
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди. Ҳолат текшириляпти
Бухоро шаҳрида жойлашган хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Бешта вилоятда «ер сотувчилар» қўлга олинди
Сирдарё, Тошкент, Хоразм, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Сурхондарёда терговга тортилган шахснинг ўлими билан боғлиқ «иш» тўхтатилди
Жорий йилнинг 25 февраль куни Сурхондарё вилояти Узун тумани суди қарори билан 50 ёшли фуқаро Тоҳир Хаитов безориликда айбланиб, унга 6 суткалик қамоқ жазоси тайинланган.

«Умра» сафарига бормоқчи бўлган 30 нафар фуқаро «чув» тушди
Тошкент Халқаро аэропортида йиғилган 30 нафар фуқаро, сафари амалга ошмаганидан сўнг фирибгарларга дуч келганидан хабар топишди.

Избоскандаги масжид портлаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Қибрайда хонадонда сақлаб келинган 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари топилди
Тошкент вилояти Қибрай туманидаги хонадондан 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Қаршида солиқ бош инспектори фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори фирибгарлик жинояти устида қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида мактаб стадионини пуллашга уринган мансабдор қўлга олинди
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ДХХ, прокуратура ҳамда ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти устида қўлга тушди.

Одам ўлимига олиб келган шаҳарсозликка доир қонунбузарлик учун жиноят иши очилади
Жорий йил 25 мартда қабул қилинган ЎРҚ-1050-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари порахўрликда гумонланиб қамоққа олинди.

Сурхондарёда фуқаро 82 килодан ортиқ гиёҳванд модда билан қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ДХХ ва ички ишлар органлари ўтказган тезкор тадбирда 82 кг. 478 гр. «опий» гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
Тошкент шаҳри ҳамда Андижон ва Бухоро вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Тунги клубларнинг бирида безорилик содир этган шахс Қозоғистонда ушланди
Кеча, 17 март куни ижтимоий тармоқларда бир фуқаро бошқа фуқаро томонидан тан жароҳати олиб йиқилиб тушганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Пичоқ кўтарган эркак Олмаота аэропорти ходимасини гаровга олди
Интернетда Олмаота аэропортида пичоқ билан қуролланган эркак аэропорт ходимасини гаровга олгани акс этган видео пайдо бўлди. Воқеа 7 март куни соат 11:45 атрофида ички терминалда содир бўлган.

ДХХ 5 та ҳолатда ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга сотиш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 млрд сўм талаб қилади.

Миллий гвардиянинг икки ходими фирибгарлик жинояти устида қўлга тушди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Сохта амалиётлардаги ҚҚСни «туя» қилиб келган яна бир уюшган гуруҳ фош бўлди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Сохта амалиётлар ортидан ҚҚС ундириб келган солиқчи ва унинг 29 нафар жиноий шериги қамалди
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди 2024 йил декабрь ойининг 18 куни Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори А. Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига нисбатан ҳукм чиқарди.

Қўқонда банк мансабдорларига нисбатан «иш» очилди
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, АТ «Халқ банки» Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ўтган йили жиноятчилик ҳар 100 минг аҳолига 200 тадан тўғри келган – ИИВ
Сенатда ўтган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлиги масъулларининг 2024 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан олиб борган ҳамкорликдаги ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

Хонанда Шаҳриёрнинг қўлга олингани рад этилди
ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу хабарни айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс хонанда Шаҳриёр эканлигини ёзиб тарқатишган.

жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тизими ишлаб чиқилди
Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Сирдарёда «метан заправка» эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилоятида 32 гектар ерни 2,4 млн долларга пуллаётган шахс қўлга тушди
Жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззахда икки киши 51 минг қалбаки долларни сотаётган пайтда ушланди
Жиззах вилоятида қалбаки 51 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди.

«Ҳаж» ва «Умра» зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди
ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда «Ҳаж» ва «Умра» зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди.

Самарқандда ЙПХ ходими устига машина ҳайдаган фуқаро қамоққа олинди
Самарқандда ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан инспекторнинг ҳаёти учун хавфли ҳаракатлар содир этган ҳайдовчи қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик қўлга олинди
Оқтўба вилоятининг «Жайсан» темирйўл ўтиш пунктида ушланган.

Даҳшатли жиноятга қўл урган ўғил 18 йилга "кесилди"
Иш жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани судида кўрилган.

Бухорода «наша операцияси»ни йўққа чиқарган «участковой» ва собиқ ИИБчи қамалди
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди биносида фуқаро хонадонидан топилган каннабис ўсимлигини йўққа чиқаришга уринган ҳудуд профилактика инспектор ҳамда собиқ ИИБ ходимига ҳукм ўқилди.

