилаётганда, «Кобалт» автомашинаси ҳайдовчисининг машина бошқаришидаги ҳаракати эътиборни ўзига жалб қилган.
Тупроқ остидаги тарих: Бухоро кентлари номи орасида яширинган сирлар
Журналист, тарихий-илмий-назарий тадқиқотчи билан Бухородаги қадимий шаҳар ва қабристонлар тарихи борасидаги изланиш ва ўрганишлари борасида суҳбатлашамиз.
“Одамлар нима дейди?”: Ромитандаги фожеа ортидаги оғриқли ҳақиқат
2 нафар боласи ва ўзини сувга ташлаган она 4 йилга қамалди.
Бухорода 28 нафар ишчининг пуллари ундириб берилди
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида фаолият юритаётган «BIJAR SOLAR INFRASTRUCTURE» масъулияти чекланган жамияти ишчилари ўз меҳнати учун ҳақдор бўлган иш ҳақларини тўлиқ ололмаётганини билдириб, Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармасига мурожаат қилишган.
ЙПХ инспекторига пора бераётган ҳайдовчи қўлга олинди
Таъкидланишича, Жондор тумани йўл-патрул хизмати инспектори назорат тадбирини ўтказаётганда, йўлда ҳаракатланиб келаётган транспорт воситасини тўхтатган.
Фарзандларини боқишдан қочган ота уйидан жудо бўлди
Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро суди қарорига асосан, қарздор ота М.К.дан унинг вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойлик алимент ундирилиши белгиланган.
Бухорода қўлбола дори цехи фош этилди
Бухорода ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қўлбола дори тайёрлаб, сотишга уриниш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
«Биз ўз уйимизда хавфда яшаяпмиз...» — ваъдалардан чарчаган аҳоли (видео)
Бухоро вилояти, Ромитан тумани марказидаги икки қаватли уйлар аҳволи аҳоли яшаш учун ноқулайлик туғдирмоқда. Мутасаддилар ваъда бермоқда, аммо, амалда кўзбўямачиликдан нарига ўтилмаяпти.
Рейд: Бухоро ва Навоийда 40 нафарга яқин олтин изловчилар қўлга олинди
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Навоий вилояти Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида жойлашган «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди.
Тандирда «каннабис»ни ёқиб улгуролмаган аёл қўлга олинди
Куни кеча дрон кузатуви орқали ўтказилган тадбирда Шофиркон тумани «Қайрағоч» маҳалласи, Арабхона қишлоғидаги бир хонадон томорқасида гиёҳванд модда турига кирувчи каннабис ўсимлиги парваришланаётгани аниқланган.
Бухорода ўзбошимча қурилаётган иморат «снос»га учради
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Ҳ. Когон туманида «Туткунда» МФЙ ҳудудидаги икки иморатнинг оралиғи бўлган 70,0 квадрат метр йўлакда айвон ва бетон пойдевор тиклаб, устидан қўшимча иморат қуришни кўзлаган.
Қоракўл мактабидаги воқеа фожиами ёки эҳтиётсизлик?
2025 йил 12 сентябрь. Қоракўл туманида жойлашган Огаҳий номли 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган, асли жондорлик бўлган 8-синф ўқувчиси Д.М. учун бу кун охирги кун, охирги дарс соатлари бўлишини ҳеч ким тасаввур ҳам қилмаган эди.
Бухоро суди адвокатнинг шикоятини инкор этди
Биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган ҳукм тўғри, асосли ва қонуний деб топилди.
Бухорода ички ишларнинг автомашиналарига шикаст етказган «шумахер» ушланди
Тунги тахминан соат 02:30 атрофида Бухоро вилоят ИИБнинг «102» қисқа рақамига келиб тушган мурожаат ортидан ички ишлар ходимлари томонидан бир транспорт воситасини «тўсиб ушлаш» режаси ҳаракатга келтирилган.
Бухорода «Чор Бакр туризм қишлоғи» барпо этилади
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот химати раҳбари Олим Жўраевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, тез кунларда Бухоро туманининг Шергирон маҳалласида ҳам яна бир тарихий бой маскан – «Чор Бакр туризм қишлоғи»ни барпо этилади.
«Bukhara Night Race-2025»: Замонавий санъат ва спорт уйғунлигидаги марафон (фото)
Тадбир доираси бўлиб ўтган халқаро «Bukhara Night Race-2025» тунги югуриш марафони 20 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий меҳмонларни атрофига чорлади.
Бухоро тарихий марказида Халқаро биеннале бошланди (фото)
Биеннале 10 ҳафта давом этади.
