
Россия «толибон»ни қора рўйхатдан чиқарди
Қарор дарҳол кучга киради, яъни «Толибон» террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилади. Олий суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтган.

Россия Олий суди «толибон»га қўйилган тақиқни бекор қилди
«Толибон» 20 йилдан ортиқ вақтдан бери террорчи ташкилотлар рўйхатида эди.

«толибон» Ўзбекистондан ҳарбий учоқларини қайтаришни сўраяпти
«Толибон» ҳукуматининг Мудофаа вазирлиги 3,5 йил муқаддам Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтган ҳарбий техникаларни қайтаришни сўрамоқда.

Прокурор «толибон» раҳбарини ҳибсга олиш учун ордер сўради
Улар инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айбланмоқда.

«толибон» Покистон билан чегарада ҳарбий амалиёт бошлагани айтилмоқда
Айни дамларда «Толибон» кучлари танк, БМП ва бошқа зирҳли техникаларни Покистон чегарасига ташламоқда, дейилади хабарда.

«толибон» Покистонга кескин айблов қўйди ва қарши жавобга ваъда берди
Покистон ҳаво кучлари ҳужумида ўнлаб афғонистонликлар ўлган.

«толибон» вазирига қарши суиқасдни ким уюштиргани маълум бўлди
Аввалроқ Халил ар-Раҳмон Ҳаққонийга қарши суиқасдда Покистоннинг қўли борлиги ҳақида тахмин илгари сурилганди.

«толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди
«Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди. Делегацияга «Толибон» бош вазирининг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул-Салом Ҳанафий бошчилик қилмоқда. Шунингдек, делегация таркибида Бош вазир девони раҳбари Абдул-Васи, Балх губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо ва элчи Абдул-Ғофар Баҳра Тиравийлар бор.

Ўзбекистон элчиси «толибон»га ишонч ёрлиқларини топширди
Бу ҳақда «Толибон» Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор ўринбосари Ҳафиз Зиё Аҳмад маълум қилди.

«толибон» Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариляпти
Россия ҳукумати «Толибон»ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаради ва бу ҳақида тез орада эълон қилинади.

Афғонистонда эркакларга жинси шим кийиш тақиқланди
Нашрнинг қайд этишича, янги қонунлар август ойи охирида қабул қилинган. Улар ташқи кўриниш ва хатти-ҳаракатларда «мусулмон бўлмаганлар» га тақлид қилишни тақиқлашга қаратилган.

«толибон» Ўзбекистонга талаб қўйишга ҳақлими?
Бундан уч йил аввал Афғонистонда ҳокимият ўзгариши ва талатўплар пайти Ўзбекистонга ҳудудига ўтган вертолёт ва самолётлар тақдири сиёсий баҳслар мавзусига айланди.

«толибон» 3 йил аввал Ўзбекистон ҳудудига ўтган ҳарбий техникаларни сўрамоқда
Бир муддат олдин Вашингтон ва Тошкент 2021 йилда Афғонистон ҳарбийлари томонидан Ўзбекистонга олиб ўтилган авиация техникаларини Ўзбекистонда қолдиришга келишиб олгани ҳақида хабар тарқалган эди.

«толибон» ҳарбий салоҳиятини намойиш қилди
Парадда «Толибон» ҳаракатига Ашраф Ғани маъмуриятидан мерос бўлиб ўтган Ғарб давлатлари ҳарбий техникаси, совет даври аслаҳалари, шунингдек, вертолётлар, қирувчи учоқлар намойиш этилган.

Ўзбекистонлик сармоядорлар Афғонистонда кўмир қазиб олишга қизиқяпти
Ўзбекистонлик сармоядорлар Толибон ҳукумати раҳбарининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Барадар билан учрашди.

Қозоғистон толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлади – Тўқаев
Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ Парламенти Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан учрашувида маълум қилди.

Путиндан «толибон»ни «қора рўйхат»дан чиқариш сўралди
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришни таклиф қилди.

Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди
«Толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига янги раҳбар тайинлади.

толибон Ўзбекистон орқали ўтган сифатсиз бензинни қайтариб юборди
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ҳукумати сифати паст бўлгани учун 120 тонна нефть маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«толибон» АҚШга айблов қўйди
Аввалроқ, «Толибон» Москвадаги терактни ўз бўйнига олган ИШИДнинг «Хуросон» бўлинмасини йўқ қилишини маълум қилганди.

«толибон» қўшнисига зарбалар берди
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Пактика ва Хост вилоятларига уюштирилган рейдларга жавобан Покистонга қарши зарбалар берди.

Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди, қурбонлар бор
Шахси сир қолиш шарти билан гапирган Покистон расмийси ҳаво ҳужумини тасдиқлади, бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ва ҳарбийлари изоҳ бериш ҳақидаги расмий сўровга жавоб бермади.