Тошкентда адвокат ва юрист катта миқдордаги пул билан қўлга тушди
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати 1999 йилда туғилган шахсга нисбатан 2024 йилда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ҳозирда шаҳар судининг кассация инстанциясида кўрилаётган шикоятни мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Тошкент вилоятида қарийб 2 млрд сўмни ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
Тошкент вилоятида «L.A. » ва «Z.P.» МЧЖларнинг бош ҳисобчиси лавозимида ишлаб келган фуқаро С.О. ушбу корхоналарнинг электрон рақамли имзо калитларидан фойдаланиб катта миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Қамчибек Ташиев: «жиноят оламининг ҳам ўз президенти бор...»
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев мамлакатдаги таниқли криминал авторитет Қамчибек Колбаевни (Қамчибек Асанбек) йўқ қилишга қарор бергани cабабини очиқлади.

Самарқанддаги сув омбори билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатганлар жазоланди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятидаги Оқдарё сув омбори деворларида ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Янгийўл туман бўлими давлат инспекторларига нисбатан хизмат вақтида номаълум шахслар томонидан безорилик ҳаракатлари содир этилди.

Фарғонада масъулиятсиз энага жиноий иш доирасида терговга тортилди
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида кичик ёшдаги қизнинг энагаси туфайли оғир жароҳат олганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.

ИИВ бухоролик 17 ёшли йигитнинг «34 млрд сўмлик даромад»ига изоҳ берди
Бир муддат олдин Бухоро вилояти Жондорда яшовчи 17 ёшли ўсмирнинг 34 млрд сўмлик (2,6 млн доллар) криптоактивларнинг ноқонуний савдосида гумонлаб қўлга олингани ва айни пайтда иши терговда экани айтилган эди.

Лицензиясиз «Умра» сафарини уюштираётганларга жиноий иш қўзғатилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг тегишли қарори билан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун лицензия олиш талаблари белгиланган ва қарор талабларига мувофиқ, шу вақтгача жами 12 та туристик фирма «Умра» тадбирларини амалга ошириш бўйича рухсат берилган эди.

Ўзбекистонда оммавий тартибсизлик содир этиш учун тайёргарликдан ўтишга жавобгарлик белгиланяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 11 декабр куни Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Қашқадарёда эр хотинини қўрқитиб қўймоқчи бўлиб, отиб қўйди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.

Amnesty International Исроилни даҳшатли жиноятда айблади
Исроилнинг Ғазо секторида содир этаётган қилмишлари ҳамда расмийларнинг баёнотлари Тель-Авив Фаластин ерларида геноцид (қатлиом) қилиш ниятида эканидан далолат беради.

Бухорода содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилояти Жондор туманида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг портлаши оқибатида 2 кишининг ҳалок бўлиши ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Республикадаги 3,6 мингдан ортиқ маҳаллада жиноят қайд этилмади – Бош прокуратура
Жорий йилнинг ўтган даврида прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Қаршида қиз ўзига уйланишни истамаган йигитни пичоқлаб қўйди
Қарши шаҳрида 24 ёшли Э.М. (қиз) ўзи билан 5 йилдан буён таниш ва орада ўзаро ишқий муносабатлари бўлган Ф.Н. исмли йигитни ўзига уйланолмаслини айтгани учун пичоқлаб қўйди.

Тошкент вилоятида ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилганлар қўлга олинди
ИИВ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувларда Тошкент вилоятида экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолганлар аниқланди.

Қашқадарёда машъум қотиллик юз берди
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокурори томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ҳамда уни олиб қочган шахс Поп тумани ИИБга топширилган.

Муқаддам судланган шахс 50 минг доллар билан қўлга тушди
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб беришни ваъда қилган.

Жиззахда қайнонасини урган келинга нисбатан «иш» очилди
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Бахмал туманида қайнонасини уриб унга тан жароҳати етказган келин ҳақида хабарлар тарқалди.

Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди
Давлат органларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Сурхондарёлик кишининг 22 млн сўмини алдаб олган сохта сотувчи қўлга тушди
Ўзини Абу Сахий бозорида эркаклар кийим-кечакларини улгуржи нархларда сотувчи тадбиркор деб таништирган.

Бухорода 28 ёшли аёл боласини уриб ўлдириб қўйди (видео)
Бухоро шаҳридаги «Гулшан» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшаб келган 28 ёшли Ш.Р. ўзининг 3,5 ёшли ўғлини уриб унга тан жароҳати етказган ва оқибатда бола вафот этган.

Янгийўлда мудҳиш жиноятда айбланган шахс ушланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида 41 ёшли шахс ёш қизчани зўрлагани, маҳаллий аҳоли уни ушлаганида ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Суд «Каптива»сини одамлар устига ҳайдаган ҳайдовчига ҳукм ўқиди
Маълум қилинишича, мазкур шахс муқаддам ҳам судланган бўлиб, жазони ўташ даврида ўзига тегишли хулосаларни чиқармаган.

Оҳангаронда дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Фарзандига жисмоний куч ишлатган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тасвир тарқалган эди.

Лезвия ютишга уринган маҳкум яна 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилди
Тошкент шаҳрида туғилган 35 ёшли маҳкум Э.М. 2006 йилдан буён қатор йиллар давомида кетма-кет ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келган.