Мағоки Атторон: оташпарастликдан ислом маданиятигача бўлган йўл
У Бухоро шаҳри марказида жойлашган. Илгариги атторлар растаси ўрнида қурилган. Шу туфайли Атторон масжиди, деб аталган. «Мағок» эса, чуқурликда жойлашган, деган маънони англатади.
Бухорода беш ишчини канализация қувури оқизиб кетди
Уч нафарининг жасади «Зарманоқ» маҳалласидаги оқова сувларни узатиш пункти қувуридан топилган, қолган икки нафари қидирилмоқда.
Бухорода 13 миллиарддан ортиқ мол-мулк солиғи қўлланилмайдиган бўлди
Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи “Келажак” МЧЖ (номи ўзгартирилган) солиқ текшируви юзасидан Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилди.
Фарзандлари таъминотидан «қочган» ота қонунга «тутилди»
Шу билан бирга, суд ижро ҳужжати юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларини давом эттиришни ҳам расмий равишда кўрсатиб ўтган.
Бухорода фуқарони пичоқлаб ўлдирган кўзи ожиз аёлга суд ҳукми ўқилди
Судда иштирок этган марҳумнинг ўғли Р.М. эса отаси доимий равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб келиши, айбдорга нисбатан даъвоси йўқлигини ва унга нисбатан қонуний енгиллик сўраб, кўрсатув берган.
Қишлоқдаги ҳаёт: янги «Чевар»ни қийнаб келган эски муаммолар (видео)
20 йилча аввал қишлоғимизга тоза ичимлик суви қувурлари тортилиб, сув билан таъминланган эди. Бироқ, 7-8 йилдан бери сув муаммосида қийналамиз. Бир йилдан ортиқ вақтдан бери қувурлардан умуман сув келмай қолган. Бормаган жойимиз, кирмаган эшигимиз қолмади.
«Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат иштирокчилари Самарқанд ва Бухоронинг туризм салоҳияти билан танишдилар
Туризм қўмитаси томонидан SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган «Оролга ташриф» халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Самарқанд ва Бухоро вилоятларига ташриф буюрдилар.
Унутилган жасорат ёки Сурхондаги йирик тўқнашув
Шерободдан амирлик пойтахтига хизмат юзасидан келиб қолган Мирза Абдулмўмин ана шу воқеаларга шоҳид бўлди, наинки шоҳид бўлди, балки барча бухороликлар қатори пойтахт мудофаасида қатнашди, душманга қарши жанг қилди.
Бемор аёлнинг бевақт ўлимига сабаб бўлган ҳамширага ҳукм ўқилди
Патронаж ҳамшира ўз касбига бепарво ва инсофсизларча ёндошгани боис, 3 нафар фарзанди бор ёш аёлнинг бевақт вафотига сабаб бўлган.
Бухорода 8,6 млрд сўмлик давлат хариди ноқонуний тарзда ўтказилгани аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 8,6 млрд сўмлик давлат харидида амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда ҳаракат қилингани аниқланди.
Ғиждувонлик аёл ҳокимлик биносида калтакландими ёки «навбатдаги томоша»?
Ижтимоий тармоқларда «Ғиждувонда хотин-қизлар бўйича ҳоким ўринбосари фуқарони калтаклагани айтилмоқда» сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бухоронинг сувда акс этган қалби: «Лаби Ҳовуз» ансамбли
Лаби Ҳовузнинг жим-жит тиниқлигида асрлар акс этган. Бу ерда сув - оддий табиий неъмат эмас. У қалб ифодаси. Сув юзида гўзал бир уйғунлик билан мавжланиб турадиган масжид қиёфаси сузади: аркли хонақоҳ ва муҳташам айвонлар, асрларга тенг дову-дарахтлар — Бухоронинг илоҳий ва маънавий қалбида нима бор бўлса, сув шуларни қайтариб туради.
Бухоро бўйлаб ЙПХ ходимларига пора бераётганлар ушланмоқда
Вилоятда инспекторларга пора беришга уринишлар ошмоқда.
Президент Бухоро вилояти бўйича йиғилиш ўтказди
Умуман, вилоятда 1 миллиард 700 миллион долларлик 21 та янги лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 32 минг иш ўрни, 180 миллион долларлик экспорт имконияти очилиши кўзда тутилган
Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди
Сўнги йилларда сайёҳлар томонидан янги туризм объектларини кашф этиш ва ноодатий жойларга саёҳатларни амалга оширишга қизиқиш ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.
Бозордаги шубҳали шахснинг ёнидан гиёҳванд модда топилди
Уларни кузатишда давом этаётган ички ишлар ходимлари эса тезкор ҳаракатлар билан ҳар икки шахсни ҳам тўхтатишган.
Келаси йили Тошкент, Бухоро ва Урганчда янги аэропортлар қурилиши бошланади
Ички ҳаво йўловчи ташишлар ҳажмини камида 1,5 бараварга кўпайтириш ҳам режалаштирилган.