ТИВ раҳбари «толибон» мансабдорлари билан учрашди (фото)
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов бошчилидаги делегация Кобулда Афғонистоннинг муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашди.

«толибон» ҳукумати Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбар тайинлади
Муғфуруллоҳ Шаҳоб Афғонистон Ислом Амирлигининг Тошкентдаги элчихонасига раҳбар этиб тайинланди.

Ўзбекистон Афғонистонга сармоя киритишга тайёр – толибон
Афғонистон ҳукумати расмийлари бу йил Туркия, Россия, Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби турли мамлакатлардан йирик компаниялар Афғонистоннинг турли соҳаларига сармоя киритмоқчи эканлигини билдирди.

Қозоғистон «толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
Қозоғистон расмийлари «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.

«толибон»дан Покистонга қочган афғонистонликлар мамлакатдан оммавий депортация қилинмоқда
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда Покистонда икки миллиондан ортиқ ҳужжатсиз афғон истиқомат қилади.

«толибон» Ўзбекистондан нималарни сўрагани маълум бўлди
29 октябр куни Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон «толибон» билан йирик шартномалар имзолади
29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Кобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар билан учрашди.

Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулга борди
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобулга борди. Меҳмонларни Толибон ҳукуматининг Савдо ишлари вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий кутиб олган.

«толибон» ва Исроил ўртасида тўқнашув бўладими? Дипломат фикри
Эслатиб ўтамиз, Исроил Ғазони бомбалашга киришгач, «Толибон» ўртадаги мусулмон мамлакатлари изн берса Исроилга ҳужум қилишларини айтиб, кескин баёнот берганди.

Россия «толибон»ни тан олиш шартини айтди
Кабуловнинг айтишича, Россия «Толибон»ни тан олиши мумкин, аммо бунинг учун улар бир қанча муҳим ишларни амалга ошириши керак.

Хитой расман Афғонистонга янги элчи тайинлади
Бу билан Хитой Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келадиган сўнг расман элчи тайинлаган биринчи давлат бўлди.

Марказий Осиё давлатлари Афғонистон бўйича Москва форматидаги музокараларда иштирок этади
Иштирокчилар Афғонистондаги вазият, шунингдек, халқаро ҳамжамият мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш учун кўриши мумкин бўлган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашади.

Афғонистон ва Покистон чегарасида отишма содир бўлди
«Толибон» вакилларининг 4 нафари ҳалок бўлган, 10 нафари яраланган.

«толибон» минтақада қолдириб кетилган Троя отига ўхшайди — сиёсатшунос (видео)
Иқтидорга келган «Толибон» мамлакат ичида барқарорликни ўрнатишга ҳаракат қилди. Хусусан, наркотик моддалар етиштиришни тақиқлади. Аммо, шунга қарамай, дунё мамлакатларидан ҳеч бири «Толибон» ҳокимиятини ҳозирча тан олгани йўқ.

Афғонистон ҳукумати 67 вагон нефтни Ўзбекистонга қайтариб юборди. Улар маҳсулотни сифатсиз деб топган
Толибон ҳукумати жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистондан импорт қилинган 67 та цистернадаги нефтни ортига қайтариб юборди.

«толибон» Қозоғистон ва Россияни Трансафғон темир йўл қурилишида иштирок этишга таклиф қилди
Қозоғистон бош вазири ўринбосари С.Жумангарин ҳам трансафғон темир йўл коридори қурилиши ташаббусини ижобий баҳолаган.

«толибон» АҚШ билан «гаплашиб олиш» учун Қатарга жўнади
«Толибон» ҳаракати делегацияси АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа томон вакиллари билан маслаҳатлашиш учун Қатарга жўнаб кетди.

АҚШ ва ЕИ авиакомпанияларига Афғонистон орқали парвоз қилишга рухсат берилди
Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўз авиакомпанияларига Афғонистон орқали парвоз қилишга рухсат берди. АҚШ авиакомпаниялари учун бу қарор 25 июлдан, Европа авиаташувчилари учун эса 28 июлдан кучга кирган.

«толибон» вакиллари Ўзбекистон расмийлари билан чегара муаммоларини муҳокама қилди
«Толибон» вакиллари террорчи гуруҳларни Афғонистон ҳудудидан Ўзбекистонга қарши фойдаланишига йўл қўймасликга ваъда берган.

«толибон» ШҲТга талаб қўйди
Эслатиб ўтамиз, 4 июл куни ШҲТга аъзо давлатлар онлайн кўринишда саммит ўтказганди.