Навоийда фарзандини сотишга уринган аёл ушланди
Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. ҳали бир ойлик бўлмаган чақалоғини 10 млн сўмга сотишга уринганида ушланди.

Тошкентда 560 минг долларга ер сотишга бўлган уриниш фош қилинди (видео)
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Паркент туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарибилан ўзаро тил бириктириб, мазкур фермер хўжаликка тегишли 42,5 гектар ер майдонини харидорга гўёки 51 гектар эканлигини айтиб, уни 580 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.

«Андижон» футбол клуби аъзосига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Жорий йилнинг 11 август куни Чилонзор тумани «Бунёдкор» стадионида «Бунёдкор» — «Андижон» жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтди.

Сирдарёда туман «электр тармоғи» бошлиғи ўринбосари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б. фирибгарлик устида қўлга тушди.

90 минг доллар пора билан қўлга тушган Когоннинг собиқ прокурори 15 йилга «кесилди»
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг «xabar.uz»га маълум қилишича, собиқ прокурор устидан ЖИБ Самарқанд шаҳар судида кўрилган жиноят ишида унинг Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми «а» банди, 28,211-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги исботланган.

ДХХ учта ҳолатда Қирғизистондан олиб ўтилган психотроп моддалар партиясини фош қилди (видео)
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оқолтин туманидаги «Сардоба» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда, «Тошкент-Жиззах» йўналишида ҳаракатланаётган Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Қоракўлдаги қора кун ёки амакиваччалар фожиаси
Воқеага кўра, бир-бирига амакивачча бўлган – С.С., С.М. ҳамда С.Т.лар «Қоровулбозор - оҳактош» масъулияти чекланган жамияти қурилиш ташкилотида ишлаб келишган. Уларнинг яшаш манзили қурилиш объектидан узоқ масофада жойлашгани сабабли ишчилар яшаши учун мўлжалланган вагонда тунаб келишган.

Банк сирини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Жисмоний ва юридик шахсларнинг тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби ахборотни ошкор қилганлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жиноий жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Самарқандда куёв қайнота ва қайнонасининг қотилига айланди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 36 ёшли эркак қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

«Болам нафас ололмай ётибди, улар эса менга пул таклиф қилишяпти…» – Наманган ИИБ ҳолатга изоҳ берди
Наманган вилояти Поп тумани Чоркесар қишлоғида жорий йилнинг 11 июн куни икки гуруҳ ёшлар ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб Маъсудбек Турсунқулов исмли йигит оғир тан жароҳати олган.

Хориждан иш ваъда қилган фирибгарлар жиноят устида қўлга тушди
Навоий ва Самарқанд вилоятларида хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул таъма қилган шахслар ушланди.

Шаҳарсозлик нормаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик кучайтириляпти
Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликларни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда
1986 йилда туғилган Абишов Алихан Нурдиллаевич ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

Бухорода «эркак» ниқоби остида ўз дугонасини «чув» туширган аёл ҳомиладорлиги боис қамалмади
Ўзи танимаган ёки эслай олмаган «Зойир» Ферузанинг тинчини ўғирлаган. Чиройли сўзлару, илиқ меҳр ва самимият билан йўғрилган изҳорлар Ферузани «Зойир»га ипсиз боғлай бошлаган.

Мексикада янги президент сайлангач, йирик жиноят содир этилди
Мексикада Котиха шаҳри мэри Иоланда Санчес ўлдирилди. Бу Клаудия Шеинбаум биринчи аёл президент сифатида сайланганидан бир неча соат ўтгач содир бўлди.

Тошкент вилоятида наркокурьер 4,8 млрд сўмлик синтетик модда билан қўлга тушди
Тошкент вилояти ИИББ ва Бўстонлиқ тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ҳамкорликдаги органлар билан биргаликда ўтказилган тадбирида кўп миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш мақсадида олиб кетаётган шахс ушланди.

Марғилонда 18 ёшли ўсмир жиноятга қўл урди: у қотилликка қасд қилишда гумонланяпти
Ижтимоий тармоқларда йўл четида турган одам пичоқлангани акс этган видеотасвир тарқалди.

Тошкентда яна икки жиноят олами вакилига ҳукм ўқилди
1990 йилда туғилган Амонов Олимжон Шухратович Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан айбли деб топилган. Суд томонидан унга нисбатан тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

«Зудлик билан 10 минг доллар юборинг, йўқса қизингиз қамалади...»
Фирибгарликнинг янги туридан огоҳ бўлинг!

«Россияда жиноят содир этганлар Қозоғистонда ҳам қўлга олиняпти» – ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликларни айрим масалаларда эътиборли бўлишга чақирмоқда.

Нукусдаги кўзи ожизлар кутубхонаси қурилишида бюджет маблағлари талон-торож қилинган
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг таълим олиши учун яратилган шароитлар билан танишувида, жумладан Нукус шаҳрида жойлашган кўзи ожизлар махсус кутубхонаси қурилишида йўл қўйилган камомадлар аниқланди.

