Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди: тафсилотлар

15/04, 21:11

Якунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ўн иккинчи йиғилиши баёни имзоланди.

Тожикистон: зилзила оқибатида бир бола ҳалок бўлди, юзга яқин уй вайрон бўлган

14/04, 10:07

Қайд этилишича, ер силкинишлари Рашт шаҳридан 23 км узоқликда қайд этилган. Зилзила эпицентри 5 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маъдумот берилмади.

Хўжандда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги туризм ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди

02/04, 15:39

Хўжанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари уч томонлама саммити доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев «Наврўз - минтақадаги энг қадимий маданий-сайёҳлик мероси» мавзусидаги минтақавий сайёҳлик форум-мулоқотида иштирок этди. Форумда уч давлат туризм маъмуриятлари раҳбарлари ҳамда 100 га яқин сайёҳлик соҳаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистонга энг кўп келаётган меҳмонлар

01/04, 08:31

Бир неча йил аввал қўшнилар билан чегараларимиз деярли ёпиқ, алоқаларимиз суст эди. Ҳатто аҳоли чегара ортидаги яқинлари, қариндошлари билан учрашишда муаммоларга дуч келишарди. Бу ёпиқлик қардошлар ўртасидаги алоқаларнигина эмас, балки иқтисодий ва маданий ривожланишни ҳам қийинлаштираётганди.

Ўзбекистон президентининг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди

01/04, 06:14

Аэропортда Шавкат Мирзиёевни Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этди

31/03, 19:02

Учрашув якунида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома кучга кирди

31/03, 12:47

Шартнома ўтган йили 18 апрел куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги икки томонлама саммитда имзоланган эди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хўжандга келди (фото)

31/03, 10:54

Аэропортда давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Ўзбекистон президенти Тожикистонга жўнаб кетди

31/03, 10:29

Мамлакатимиз етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг қўшма учрашувида иштирок этади ҳамда икки томонлама музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

18/03, 16:57

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақиятлар, биродар халқларимизга тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.

Тожикистон Россия билан муҳим ҳарбий дастурни имзолади

17/03, 23:05

Россия ва Тожикистон мудофаа вазирликлари раҳбарлари Москвада президентлар Владимир Путин ва Эмомали Раҳмон иштирокида тегишли ҳужжатларни имзоладилар.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлайди

13/03, 14:20

Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида Садир Жапаров маълум қилди.

Тожикистон ва Қирғизистон чегара масаласида ниҳоят келишувга эришди

13/03, 12:56

Бугун, 13 март куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан чегара тўғрисидаги битимни имзолади.

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг илк уч томонлама саммити бўлиб ўтади

25/02, 15:16

Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазир ўринбосари Эдил Байсалов Женевада БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 58-сессияси доирасидаги чиқишида маълум қилган.

Россия ва Тожикистон ўртасидаги авиапарвозлар арзонлашиши мумкин

10/02, 11:10

2024 йилнинг январ–август ойларида Тожикистонга 117,29 минг нафар россиялик сайёҳ келиб кетган.

Тожикистонда партия раҳбари ва собиқ вазир 27 йилга қамалди

06/02, 01:58

Мамлакат Олий суди бир қатор собиқ сиёсатчилар, амалдорлар ва журналистларни давлат тўнтаришига уринишда айбдор деб топиб, 18 йилдан 27 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Ургутда уч ака-ука қўлга олинди

01/02, 09:56

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда жами 111 кг. наркотик модда мусодара қилинди.

Қирғиз-тожик чегарасидаги аҳоли пунктлари кўчирилади

28/01, 16:11

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Kabar» нашрига берган интервьюсида Тожикистон томони билан чегара масаласи амалда ҳал этилгани, ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича икки томонлама ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Тожикистондаги кўмир конида уч ишчи ҳалок бўлди

18/01, 20:04

Сўғд вилоятининг Айний туманида жойлашган кўмир шахтасида 17 январ куни ўпирилиш юз берган.

Абдулла Арипов давлат чегараси бўйича икки қўшни давлат бош вазирлари билан учрашди

08/01, 14:34

Томонлар ушбу учрашув уч давлат раҳбарлари ўртасида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар доирасида ўтказилаётганини, улар ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш истагини доимо қўллаб-қувватлаб келаётганини таъкидладилар.

Ўзбекистонлик сайёҳлар энг кўп Қирғизистон ва Тожикистонга бормоқда

22/12, 20:56

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,35 млн нафарга ёки 31,3 %га ошган.

Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари бўйича ишларини тўлиқ якунлади

05/12, 10:27

Қирғизистон ва Тожикистон қирғиз-тожик давлат чегарасининг қолган участкаларини тавсифлаш ишларини тўлиқ якунлади.

Тожикистонда 1,5 мингдан ортиқ фолбин ҳибсга олинди

01/11, 21:28

Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Ички ишлар вазирлиги тадбиридаги чиқишида маълум қилди.

Тожикистон Россияга талабнома йўллади

15/10, 15:30

Тожикистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Умид Бобозода россиялик ҳамкасби Татьяна Москальковага талабнома юборди.

Тожикистон терма жамоаси Россия таклифини қабул қилмади

07/10, 21:09

Тожикистон футбол федерацияси Россия футбол иттифоқининг ноябрь ойида ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини рад этди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Тожикистон футбол федерацияси вакили маълум қилган.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини табриклади

05/10, 12:14

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тожикистон бош вазири Россиядаги фуқароларнинг оғир аҳволидан шикоят қилди

05/10, 00:11

Тожикистон фуқаролари Россияда асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилишига тобора кўпроқ дуч келмоқда. Бу ҳақда республика бош вазири Қаҳҳор Расулзода Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин билан учрашувда маълум қилди.

