
Амирликлар соҳилини мазут қоплади
Нефтнинг ҳиди денгиздан 5 километр олисда ҳам сезилмоқда.

Зиёрат туризми бўйича муҳим тадбир ташкил этилди
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида (TSMRI) «Зиёрат туризмининг трансформацияси: анъанавий қадриятлар ва замонавий ечимлар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ширин, мазали, фойдали кешью (гажак ёнғоқ)дан «қонли кешью»гача
Қизиғи шундаки, кешью ёнғоғи махсус ишловдан ўтказилмасдан истеъмол қилинмайди. Унинг пўчоғи урушиол (urushiol) номли заҳарли модда сақлайди, терига тегса, аллергия ва қичишиш келтириб чиқариши мумкин.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди
Жорий йил 19 март куни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.

Бир кунда чиқиндини «нотўғри ташлаш» билан боғлиқ 11,4 млн сўмлик жарима ёзилди – пойтахт Экобошқармаси
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бир муддат олдин пойтахтда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлашга қарши рейд тадбирлари бошланганини эълон қилган эди.

Фақат етти мамлакатда ҳавонинг тозалиги ЖССТ талабига жавоб беради — тадқиқот
Сайёрамиз аҳолисининг жуда катта қисми тоза ҳаводан нафас олмаяпти.

Ўзбекистонда цемент заводларига қандай экологик талаблар қўйилади?
Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида Ўзбекистонда фаолият юритадиган ҳар қандай саноат корхонаси, хусусан, цемент заводлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилган.

Чиқинди соҳасидаги қарздорликни бартараф этиш бўйича замонавий тизим жорий этилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Ҳокимликларга «ташқари»дан эколог-консультантлар жалб қилинади
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишган ҳолда экология ва «яшил ривожланиш» масалалари бўйича консультантлар халқаро молия институтлари грант маблағлари ҳисобидан жалб қилинади.

«Сояли сайр кўчалари» тармоғи яратилади
Фармонга мувофиқ, 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида қуйидагилар таъминланади

2025 йилги давлат дастури қабул қилинди
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.

экология вазирлиги ҳузуридаги агентликка директор тайинланди
Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида фаолият юритган.

Иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини бошқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда
Ташаббус ўзгарувчан иқлим шароитида сувни бошқаришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, улардан фойдаланиш имконияти ва самарадорлигини оширади.

Атроф-муҳитни баҳолашда шаффофлик ва ошкораликни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Дунёнинг ҳавоси энг ёмон шаҳарлари аниқланди
Бангладеш пойтахти Дакка «Жуда носоғлом» тоифасига киритилиб, 233 балл билан антирейтингни бошқармоқда.

Жиззахда илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди
Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгийўл туман бўлими давлат инспекторларига нисбатан хизмат вақтида номаълум шахслар томонидан безорилик ҳаракатлари содир этилди.

Ҳожатхона қоғозлари билан табиатни ифлослантирган блогерга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда «Жасжан» номи билан танилган блогер Ж.Ш. томонидан Тошкент туманида олинган ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди.

Республикадаги ноқонуний чиқиндихоналар умумий майдони 721 гектарга етган
Йил бошидан буён «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан экология йўналишида олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, айни пайтда Республиканинг қарийб 721 гектар майдонида 1 минг 928 та ноқонуний чиқиндихона мавжуд.

Япония кўмагида табиий офат хавфини камайтириш бўйича лойиҳа амалга оширилади
Тошкентда «Марказий Осиёда шаҳарларнинг табиий офатлар хавфи ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш» лойиҳасини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Қурилишларда атмосфера ҳавоси талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланяпти
Экологик вазиятни яхшилаш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, қурилиш ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

ЕИ ва АҚШ «учинчи дунё»га экология учун йилига $300 млрд бермоқчи
Бокуда иқлим ўзгаришларига бағишлаб ўтказилган саммитда шунга келишилган, дея хабар берди Reuters.

Орол денгизи ва Янги Ўзбекистон тажрибаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан долзарб экологик масалаларни ҳал қилишда жиддий қадамлар ташланмоқда. Хусусан, глобал муаммога айланиб улгурган Орол муаммосини ҳал қилишда бевосита Янги Ўзбекистон тажрибаси қўлланилмоқда.

Ҳиндистон пойтахтини «ажал тутуни» қоплади
PM2.5 миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 50 баравар кўп!

ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильонида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP29) доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг экологик муаммолар бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

Туркий давлатлар билан экология соҳасидаги дипломатик алоқалар янги босқичга кўтариляпти
2024 йилнинг 5–6 ноябр кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) навбатдаги саммити ўтказилади. Мазкур саммитда Ўзбекистон фаол иштирок этиб, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида долзарб масалаларни илгари суришни мақсад қилган.

Белгияда 3 млн хонадонни таъминловчи сунъий «энергетика ороли» қурилмоқда
Соҳилдан 45 километр олисликдаги «Энергетика ороли»ни 2024–2027 йиллар мобайнида қуриб битказиш режалаштирилган.

Президент янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Тўнғизни отиб ўлдирган шахслар жавобгарликка тортилди
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят Миллий гвардия ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан биргаликда Ангрен шаҳри «Жигаристон» МФЙ ҳудудида назорат тадбири ўтказилди.

экология вазирлигининг 4 та муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари раҳбарлари ишдан олинди
Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қашқадарёда мансабдор шахс 3 минг доллар пора билан қўлга тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасасининг Қашқадарё вилояти бўлинмаси мансабдор ходими пора билан қўлга тушди.

«Мойка» муаммоси
Уларда, одатда, фаол кимёвий воситалар ишлатилади. Ушбу воситалар таркибида, умумий олинса, анионли ва катионли сирт фаол моддалар (СФМ), ЭТДА (этилендиаминтетра сирка кислотаси) тузлари, натрий ишқори ва турли буёқлар мавжуд. Асосий моддалари анионли СМФ ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, 15% гача шундай бирикмалар қўшилади.

Жинси матосига талаб юқори, аммо унинг экологияга зарари ундан ҳам катта
Фақат бир дона классик жинси шим ишлаб чиқарилаётганда ҳавога 13 кг карбонат ангидрид тарқалади.

«Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилади: ғолибларга — электромобил
Ҳар йили «Энг тоза маҳалла» танлови ўтказилади ва ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан мукофотлар берилади.

Самарқанд экология бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди
Самарқанд вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб Жўраев Бахтиёр Муқимович тайинланди.

«Каспий денгизида айрим балиқлар йўқ бўлиш арафасида». Эксперт экологик хатарга эътибор қаратди
Расмий Боку халқаро ташкилотларга Ўхчучай экологик инқирози хусусида расмий билдирги юборган.

Дарахт тепасида 738 кун яшаган қиз
23 ёшли америкалик Жулиа Хилл 1997 йил 10 декабрдан бошлаб ердан 60 метр баландликда жойлашган дарахтга чиқди ва у ерда яшай бошлади.

Бухорода дарахтларни суғормаган масъуллар жаримага тортилди
Яқинда Бухоро шаҳрининг собиқ ҳокими Жамол Носиров Бухоро вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

«Яшил макон»да экилган дарахтларни қаровсиз қолдирган 50 нафардан ортиқ масъул жаримага тортилди
Навоий вилояти бўйича «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларнинг ҳолати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.

Дубайда дунёдаги энг «яшил йўл» қурилади
Green Spine ҳудудида 1 млн туп дарахт экилади, шаҳар фермалари ва турли дам олиш ҳудудлари барпо этилади.

Сурхондарёда сиртлонни ўлдирган фуқаро табиатга 1 млрд сўм зарар етказган – экология вазирлиги
Экология вазирлиги ижтимоий тармоқларда сиртлон ўлдирилганлиги акс этган суратлар борасида ўрганиш олиб борди.

Ўзбекистон учун иқлим ўзгаришига мослашиш ва юмшатишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилмоқда
8–10 июль кунлари Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) делегацияси Ўзбекистонда бўлди. Ушбу ташриф ЯИЖ билан ишлаш бўйича миллий мувофиқлаштирувчи ташкилот ҳисобланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилди.

Ўзбекистонда оқова сувлар муаммоси: нега иқтисодий манфаат, экологик масъулиятдан устун?
Мазкур саволларга жавоб топиш учун «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ ва «Ekolog» Жамоат Бирлашмаси вакиллари Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган 16 та тўқимачилик корхоналарининг ичимлик сувидан қандай фойдаланаётгани ва шаҳар канализация тармоғига ташланаётган оқава сувларининг таркибида қандай кимёвий моддалар борлигини биргаликда ўрганди.