Бухоро: абитуриентлар сони камайиб боряпти, баллар эса ошмоқда (фото)
2025–2026 ўқув йили учун тест топшириш мақсадида Бухоро вилоятида 32 526 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди.
Бухоро «Арк»и қалъаси ходими муҳим рақамларни ошкор қилди
Музей масъул ходими Бобур Қобиловнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жорий йилнинг шу даврига қадар археологик тадқиқотлар давомида йиғилган экспонатлар сони 15 мингдан ошган.
Бухородаги бир нечта хонадондан қурол ва портловчи моддалар топилди
Когонда яшовчи фуқаро С.С.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ҳам портловчи моддалар туркумига кирувчи, силлиқ милли ов қуролларининг патронлари учун мўлжалланган, ишлатиш учун яроқли бўлган 3,23 граммга тенг бўлган порохни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Бухорода солиқ инспектори 400 доллар билан қўлга тушди
Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро чўлида олтин конига ер ости йўли қурган 28 шахс ушланди (фото)
Саҳро остидаги яширин йўлнинг ўзи таркибида тилла кукуни бор минглаб қум тўла қоплардан барпо этилган!
25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168- моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухорога Хитойдан ҳар бири 75 минг долларлик 25 та автобус харид қилинди (фото)
Бухоро вилоятига Хитой Халқ Республикасидан замонавий, юқори қулайликларга эга янги автобуслар партияси олиб келинди.
Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари фош қилинди
Агарда ушбу дори воситалари тўхтатиб қолинмаганида, улар Бухоро шаҳри, Шофиркон, Пешку ва Ромитан туманларидаги дорихоналар орқали сотувга чиқиб кетган бўлар эди.
UzTest Бухоро филиалидаги ўғрилик ҳолатини тасдиқлади
Бир муддат олдин UzTest Бухоро вилояти ҳудудий филиалида айрим турдаги синов ва ўлчаш ускуналари ўғрилаб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бухородаги ёнғинда 9 киши қутқарилди
Кеча Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйнинг ертўласида ёнғин рўй берган.
Бухорода хотинини кийимларини ёққан эркак 5 «cутка» олди
Ҳолатга кўра, ҳеч қаерда ишламайдиган Қоракўл туманилик фуқаро М.Ғ. спиртли ичимликлар истеъмол қилишга ружў қўйган. Р
Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими 88 ёшида вафот этди
Дамир Ёдгоров 1937 йил 18 февралда Шофиркон туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини муваффақиятли тамомлаган.
Бухорода икки босқинчи қўлга олинди
«Бақирма, пулларни чиқар. Йўқса, отиб ташлайман, ўласан!» — юз-кўзига қора ниқоб тақиб, қўлларига қўлқоп кийган, пешонасига тўпонча тиркаган шахснинг ўдағайлашидан аёл қалтираб қолди.
Бухорода кадастр масъул ходими пора билан ушланди
Давлат кадастлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Жондор туман филиали масъул ходими ноқонуний қурилган бинони унинг номига ҳужжатлаштириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари беришини талаб қилган.
Эчкиэмарга нос чектирган шахсга жазо берилди
Суд фуқарони БҲМнинг 4 баравари (1,5 миллион сўм) миқдорида жаримага тортди.
Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб
Бухоро ҳақида кўп нарса биламиз, аммо билганларимиздан кўра билмаганларимиз кўпроқ. У ерда нималарни кўриш керак? Нималарга эътибор бериш керак? Ва бу сафар қанчага тушади? Сиз кўрадиган видеода ҳаммаси кўрсатилади ва ҳисоблаб берилади.
Бухорода тоғасининг уйига «тушган» жиянга жазо тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди раиси Бобораҳим Очиловнинг «Xabar.uz»га билдиришича, ўғрилик кечки пайт содир этилган.
«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» — Бухоро ҳокимини нима қуюшқондан чиқарганди?
Жорий йилнинг 12 июнь куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг мутасаддилар билан хусусий боғчалардан бирида бўлгани ва бир нечтасини буздириб ташлаттираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бухорода танга ютиб юборган бола ҳаёти сақлаб қолинди
Маълум бўлишича, қаровсиз ва назоратсиз қолдирилган бола 2 дона тангани ютиб юборган. Боланинг яқинлари унинг танга ютганидан хабарсиз бўлишса-да, нафас олиш даражаси сусаётганини сезишган.
Бухоро марказидаги фестивалда 15 мингдан ошиқ ёшлар тўпланди (фото)
Фестивалнинг муҳим жиҳати — Бухоро вилояти ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамкорлигида махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси бўлди.