Тожикистон муфтийсига ҳужум уюштирилди, у яраланган

11/09, 23:18

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик шартномаси тузилди

22/08, 20:54

Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари қўшма инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Тожикистонда электромобиллар ишлаб чиқарилади

17/08, 17:23

Лойиҳада Хитой компаниялари иштирок этади.

Ўзбекистон ва Тожикистон Сарез кўлидан ичимлик суви олиш масаласини муҳокама қилди

05/08, 12:28

Жорий йил 3 август куни Душанбе шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Марказий Осиё трансчегаравий дарёлари сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тожикистон мактабларига ўқитувчилар етишмаяпти

27/07, 18:20

Тожикистонда шарафли касб эгаларининг ойлик иш ҳақи ўртача — 140 долларгача.

Россия полицияси Тожикистонлик мигрантларни ишга олади

16/07, 14:02

Абитуриентлар 2024-2025-ўқув йилидан қабул қилинади. Ўқиш кундузги бўлиб, беш йил давом этади.

Хитой Тожикистонда махфий объект қураётгани хабар қилинди. Пекин ва Душанбе буни рад этди

13/07, 21:44

Хитой 10 йилдан буён Тожикистон ҳудудида махфий ҳарбий база барпо этмоқда. Бу ҳақда Буюк Британиянинг «The Telegraph» нашри хабар берди.

Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари учун соддалаштирилган божхона назорати қўлланади – лойиҳа

27/06, 10:41

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ИИВнинг «Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Саккиз нафар Тожикистонлик АҚШда ҳибсга олинди

12/06, 11:16

Айтилишича, улар ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Тожикистон 2037 йилдан тўлиқ «яшил» энергетикага ўтмоқчи

11/06, 11:44

Бу ҳақда мамлакат президенти Эмомали Раҳмон маълум қилди.

Қирғиз-тожик чегарасида яна отишма содир бўлди

08/05, 10:56

Бу хабар ҳар икки томоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари хизмати томонидан тасдиқланди.

Махсус хизматлар раҳбарлари чегара масаласида учрашишди

07/05, 12:15

2024 йилнинг 6 май куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. Азизов, Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қ.Ташиев, Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари С.Ятимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тожикистон Россияга жиддий норозилик билдирди

29/04, 18:55

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Россияда тожикистонликларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари «кенг миқёсда поймол этилаётганини» эълон қилди.

Москва аэропортларида мингдан ортиқ Тожикистонлик қолиб кетяпти – Тожикистон ТИВ

28/04, 20:55

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Москва аэропортларида мингдан ортиқ мамлакат фуқароси сақланаётганини билдирди.

Тожикистонликлар Россияга бормай туриши тавсия этилмоқда

28/04, 10:15

Asia Plus агентлигининг хабар беришича, юзлаб Тожикистон фуқаролари Қозоғистоннинг Жанубий Урал вилояти ва Россиянинг Оренбург вилояти чегарасида қолиб кетган.

Тожикистонликлар Россияга киришда кўплаб рад жавобини олмоқда — ТИВ

26/04, 18:34

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги республика фуқароларининг Россияга киришини рад этиш бўйича оммавий ҳолатлар ҳақида маълумот берди. 

Ургутда Тожикистондан олиб ўтилган қарийб 1 кило героин топилди. Эгаси қидириляпти (видео)

23/04, 10:09

Гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига қарши курашиш доирасида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бир нечта ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.

Президентнинг қўшни давлатга сафари ниҳоясига етди

19/04/2024

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Президент Эмомали Раҳмон кузатиб қўйди.

Президентлар «Made in Uzbekistan» кўргазмасида (фото)

19/04/2024

Душанбега ташриф чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда пойтахт Экспо марказида ташкил этилган Ўзбекистон саноат кўргазмасига ташриф буюрди.

Душанбеда элчихонанинг янги биноси очилди (фото)

19/04/2024

Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Бош вазирини қабул қилди

19/04/2024

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда

19/04/2024

Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар

18/04/2024

Душанбе шаҳридаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида «Дўстлик оқшоми» бўлиб ўтди.

4 нафар ўзбекистонлик санъаткор «Тожикистон халқ ҳофизи» унвонини олди

18/04/2024

Бугун, 18 апрел куни Душанбедаги Миллат саройида Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида бир гуруҳ маданият ва санъат намояндаларига Тожикистон ва Ўзбекистон Давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий шартнома имзоланади

18/04/2024

– Бугун имзоланаётган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги тарихий шартномани амалга ошириш учун барча даражаларда – парламентлар, ҳукуматлар, ташқи сиёсий идоралар, вазирлик ва ҳудудлар ўртасидаги мулоқотлар самарадорлигини ошириш лозим, – деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди

18/04/2024

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

18/04/2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18 апрель куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Мирзиёевнинг Тожикистон сафари хусусида расмий хабар берилди

17/04/2024

Президент Матбуот хизмати олий даражадаги ушбу ташриф қўшни давлат етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан амалга оширилаётганини маълум қилди.

Тожикистон ҳам Туркия фуқаролари учун виза режимини қайтарди

15/04/2024

Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги «ўзаро муносабатлар тамойили»ни илгари суриш мақсадида Туркиянинг умумий фуқаролик хорижий паспортлари эгаларига 2024 йил 20 апрелдан бошлаб виза режими жорий қилинганини билдирган.

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари кутиляпти

15/04/2024

Бу ҳақдаги маълумот «Asia-Plus» нашрига Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган.