«толибон» афғон аёлларининг ҳуқуқлари тикланганини эълон қилди
«Толибон» режими аёлларни анъанавий зулмдан озод қилди ва уларнинг эркин инсон мақомини тиклади.

Эрон-Афғонистон чегарасидаги тўқнашувда камида уч киши ҳалок бўлди
Эрон томоннинг маълумот беришича, чегарадаги отишма вақтида 2 нафар чегарачи ҳалок бўлган. 2 нафар Эрон фуқароси яраланган.

«толибон» ИШИДнинг муҳим шахсларидан бирини йўқ қилди
«Толибон» вакиллари Кобул халқаро аэропортида терак уюштирган «Исломий давлат» (ИШИД) гуруҳининг муҳим шахсларидан бирини йўқ қилди.

Самарқанддаги йиғилишда толибон ҳукуматини инклюзив ҳукумат тузишга чақирилди
Самарқандда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида бўлиб ўтган Эрон, Россия, Хитой ва Покистон ташқи ишлар вазирлари учрашувида томонлар афғон ҳукуматини инклюзив ҳукумат тузишга чақирди.

«толибон» Афғонистонда марихуана етиштиришни тақиқлади
«Толибон» ҳаракати раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда марихуана етиштиришни тақиқлади.

Ўзбекистон Алишер Навоий ёдгорлиги бўйича «толибон»га мурожаат қилди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Aҳрор Бурҳонов Алишер Навоий ёдгорлиги билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.

«Инклюзив ҳукумат зарур» – ЕИ ва Марказий Осиё махсус вакиллари Афғонистон юзасидан баёнот берди
Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари учрашди. Дипломатларнинг учинчи машваратида қўшни мамлакатдаги беқарорлик, инсон ҳуқуқлари бузилиши, терроризм ва наркотрафик хатари каби жиддий масалалар муҳокама этилди.

«толибон» Ўзбекистондан шартнома бўйича электр энергия етказиб беришни сўради
«Толибон» ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Ўзбекистондан электр энергияси импортини тўхтатиш сабаблари ҳақида ҳеч нарса демаган.

«25 жонни ўлдирган» шаҳзодани маҳкамага тортиш талаб қилинди
Буюк Британия шаҳзодаси, Сассекс герцоги Ҳаррининг ҳарбий хизмат йиллари Толибон ҳаракатининг 25 нафар аъзосини ўлдиргани ҳақидаги эътирофи Афғонистонда норозилик намойишларига сабаб бўлди.

«толибон» гўзаллик салонлари фаолиятини тақиқлади
«Толибон» ҳаракати раҳбарияти мамлакатдаги аёллар учун гўзаллик салонларини ёпишни буюрди.

«толибон» аёлларга эркак шифокорларга боришини тақиқлади
«Толибон» Афғонистонда соғлиқни сақлаш марказларида ишлайдиган эркакларга аёл беморларни кўрмасликни, аёл шифокорларга эса эркак беморларни кўрмасликни буюрди.

«толибон» аёлларнинг университетларда ўқишини бутунлай тақиқлади
Ушбу тақиқ тезда амалга киритилиши кутилмоқда.

Кобулдаги глобус билимсизлик мевасими ёки...
Толибон назорати остидаги Афғонистон пойтахти Кобулдаги «Деҳан Боғ» чорраҳасида ер макети (глобус) намойиш этилди.

Икки ой ичида Афғонистонга 550 миллион доллардан ортиқ нақд пул етказилди
Толибон назорати остидаги Афғонистон Марказий банки сўнгги икки кун ичида (7 ва 8 ноябрь кунлари) Афғонистонга 40 миллион долларлик икки пакет нақд пул келиб, хусусий банкка етказилганини маълум қилди.

Афғонистонда ўғрилар халқ гувоҳлигида жазоланди
Ўғриларни жазолашдан аввал толибон вакиллари бозорда овозкучайтиргич билан юриб, савдогарларга ишни тўхтатиб, жазо ижро этиладиган жойга боришни буюришган.

«толибон» Россия билан муҳим шартнома имзолади
Кеча 28 сентябрь куни «Толибон» Афғонистонга бензин, дизель ёқилғиси, газ ва буғдой етказиб бериш бўйича Россия билан дастлабки келишувни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
АҚШ ҳукумати Ўзбекистон ва Тожикистонга 50 тага яқин ҳарбий учоқлар беришни ўйлаяпти – ОАВ
АҚШ ҳукумати чегара хавфсизлигини таъминлаш ва терроризмга қарши курашиш мақсадилари учун Ўзбекистон ва Тожикистонга элликтага яқин ҳарбий самолёт ва вертолёт бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

«толибон» тожик-қирғиз можаросидан хавотирини билдирди
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу можароларда Қирғизистондан 46 киши, Тожикистондан 38 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида портлаш юз берди
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси консуллик бўлими яқинида теракт содир бўлган, қурбонлар бўлиши мумкин. «РИА Новости»нинг манбасига таяниб хабар беришича, юз берган портлашда россиялик дипломат ва россиялик элчихона қўриқчиси жароҳат олган.