Бухорода мактаб ўқувчиларини урган шахс суд ҳукми билан жаримага тортилди
У ўз фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаб келган ва синфдошлари томонидан дўппосланган боласининг саломатлигидан хавотирга тушган.
Бухорода ноқонуний қўшхотинли эркак 15 суткага қамалди
Вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент тўловидан қочиб, учинчи хотин билан ҳам ноқонуний яшаб келаётган шахсга суд ҳукми ўқилди.
Аслида йўқ сохта пулни сотиш эвазига даромад топмоқчи бўлган ёшлар қўлга олинди
Улар фуқароларни алдаб, гўёки сохта пул етказиб беришни ваъда қилиб, чўнтакларини мўмайгина даромадга тўлдирмоқчи бўлишган.
Бухоро шаҳрида анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда
Жорий йилнинг 6-8 июн кунлари Бухоро шаҳрида Туризм қўмитаси, Бухоро вилояти ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят туризм бошқармаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган XXI анъанавий халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтмоқда.
Бухорода молиявий жиноятлар аниқланди
Сўнгги йилларда молиявий жиноятлар сони ошиб бормоқда.
«Ўзмиллийбанк» АЖ: истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда ишончли ҳамкор (видео)
Янги ташаббус, янги ғоя ҳамда интерактив лойиҳалар – бизнеснинг муҳим асосидир. Банклар эса ана шу амалиётни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш, саноатни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бизнес ва хизмат кўрсатишнинг янада самарадорлигини таъминлашда асосий молиявий манбадир. Бу эса ҳудудларнинг иқтисодий-ижтимоий инфраструктураси ўзгариши ҳамда янги иш ўринларининг вужудга келишига замин яратади.
Бухорода пропан газ қуйиш шохобчаси ёнди: жабрланганлар бор
Шундан сўнг зудлик билан воқеа жойига 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажлари жалб қилинган. Улар соат 21:19да шохобчага етиб борган ва соат 21:40да батамом ўчирилган.
Қидирувдаги «EQUINOX» жарима майдонига қўйилди
300 миллион сўмдан ортиқ банк қарздорлиги тўловидан “қочиб” юрган фуқаро Р.Б. га нисбатан суд қарори чиқди.
Бухоро шаҳар ҳокими: «Ҳоким кўринмаяпти, деган савол... мени ўйлантириб қўйди»
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро вилоят ахборот-кутубхона марказида шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бухорода экскаватор 64 яшар фуқарони босиб кетди
Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.
Амир томонидан фожиали тарзда қатл қилинган Бухоролик шоир
Бухоролик шоир Мирзо Ҳайит Саҳбо амир топшириғига кўра, маҳаллий ҳоким Муҳаммад Раҳимбек буйруғи билан фожиона қатл қилдирилиб, жасади отнинг думига боғлаб, эчкида айлантирилиб, Хўжағозён тоғи этагигача судраб борилган.
Бухорода яна болалар «манёвр»и: уч нафар ўқувчи оғир жароҳат олди
Яқинда Бухорода хавфли «манёвр» уюштирган ака-укалар ҳақида хабар берилган эди.
Ўғри маҳалладоши бўлиб чиқди
Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўзганинг хонадонидан 13 минг АҚШ доллари ўғирлаган шахс ушланган.
Бухорода ноқонуний равишда битта ҳам дарахт кесилмайди - экология бошлиғи
Жамол Носировнинг сўзига кўра, Бухорода ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 276 тани, белгиланган жарима миқдори 1,1 миллиард сўмни, ўсимлик дунёсига етказилган зарар эса 874 миллион сўмни ташкил этган.
Талабалар ўз жонига қасд қиляпти: Бухородаги янги университетда нима гап?..
Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтининг Бухоро давлат техника университети мақомини олганига кўп бўлмаган. Жорий йил 24 январдаги ПҚ-22-сонли Президент қарорига мувофиқ, бирлашган икки олийгоҳ талабалари ҳозирги кунда университетда ўқишларини давом эттириб келмоқда. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.
Бухорода ЙПХ инспекторини обрўсизлантиришга уринган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Бухоро шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабини бажармагани учун 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Бухоро ИИБ бошлиғи вилоятда содир этилган жиноятларни очиқлади
Икромжон Турсуновнинг сўзига кўра, кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича кўплаб ишлар бажарилаётганига қарамай, уни аҳолига етказишда ҳалигача муаммолар бор.
Бухорода бир қатор ИИБ мансабдорлари ишдан олинди
Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ва бошқалар ишдан кетди.