Тожикистон ТИВ раҳбари «Крокус»даги терактда айбланганлар қийноққа солинганига муносабат билдирди

13/04/2024

Жисмоний босим остида иқрор бўлиш қандай натижа бериши «яхши маълум», деди у.

Тожикистон Россиянинг юқори мартабали мулозими баёнотига раддия берди

07/04/2024

Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Россия махсус хизматининг юқори мартабали вакили томонидан берилган баёнотга раддия берди.

Туркия Тожикистонликлар учун визасиз режимни бекор қилди

06/04/2024

Resmi gazete нашри эълон қилган ҳужжатга кўра, Туркия томони Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилган.

Қирғизистон ва Тожикистон 28 кмдан ортиқ давлат чегараси бўйича келишиб олди

30/03/2024

Тожикистон ва Қирғизистон 970 км узунликдаги умумий чегарага эга.

Тожикистонликлар «қўрқув ва ваҳима» сабаб Россиядан кетишни бошлаган

30/03/2024

Бу ҳақда ТАСС Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигига асосланиб хабар берди.

Тожикистонда қўлга олинганлар сони ошмоқда

29/03/2024

Уларнинг «Крокус сити холл» теракти иши бўйича гумонланувчиларга алоқадорлиги номаълум.

Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди

29/03/2024

Тожикистонда «Крокус» биносига уюштирилган ҳужум иштирокчилари билан алоқадорликда гумон қилиниб, камида тўққиз киши ҳибсга олинди.

ОАВ: Тожикистонда Москва теракти айбланувчиларининг яқинлари сўроқ қилинмоқда

26/03/2024

РИА Новости агентлигининг аноним суҳбатдоши айтишича, Тожикистон президенти Раҳмон Душанбедаги жараённи шахсий назоратига олган.

Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиардга ошириш мўлжалланмоқда

12/03/2024

Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Душанбедаги блэкаутга «Нурек» ГЭСдаги авария сабаб бўлган

01/03/2024

Бу ҳақда «Спутник Тожикистон» нашри мамлакат энергетика тизими расмийсига таяниб маълум қилмоқда.

Тожикистон пойтахтида «блэкаут» содир бўлди

01/03/2024

Душанбе аҳолиси бутун шаҳар бўйлаб электр энергияси ўчирилгани ва натижада иссиқлик ва сув таъминотида ҳам узилишлар содир бўлганидан шикоят қилмоқда.

Тожикистонликлар Ўзбекистонга ташриф бўйича яққол етакчига айланди

21/02/2024

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 6,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Қирғиз-тожик давлат чегарасининг яна 1,11 километри келишиб олинди

18/02/2024

Учрашув якунлари бўйича тегишли баённома имзоланди.

Марказий Осиёдаги яна бир пойтахт шаҳарда метро қурилади

13/02/2024

Жанубий Корея билан ҳамкорликда қуриладиган метрополитеннинг 10 километр узунликдаги йўналиши 2026 йилда ишга туширилади.

Тожикистонда «ГАИ» ходимларининг 30 фоизи ишдан бўшатиб юборилади

19/01/2024

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, тизимда ишлаб келаётган одимлар 30 фоизга қисқартирилади.

Криштиану Роналду Тожикистонга келмайди

04/12/2023

Саудия жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида сафарда Тожикистон чемпионига қарши майдонга тушади. Ўйин 5 декабрь куни маҳаллий вақт билан 19:00 да бошланади.

Тожикистондан 2,5 миллион йиллик қадимий туянинг бош суяги топилди

30/11/2023

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, туянинг бош суяги 2,5 миллион йил аввалги плейстоцен даврига тўғри келади. Бу ноёб топилма ҳисобланади, чунки бу турдаги туянинг бош суяги илгари топилмаган.

Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни 15 баробарга қисқартирди

22/11/2023

Сентябрида электр энергияси экспортидан тушган 20 миллион доллар октябр ойидаги 1,3 миллион долларгача қисқариб кетган.

Раҳмон Путинни Тожикистонга таклиф қилди, лекин бир муаммо бор...

21/11/2023

Лекин халқаро қонунларга кўра, Путин Душанбега борса ҳибсга олиниши керак.

Тожикистонда кетма-кет кучли зилзилалар кузатилмоқда

13/11/2023

Дастлабки зилзила Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилоятида ҳам сезилганди. 

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

13/11/2023

Бугун, 13 ноябр куни Тошкент вақти билан 08:34 да (13.11.2023 йил, Гринвич бўйича 03:34 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Artel «Тожикистоннинг севимли маркаси» лойиҳасида ғолиб бўлди

09/11/2023

Artel «Тожикистоннинг севимли маркаси» лойиҳасининг «Ишончга муносиб» номинациясида энг яхши бренд деб топилди.

Саудия Арабистони Роғун ГЭС қурилиши учун 100 млн доллар ажратади

04/11/2023

Роғун ГЭСи ишга туширилгач, тўғон дунёдаги энг баланд тўғонга айланиши кутилмоқда.

Тожик-қирғиз чегарасининг 43 километри бўйича келишувга эришилди

08/10/2023

Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари умумий чегаранинг 43,32 километри бўйича келишиб олди. Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги хабарига кўра, томонлар тегишли баённомани имзолаган.

Тожикистонда ўтказилаётган халқаро китоб ярмаркасида ўзбекистонлик ноширлар ҳам қатнашмоқда

04/10/2023

3-6 октябрь кунлари Душанбеда XI халқаро китоб ярмаркаси бўлиб ўтади.

Қирғиз-тожик чегарасини аниқлаштириш бўйича тегишли ҳужжат имзоланди

04/10/2023

Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари раҳбарлари Қамчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган.