Қирғизистонлик экофаол: «Иссиқкўл атрофида пластик пакет сотиш тақиқланган»
«Zamin» фонди ва Экология вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган иккинчи халқаро Самарқанд экофорумида 8 давлатдан келган экофаоллар иштирок этмоқда. Қирғизистонлик иштирокчи Ойгул Омарқулованинг мамлакатдаги экологик ҳолат бўйича фикрлари билан қизиқдик.

Сўнгги йилларда 126 қуш тури йўқолиб кетган дея топилди
Қушларнинг йўқолиб кетган турларининг аксарияти тропик минтақаларда, кичик оролларда ёки тоғли ҳудудларда яшаган. Океанияда 56 та, Африкада 31 та, Осиёда 27 та, Жанубий Америкада 19 та, Шимолий Америкада 13 та, Европада эса фақат битта тур йўқолиб кетган.

Ўзбекистонлик эколог олим IUCN аъзоси бўлди
Бу ҳақда экология вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Экотизимларни тиклаш ва сақлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик кучайтирилмоқда
А. Абдуҳакимов ўзининг табрик сўзида мамлакатимиз ҳукумати томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли экологик ислоҳотлар ҳақида гапириб, бу борада қўллаб-қувватлаётганлари учун хорижлик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

Навоийда ноқонуний балиқ овлаганлар судда жавоб берадиган бўлди
Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.

Жонзотни ўлдириш учун фақат битта шар етарли – 30 минг шар эса… (видео)
Ҳар бир шар денгиз ва қуруқликдаги ёввойи табиат учун потенциал ўлим тузоғидир.

«Айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди» — Сурхондарёдаги воқеа бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги аҳоли пунктига тоғдан айиқ тушиб келгани, одамлар ундан қочиб юргани акс этган видеотасвир тарқалди.

Олмалиқдаги хонадонга эчкиэмар кириб қолди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яшовчи Исроиловлар оиласидан мурожаат келиб тушган.

Бухорода экокузатув камералари ишга тушди
Бухоро экологик ҳуқуқбузарликларни аниқловчи онлайн кузатув камералари ишга тушди.

Инспекторларга ҳужум қилганлар қамоққа олинди
Бош прокуратура хабарига кўра, воқеа жойидан қочиб кетган ҳуқуқбузарлар қўлга олинган.

Ўзбекистонда илк бор чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади
Бундан ташқари, экотуризм соҳасида ҳамкорлик қилиш ва Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида янги канат йўлини қуриш имкониятлари кўриб чиқилди.

Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Ҳолат юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда.

Бугундан мораторий кучга кирди
Табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

Тошкентда ўзбек-япон дўстлиги рамзи бўлган маскан очилди (фото)
Бугун, 30 апрель куни Тошкент шаҳрида 1940-йилларда Ўзбекистонда яшаган Япония фуқароларига бағишланган хотира музейи очилди.

Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди
Республика бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда. Унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.

Сайёҳликка ихтисослашган мамлакатлар жиддий имтиҳон арафасида
Массачусетс технология институти ташвишли хабар берди.

Вазирлик табиат қўйнида дам олувчиларга мурожаат қилди
Айни дамда кунлар исиб, ҳамюртларимизнинг шаҳар чеккаларида, очиқ ҳудудларда дам олиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Қизилқум қўйлари фотоқопқонга тушди (видео)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Нурота давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум қўйлари муҳрланди.

Икки дона лолани узган шахс 1,7 млн сўмга тушди
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

«Чумчуқ ошхона» экофаолларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда
Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги муассасалардан бирида ёввойи чумчуқлардан таом тайёрланмоқда.

Ғалати никоҳ қайдномаси, рашкчи «жон»лар: cархуш меҳмон ва узоқ умр кўрувчиларнинг сирли манзилига саёҳат...
— Эртаклардагидек чиройли ўрмонга боришни хоҳлайсизми. Сершовқин шаҳардан чиқамиз, чиройли манзара, салқин ҳаводан баҳраманд бўласиз, — таклиф этди самарқандлик ўрмончи Субҳон ака.

Мўйноқда эко-югуриш пойгаси бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 18 апрель куни Мўйноқ шаҳрида табиатни муҳофаза қилиш ва Орол денгизини тиклашда иштирок этишни рағбатлантириш, боғ яратиш учун кўчат ўтқазиш мақсадида «Aral Dea Eco Race» пойгаси ўтказилади.