Турли йўллар билан олиб чиқиб кетилаётган 1,4 кило олтин фош қилинди
ДХХнинг Андижон ва Наманган вилоятларида ўтказган тезкор тадбирларида олтинни турли кўринишларда давлат чегарасидан олиб ўтишга бўлган уринишлар фош қилинди.

Одам савдосида гумонланиб қидирувга берилган ўзбекистонлик Истанбулда қўлга тушди
Жорий йилнинг 6 май куни Ўзбекистон ва Туркия ИИВ ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда Истанбул шаҳрининг Фатих туманида фирибгарлик ва одам савдоси жиноятини содир этишда гумон қилинган 45 ёшли Ўзбекистон фуқароси Раҳимов Озод Саъдуллоевич қўлга олинди.

ДХХ МИБ ходими ва икки солиқчини жиноят устида ушлади
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда МИБ ходими, адвокат ва икки солиқчини жиноят устида ушланди.

Тошкентда 70 минг доллардан зиёд қалбаки пуллар «ушланди» (видео)
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ долларининг муомалага киритилишига чек қўйилди.

Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этганди. Суд айбдорларга ҳукм ўқиди
2023 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 99-сонли умумтаълим мактабида 8-синф ўқувчиси ток уриши натижасида вафот этган эди.

Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашни кучайтиради
Оммавий қирғин қуроллари тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш Евросиё гуруҳи фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Аввал ўн йилга «кесилган» эркак яна икки йилга қамалди
Биринчи турмуш ўртоғининг ўз жонига қасд қилишигача олиб борган эркак иккинчи хотинини ҳам муттасил қийнаб келгани аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирларида янги технологиялар қўлланилади
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Россияда ашаддий жиноятчи ва «жиноий авторитет» озодликка чиқмоқда
Маълумотларга кўра, Калашов Аслан Усоян (Дед Ҳасан) ўлимидан сўнг Россия жиноят олами етакчиси сифатида кўриб келинган.

Жарима майдонидан машинасини зўравонлик билан олиб қочган ака-ука жазоланди
Ғиждувон тумани «Бумеранг авто транс тех сервис» МЧЖга қарашли жарима майдончасидан автомашинасини зўравонлик билан олиб чиққан ва ЙҲХБ инспекторини қасддан уриб, унга ўрта оғир тан жароҳати етказган хоразмлик ака-укалар иши судда кўриб чиқилди.

Тўрткўлда ҳам адвокат 10 минг доллар билан қўлга тушди
Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

жиноятчилик бўйича «оғриқли статистика» ошкор этилди
ИИВ маълумотига кўра, 2023 йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 82,7 фоизи фош этилган, қидирувдаги 7 563 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 450 нафар шахс топилган.

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди
Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича туманлараро махсус суди терговида аниқланишича, Қозоғистоннинг Жетисой туманида яшовчи (вақтинча ишсиз, оилали, фарзанди бор) 29 ёшли судланувчи ҳам воқеа содир бўлган пайтда Чимкентга ишлаш учун келган бўлган.

Статистика: давлат мулкини ўмариш жинояти ўсишда давом этяпти
2023 йилда содир этилган жиноятлар сони, ИИВ маълумотларига кўра, жами 104 096 тани ташкил этган бўлса, уларнинг аксарияти иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ҳисобланади.

Бухорода ер сотмоқи бўлган аёл ушланди
Эвазига эса ундан минг 25 АҚШ доллари ундиришни кўзлаган.

Фарғонада уйида 7 кило наша сақлаб келган шахс аниқланди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 7 килограммдан зиёд наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс ушланди.

«Тошшаҳартранс» раҳбари қамоққа олинди. У давлат мулкини талон-торож қилганликда гумонланяпти
Маълумот учун, А.Жўраев шу кунга қадар «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

Россия хорижликлар ўртасидаги жиноятчиликка оид рақамларни эълон қилди
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда бўлиб турган хорижликлар томонидан содир этилган жиноятлар сонини ҳисоблаб чиқди.

Фуқарога ИИБдан иш ваъда қилган шахс 2 минг доллар билан қўлга тушди
Аниқланишича, аризачига ўзини «Н» деб таништирган аёл 7 минг АҚШ доллари эвазига ИИОга ишга олиб кириб қўйишини айтиб, олдиндан 2 минг АҚШ долларини «Олтин қўрғон» МФЙ ҳудудида олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Ҳамёни ўғирланган аёл полициянинг эътиборсизлигидан чарчади ва ўғрини ўзи топишга қарор қилди
Аммо хонимни полициянинг ҳаракатсизлиги ажаблантирди. Яъни ички ишлар ходимлари аёлнинг ҳамёни ҳақиқатан ҳам ўғирланганлигини исботламагунча унинг аризасини қабул қилишни хоҳламадилар.

ИИББ жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди
Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида пойтахт ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қуйидаги шахслар бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб ушланди.

Тошкентда топганларга 40 млн сўм мукофот ваъда қилинган жиноятчи ушланди
Қидирув эълон қилинганлар орасидан Р.Умаров ўша куннинг ўзидаёқ, Т.Паттаев эса 20 декабр куни ушланган.