Тожикистонда кетма-кет «яхшигина» зилзила кузатилди

02/10/2023

Тошкент вақти билан 19:18 да (02.10.2023 йил, Гринвич бўйича 14:18 да) яна бир зилзила содир бўлди.

Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди

14/09/2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувдан бошланди.

Илҳом Алиев Марказий Осиё раҳбарлари учрашувида меҳмон бўлади

14/09/2023

Озарбайжон Президентини Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Президент Душанбеда кутиб олинди

14/09/2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига борди.

Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

14/09/2023

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Тожикистонда сел оқизган яна уч аёл ва бир эркакнинг жасади топилди

30/08/2023

Тожикистонда 27 август куни селдан ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди.

Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

28/08/2023

Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонда кетма-кет ер қимирлади

16/08/2023

Бугун, 16 август кунига ўтар кечаси Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонда зилзила содир бўлди.

Имомали Раҳмон нохуш ҳолатлар ортидан Россияга комиссия юборди

15/08/2023

Тожикистон меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги Россиядаги меҳнат муҳожирлари яшаш шароитини ўрганиш учун махсус делегация юборди. Комиссия Новосибирск, Екатеринбург, Уфа, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўрганишлар ўтказади.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон нималарга келишиб олди?

08/08/2023

Жорий йилнинг 4 август куни Ашхобод шаҳрида Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари ўртасида уч томонлама саммит бўлиб ўтди. Кун тартибига кўплаб масалалар, жумладан, Амударё сув ҳавзасидан фойдаланиш масаласи киритилди.

Амударё дарёсидан режа бўйича энг кам сув ишлатган мамлакат Ўзбекистон бўлди

06/08/2023

Гидрометеорологик мутхассис Э. Абдулаҳатов Амударё ҳавзаси сув хўжалик ташкилоти ҳисоботини таҳлил қилди. 

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаро келиб чиқди

25/07/2023

Қирғизистон чегара хизмати можаронинг бошланишида Тожикистон фуқароларини айбламоқда.

Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири билан учрашди

23/07/2023

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумати делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистонда ер қимирлади. Зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

29/06/2023

Зилзила координаталари: 37,35 градус шимолий кенглик; 71,52 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,1. Чуқурлик 139 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 478 км жанубий-шарқда.

CAFA Nations Cup-2023: Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

17/06/2023

Футбол бўйича CAFA Nations Cup-2023 3-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 июнь, шанба куни Тожикистонга қарши баҳс олиб борди.

Россиялик амалдор: «Тожикистонда ЕОИИга қўшилиш истаги йўқ»

16/06/2023

Оверчук бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида айтиб ўтган.

Ўзбекистон ва Тожикистон бир-бирининг аэродромларидан фойдаланади

23/05/2023

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси келишувни 2023 йил февралида қабул қилган, Сенат май ойи бошида маъқуллаган.

Тожикистонда аянчли ҳодиса: бозорда газ баллони портлаб кетди

21/05/2023

Душанбелик шифокорлар ҳам жабрланганларга ёрдам бериш учун Панжга бориши маълум қилинган.

Ўзбекистон Тожикистондан яна электр ола бошлади

18/05/2023

Тожикистондан электр энергиясининг мавсумий импорт амалиёти бошланди.

Тожикистон бош вазири Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди

12/05/2023

Суҳбат аввалида Бош вазир Қоҳир Расулзода давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Эмомали Раҳмон ҳам Мирзиёевни референдумнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклади

02/05/2023

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Яқин орада Тожикистон ва Афғонистонда янги зилзилалар кутилмоқда

26/03/2023

Сўнгги пайтда Марказий Осиё сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудга айланиб бормоқда. 

Тожикистон ва Афғонистонда бўлаётган зилзилалар Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

24/03/2023

Бир неча кун олдин Покистон, Афғонистон ва Тожикистон чегарасида 6,6 балли зилзила кузатилди. Орадан бир кун ўтиб эса Тожикистонда 6 балли ер силкиниши содир бўлди. Қўшни мамлакатларда рўй берган зилзилалар Ўзбекистонга ҳам яхшигина сезилди. Хўш, қўшни давлатларда бўлаётган ер қимирлашлари Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Тожикистонда бугуннинг ўзида иккинчи бор зилзила кузатилди

19/03/2023

Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 501 км жанубий-шарқда.

Тожикистонда ҳам зилзила содир бўлди

19/03/2023

Бугун Тошкент вақти билан 11:01 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Душанбеда ЙТҲ оқибатида 22 ёшли ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди

19/03/2023

Кеча 18 март куни тахминан соат 1:00 да Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатда эса 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Тожикистонда кетма-кет иккита зилзила содир бўлди

18/03/2023

Бугун, 18 март куни Тошкент вақти билан 16:29 ва 16:35 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистоннинг икки вилоятига таъсир қилди

12/03/2023

Зилзила координаталари: 39,31 градус шимолий кенглик; 67,54 градус шарқий узунлик.

Тожикистонда кетма-кет зилзилалар бўлмоқда

08/03/2023

Зилзила эпицентри Тошкентдан 459 км жанубий-шарқда.

Тожикистонда 4,2 баллик зилзила кузатилди

07/03/2023

Магнитуда М=4,2. Чуқурлик 178 км.

Тожикистонда кетма-кет икки зилзила қайд этилди

06/03/2023

6 март куни Тошкент вақти билан соат 02:26 да ва 03:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Тожикистонда яна зилзила бўлди

28/02/2023

2023 йил, 28 феврал куни Тошкент вақти билан 09:20 да (28.02.2023 йил, Гринвич бўйича 04:20 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Тожикистонда кетма-кет зилзилалар бўлди. Расмий маълумот

26/02/2023

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 23 феврал куни ҳам беш баллик зилзила кузатилганди.