Осмондаги қувноқ шарлар ортидаги қайғули воқеалар ёхуд байрамларда шар учиришни тўхтатинг
Ҳа ўша байраму тантаналаримизда аллақачон безак культига айланган оддий болалар эрмаги ҳисобланган шар. Аммо биз учун рангли, кўзни қувнатадиган, енгилгина шарнинг табиатга қанчадан қанча оғирликлар келтиришини, зарарини ҳали кўпчилик тушуниб етмади.

экологияга энг кўп қайғураётган шаҳарлар эълон қилинди (топ-40)
Гётеборг (Швеция) яна рейтинг етакчисига айланди.

экология вазирига ўринбосар тайинланди
Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади? Рўйхат
Ўзбекистонда автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар тасдиқланди ва ундан кимлар фойдалана олиши белгиланди.

Бухорода 22 та дарахт кесган шахслар 171 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Бухоро вилояти, Қоракўл туманида 22 туп манзарали дарахтларни кесиб ташлаган 3 нафар фуқаро табиатга етказган зарари учун 171 миллиондан ортиқ жарима олди.

Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди
Мелиев Барҳаёт Бахтиёржонович Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

экология, футбол ва шарҳловчилик сирлари – Даврон Файзиев «Юлдузлар табиат ҳимоясида» лойиҳасида иштирок этди
Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев шарҳ оламига қандай кириб келган? Унга устозлари нималарни ўргатган эди ва қанақа танбеҳлар беришган? Қандай омиллар сабаб у бугунги даражасига чиқа олди? Терма жамоадаги ички муҳит қандай?

Душанба куни ташкилотларда электр бир соатга ўчирилади
Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи портал ишга тушди
Ҳозирда маҳаллий ишлаб чиқарилган 10 та OXUS-WS метеорология станциялари ишламоқда.

Тошкентда ҳавони ифлослантираётган сомсахона жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда сомсахоналар ҳам ҳаво сифатини ифлосланишига ҳисса қўшишмоқда маъзмунида хабарлар тарқалди.

Ангрен ИЭСга ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан «Ангрен иссиқлик электр станцияси» (Ангрен ИЭС) фаолияти текширилди.

Бир томчи кимёвий идиш ювиш воситасининг катта зарари ёхуд йил давомида қанча гель «ейишимиз» ҳақида
70 фоиз аллергик ва бошқа касалликлар айнан ошхонамизда кимёвий идиш ювиш воситаларидан фойдаланиш натижаси эканлигини билмайди.

Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда вазирликнинг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти томонидан “Iveco Group” компанияси билан ҳамкорликда Орол тубидаги 10 гектар ҳудудга 10 мингга яқин саксовул кўчатлари экилди.

Мирзиёев экологияни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар билан танишди
Сўнгги вақтларда экологик муаммолар, айниқса ҳаво тозалиги кенг жамоатчиликни ташвишга солмоқда.

Сайғоқлар камайди, чўл тошбақаларининг бир неча тури йўқолди, қор қоплони хавф остида – экология огоҳлантирмоқда
Тошкентда 2024 йил 4-5 март кунлари «Марказий Осиёда ёввойи табиат жиноятларига қарши курашишда салоҳиятни ошириш ва кўмаклашиш» халқаро лойиҳаси бўйича ишчи учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш бўйича Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни бирлаштириши кўзда тутилган.

Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст етказганлик учун жазо чоралари кучайтирилди.

Энди дарахт кесган юридик шахсларга молиявий санкциялар қўлланилади
Энди дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, уларга шикаст етказишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Қишда ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш учун биотехник ишлари олиб борилмоқда
Қиш мавсумида ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш мақсадида табиий миллий боғ ва қўриқхоналар ходимлари томонидан мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида биотехник ишлари олиб борилмоқда.

Чиқиндилардаги иккиламчи хомашё энди фақат биржа орқали сотилади
2024 йил 1 июндан чиқиндилардаги иккиламчи хомашёни фақат биржа орқали сотиш йўлга қўйилади. Бу вазифа Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сон Фармонига мувофиқ белгиланган.

Ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаганларга пул мукофоти бериш қоидалари тасдиқланди
Саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган тўрларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сонли қарорида кўзда тутилган.

«Йўқолган» қуш илк бор яна суратга олинди
Орнитологлар йўқолган деб тахмин қилинган қушнинг Африкада илк фотосуратларини олишди.