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди. Ҳолат текшириляпти
Бухоро шаҳрида жойлашган хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
«Болага дабдаба керак эмас, лекин...»: Бухородаги шифохона масъуллари билан суҳбат
Филиал шифокори Ҳусанжон Аминовнинг айтишича, ушбу маскан 470 ўринга мўлжалланган. Бунда руҳий ва хулқ-атворида бузилиш мавжуд бўлган беморларга шифохона ва амбулатор сифатида тиббий хизмат кўрсатилади.
Шофиркон бозорида талончилар қўлга тушди
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирувда савдо дўконидан жами 45 миллион 110 минг сўм миқдоридаги телефон ҳамда 3 миллион сўмлик видеокузатув мосламалари талон-тарож қилингани аниқланган.
Инспектор беш ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолди
Атрофда 20 дан ортиқ киши тўпланган бўлса-да, тутқаноғи тутиб, ҳушини йўқотган болага ҳеч ким яқинлашмади.
Советлар даврида вайрон бўлган мадрасанинг тарихий кўриниши тикланди
Дарҳақиқат, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси беш юз йил мобайнида шаклланган. Унинг илк тарихи тўғрисида маълумотлар оз бўлса-да, Баҳоуддин Нақшбанд қабрлари олдидаги дастлабки бинолар, тахминан ҳазрат вафотларидан кейин қурилган.
Бухоронинг ўрта асрлардаги деворлари ёхуд мудофаа истеҳкоми (фото)
Битмас-туганмас хазиналар маскани — қадимий Бухоро минора ва дарвозалари билан ҳам донг таратган.
Бухоролик шифокорлар Қорақалпоғистонда: нима гап?
Хусусан, 24 нафар шифокор ҳамда 6 нафар бош ҳамширадан иборат гуруҳ туман кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 3-филиалида ўз фаолиятини бошлаган.
Бухорода хавфли «манёвр» уюштирган ака-укалар автоталофатга учради
Ўз ҳаддини билмай, истаганча машина бошқарган ака-укалар келишган ҳолда бир нуқтада қарама-қарши ҳаракатланиб, узаро тўқнашиб кетган. Оқибатда ҳар иккала автомашина ҳайдовчилари ҳаёти учун хавфли бўлган жиддий тан жароҳати билан касалхонага олиб кетилган.
Бухорода «Насриддин Афанди» фестивали ўтказилди
Бухорода 1 апрель – кулги ва мутойиба куни муносабати билан «Насриддин афанди» фестивали ўтказилди.
Ток уришидан вафот этган боғча тарбияланувчиси иши бўйича қўшимча маълумот берилди
Мактабгача таълим муассасида икки ёшли бола ток уриши оқибатида вафот этган ҳолати бўйича хабар берилган эди.
Бухорода боғча боласи ток уриши оқибатида вафот этди
Ижтимоий тармоқларда Бухорода вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг бирида бир ярим ёшли тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Муаммолар гирдобида қолаётган иссиқхоналар: улар банкрот бўлиш ёқасида...ми?
2018 йилда Бухорода тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, унинг салоҳиятини ошириш, аҳолини қишин-ёзин янги ва тоза полиз маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланган эди. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3843-қарори асос бўлган.
Чегара постида хориж фуқароси қўлга олинди. Нега?
Таъкидланишича, «Олот» чегара божхона пости орқали кириб келган хорижлик фуқаро Р.Ж.нинг хатти-ҳаракати божхона хизматчиларини шубҳага солган.
Бухоро аэропортида заргарлик буюмларини олиб чиқишга бўлган уриниш фош қилинди
«Бухоро аэропорти» чегара божхона пости ва Авиация хавфсизлиги хизмати ходимларининг ўзаро ҳамкорлигида қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда маданий бойликларни ноқонуний равишда хорижга олиб чиқишга уриниш бартараф этилди.
Қарздор ота алимент эвазига фарзандларига икки хонали уй берди
Алимент тўловларидан бўлган қарздорлик учун қарздорнинг четга чиқишига вақтинча чеклов қўйилган.
«Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида қўшимча «Афросиёб» қатновлари йўлга қўйилади
«Наврўз» байрами ҳамда Рамазон Ҳайити муносабатлари билан байрамолди ва байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 778/777-сонли «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида қатновчи «Афросиёб» электропоезди жорий йилнинг 20, 25, 31-март ва 1 апрел кунлари қўшимча қатновларни амалга оширади.
Бухорода «туризм қишлоқлари» ҳам барпо этилади
Бухоро шаҳрида бунёд этилаётган тарихий-этнографик парк ҳамда «яшил ҳудудлар» қатори «туризм қишлоғи» ҳам барпо этилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдириб ўтди.
Бухорода 20 ёшли бемор ошқозонидан тўғноғич ва михлар олиб ташланди
Жорий йил 4 март куни РШТЁИМ Бухоро филиалига 2005 йилда туғилган бемор кўнгил айниши, эпигастрал соҳасидаги кучли оғриқ ва овқат ўтишининг қийинлашишидан шикоят қилиб мурожаат қилган.