Тожикистон ФВҚ: зилзилада Сарез кўли тўғонига зарар етмади (видео)

24/02/2023

Кеча, 23 феврал куни Тожикистон Республикаси ҳудудида бир нечта зилзилалар содир бўлгани ва уларнинг ўчоғи мамлакат шимолидаги тоғ чўққисида жойлашган Сарез кўли атрофида бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Тожикистондаги зилзила кадрлари тарқалди (видео)

23/02/2023

Зилзила кучли — таъсири Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой Покистон ва Хитойда ҳам сезилган.

Тожикистонда яна зилзила содир бўлди. Ер силкиниши водийда ҳам сезилди

23/02/2023

Бугун, 23 феврал куни Тошкент вақти билан 16:24 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 11:24 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Тожикистондаги зилзила Сарез кўлига яқин ҳудудда кузатилган. Бу Ўзбекистон учун қандай хавф туғдиради?

23/02/2023

Бугун, 23 феврал куни содир бўлган Тожикистондаги ер силкинишларининг барчаси Амударё дарёсининг бошланиш қисми ҳисобланадиган Панж дарё ҳавзасидаги Сарез кўлига жуда яқин ҳудудда кузатилган.

Тожикистонда кетма-кет зилзила содир бўлмоқда

23/02/2023

Унинг магнитудаси М=5,8 ни ташкил этиб, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 3-4 балл атрофида сезилгани хабар қилинганди.

Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари сони 15 кишига етди

16/02/2023

Қор кўчкиси бир неча ҳудудда, жумладан, энг кўп қурбон берган Хоруғ шаҳридаги Носир Хисрав маҳалласида юз берган.

Тожикистон жанубидаги қор кўчкисида 8 киши ҳалок бўлди

15/02/2023

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти маркази бўлган Хоруғ шаҳрида содир бўлган қор кўчкисида маҳаллий аҳолидан 8 нафар, жумладан. 4 ёшли ўғил ва бир қиз, шунингдек, 4 нафар аёл ҳалок бўлди. Шунингдек, ҳозирда шахси аниқланмаган икки нафар эркак ҳам қор тагида қолиб вафот этган.

Ўзбекистон-Тожикистон вакиллари чегара масаласида учрашув ўтказди

30/01/2023

23-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Тожикистондан электр импортини йўлга қўйди

20/01/2023

Сурхондарё вилоятида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз  электр  энергияси билан  таъминлаш  мақсадида қўшни Тожикистон Республикасидан қўшимча электр энергияси етказиб бериш  йўлга қўйилди.

Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

27/12/2022

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила маркази Тошкентдан 221 км жанубий-ғарбда жойлашган

Украинадаги урушда ҳалок бўлган икки Тожикистонлик дафн қилинди

23/12/2022

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида «Россияда жазо муддатини ўтаётган, бироқ кутилмаганда Украинада бўлиб қолган ва урушда ҳалок бўлган» икки муҳожир дафн этилди.

Тожикистонлик журналистлар: «Таассурот ва ҳайратимиз чексиз» (видео)

25/11/2022

Ушбу келишувга кўра, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тожикистон Журналистлар иттифоқи делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди.

«Жартепа» чегара божхона постида чеклов ўрнатилди

02/11/2022

«Жартепа» чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

Тожикистон ҳам эрон дронлари ҳақидаги иддаоларни рад қилди

31/10/2022

Тожикистон ТИВ украиналик журналист Димитрий Гордоннинг мамлакатни Эроннинг ҳудкуш дронларини йиғиб, Россияга етказиб бераётганлиги борасидаги айбловини рад қилмоқда.

Евроиттифоқ қирғиз-тожик чегарасидаги можаро қурбонларига ёрдам кўрсатади

25/10/2022

Европа Иттифоқи Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жорий йил сентябрь ойи ўрталарида содир бўлган қуролли можародан азият чеккан аҳоли учун 270 минг евродан ортиқ гуманитар ёрдам ажратади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Тожикистондаги делегацияси маълум қилди.

Ниғматилла Йўлдошев Тожикистонлик ҳамкасби билан учрашди

19/10/2022

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбек журналистлари Тожикистонда: биз билган ва билмаган Душанбе (фоторепортаж)

18/10/2022

Тожикистон журналистлари уюшмаси таклифи билан Ўзбекистон журналистлари расмий делегацияси 12-17 октябр кунлари ушбу мамлакатга сафар уюштирди. 

Имомали Раҳмон Путинга қарата ўткир чиқиш қилди

15/10/2022

Кеча, 14 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммити бўлиб ўтди. Саммит давомида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Путинга қаттиқ эътироз билдирди.

Кўриши «минус 19» бўлган Тожикистонликка чақирув қоғози беришди

07/10/2022

Воқеа Петербургдаги миграция марказида содир бўлди.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни юбилей ёш – 70 ёшга киргани билан табриклади

05/10/2022

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга унинг туғилган куни муносабати билан табрик телеграммаси жўнатди. Шунингдек, ўзаро телефон мулоқоти ҳам бўлиб ўтган.

Тожикистон банки «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

26/09/2022

Техник муаммолар сабаб қилиб кўрсатилган...

Қирғизистон ва Тожикистон можарога чек қўйилганини эълон қилдилар

25/09/2022

Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари чегаранинг умумий участкасида қуролли можарога чек қўйиш бўйича протокол имзолади.

Қирғизистон ТИВ жиддий баёнот билан чиқди (фото)

20/09/2022

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 14-17 сентябрь кунлари Тожикистон билан чегара ҳудудида содир бўлган воқеалар талафотларини маълум қилди.

АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга 50 тага яқин ҳарбий учоқлар беришни ўйлаяпти – ОАВ

20/09/2022

АҚШ ҳукумати чегара хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш мақсадилари учун Ўзбекистон ва Тожикистонга элликтага яқин ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

Сўнгги 12 йилда Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида 250 дан зиёд қуролли низо юз берган

19/09/2022

Томонлар демаркация бўйича ишларни давом эттирмоқда — 500 километрдан ортиқ чегара чизиғи борасида келишувга эришилди. Бироқ асосий участкалар муаммолигича қолмоқда — олдинга силжиш йўқ.

Қирғизистонда бугун мотам куни деб эълон қилинди

19/09/2022

Қирғизистонда бугун мотам куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб ҳамда чет эллардаги элчихоналар ва консулликларда мамлакат байроқлари туширилди.

«Толибон» тожик-қирғиз можаросидан хавотирини билдирди

19/09/2022

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу можароларда Қирғизистондан 46 киши, Тожикистондан 38 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият сабаб 140 мингга яқин киши эвакуация қилинди

17/09/2022

Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг чегара ҳудудларидан 136 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда вилоят раҳбарининг биринчи ўринбосари Маруфхон Тўлаев маълум қилган.

Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон чегарадаги вазият бўйича Самарқандда юзма-юз учрашди

16/09/2022

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказган.

Қирғизистон ТИВ чегарадаги вазият сабаб Тожикистонга норозилик нотасини топширди

16/09/2022

Қирғизистон ТИВ Тожикистонга чегарадаги қуролли можаро юзасидан норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 16 сентябрда ахборот тарқатди.

Қирғиз ҳукумати чегарадаги отишма сабаб аҳолини эвакуация қилишни бошлади (видео)

16/09/2022

Қирғизистон ҳукумати икки давлат чегарасидаги отишма туфайли Тожикистон билан чегарадош бир қатор қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар бермоқда.

Тожикистон президенти Ўзбекистонга келди

15/09/2022

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма содир бўлди

14/09/2022

Қирғиз-Тожикистон чегарасида яна низо келиб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда илк марта Тожикистон банки ваколатхонаси очилади

12/08/2022

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарорига мувофиқ «Ориёнбанк» очиқ акциядорлик ваколатхонаси аккредитация қилинди.

Ўзбекистон – Тожикистон биргаликдаги ўқувига старт берилди (фото)

04/08/2022

Машқлар жараёнида ҳарбийларимиз яқин масофада жанг олиб бориш, ярадорларни эвакуация қилиш, шартли душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда иштирок этишди.

Қўшни мамлакат аҳолиси сони 10 миллионга етди

23/07/2022

Қайд этилишича, болага Фирдавс деб исм қўйилган. Отаси меҳнат муҳожири, онаси уй бекаси.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари долзарб масалаларни муҳокама қилишди

21/07/2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Кўп миқдордаги пулни Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди

18/07/2022

Бекободлик аёл Ш.М. 20 минг АҚШ долларини оёқ кийимлари ичига яширган ҳолда «Фарҳод» чегара божхона пости орқали Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган вақтида ДХХ томонидан тўхтатиб қолинди

Марказий Осиё раҳбарларининг 4-маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади

05/07/2022

Иссиқкўл кўли бўйидаги Чўлпонота курорт шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган саммитда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари қатнашади.

Путин уруш бошлангандан бери илк марта хорижга чиқади

28/06/2022

Президентлар юзма-юз учрашади, кенгайтирилган музокаралар ўтказилмайди.

30 йил деганда Душанбедан Тошкентга поезд келмоқда

21/06/2022

Поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши кутиляпти.

Тожикистон президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди

03/06/2022

Олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги таклиф берди

02/06/2022

Ўзбекистон президенти ўз чиқиши давомида ҳар икки давлат ҳудудларининг ўзаро алоқаларига урғу қаратишни таклиф этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади

02/06/2022

Айни вақтда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давом этмоқда.

Тожикистон етакчиси тантанали кутиб олинди (фото)

02/06/2022

Кўксаройда Тожикистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Эмомали Раҳмонни Тошкентда Шавкат Мирзиёев кутиб олди (фото)

02/06/2022

Тожикистон президенти «Янги Ўзбекистон» боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйган.

Москвада оммавий муштлашганлар Ўзбекистонга депорт қилинади

02/06/2022

Бу муҳожирлар айни пайтда Хорижий фуқароларни вақтинчалик ушлаб туриш марказида бўлиб, 90 кунни ўша ерда ўтказишади

Эмомали Раҳмон ташрифи олдидан ўзбек-тожик анжумани бўлиб ўтди

01/06/2022

Имомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан ўзбек-тожик стратегик ҳамкорлиги бўйича ўтказилган анжуман якунланди.

Тожикистон президенти шу ҳафта Ўзбекистонга келади

31/05/2022

Икки кунлик ташриф давомида у Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Владимир Норов Тожикистонга борди

13/05/2022

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар ўтказди.

Тожикистонда РФ ҳарбийлари иштирокида ўқувлар бошланди

14/03/2022

Тактик ўқувлар 14–18 март кунлари давомида ўтказилади.

Қирғизистон – Тожикистон чегарасида яна тўқнашув: бир чегарачи ҳалок бўлгани айтилди

10/03/2022

Тожикистон томонида бир чегарачи ҳалок бўлди, яна икки нафари яраланди, деб хабар берди «Asia Plus»га маҳаллий аҳолидан бири.

Тожикистон-Ўзбекистон назорат-ўтказиш пунктлари одатий иш режимига ўтказилади

08/03/2022

Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилади.