ИИББ яна саккиз шахс қўлга олинганини эълон қилди
Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида бир қатор жиноятларни содир этган бир қатор шахслар ушланди.

Шериклари билан 145 млрд сўмни ўзлаштиришга уринган божхона мансабдори қамоққа олинди
145 млрд сўмга яқин маблағни суғурталаш орқали ўзлаштирмоқчи бўлган божхона мансабдори ҳибсга олинди. У бўлим ходими мақомидаги шахс бўлиб, тўловлар бўлимида ишлаган ва у суғурта компанияси билан тил бириктирган.

Тошкентда яна 5 киши қўлга олинди
Жиноий вазиятни яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида яна беш нафар шахс жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди.

Самарқандда банк мансабдори банк пулларини онлайн қиморга тикиб юборди
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда вилоятда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган бир неча мансабдор қўлга олинган.

жиноятчиликка оид хабарларда ўзбеклар... «Туркияда ўзбеклар» туркумидан (2-мақола)
Туркия оммавий ахборот воситаларидаги жиноятчиликка оид хабарлар орасида Ўзбекистон номи тилга олингани ҳам, афсуски, кам эмас. Гарчи, уларнинг бирида Ўзбекистон фуқароси жабрдийда, бошқасида айбланувчи ўлароқ танитилса ҳам, барибир оғриқли мавзу бу.

ИИББ қўлга олинган бир гуруҳ шахслар ҳақида маълумот тарқатди
Жиноят содир этган ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ИИББга хабар беринг, дейилади хабарда.

Тошкентда яна бир гуруҳ шахслар ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 4-қисми билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

Москвада ўзбекистонлик ўз ватандошини пичоқлади
Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Тергов Бош бошқармаси Тушино туманлараро тергов бўлими РФ Жиноят кодексининг 30 моддаси 1-қисми ва 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят (қотилликка уриниш) юзасидан жиноий иш очди.

Фарғонада жиноий гуруҳларга алоқадорликда гумонланиб 25 киши ушланди
Фарғона вилоятида ўтказилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирларида 298 нафар вазиятга салбий тасир кўрсатувчи шахсларнинг яшаш манзилларида комплекс щрганишлар ўтказилди. Тадбирлар давомида 96 та жиноятлар аниқланган.

Исроил «ваҳшиёна жиноят»да айбланди
Исроил армияси Ғазо секторидаги энг қадимий меъморий обида саналган Умар масжидини вайрон қилди. ҲАМАС ҳаракати кўҳна масжиднинг бомбаланишини «ваҳшиёна жиноят» деб атаган.

Бухорода ҳам «кўча»нинг 38 аъзоси қўлга олинди
Қидирувда бўлган 31 нафар шахслар қўлга олинган.

Тошкент вилоятида 34 нафар шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Бухорода «биржа»га пул тиккан фуқаро 19 минг долларга «ухлади»
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Қ.Ғ. га тегишли банк картасидан 19 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб юборилди.

Фарғонада ҳам «тозалаш»: 22 киши, жумладан, MMA жангчиси ҳам қўлга олинди
Фарғона вилояти бўйича «криминоген муҳитда мавқега эга бўлган» 248 нафар шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда вилот ИИББ хабар бермоқда.

ИИББ «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган зўравонни қўлга олди
38 ёшдаги ушбу шахс жисмонан бақувват шахсларни ўз атрофига тўплаб, қатор жиноятларни содир этгани айтилмоқда.

Тошкентда «криминал»ларга қарши рейд бошлангани маълум қилинди
ИИББ аҳолидан хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ва хавотирга берилмасликни сўради.

Андижонда ҳоким ёрдамчиси 7 млн сўм пора олаётганида ушланди
Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди.

Интернетдаги жиноятларнинг бадали оғир бўлади
Махсус дастурлар ёрдамида шахсларнинг фотосурати, овози ва бошқа биометрик маълумотларини сохталаштириш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Халқаро қидирувдаги уч нафар ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди
Улар растрата ва ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятларини содир этгани учун қидирувга берилган.

Шифокорга стул улоқтирган «қаҳрамон»га жиноят иши очилди
ССВ берган маълумотга кўра, фуқаро С.А. (талаба) ўша куни қабулхонанинг юз-жағ жарроҳлиги хонасига соғлигидаги муаммо сабаб мурожаат қилган. Бу пайтда шифокор Д. Муҳитдинова навбатчиликда бўлган.

Бир қатор ҳуқуқбузарликлар бўйича жавобгарлик кучайтирилмоқда
Президент томонидан 15.11.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-878-сон Қонун имзоланди.

«Кўмир таъминот»нинг Тошкент вилоят филиали бошлиғи қўлга олинди (видео)
Хабарда айтилишича, у мазкур корхонанинг ҳозирги кунда вакант ҳисобланган Сирдарё вилоят филиалига раҳбар сифатида ишга қабул қилинишида кўмаклашиш эвазига фуқародан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Ўғрилик оқибатида етказилган зарарнинг минимал чегараси белгиланяпти
Мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритишга доир ИИВ ишлаб чиққан қонун лойиҳаси эълон қилинди.