Самарқандда ноёб қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди
Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Жомбой тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан ноёб кўчиб юрувчи қушнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Марказий Осиёнинг бешта трансчегаравий дарё ҳавзаларида иқлим ўзгаришининг таъсири ўрганилмоқда
Жорий йилнинг 20 феврал куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги бешта трансчегаравий дарёлар ҳавзасининг иқлим ўзгаришига нисбатан хавф-хатарини баҳолаш бўйича йирик лойиҳа бошланишига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Ўрмонларни тиклашда технологиялар жорий қилинади
12-17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида БМТнинг Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилиши (COP-14) бўлиб ўтди.

Тунги рейд ноқонуний балиқ овини аниқлади
Тошкент вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан ноқонуний балиқ овланишини олдини олиш мақсадида Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудида тунги экологик назорат тадбирлари ўтказилди.

Жиззахда 42 туп қайрағоч кесиб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги «Ювест тоғ» фермер хўжалиги дала майдони четига иҳота мақсадида экилган 42 туп ўсишдан тўхтамаган қайрағоч дарахтлари кесиб кетилган.

Марказий Осиё давлатлари кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни ҳимоя қилишни кучайтиради
11 февраль куни «Silk Road Samarkand» конгресс залида «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида»ги Конвенция (CMS COP14) иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши доирасида «Табиат чегара билмайди: кўчиб юрувчи турлар ва Марказий Осиёда барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик қилиш» мавзусида юқори даражадаги тадбир ўтказилди.

Устюртда маҳаллий иқлимга мослашган сайғоқлар кўпаймоқда
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисида»ги Конвенция (CMS COP14) доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу хужжат муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хусусан икки давлат ўртасида кўчиб яшовчи сайғоқларни сақлаб қолиш бўйича олиб бориладиган ишларни енгиллаштириши кутилмоқда.

Қор қоплонини қандай сақлаб қолса бўлади? – Самарқандда тарихий хужжат қабул қилинди
Қор қоплони дунё бўйлаб 4-6 мингтагина қолган бўлиб, Халқаро Қизил китобга киритилган. У тоғ-тошларда, денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликда яшайди. Қор қоплони кўчиб юрувчи тур ҳисобланиб, 12 та давлат ҳудудида кузатилган.

Тошкентда экологик мониторинг ўтказилмоқда
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрининг «Салар», «Бектемир» ва «Бўзсув» оқова тозалаш иншоотларига боғланган канализация тармоқларига ишлаб чиқариш оқова сувлари чиқараётган саноат корхоналарида экологик мониторинг ўтказилмоқда.

Тошкентга янги бош эколог тайинланди
Акмал Расулов Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

IUCN раҳбари Гретел Агилар Ўзбекистонга келди
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) Бош директори доктор Гретел Агилар 12—17 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг #CMSCOP14 конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Самарқандда ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича муҳим тадбир ўтказилади
Кўҳна ва навқирон диёрда шу йилнинг 12-17 февраль кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал тадбири «Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш» бўйича конвенция иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши #CMSCOP14 бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Янги Ангрен ИЭСга 1 миллиардлик компенсация тўловлари ҳисобланди
Бундан ташқари 11 нафар мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинди.

Қишда қушларга кўмак: Тошкентда фаоллар акция ўтказди
Акция давомида иштирокчилар боғдаги дарахтларга қуш инларини ўрнатиб, унга озуқаларни қўйиб чиқишди.

«Тошкент ИЭС» мансабдорларига чора кўрилади
Бундан ташқари, ИЭСга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди.

экология масалаларига бағишланган энг яхши эко-мақола ва видеороликлар танлови ўтказилади
Танловда мамлакатимизнинг экологик келажагига бефарқ бўлмаган барча, жумладан, журналист, блогер, талаба, ўқувчи, давлат ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Тошкентдаги иссиқхонада шиналар ёқилгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Сайёрадаги энг қимматли ресурс – сув захираси камайиб бормоқда
Олимлар қирқдан ортиқ мамлакатлар маълумотларини ўрганиш асносида ичимлик сув захираси тез суръатларда камайиб бормоқда, деган хулосага келишди.

Аи-80 маркали бензиндан воз кечиш бўйича топшириқ берилди
Давлат раҳбари экология соҳасидаги долзарб масалаларни таҳлил қилди.

Қирғовул отган шахс овчилар сафидан четлаштирилади
Тошкент вилояти Экология бошқармаси «Сирдарё сув хавзаси шўбаси» давлат инспекторлари Тошкент вилояти ҳудудида назорат тадбирларини ўтказди.