Садир Жапаров Қирғизистоннинг Тожикистондаги элчисини лавозимидан бўшатди

02/02/2022

Рустенбеков 2018 йилнинг декабрида Тожикистонга элчи қилиб жўнатилганди. 

Қирғизистон: кўчирилган аҳоли уйларига қайтишни бошлади

28/01/2022

Боткендаги низоли ҳудуддан жами 11 052 киши хавфсиз ҳудудга кўчирилган эди.

Қирғизистон – Тожикистон чегарасида отишма юз берди — ОАВ

27/01/2022

Манбага кўра, бугун соат 18:15 да тожик ҳарбийлари Боткен туманидан ўтувчи Ўш – Исфана йўлининг Торт-Кочо манзилидаги қисмини бир томонлама ёпиб қўйишган.

Тожикистон спортчилари Пекин олимпиадасига бормайди

24/01/2022

Шу йилнинг 4 февралидан 20 февралигача Пекин (Хитой) мезбонлик қиладиган XXIV Қишки олимпиада Тожикистонсиз ўтадиган бўлди.

Эмомали Раҳмон қизини Буюк Британияга элчи этиб тайинлади

16/12/2021

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қизи Рухшона Эмомалини мамлакатнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллигидаги элчиси етиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Хитой Тожикистонда ҳарбий база қуряптими? Расмий вакил изоҳ берди

29/10/2021

Гап Reuters агентлигининг хабарлари ҳақида кетмоқда, унга кўра Пекин Тожикистоннинг Афғонистон билан чегаралари яқинида ҳарбий базалар қурилишини молиялаштирмоқчи экани айтилганди.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистондаги вазиятдан хавотирга тушиб қолди

25/10/2021

Ҳукумат қўшинларининг бутун мамлакат ҳудудини мустақил назорат қила олмаслиги террорчилик ҳаракатининг кучайишига сабаб бўлди.

Қашқадарёда хориж юк машинаси инсон ўлимига сабаб бўлди

17/10/2021

Юк машинаси йўл ҳаракати қоидаларини кўпол равишда бузган.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни самимий қутлади

05/10/2021

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар.

Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг чегара ҳудудлари аҳолисини огоҳлантирди

02/10/2021

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Хатлон вилояти Фархор тумани аҳолисини огоҳликка чақирди.

«Бизга 20 ой беринглар»: Толибон Тожикистонни айбламоқда

26/09/2021

Жаҳон ҳамжамияти аввалги ҳукуматга 20 йил ёрдам берди, лекин улар барибир муваффақиятсизликка учради — Толибон вакили.

Президент таклифларни илгари сурди (фото)

17/09/2021

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида 17 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга келди

16/09/2021

Давлатимиз раҳбарини Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

16/09/2021

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Тожикистонга боради

13/09/2021

Бугун президент матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. Унда Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги режалари бўйича маълумот берилди. 

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентини табриклади

08/09/2021

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

30/08/2021

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қўшни давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар

23/08/2021

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тожикистон президентининг қариндошлари онаси вафотидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирини калтаклашди

27/07/2021

Манбаларга кўра, унинг даволаниши учун Германия, Россия ва Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар таклиф этилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди

24/07/2021

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Тожикистон меҳнат мигрантлари пенсиясини Россия билан келишиб олди

23/07/2021

Расмийга кўра, Тожикистон Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳам бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Тожикистондаги зилзила ҳалокатли бўлди

10/07/2021

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун Тожикистонда содир бўлган зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

Тожикистон билан Қирғизистон чегарасида яна отишма бўлгани айтилмоқда

08/07/2021

Aпрель ойи охирида бўлиб ўтган икки давлат ўртасидаги аввалги чегара можароси ҳар икки томондан 50 дан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлганди.

18+: Тожикистонда катта ёшли аҳоли мажбурий эмланади

03/07/2021

Тожикистонда COVID-19-вакцинацияси жараёнида икки хил — Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «AstraZeneca» ва Хитойнинг «SinoVac» вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари Марказий Осиёда қарор топаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар

23/06/2021

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Толибон Тожикистон чегарасига етиб келди: Шерхон-Бандар назорат пункти қўлга олинди

22/06/2021

Бадахшоннинг Тожикистон билан чегарадош учта қишлоғида оғир жанглар бўлиб ўтмоқда.

Президент матбуот котиби Тожикистон билан ҳамкорликда қуриладиган ГЭС ҳақида қўшимча маълумот берди

14/06/2021

Бугун Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг якунида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди. Хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳамкорлигида қуриладиган ГЭС ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тожикистонда «Made in Uzbekistan» шоу-румлар уйи иш бошлади

12/06/2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга ташрифи доирасида Душанбе шаҳрида доимий фаолият юритувчи  Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг шоу-руми ўз ишини бошлади.

Тожикистонда «Uzauto Motors» автомобиллари ишлаб чиқарилади

12/06/2021

Форум давомида «Auto Motors» АЖнинг енгил автомобилларини ишлаб чиқариш учун «UzAuto Motors Tadjikistan» қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

Икки давлат раҳбарлари «Қайроққум гиламлари» корхонасига борди (фото)

11/06/2021

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамроҳлигида «Қайроққум гиламлари» корхонасини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев яхши муносабатлар «архитектори» — Эмомали Раҳмон

11/06/2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан биргаликда Хўжанд шаҳри яқинидаги «Арбоб» маданият саройига ташриф буюрди.

Президент Хўжанд шаҳрига борди

11/06/2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида 11 июнь куни Душанбедан Хўжандга келди.