Афғонларнинг дардли қўшиғи ёхуд сарзамин — Ватан дегани
Сарзамин сўзи форсчада Она ватан дегани. Афғонистонда бир неча миллат яшайди. Лекин форсчани деярли ҳамма билади.

«Мақсад «толибон»ни йўқотиш эмас, уни мўътадиллаштириш» — Камолиддин Раббимов билан эксклюзив интервью
«Хabar.uz» мухбири Афғонистонда «Толибон» ҳукумати ўрнатилганига бир йил тўлиши муносабати билан сиёсатшунос Камолиддин Раббимовни суҳбатга чорлади.

«толибон» айрибошлаш усулида Россиядан 1 млн баррель нефть сўрамоқда
Бу ҳақда мамлакат Cаноат ва савдо вазири вазифасини бажариб келаётган Нуриддин Азизий РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

«толибон» Кобулдаги аёллар намойишида ўт очди
Aёллар «Толибон» Кобулни эгаллаган 15 августнинг бир йиллиги олдидан намойиш ўтказишган.

«толибон»нинг таниқли арбоби портлашда ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахтида жойлашган диний мактабда портлаш содир бўлди.

«толибон» «Aл-Қоида» етакчиси ўлдирилишига муносабат билдирди
«Толибон» муваққат ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид Кобулда «Aл-Қоида» етакчиси Айман ал-Завоҳирийнинг ўлдиришига муносабат билдирди.

Эрон ва «толибон» кучлари ўртасида тўқнашув содир бўлди
Туман раҳбари чегарачилар ва «Толибон» гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётганини ҳам таъкидлади.

Тошкент анжуманида «толибон» ва АҚШ дипломатлари ўзаро тортишиб қолгани маълум бўлди
Қайд этилишича, «Толибон» бош дипломати мамлакатда коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётгани, фуқароларга нисбатан бағрикенглик сиёсати юритилаётгани, эндиликда Афғонистон бошқа давлатларга таҳдид солмаслиги ҳақида гапирган.

Мусулмонлар идораси «толибон» билан содир бўлган воқеа бўйича баёнот берди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар юзасидан баёнот берди.

«толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди
Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«толибон» Термизга ракета отганлар қўлга олинганини эълон қилди
Афғонистондан Ўзбекистонга ракета ҳужумларини уюштирган гуруҳ қўлга олинган.

«толибон» Термизга отилган снарядлар бўйича изоҳ берди
Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужуми бўйича баёнот берди.

Сардор Умурзоқов «толибон» делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 4 июль куни Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

«толибон» делегацияси Ўзбекистонга келяпти
Кун тартибида савдо алоқаларини ривожлантириш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва афон бизнес вакиллари дуч келаётган бошқа муаммоларни ҳал қилиш ўрин олган.

Зилзила қурбонлари мингга яқинлашди — ОАВ
«Толибон» бошқарувидаги Афғонистон ҳукумати ер қимирлашига оид шошилинч йиғилиш ўтказган.

«толибон» ҳукумати Ўзбекистонга келади
Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар, йирик иқтисодий лойиҳалар ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Толиблар афғон оилаларини уйларидан қувиб чиқаряпти
Толиблар фақат кийим ва озроқ овқат олишга рухсат беришган.

Толиблар калта иштонда футбол ўйнашни тақиқлади
«Толибон» ҳаракати вакиллари кўплаб спорт турларини ўтказиш ва шуғулланиш бўйича янги тақиқлар ўрнатган.

Кобул аэропортидан Ҳамид Карзай номи ўчириб ташланди
Ҳамид Карзай Афғонистон сиёсий майдонида катта обрўга эга шахс бўлган. У 2001-2014 йилларда мамлакатни бошқарган.

«толибон»ни танқид қилган журналист қамалиб кетди
Яқинларига бир неча кун ўтиб хабар берилган. Кейинроқ журналист иши Ҳирот ҳарбий судига берилган.

Афғонистонда БМТ машинаси портлатилди
Ҳозирча бирор ташкилот бу қўпорувчиликни бўйнига олмаган, «Толибон» ҳам изоҳ бермаган.

Таниқли афғон қўшиқчиси Ашраф Ғанига очиқ хат ёзди
Очиқ хат Ашраф Ғани Рамазон ҳайити муносабати билан йўллаган мурожаатига жавобан ёзилган.

«толибон» ўзбек командирини ҳибсга олди
«Толибон» расмийлари ҳозирча ушбу хабар бўйича изоҳ берганича йўқ.