Ўзбекистонда миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади
Ўзбекистонда миллий ҳаво сифати стандартлари ишлаб чиқилади. Экология вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг географик ва иқлимий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига эришиш қийин.

МУЛОҲАЗА ёки юз йиллар аввал битилган икки мисранинг бугунги, «экологик» шарҳи
Ярим кечаси уйғониб кетиб, тўртинчи қават деразасидан ташқарига кўз солсам, шаҳар қуюқ туман ичра ғарқ бўлган экан. Ва, ўша заҳоти миямда улуғ Чўлпоннинг юқоридаги мисралари портлади:

Айрим дарёлардан қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгилаб борилади.

«Юксалиш» 10та таклиф билан чиқди
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Тошкентдаги ҳаво ифлосланиши бўйича эколог мутахассислар ўртасида сўров ўтказиб, ҳолатни яхшилаш юзасидан 10 та бирламчи чора-тадбир таклифларини ишлаб чиқди.

Пойтахт ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилашга доир лойиҳа ишлаб чиқяпти
Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда пойтахтда экологик вазият ёмонлашаётгани, ҳаво ифлосланиши, йўлларда тирбандликлар кўпайиб бораётгани ҳақида кенг муҳокама бўлаётганини эслатиб, бу борада комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

Вазир Тошкент ҳавоси бўйича ахборот беради
Бугун Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишлари бўлиб ўтди.

Бош прокуратура ва вазирлик Тошкентдаги ҳолатни муҳокама қилди
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди.

АИ-80 бензинни тақиқлаш, автомобилларга чеклов, қурилишга мораторий... — вазирлик таклифларини берди
2010 йилгача ишлаб чиқарилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш.

Тошкент ҳавосини ифлослантираётган сабаблар айтилди
Экология вазирлиги Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қуйидаги омиллар таъсир этаётганини маълум қилди.

Плоггинг нима? Жиззахда ўзига хос тадбир ташкил этилди
Ушбу ҳаракат 2016 йилда Швецияда пайдо бўлган. Маҳаллий югурувчи Эрик Ахлстрём кўчаларда бир неча ҳафта ётиши мумкин бўлган катта миқдордаги чиқиндиларни кўриб қолади ва у ҳар куни ишга кетаётиб, югурганча, уларни қопга жойлайди ва белгиланган жойга ташлаб ўтади.

Хитой билан экологик тоза бинолар қуриш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир ўринбосари Жусипбек Казбеков иштирокида Хитой ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Чиқинди пулини тўламаганларнинг чироғи ўчади
«Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–5-сон, 04.01.2024 й.) қабул қилинди.

Вазирлик Тошкентдаги назоратни ўз қўлига олди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида бир дона эман дарахтига қурувчилар томонидан шикаст етказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Беш-ўн йилдан кейин Тошкентда яшаб бўлмайди» — Расул Кушербаев
Расул Кушербаевнинг айтишича, вақти келиб одамлар Тошкентдан оммавий кўчишларига тўғри келиши мумкин.

Судоче кўллар тизими халқаро аҳамиятга эга бўлган номинациясига киритилди
Ҳужжатдан мақсад глобал биохилма-хилликни сақлаш ва инсон ҳаётининг барқарор ривожланиши учун муҳим бўлган сув-ботқоқ ерларнинг халқаро тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ноқонуний балиқ овлаганлар жавобгарликка тортилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Golden Fish Group» МЧЖ қўриқлаш хизмати ҳамда вилоят экопатрул ходимлари томонидан навбатдаги мониторинг ва назорат тадбирлари тадбирлари ўтказилди.

COP28: Иқлим ўзгариши кўчиб юрувчи ҳайвонларга салбий таъсир қилмоқда
Ҳисобот иқлим ўзгариши кўплаб кўчиб юрувчи турларга бевосита таъсир қилаётганини аниқлашга хизмат қилади.

Марказий Осиёда ҳарорат 40 даражадан юқори бўлган кунлар давомийлиги ошиб бораётгани айтилди
Жорий йил 4 декабр куни БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш: Ўзбекистон нигоҳи» мавзусидаги брифингда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Тошкентда Бутунжаҳон тупроқ куни нишонланди
Олимлар тадбирда минимал юмшатиш, алмашлаб экиш, органик моддалар солиш ва қоплама экинлар каби усуллар тупроқ ҳолатини яхшилаши, эрозия ва ифлосланишни камайтириши, ер ости сувларининг инфильтрацияси ва тўпланишини яхшилашига алоҳида тўхталишди.