Икки халқ дўстлигининг ёрқин ифодаси

10/06/2021

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳридаги «Дўстий» майдонида Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат ордени билан мукофотланди

10/06/2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди.

Самарқанд ва Хатлонда ижтимоий муассасалар очилди (фото)

10/06/2021

Кенгайтирилган таркибдаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

10/06/2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10 июнь куни расмий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга ташрифи санаси маълум бўлди

08/06/2021

Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Қирғиз-тожик чегарасида яна вазият чигаллашаётгани хабар қилинди

04/06/2021

Қирғизистон Чегара хизматининг Тожикистон билан чегарада жойлашган бўлинмалари кескинлашаётган вазият туфайли кучайтирилган режимга ўтказилган.

Тожикистон фуқароси чамадонидан «ГАШИШ» чиқди

28/05/2021

Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Cobalt» автомашинаси тўхтатилган.

Тожикистон ўз фуқароларини қўшни давлатга бормасликка чақирди

27/05/2021

Қирғизистон ўз чегараларини тўлиқ ёпиш ҳақида қарор қабул қилганлиги сабабли Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни Қирғизистонга боришдан воз кечишга чақирди.

Қоҳир Расулзода Шавкат Мирзиёевга Эмомали Раҳмоннинг саломини етказди

14/05/2021

14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Тожикистон бош вазири Тошкентга келди

14/05/2021

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.

Тожикистонда тошқин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди (видео)

13/05/2021

Шамсиддин Шохин туманида битта оиладан уч киши ҳалок бўлган.

Тожикистон бош вазири бошчилигидаги делегация Тошкентга келади

13/05/2021

Тошкентда 14-15 май кунлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.

Эмомали Раҳмоннинг собиқ ёрдамчиси Ўзбекистонга элчи этиб тайинланди

05/05/2021

Абдужаббор Раҳмонзода Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.

Қирғизистон–Тожикистон зиддияти: калаванинг учи топилгандек...

04/05/2021

Қирғизистон ҳамда Тожикистон чегарасидаги қуролли тўқнашувларни минтақа давлатлари хавотир билан кузатмоқда. Гарчи Бишкек ва Душанбе ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришган бўлса-да, ҳар икки томон бир-бирини битим шартларини бузишда айбламоқда. Хўш, зиддиятнинг асл сабаби нимада?

Тожикистон пойтахтида портлаш содир бўлди (видео)

01/05/2021

1 май куни соат 19:30да Душанбе шаҳрида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

30/04/2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Қирғиз-тожик чегара ҳудудида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда

29/04/2021

Қирғиз-тожик чегара ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида бўлиб ўтган отишма натижасида ўқотар қуроллардан яраланган тўрт киши шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари учрашувида қатор масалалар кўриб чиқилди

26/04/2021

Делегациялар учрашуви очиқлик, дўстлик ва ҳамфикрлик руҳида бўлиб ўтди.

Яқин ойларда Тожикистонга олий даражадаги ташриф режалаштирилган

23/04/2021

23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди.

Тожикистон делегацияси Фарғонага келди

22/04/2021

Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги қўшни давлат расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация Фарғонага келди.

ЖССТ Тожикистонда яна бир эпидемия тарқалиши ҳақида хабар берди

25/03/2021

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистонда полиомиелит эпидемияси тарқалганини эълон қилди, вазият фавқулодда ҳолат деб таснифланади.

Бугунги кунда Covid-19 коронавируси бўлмаган 14 мамлакат

19/02/2021

2021 йил февраль ойининг ўрталарига келиб Covid-19 коронавируси дунёнинг аксарият мамлакатларини қамраб олганига қарамай, бугунги кунда коронавирус ҳали мавжуд бўлмаган давлатлар ҳам йўқ эмас.

Сарез кўли: «Уйқудаги аждар» безовталанмаслиги учун нималар қилинмоқда?

12/02/2021

У сув омбори – табиий сув тўғони орқали улкан сув массаси ўпирилиши билан хавфли бўлиши мумкинлигини эслатди.

Тожикистонлик меҳмонни ўлдириш билан қўрқитиб «шилиб» кетишди

09/02/2021

2021 йилнинг 31 январь куни соат 18:00 ларда Бахтиёр Х. чинни идишлар олди-сотдиси билан шуғулланувчи таниши Тожикистон Республикаси фуқароси Субхонали Қ. билан Фарғона вилояти, Фурқат тумани Қулбобо қишлоғида жойлашган чойхоналарининг бирига келиб, у ерда «Нодир» ва унинг икки нафар шериги билан кўришишади.

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси етказишни тўхтатади

02/02/2021

Ҳозирда Тожикистондан электр энергияси фақат Афғонистонга етказиб берилмоқда, Ўзбекистон ва Қирғизистонга етказиб бериш тўхтатилган, дейди республика Энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума журналистлар билан учрашувда.

Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирусни енгганини эълон қилди

26/01/2021

Тожикистон ҳукумати 2020 йилда 145 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди — мамлакатда қисқа муддат ичида 30 та янги шифохона қуриб фойдаланишга топширилди.

Тожикистонда нега суициднинг аянчли шакли кенг тарқалгани ўрганилди

20/01/2021

Аёлларга нисбатан дискриминация мавзуси тез-тез кўтарилиб туради, бироқ унинг оқибатлари ҳақида ҳамма жим (ҳатто миллий характерга эга бўлса ҳам). Тожикистон аёллари ўртасида ўз жонига қасд қилишнинг энг кенг тарқалган усули бу ўз-ўзини ёқишдир.

Тожикистонда биттаям ковид-бемор қолмади — Тожикистон ССВ

16/01/2021

Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги шу куни берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилади.

Яна