«толибон» аёлларга яна бир тақиқ қўйди
Аслида бундай маъмурий ҳудудларга ички буйруқ ва топшириқлар бўйича бутунлай эркинлик бериб қўйилгани айтилган.

АҚШ «толибон»га 7 миллиард долларлик қурол-яроғ ташлаб кетгани айтилди
Бу ҳақда CNN телеканали Пентагон тақдим этган ҳисоботга асосланиб хабар берди.

Кобул университетида ўқитувчилар ёппасига ишдан ҳайдалди
Толиблар ўзларининг одамларини қўйиш учун Рамазон ҳайитидан кейин университетда махсус имтиҳон ўтказишни режалаштирган.

«толибон» Термиз ўққа тутилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидан ракета отилгани ҳақидаги маълумот Ўзбекистон томонидан рад этилган эди.

Кобулда яна портлаш бўлди
«Толибон» ҳаракати портлаш ва ундан жабрланганлар ҳақида расмий изоҳ берганича йўқ.

«толибон» ва қарши фронт ўртасида тўқнашув бошланди
Ушбу жанглар бир неча кун олдин бошланган, аммо орада томонлар бир кун дам олишганди.

«толибон» собиқ губернатор уйига бостириб кирди
Генералнинг 2 ўғли ҳибсга олинган. Ҳибсга олиш сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Афғонистонда яна тартибсизликлар авж ола бошлади
Афғонистоннинг турли ҳудудларида ҳар хил гуруҳларга бўлинган жангарилар томонидан ички низолар яна авж ола бошлаган.

Бадахшонда толибон командири ўлдириб кетилди
Ҳозирча толиблар мазкур ҳодиса ҳақида бирор изоҳ беришмаган.

Афғон собиқ қўмондонлари толибларга қарши бирлашмоқчи
Ҳарбий амалиётга бу гал судланмаган ва порахўрликка алоқаси бўлмаган одамлар сайлов жараёни орқали танлаб олинади.

Анчадан бери тинчиб қолган Кобулда портлаш бўлди
Толибларнинг расмий вакиллари ҳозирча воқеага изоҳ беришмаган.

Афғонистон энди террорчилар маконига айланмайди — Исматулла Эргашев
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев афғон юрти энди террорчилар маконига айланмаслигини айтиб ўтган

«толибон» амири қийноққа солишни тақиқлади
«Қийноқ ва калтаклаш адолат эмас, зулмдир. Бунга йўл қўймаслик — фарз, бундай ишлар харомдир», дейилган имзоланган ҳужжатда.

«толибон» Афғонистонда кўкнори етиштиришни тақиқлади
«Толибон» бутун Афғонистон бўйлаб кўкнори етиштиришни тақиқлади.

«толибон» эркаклар ва аёллар учун янги қоида жорий этди
Янги тартибга риоя қилмаганлар ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқисиз жавобгарликка тортилади.

«толибон» аёлларга самолётда парвоз қилиш бўйича тақиқ қўйди
Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

«толибон» Кобулда уч машҳур журналистни қўлга олди
Ҳибсга олиш сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Сардор Умурзоқов Кобулда «толибон» раҳбарияти билан учрашди
Ўзбекистон томонига бош вазирнинг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Афғонистон томонига эса муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Абдулғани Бародар бошчилик қилган.

Ўзбекистон чегарасига 10 минг жангчи жўнатилгани ҳақидаги хабарга расмий изоҳ берилди
Россиянинг «Интерфакс» нашри «Толибон» Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга 10 минг жангчи жўнатаётганини маълум қилган эди.

«толибон» Ўзбекистон билан чегара ҳудудларга 10 минг аскар юбораётгани айтилмоқда
Афғонистонни идора этиб турган «Толибон» ҳаракати Ўзбекистон ҳамда Тожикистон билан чегара ҳудудларга замонавий аслаҳалар билан қуролланган 10 минг нафар жангчини юбормоқда.

«толибон» илк бор икки аёлни раҳбарлик лавозимига тайинлади
«Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин биринчи марта аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаганини эълон қилди.

АҚШ Ўзбекистондаги техникалар юзасидан «толибон»га жавоб қайтарди
«Толибон» ҳокимиятга келиши фонида айрим афғон учувчилари самолёт ва вертолётларида қўшни давлатларга қочишганди.

«толибон» вакили Ўзбекистон билан авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақида гапирди
«Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шаҳин авиация техникаси атрофидаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, улар қардош давлатлар билан муносабатларимизга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

«толибон» Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
«Толибон» ҳаракати Қозоғистонда содир бўлаётган воқеаларга расмий муносабат билдирди.