Тарихий тўсиқлардан омон чиққан занданича мато
Занданича - бу Бухорода тўқилган машҳур матоларданбири бўлиб, унинг номи «зандани» сўзидан келиб чиққан. «Зандани» сўзи, аслида, турма ёки маҳбусларни англатади.
Бухорода яна бир хонадондан портловчи моддалар топилди
Бухоро вилояти Пешку туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда порох ва гилзалар сақлашга оид ноқонуний ҳолат фош қилинди.
Бухорода нархни оширган элликка яқин «метан заправка» молиявий жаримага тортилди
Бухоро вилояти бўйича автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 м.куб сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлса-да, 2024 йилнинг 7-9 декабрь кунлари 1 м.куб газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача оширилгани аниқланди.
Бухорода ўзига хон, кўланкаси майдон ака-укаларга суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Қоракўл тумани суди иш ҳужжатларига кўра, шифокор Ҳ.М. фуқаронинг хонадондан отилиб чиққан. Шошилинчда «Тез ёрдам» машинаси салонига кираётганида Б.Ш. узунлиги 2 метр бўлган тахта билан унинг ортидан қувиб чиққан.
Хонадонида шер боласини ноқонуний сақлаб келган шахс аниқланди
Танишининг хонадонида парваришланаётган шер боласи билан видео олиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаган блогер ўзи билмаган ҳолда ноқонуний ҳолатни очишда кўмаклашди.
Бухоро чўлида «Тез ёрдам» машинасида чақалоқ дунёга келди
Туман марказидан 32 километр олис масофада бўлган чўл ҳудудидан келиб тушган ушбу чақирув тез тиббий ёрдам ходимларини сергаклантирган.
Бухорода аёл умумий мулкдан ўз улушини суд орқали олди
Бухорода ўн йил яшаб, турмушидан ажралган аёл умумий топилган мулкдан ўз улушини олди.
ЙПХ ходимини уриб юборган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди
Бир муддат олдин Бухоро вилояти Жондор туманида фуқаро бошқарувидаги автомашина билан ЙПХ ходимини уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Бухородаги муҳим археологик тадқиқот АҚШдаги нуфузли журналда чоп этилди
Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли «Archaeology» журналининг жорий йил январ сонида Ўзбекистон-Америка қўшма археологик экспедициясининг Бухоро вилоятида олиб борилган тадқиқотларига бағишланган мақола чоп этилди.
Бўлим бошлиғи ўринбосари 15 млн сўм билан қўлга тушди
Тадбиркорнинг 15 млн сўмини қўлга киритмоқчи бўлган бўлим бошлиғи ўринбосари ушланди.
Бухоро давлат техника университети ташкил этилади
«Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-22-сон, 24.01.2024 й.) қабул қилинди.
Бухорода 60 ёшли фуқаро хонадонидан кўп миқдорда наша топилди
Ғиждувон туманилик 60 ёшли фуқаро А.Ҳ. ўзига тегишли бўлган қурилиши якунланмаган ва ҳеч ким яшамайдиган ҳовлисининг томорқасида 17 туп таъқиқланган «каннабис» ўсимлигини етиштирган.
Бухорода 586 нафар мансабдор жаримага тортилди
Бухоро вилоятида меҳнат низоларини тартибга солиш, меҳнат низоларига сабаб бўлаётган ҳолатлар, уларни адолатли ҳал қилиш, келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилашдан иборат.
Даҳшатли жиноятга қўл урган ўғил 18 йилга "кесилди"
Иш жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани судида кўрилган.
Бухоро ССБ туғуруқ пайтида вафот этган аёл юзасидан муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида вафот этгани айтилган видеомурожаат тарқалди. Мурожаатда эркак мазкур воқеага тиббиёт ходимларининг эътиборсизлигини сабаб бўлганини айтади.
Бухоро вилоятида ер қимирлади
Эпицентр: Бухоро вилояти, Жондор тумани. Зилзила координаталари: 40,22 градус шимолий кенглик; 63,12 градус шарқий узунлик.
Бухорода «наша операцияси»ни йўққа чиқарган «участковой» ва собиқ ИИБчи қамалди
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди биносида фуқаро хонадонидан топилган каннабис ўсимлигини йўққа чиқаришга уринган ҳудуд профилактика инспектор ҳамда собиқ ИИБ ходимига ҳукм ўқилди.
Бухоро ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Шукрулло Аюбов Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Бухоролик каштадўз Ўзбекистонда илк бор маҳсулотларини электрон платформалар орқали хорижга чиқарди
Бухоролик 24 ёшли ҳунарманд қиз Азиза Тожиева онаси, уста ҳунарманд Муҳаббат Қўчқорованинг маслаҳати билан анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотларини савдога чиқариш учун замонавий технологиялардан фойдаланди.