Осиё давлатлари экология вазирлари Дубайдаги Ўзбекистон миллий павилиони билан танишди
Дубайда бўлиб ўтаётган БМТ иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 28-сессияси доирасида Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон экология вазирлари Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Ўзбекистон миллий павилионига ташриф буюрди.

Атмосферага чиқарилаётган газларни ҳисобга олиш бўйича миллий реестр яратилади
Аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги атмосферага чиқарилаётган газларни ҳисобга олиш бўйича миллий реестрни яратиш ташаббуси билан чиққанди.

БМТ Бош котиби ўринбосари Оролнинг қуриган тубида қилинаётган ишлар билан танишди
Юқори мартабали меҳмонга Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.

Чанг ва қум бўронларига қарши курашда аёлларнинг ҳуқуқлари муҳокама қилинди
Тадбир давомида гендер тенгсизлик аёлларнинг ресурслардан фойдаланишларига, бу борадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашларига тўсқинлик қилиши алоҳида таъкидланди.

ИҲТ чанг ва қум бўронларига қарши курашда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайди
Учрашув якунида ИҲТ Бош котибининг Самарқанд иқлим форумида иштирок этиши ва ИҲТ давлатларининг юқори даражадаги вакиллари иштироки масаласини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Олимлар қум ва чанг бўронларига қарши инновацион усулларни муҳокама қилдилар
Тадбир якунида чўлланиш, қурғоқчиликка қарши келажакда қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олинди.

Қум ва чанг бўронлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши мумкин
«Silk Road Samarkand» конгресс марказида БМТ Конвенцияси (CРИC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
Тошкент вилояти Зангиота тумани Сортепа МФЙ ҳудудида «Нексия» ҳайдовчиси томонидан белгиланмаган жойга чиқинди ташлаб кетилгани ҳолати видеокамераларга муҳрланиб қолди.

UNFF билан «Яшил Макон» миллий лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Бош котиби ёрдамчиси, ташкилотнинг ўрмонлар ва кўкаламзорлаштириш бўйича Форуми (UNFF) котибияти директори Жулиетте Биао билан учрашди.

Фарғонада болаларга экологияга оид Брайль алифбосидаги китоблар тарқатилди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида «Қаҳрамонлар даври» болалар экологик ҳаракати томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда «Меҳрли қўллар» маркази кўмагида кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатида хайрия тадбири ўтказилди.

Тошкент ва вилоят марказларига экологик заҳарли машиналар киритилмаслиги ёки бунинг учун тўлов жорий этилиши мумкин – лойиҳа
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжатда машиналарнинг заҳарлилик даражаси нормативларга мослигини назорат қилиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, ҳудудларда “Эко пост”ларни ташкил этиш, атмосферага зарари юқори транспортларни импорт қилишни чеклаш кўзда тутилган.

Сурхондарёда ёввойи тўнғиз овлангани маълум бўлди
Рейдда «Боғи эрам» маҳалласи ҳудудида икки нафар фуқаро қўлбола тузоқ қўйган ҳолда ёввойи тўнғиз овлаганлиги аниқланди.

Орол денгизининг иккинчи нафаси
Дарахтлар сайёрамиз экотизимида муҳим роль ўйнайди. Улар биологик хилма-хилликни сақлашга, кислород ишлаб чиқаришга, ҳавони тозалашга ёрдам беради.

Огоҳ бўлинг: хазон ёққан шахс катта жаримага тортилиши мумкин
Куз фасли келиши билан хазонрезги мавсуми бошланиб, аҳолимиз яна бир муаммога – тўкилган барглар ва кесилган шох-шаббаларнинг ёқиб юборилаётганига дуч келади.

Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири юртимизга келди
27 октябр куни Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Давлат рақамини яширгани иш бермади
Автотранспорт давлат рақамини яшириб чиқинди тўккан фуқаро 1 650 000 сўм жарима тўлайди.

Чиқинди ташлаганнинг ўзи уни тозалаб олди
Тошкент вилояти Зангиота тумани Қахрамон МФЙ ҳудудига ўрнатилган кузатув камерасига Давлат рақам белгиси 10 В 233 ТА русумли автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик тасвири муҳрланди.