«толибон» Кобулни эгаллашида тўрт минг нафар атрофида ҳарбий ҳалок бўлган — «Вашингтон Пост»
Кобул эгалланиши арафасидаги ҳафталар мамлакатдаги сўнгги 20 йиллик урушдаги энг қонли ҳафталардан бўлган.

«толибон»: Афғонистондаги иқтисодий вазият яхшиланмоқда
Бироқ Афғонистонда айни пайтда аҳвол жуда оғир: 22,8 миллион киши озиқ-овқат доимий етишмовчилигидан, 8,7 миллион киши очликдан азият чекмоқда.

«толибон» автомобилларда мусиқа қўйиб юришни тақиқлаб қўйди
Бу ҳақда Kabul Newsга асосланиб РИА Новости маълум қилмоқда.

толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди
Толибон етакчиларидан бири Нажмуддин Файз Афғонистон шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида ўлдирилган.

Афғонистонда номаълум шахслар беш нафар толибонни ўлдириб кетишди
Афғонистон шарқидаги Жалолободда номаълум қуролланган шахслар «Толибон» ҳаракатининг беш нафар аъзосини ўлдириб кетишган.

«толибон» ИШИДга кўмак берганларни аёвсиз жазоламоқчи
«Толибон» «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи жангариларига уйини ижарага берган Афғонистон аҳолисини жазолашини айтиб ўтди.

«толибон» асосий душманининг 53 аъзосини таслим қилди
«Ислом давлати – Хуросон» террор гуруҳи «Толибон» ҳаракатининг Афғонистондаги асосий душмани бўлиб қолмоқда.

толибон вакили тўйдаги қонли ҳодисани изоҳлади
Тўйда икки киши ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳатланган.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги Aфғонистондаги вазиятдан хавотирга тушиб қолди
Ҳукумат қўшинларининг бутун мамлакат ҳудудини мустақил назорат қила олмаслиги террорчилик ҳаракатининг кучайишига сабаб бўлди.

«толибон» ва номаълум гуруҳ ўртасидаги жангда 17 киши ҳалок бўлди
Aфғонистоннинг Ҳирот шаҳрида «Толибон» аскарлари ва бошқа қуролли гуруҳ ўртасидаги тўқнашувларда камида 17 киши, шу жумладан тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлди.

Абдурашид Дўстум «толибон»га тўртта шарт қўйди
Маршал Абдурашид Дўстум ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали «Толибон»га музокаралар ўтказишни таклиф қилди.

«толибон» мафкураси Ўзбекистонга кириши мумкинми?
Вазирнинг фикрига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати олдида биринчи навбатда давлат қуриш ва халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниш вазифалари турибди.

Россия толибон ҳукуматини қачон тан олиши маълум бўлди
Москва шаҳрида Афғонистон бўйича музокараларда минтақадаги 10 давлат вакиллари қатнашмоқда.

«толибон» гиёҳвандликка қарши «уруш» очди
«Толибон» ҳукумати гиёҳвандликка қарши курашни қучайтирмоқда. Гиёҳвандлар қуруқ дарё устидаги кўприклар остида яшашади, чиқиндилардан ётоқ сифатида фойдаланишади.

«толибон»нинг 60 дан зиёд аскари ҳалок бўлгани айтилмоқда
«Толибон» ҳаракатининг кўп сонли аскарлари Афғонистоннинг Бағлон вилоятида кечган шиддатли жангларда қурбон бўлган.

толибон вакили Қобулда Қозоғистон делегациясини қабул қилди
Куни кеча Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилганди.

Кобулдаги «Буш бозори» номи ўзгарди
«Буш бозори» Америка қўшини 2001 йили Афғонистонга кирганидан кейин пайдо бўлган.

«толибон» АҚШ қарорини олқишлади
Толиблар Доҳада АҚШ билан ўтказилган музокаралар натижасини маълум қилди.

толибон AҚШга қатор талаблар билан чиқди
Толиблар Aмерика билан муносабатларда янги саҳифа очишни муҳокама қилди.

«толибон» ҳукумати билан юқори даражадаги учрашув ташкил этилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистонда «Толибон» ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан музокаралар ўтказди.

«толибон» аҳолига тўйларда мусиқани тақиқлаб қўйди
«Толибон» ҳаракати мамлакатда тўй ўтказиш қоидаларини ўрнатди ва байрам пайтида афғонларга жонли мусиқа ижро этишни тақиқлади.

толибон ИШИДнинг икки аъзосини осиб ўлдиргани айтилмоқда
Маҳаллий аҳоли ҳужумга ИШИД жангарилари жавобгар деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон элчиси «толибон» вазири билан учрашди
Афғонистон муваққат ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланган Амирхон Муттақий Кобулда Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмоновни қабул қилди.