Бухорода ўтказиладиган илк биенналега тайёргарлик бошланди
Биеннале италянча сўз бўлиб, “biennale”– икки йилда бир марта ўтказиладиган маданий, санъат ёки илмий тадбирдир. У одатда кўргазма, фестиваль ёки конференция шаклида ташкил қилинади. Биеннале нафақат санъатга, балки архитектура, дизайн, адабиёт ва бошқа ижодий соҳаларга ҳам бағишланиши мумкин.
Бухорода ер қимирлади
Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 14.01.2025 05:43 да (14.01.2025 йил, Гринвич бўйича 00:43 да) зилзила содир бўлди.
Ҳарбий бўлишни орзу қилган робототехник (видео)
Рoботoтехника келажакнинг муҳим соҳаси бўлиб, технологик тараққиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Криптовалютанинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган 17 ёшли Бухоролик иши ёпилди
Ижтимоий тармоқларда унинг «34 млрд сўмлик даромад»и ҳақида шов-шувлар тарқалган эди.
15 ёшли «ҳайдовчи» йўловчининг бошига етди
Бухоро вилояти, Когон туманидаги Туткунда маҳалласи ички автомобиль йўлида 15 ёшли «ҳайдовчи»нинг ноқонуний хатти-ҳаракати оқибатида 32 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати олган.
Бухорода тракторчи ўзи ва фермерни отиб қўйди
Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, «Зиёрат» маҳалласи фуқароси Р.Д.га ўзи ва фермер хўжалиги раҳбари А.У.га ўқотар ов қуроли билан жароҳат етказгани учун суд ҳукми ўқилди.
Бухорода «Арк» қўрғони шимолий дарвозаси тикланди
Кейинги 2 йилда ушбу объектда олимлар, тарихчилар, экспертлар ва лойиҳачилар тайёрлаган лойиҳа асосида 300 нафардан зиёд маҳоратли уста-реставраторлар томонидан реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари ниҳояланган.
Бухорода чўкаётган 16 ёшли қиз қутқарилди
Кеча, 27 декабр куни соат 17:10 ларда Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани «Афросиёб» МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи «Ҳайработ» каналида одам чўкаётгани тўғрисида хабар тушган.
Бухорода автомашинаси «қамалган» ота йирик миқдорда алимент тўлашга мажбур бўлди
Салкам уч йилдан ортиқ вақтдан буён вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўловини амалга оширишдан қочиб юрган Бухоро туманилик Р.Д.нинг Бюро органларидан яширинишга уринишлари бу гал зое кетди.
ИИВ Бухоролик 17 ёшли йигитнинг «34 млрд сўмлик даромад»ига изоҳ берди
Бир муддат олдин Бухоро вилояти Жондорда яшовчи 17 ёшли ўсмирнинг 34 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний савдосида гумонлаб қўлга олингани ва айни пайтда иши терговда экани айтилган эди.
Бухоро ҳукмдорига таҳдид қилган қавм
Гарчи 1583 йили Абдуллахон тахтга чиққан пайтда Хўжа Муҳаммад Ислом вафот этган бўлса-да, ўғли Калонхўжанинг нуфузи отасиникидан кам эмас эди.
Бухородаги институт ётоқхонасида аянчли ҳодиса юз берди
Бухоро вилояти прокуратураси матбуот котиби Рустам Бердиевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, сирка кислотасидан заҳарланиш оқибатида аҳволи ёмонлашган талаба қиз кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этган.
Қиз-жувонларни «пуллаш» билан шуғулланган аёл қамалди
«Опа, қизим бетоб, илтимос, аввал пулни беринг, кейин навбатдаги шартларингизни ҳам бажараман...», деган Н.Ш.нинг илтижолари ҳавода қолди.
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Айни пайтга қадар у Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
«Хайп»ми ёки креатив тарғибот? Капитаннинг қўшиқ куйлаши муҳокамаларга сабаб бўлди
Қўшиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан қизғин қаршиланди.
Босар-тусарини билмаган ҳайдовчи катта жаримага тушди
Йўл патрул хизмати ходимларининг олиб борилган тезкор ҳаракати эса «учар» ҳайдовчини тўхташга мажбур қилган.
Бухоронинг яна икки туманига янги ҳоким тайинланди
Тўрабоев Миршакар Музаффарович Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Бухоронинг икки туманида ҳоким ўзгарди
Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров лавозимидан озод этилди.
Бухородаги барча ҳоким ва ўринбосарлар фавқулодда иш тартибига ўтади
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичлари мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги айтилди. Инвестицияларни ўзлаштириш, камбағаллик ва ишсизликни камайтириш борасидаги ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.