ДХХ «Бек Барака» бозори директори ўринбосарини қўлга олди
Хабарда айтилишича, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида жойлашган «Бек Барака ихтисослашган савдо комплекси» МЧЖ директори ўринбосари фирибгарлик йўли билан бозор балансидаги янги типда қурилган енгил конструкцияли савдо дўконини сотмоқчи бўлган.

Ўртачирчиқда кадастр ходими жиноят устида қўлга тушди (видео)
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани филиали ходими жиноят устида қўлга тушди.

«Taftish.uz» сайти раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди
Ижтимоий тармоқда прокуратура департаментининг Шофиркон туман бўлими томонидан «Taftish.uz» сайти раҳбари Ғайрат Абераевга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар тарқалди.

Университет ҳовлисида рафиқасини пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди
Унга кўра, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши жорий йилнинг 10 октябр куни Наманган шаҳар суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

«65 та тарих...» – судда «Док-1 Макс»дан вафот этган болаларнинг яқинлари эшитилди
Бугун, 1 ноябр куни «Док-1 Макс иши» бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда томонлар, ОАВ вакиллари ва Тошкент, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан келган жабрланувчилар иштирок этди.

ДХР томонида Украинага қарши жанг қилган 38 яшар эркак 5 йилга қамалди
Ўзбекистон фуқароси 2014−2015 йилларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани айтилмоқда.

Қизириқнинг собиқ ҳокими жиноят кодексининг 4 та моддаси бўйича судланмоқда
Тўра Боболов ортидан ишдан олинган 13 туман ҳокимидан бири бўлган Рустам Пардаев ҳам суғориладиган ерларни талон-торож қилганлик ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Тошкентда аҳоли пулларини ўзлаштиришда гумонланган икки мансабдор қамалди
Тошкент шаҳрида аҳолидан йиғилган катта миқдордаги мажбурий бадал тушумларини «Менинг уйим» биллинг тизимидан ўтказмай, ноқонуний равишда талон-торож қилган уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари қўлга олинди.

Хоразм ва Бухорода «права» учун пул талаб қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Ж. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 1 300 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Самарқандда 3 нафар фарзандининг бошига етган ота умрбодга қамалди
Мазкур мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 16 июнь куни 19:30 атрофида Самарқанд шаҳри, А.Навоий кўчасида содир бўлганди.

Қозоғистонда ўзбекистонлик «закладчик» қўлга олинди (видео)
Қозоғистоннинг Абай вилоятида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У кичик ўрамдаги гиёҳвандлик моддаларини турли жойларга яшириб, интернет орқали сотишни режалаштирганликда гумонланяпти.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш жамият учун ҳам, истеъмолчи учун ҳам хавфли
Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олиш, электр ҳисоблагичларни «айланиб ўтиш», ҳисоблагичлар ишига таъсир кўрсатувчи воситалардан фойдаланиш, истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни қалбакилаштириш – энергетикларимиз бундай ноқонуний ҳолатларга жуда кўп дуч келадилар. Афсуски, энергия ресурсларини ўғирлаш ҳамон жиддий муаммолигича қолмоқда.

«Бош кўтарганнинг боши кесилади!» – Қирғизистон миллий хавфсизлик идораси раҳбаридан кескин огоҳлантириш
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси Қамчибек Ташиев мамлакатдаги уюшган жиноий гуруҳ вакилларини кескин огоҳлантирди.

Одам савдосида гумонланаётган шахс Уммондан тутиб келтирилди
Одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ахборот хизмати маълум қилди.

8 ойда 1,5 мингга яқин мактаб ўқувчилари жиноят содир этган
2023 йилнинг 8 ойида Ўзбекистонда 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноятлар содир этилган.

Судланувчининг Қибрайдаги данғиллама уйлари 8,5 миллиард сўмга сотилди
Давлат мулкини талон-торож қилиш, ўғрилик, қинғир ишлар барибир эртами кеч юзага чиқади.

Қамоқхонада 22 йил ўтирган маҳбус озодликка чиқадиган куни қочиб кетди
Қочган маҳбус 2001 йилда қотилликда айбланиб қамалган ва жазони ўтай бошлаган. Эркак қамоқдан қочган куни расман озод этилиши керак эди. Энди уни янги – тўрт йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.

Россияда ўзбекистонлик эркак полиция биносига «КамАЗ» билан ҳужум қилди
Нижний Новгород вилояти Тергов бошқармаси 36 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан РФ Жиноят кодексининг 213-моддаси 1-қисми «а» банди (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатди.

Қўйлиқ бозорида маст фуқаро ППХ ходимини «отвёртка» билан жароҳатлади
Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозорида маст фуқаро патруль-пост хизмати ходими Х. И.га тан жароҳати етказди.