«толибон» хорижий дипломатлар учун зиёфат уюштирди
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган «Толибон» ҳаракати пайшанба куни Кобулдаги хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари учун зиёфат ва кечки овқат уюштирди. Бу ҳақда ТАСС Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга асосланиб хабар бермоқда.

Афғонистонда 400 та жангчи ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда
«Толибон» Афғонистонда ҳарбий ўқув маркази очилгани ҳақида маълум қилди.

Гегемон давлат нимадан афсусда?
Америка раҳбари Жо Байден ҳеч қачон бундай таклифлар бўлмаганлигини даъво қилмоқда.
«толибон» Афғонистонни қандай асосда бошқариши маълум қилинди
Афғонистонда, мамлакатнинг охирги ҳукмдори Зоҳиршоҳ даврининг конституцияси қўлланилади, фақат шариатга зид бўлган қоидалар бундан мустасно.

«Бизга 20 ой беринглар»: толибон Тожикистонни айбламоқда
Жаҳон ҳамжамияти аввалги ҳукуматга 20 йил ёрдам берди, лекин улар барибир муваффақиятсизликка учради — Толибон вакили.

«толибон» одам ўғриларининг жасадини омма олдида осиб қўйди
«Толибон» Ҳиротда одам ўғирлашда айбланган 4 кишининг жасадини омма олдида намойиш қилди.

«толибон» махсус комиссия тузганини эълон қилди
Охирги бир ой мобайнида Кобулга бир нечта ракета ҳужумлари уюштирилди.

«толибон» Ашраф Ғанидан олиб чиқиб кетган пулларини қайтаришни талаб қилмоқда
Президент Ашраф Ғани Кобул «Толибон» ҳаракати қўлига ўтган август ойида мамлакатни тарк этган эди.

«толибон» стадионлардаги аёллар сабаб спорт трансляцияларини тақиқламоқда
«Толибон» ҳаракати стадионларда аёллар бўлгани учун Афғонистонда крикет бўйича Ҳиндистон премьер-лигаси (IPL) ўйинларини трансляция қилишни тақиқлади.

«толибон» эркаклар бажара оладиган ишларда ишловчи аёлларга уйда қолишни буюрди
Кобул шаҳар бошқарув тизимида эркаклар бажариши мумкин бўлган лавозимларда ишлайдиган аёллар уйда қолиши ва ишга бормаслиги буюрилди.

толибон қизларнинг мактабда ўқишига қарши эмас, лекин...
Ушбу масалани ҳал қилиш учун махсус қўмита ташкил этилади.

Покистон «толибон» билан музокаралар бошлади. Гап нима ҳақида?
Покистон толиблар билан Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш бўйича музокараларни бошлади.

«толибон» Афғонистонда мунтазам армия тузмоқчи
Бош штаб раҳбари ҳозир Афғонистонда «мамлакатни мудофаа қилиш» мақсадида фуқароларни ҳарбий тайёрлаш тизими ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

«толибон»нинг «йўқолиб қолган» лидерининг янги сурати эълон қилинди
«Толибон» ҳаракати сиёсий идорасининг йўқолган раҳбари Абдул Ғани Бародарнинг янги фотосурати эълон қилинди.

«толибон» «Aл-Қоида» раҳбарини Афғонистонда яширганми? Изоҳ берилди
Эслатиб ўтамиз, МРБнинг собиқ раҳбарларидан бири бўлган Майкл Моррел Aйман ал-Завоҳирий толиблар паноҳи остида Афғонистонда яшириниб юргани ҳақида гапирганди.

Толиблар бола ўғриларини ушлашди
13 сентябрга ўтар кечаси уюштирилган ҳужумда 4 афғон ва ўзбекистонлик бир аёл ушланган.

«толибон» қўшни давлатлар хавфсизлиги ҳақида сўз очди
Аёлларнинг вазифаси болаларни тарбиялаш ва ўқитишдир, шунинг учун уларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

«толибон» муваққат ҳукумати таркибига ўзбек миллатига мансуб раҳбар киритилди
«Толибон» муваққат ҳукуматининг этник таркиби ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий ўзбек миллатига мансуб эканини кўриш мумкин.

Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганини изоҳлади
Ашраф Ғани толибонларнинг мамлакатни босиб олишига қаршилик қилолмагани учун ўз халқидан кечирим сўради.

толибон қасамёди АҚШ тарихидаги «қора сана»га белгиланди
Уни ўша пайтда Афғонистонда жойлашган "Ал-Қоида" гуруҳи амалга оширганди.

толибон муҳим халқаро ташкилотга қўшилмоқчи
Ушбу қарор жуда муҳимлигини таъкидлади ва Покистон афғон халқига ёрдам беришда давом этишига умид билдирди.