18 ёшли «машъуқа» ошиғини 5000 долларга «туширмоқчи» бўлди
Таъкидланишича, М.И. фуқаро Р.С. билан ўртасида бўлиб ўтадиган ишқий муносабат воқеаларини яширин равишда видеотасвирга олиб келган. Аввалига кичик миқдорда пул талаб қилиб келган М.И. кейинчалик унинг мол-мулкини ҳам товламачилик йўли билан талон-тарож қилишни кўзлаган.
Бухорода умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ўзбошимча тикланган объектлар аниқланди (фото)
Бухоро вилоятида 829 та маданий мерос объекти давлат муҳофазасига олинган: 287 та археология ёдгорликлари, 508 та архитектура, 17 та монументал ҳамда 17 та диққатга сазовор жойлар шулар жумласида
Бухоро бўйлаб Ўзбекистон байроғи марши ташкил этилди (видео)
Бухорода Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан қадимий эски шаҳар бўйлаб 100х18 ҳажмдаги байроқ марши ташкил этилди.
«Тошкент-Бухоро-Тошкент» йўналишида янги поезд қўйилади
Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
100 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор отага ҳукм ўқилди
Таъкидланишича, 2010 йилда фуқаро К.Н. ва Д.А. қонуний никоҳдан ўтиб оила қуришган. 2012 йилда ўрталарида фарзанд туғилган бўлишига қарамай, оилавий келишмовчиликлар сабабли алоҳида яшай бошлашган.
Украина дрони Бухоро-Москва рейсига урилиб кетиши оз қолгани ҳақидаги хабар рад қилинди
Бугун, 10 ноябрь куни Mash телеграм канали Украина учувчисиз учоқлари Москва осмонида Ўзбекистондан Шереметевога учаётган «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Airbus A320 самолётини уриб туширишга сал қолгани ҳақидаги хабарни тарқатди.
Бухорода қимор ўйнаб, ўндан ортиқ кишини «чув» туширган ўспирин ушланди
Бухоро вилояти ИИБнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Шофиркон тумани ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат ўрганилганда, 16 ёшли ўспириннинг бир неча фуқароларни «чув» туширгани аниқланган.
Дарахт шохларига «осилиб» мактабга қатнаётган болалар (видео)
Бухоронинг Шанба аҳолиси: «Йўллар таъмирталаб, ичимлик суви йўқ, мактаб узоқ. Шунга кўниб яшаяпмиз».
Қизининг танасига қизиган капкир босган аёл: тафсилотлар ошкор қилинди
Аёлнинг жуда қаттиқ стрессдаги руҳий ҳолати инобатга олиниб, вилоят ИИБ томонидан терговга қадар М.Ж. «Ойдин нур» оилаларни ижтимоий, ҳуқуқий ҳимоялаш марказига жойлаштирилган.
Бухородаги кўп қаватли уйда газ чақнаши сабаб бир киши ҳалок бўлди
«Намозгоҳ» МФЙ раиси Дилноз Мўминованинг айтишича, газ чақнаши рўй берган хонадон эгалари аслида бу манзилда аввалдан яшаб келишмаган. Ҳолат содир бўлган куни бир-икки уй жиҳозларини кўчириб олиб келишган бўлган.
Мактаб ўқувчиси икки кишининг умрига зомин бўлди
Бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда «Мактаб ўқувчиси отасининг машинасини олиб қочиб, даҳшатли аварига учради» сарлавҳаси остидаги видеохабар минглаб фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб этиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бухоро вилояти ССБга янги раҳбар тайинланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Олтиев Элёр Дониёрович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Халқ банки: Тадбиркор қўллаб-қувватланса, миллий иқтисодиёт ривожланади
Халқ банки молиявий кўмагида фаолият юритаётган тадбиркорлик объектлари билан оммавий ахборот воситалари, журналист ва жамоатчилик фаолларини яқиндан таништириш мақсадида 21-22-октябрь кунлари Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил этилди.
Қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетгани аниқланди
«Ўзбеккосмос» агентлиги Бухоро ва Навоийда 35 гектардаги қум ва шамолни ушлаб қолувчи чўл ўсимликлари қопламаси йўқолиб кетганини аниқлади.
«У қутурган ва қўлидаги пичоғи билан «ўлдираман» деб бақирарди» — Бухородаги мудҳиш воқеа тафсилотлари
Бухорода икки киши пичоқланди: ўғил вафот этди, она оғир аҳволда.
Шофиркон туғуруқхонасида жанжал: аслида нима бўлган?
Xabar.uz мухбири фуқаролар ва расмийлар муносабатини ўрганди.