«Зарафшон» миллий боғидаги ноқонуний бинолар бузиб ташланди
Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган 11 та бино бузиб ташлнади

«Зарафшон» миллий табиат боғидаги 11 та ноқонуний қурилма буздирилди
2021–2022 йилларда Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди.

Экопартия Ҳукуматнинг қарори лойиҳасига қарши чиқди
Тошкент Ботаника боғининг нуфузи ҳамда муҳофазасига янада кўпроқ эътибор қаратиш керак.

Йўл ўтказгич қурилишига ҳалал бераётган дарахтлар фақат жамоатчилик розилиги билан бошқа жойга ўтказилади
Бугун Экология вазирлиги томонидан Бобур кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Тошкент халқаро аэропорти билан боғловчи йўл ўтказгичлари қурилиши натижасида 69 та дарахтни бошқа жойга ўтказиш бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Xabar.uz мухбирлари ушбу тадбирда иштирок этдилар.

Табиат томон бир қадам – «Сурхон» давлат қўриқхонасига сафар
Қўриқхоналарнинг вазифаси ва табиат хилма-хиллигини сақлашдаги аҳамияти жуда муҳим. Буни ҳеч ким инкор этмайди. Қўриқхона – табиатдаги мувозанатни лоақал ҳозирги даражада сақлаб қолиш учун инсон томонидан содир этилаётган салмоқли уриниш. Энг қизиғи – қўриқхонада ўсимликлар ва ҳайвонларни инсондан инсоннинг ўзи муҳофаза қилади.

Андижонда икки «дарахткесар»нинг озодлиги икки йилга чекланди
Андижон вилояти Избоскан туманида икки фуқаро ноқонуний дарахт кесгани учун уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

«Яшил макон» доирасида экилган дарахтларга зарар етказган эчкининг эгаси жаримага тортилди
Оқибатда жорий йилнинг 18 сентябрь куни Томди тумани Экология бўлими ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилган.

Дарахткесарлар энди жаримадан ташқари дарахт экиш ва парваришлашга ҳам мажбурланади
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.

Навоийда ноқонуний қум-шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди
Навоий вилоятида Қизилтепа тумани Экология бўлими давлат инспекторлари, туман прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Зиёкор» маҳалласининг чўл ҳудудида назорат рейд тадбири ўтказилди.

«Тошкентда дарахтларга суиқасд қилинди» — Расул Кушербаев
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани, Чилтўғон (Тахтапул) маҳалласи ҳудудидаги собиқ С.Раҳимов боғи ўрнидаги дарахтзорда дарахтларга суиқасд қилинди.

Табиат эмас, йўл керак: Сурхондарёда ўнлаб дарахтлар қўпориб ташланди
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Плоггингда иштирок этинг ва кенг кўламли экологик ҳаракатнинг бир қисмига айланинг
Жорий йилнинг 27 август куни Тошкентда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган экологик югуриш мусобақаси – УЗПЛОГГИНГ бўлиб ўтади.

Тошкентда 2 дона чинор кесиб ташлангани аниқланди
Натижада табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилган.

Қашқадарё вилоятидаги «Ekotrans» МЧЖга 17 та техника топширилди
«Ekotrans» МЧЖга махсус замонавий чиқинди ташишга мўлжалланган 17 дона техникалар топширилди.

Навоийда 3 туп тут дарахтини кестириб ташлаган раҳбар 92 млн сўм жаримага тортилди
Табиатга 92 млн 400 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

«2030 йилга бориб Ўзбекистон дунёдаги сув тақчил бўлган мамлакатлар қаторига киради» – мутахассис
Сизга кимдир Ўзбекистонда 10 йилда кейин сув танқислиги кузатилади, деса ишонасизми? Ишонаверинг. Сиз Тошкентда яшасангиз ҳам айни шу муаммо сизни кутиб турибди. Агар сиз ва мен сувни тежаб ишлашни ўрганмасак, 10 йилдан кейин Ўзбекистонда сув танқислиги кузатилиши мумкин. Хўш, бу муаммога ечим борми?

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси: «Северсов» ва «Ботирбой» музликларига экспедиция ташкил этилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Ўзбекистон» телеканали билан ҳамкорликда «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг «Северсов» ва «Ботирбой» абадий музликларига экспедиция уюштирди.

А-380 трассасининг биринчи қурбонлари дарахтларми?
Дарахтларни кўчирган ташкилот 3 йил уларни назорат қилиш мажбуриятини олиши керак.