Бухорода 28 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетган
Ижтимоий тармоқларда яшил рангли пакетга ўралган ва девор тагида ётган чақалоқ ҳамда ИИО ходимлари акс этган сурат тарқалди.

Бош прокуратура Олмалиқдаги аянчли ҳолат бўйича маълумот берди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

«Миллий гвардия ходими»нинг иши судга ошди. У номусга тегишда айбланяпти
Жорий йилнинг апрелида Тошкент вилояти «Қўриқлаш» бўлими сафдор ходимининг 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ишлатгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.

Андижонда 4 кишининг бандлигини таъминлаш учун олинган кредитни «туя» қилганлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ҳамда Хўжаобод туманларида турли мақсадларда олинган кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Бухорода салкам ярим килолик олтин қуймалари савдоси аниқланди
Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳудудида 3 нафар фуқаронинг жами вазни 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини сотгани аниқланди.

Нукус воқеаларида ноқонуний ҳаракат қилган ИИВ ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди
2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликларни бартараф этишда иштирок этиб, ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган ИИВ тизимида ишлаган ходимлар жиноий жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистонда 4 йилда 34 киши кўп хотинлик учун жазоланган
2018-2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган ва уларга тегишли жазо тайинланган.

6 ой ичида Тошкент вилоятида қидирувда бўлган 344 нафар жиноятчи тутиб келтирилган
Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан, жиноят содир этгани ва бошқа ҳолатлар юзасидан 344 нафар қидирувда бўлган шахс ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Фарғоналик блогер ҳам товламачиликда айбланиб қамоққа олингани айтилди
Ижтимоий тармоқларда фарғоналик блогер О.Ҳ. қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Бухорода 23 ёшли йигит етмиш кишининг банк картасини «қуритди»
Жорий йилнинг 12 январидан 26 мартига қадар Бухоро шаҳрида номаълум шахс томонидан 70 кишининг банк картасидан маблағлар ўғирлаб келинган.

Оғир жиноятлар энг кўп содир этилган ҳудудлар саналди
Йиғилишда мамлакатимиз бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, «қизил» тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

Андижон вилояти ИИБнинг собиқ молиячилари 5,6 млрд сўмни «туя» қилишган
Андижон вилояти прокуратураси вилоят ИИБнинг собиқ ходимларига доир жиноят иши тўғрисида маълумот берди.

Нашид жўнатгани учун қамалган «Нархоз» талабасининг аппеляцион суди якунланди
Жорий йил 8 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон тумани судининг тегишли ҳукми билан Тошкент давлат Иқтисодиёт университети талабаси 21 ёшли Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2 минг «кўк»ига банкка, 15 млн сўмга эса шифохонага ишга жойлашни ваъда қилишганди...
Ҳуқуқ-тартибот органлари ўтказган тезкор тадбирларда учта ҳолатда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлик жиноятлари фош қилинди.

Самарқандда маст аёл 71 ёшли таксичининг автомашинасини олиб қочди
Жорий йил 4 июль куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида яшовчи 71 ёшли К.Р. туман ИИБга Spark русумли автомобили олиб қочилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан ИИБ ходими қамоққа олинди
Ижтимоий тармоқлардаги Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига текканлигига оид хабарлар ўз тасдиғини топмоқда.

Аслида айбдор ким? Учинчи эрдан «бахт» излаган онами?
Ўз бахти йўлида дилбандининг жонини олган инсон бахтга эриша оладими? Аммо сиз-у биз англаб турган ҳаёт ҳақиқатига ишонмаган бекободлик Сайёра, ўзганинг қучоғидан «бахт» излаб, мудҳиш ишга қўл урди. Воқеа бундай бўлган эди.

Қўқонда қотилликка қўл урган шахс қидирилмоқда
Ҳозирда гумондор Жўраев Улуғбек Авазбек ўғлини қидириб топиш чоралари кўрилган.

Хоразмда фуқародан “кўчада тинч юриши учун” пул талаб қилган шахслар ушланди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 июнь куни 38 ёшли И.У. ундан 36 ёшли М.Б. ва 30 ёшли М.Э.лар кўчада тинч юриши учун пул талаб қилаётгани, бермаса унга тегишли бўлган мол-мулкига шикаст етказишлари мумкинлиги ҳақида ҳудудий ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Хивада товламачилик қилган кадастр ходими ушланди (видео)
Шунингдек, яна бир ҳолатда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс ҳам жиноят устида қўлга олинган.

Тошкентда она ва бола фирибгарни «самосуд» қилиб, омборга қамаб қўйди
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан тегишли тартибда айблов хулосаси тасдиқланиб, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига юборилган.

Чирчиқдаги меҳмонхонадан йигит ва қизнинг жасади топилди
Суриштирувлар натижасида марҳум йигит 23 ёшда, қиз эса 21 ёшда бўлгани аниқланган.

Тошкентда собиқ адлиячи ҳамтовоқлари билан қарийб 900 млн сўмни “туя” қилди
Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилмоқда.

Тошкентда 26 туп соғлом дарахтни кесган “дарахткесар”га нисбатан жиноий иш очилди
Жорий йилнинг 28 май куни куни Мирзо Улуғбек туманидаги собиқ 171-умумтаълим мактаби ҳудудида 26 туп Гледичия навли манзарали дарахтлар кесилгани аниқланган.

жинояти учун жазони ўтаб бўлган вояга етмаганлар судланмаган деб топилади – лойиҳа
Қуйи палата депутатлари жиноят содир этган вояга етмаганлар шахсларни улар то 18 ёшга етгунига қадар судланмаган деб топиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилдилар.

Қашқадарёда молхонадан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди
Бироқ марҳуманинг онаси аёл эри томонидан уриб ўлдирилган деган гумонга бормоқда.

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг 17 нафар шериги устидан суд иши бошланди
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И. Худойбердиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Бухорода 21 ёшли шахс маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди
Бухоро вилояти Когон туманида 21 ёшли шахс маҳалладошини уриб ўлдириб қўйди.

«IELTS» сертификатини пуллашга уринган шахс қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди.

Мудҳиш жиноят иши ёпиқ судда кўрилади
Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг ўлимида айбланиб ушланган шахснинг иши ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Тошкентда 12 ёшли қизни ўлдирган педофилнинг иши судга оширилди
Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент вилоятида синфдошларига тақиқланган қўшиқ – нашид жўнатган йигит 3 йилга «кесилди»
Ж.У. мазкур жиноят иши доирасида жорий йилнинг март ойи бошларида ҳибсга олинган эди.

Бухорода зўрланган қиз иши бўйича 4 киши қамоққа олинган. Воқеага дахлдор бошқалар ҳам терговга тортиляпти
Жорий йил 2 май куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида содир бўлган вояга етмаган қизнинг зўрланиши билан боғлиқ жиноят иши ортидан 4 киши ҳибсга олинган, воқеага дахлдор яна бир неча кишилар терговга жалб қилинган.

Бухорода уйида фоҳишахона очган рецидивист аёл аниқланди
Бухорода уйида фоҳишахона ташкил қилиб, қўшмачилик жиноятини содир этган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

МИБ ходимига пичоқ кўтарган шахс билан прокуратура шуғулланадиган бўлди
Жорий йил 10 апрель куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро МИБ ходимига пичоқ билан ҳужум қилган.

Фарғонадаги қотилликда ука вафот этди, ака оғир жароҳат олди
Ҳолат юзасидан юзасидан ўша куниёқ туман прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Ф. Қ. (36 ёш) тегишли тартибда ушланган.

Жиззах ва Сирдарёда «камбағалликни тугатиш»га масъул икки мансабдор жиноят устида ушланди
Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда.

Қашқадарёда фуқарони «шантаж» қилганлар ушланди. Улардан бири 76 ёшда
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида фуқарони шарманда қилувчи сохта фото ва видеотасвирлар тайёрлаб, уларни Telegram каналларида тақатиб, уни ўчириш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди.

Ўзбекистонда оғир жиноят содир этган шахс 13 йил ўтиб Москвада қўлга тушди
Москвада Ўзбекистонда бирга яшаган аёлни ўлдириб, мулкини талон-торож қилган шахс сохта паспорт билан қўлга олинди.

Педофилни кимёвий бичиш қанчалик самара беради?
31 январь куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилгани ҳеч кимнинг ёдидан чиққани йўқ.

Тошкентда махсус пульт орқали автомобиллардан пул ўғирлаётган гуруҳ ушланди
Тошкентда 2000 АҚШ долларига сотиб олинган махсус масофавий сканер ёрдамида автомобил эшигини очиб, ўғирлик қилаётган ҳуқуқбузарлар қўлга олинди.

Қирғиз паспорти билан Сурияга кетишни режалаштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг халқаро террористик ташкилотларга қарши курашиш бўйича ўтказган тезкор-қидирув тадбирида Ўзбекистон фуқароси Х.А. қўлга олинди.

Корхонадан 4 млрд сўмни «ухлатган» ҳисобчи ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг амалдаги раҳбари ҳам қамалгани айтилмоқда
Бу ҳамда Kun.uz ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

$50 мингга Американи ваъда қилган «шоввоз» ушланди
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида фуқарони АҚШга жўнатиш эвазига пул талаб қилган шахс ушланди.

«Соғлом фикр ва адолатнинг ғалабаси» – Саида Мирзиёева янги қонун ҳақида
Ўзбекистонда оилавий зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда. Шунингдек, иқтисодий ва психологик зўравонлик, шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда.

«Америка орзуси»дагиларни алдаб пул ундирганлар ушланди
ДХХ уч ҳолатда фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кириб, АҚШга жўнатиш эвазига катта миқдорда пул ундирган шахсларни қўлга олди.

Бухорода икки ўспирин товламачилиги учун қўлга олинди
Бухорода фуқаронинг беҳаё суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб ундан пул маблағларини ундириб келган икки ўспирин қўлга олинди.