Aфғон халқи «толибон»ни қароқчилардан фарқлашнинг йўлини топди
Талончилар тинч аҳолининг мол-мулкини тортиб олишмоқда.

«толибон»нинг бош етакчиси ўзгардими?
Афғонистоннинг янги ҳукумати эълон қилинганидан кейин «Толибон» лидери Хайбатулла Охундзода ҳаракат етакчиси бўлиб қолаверади.

«толибон» янги ҳукумат таркибига кимлар киришини эълон қилди
«Толибон» ҳаракати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид янги тузилаётган ҳукумат таркибига кимлар киришини эълон қилди.

Панжшер етакчиси афғон халқига мурожаат қилди
У мамлакатда толиблар билан бир қаторда хорижий кучлар ҳам жанг қилаётганини айтган.

«толибон» Панжшер вилоятини ишғол этди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон шимолидаги Панжшер вилоятини тўлиқ ўз назоратига олди.

толибонлар аёлларга янги талаблар қўйди
Толибонлар талаба қизларнинг дарсга ниқобсиз боришини тақиқлади.

ЕИ дипломатияси раҳбари толибонни «муқаррар суҳбатдошлар» деб атади
Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель «Толибон» ҳаракати вакилларини муқаррар суҳбатдошлар деб ҳисоблайди ва Афғонистонда Европа Иттифоқининг иштирокини таъминлаш тарафдори эканини билдирди.

Панжшерда юзлаб «толибон» жангчилари ўлдирилгани ва асир олингани айтилди
Афғонистоннинг Панжшер провинциясидаги қаршилик кучлари вакили Фаҳим Дашти Толибоннинг юзлаб жангчилари йўқ қилинганини эълон қилди.

«толибон» стратегик муҳим ҳудудни эгаллаганини эълон қилди
Толибларга қаршилик қилаётган Панжшер вилоятининг стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган Хинж ва Aннаба тумани ҳаракат назорати остига ўтган.

«толибон» ҳаракати асосий ҳамкори қайси мамлакат эканини очиқлади
Ҳаракат вакили Мужоҳид ҳарбий ҳаракатлардан сўнг Афғонистонни тиклаш масаласи ҳақида ахборот берди.

толибонлар Панжшерни тўлиқ қўлга олдими?
Кобулда толибонлар ўз ғалабасини нишонламоқда. Шаҳарда бақир-чақир ва ўқ овозлари тинмаяпти.

«толибон» махсус кучларини намойиш этди (фото)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» раҳбарларидан қайси ҳокимият тепасига келиши бўйича маълумот берилганди.
«толибон»нинг асосий нияти нима? Экспертлар тахминларни ўртага ташлади
Лондондаги Birkbeck университети профессори Роберт Сингх ҳам бу ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

Панжшер жангчилари 350 толибонни ўлдириб, уларнинг қуролларини қўлга киритишди
Аввалроқ толибонлар 11 та назорат-ўтказиш пунктини эгаллаб олишганини эълон қилишганди.

толибон қаршилигига қарамай, афғонистонлик спортчи аёл илк марта паралимпиадада қатнашмоқда
Лекин у Токиога вақтида учиб кетишга улгурмаган, толибонлар Кобулни эгаллагач, унинг кетишига қаршилик қилишган.

«толибон» Афғонистонни бошқарадиган шахс номини эълон қилди
Tolo News телеканали хабарига кўра, «Толибон» раҳбарлари бир қатор вилоятларга губернатор ва полиция бошлиқларини ҳам тайинлаган.

Британия разведкаси «толибон» билан яширин музокаралар олиб борди
Шу йўл билан Ғарб мамлакатларига террорчилик ҳужумларини режалаштирмаслиги тўғрисида кафолат олиш ниятида.

«толибон» ҳаракати Ўзбекистон халқига табрик йўллади
Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимизнинг конструктив ролини Афғонистоннинг ҳозирги раҳбарияти ҳам тан олади.

«толибон» аёлларга яна бир тақиқ қўйди
«Толибон» ҳаракати томонидан қўлга олинган Aфғонистонда аёллар вазирлик ёки ундан юқори лавозимларни эгаллай олмайди.

«толибон» Аҳмад Маъсудни йўқ қилмоқчилиги маълум бўлди
«Толибон» ҳаракати Афғонистон қаршилик кучлари фронтининг Панжшердаги лидери Аҳмад Маъсудни йўқ қилмоқчи.

AҚШнинг толибонлар билан махфий келишуви фош бўлди
Шунга қарамай, мамлакатда яна бир неча юзта АҚШ фуқаролари қолганлиги айтилмоқда.

«толибон»га қатор талаблар қўйилди
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон бўйича резолюция қабул қилди. Резолюция «Толибон»ни афғонлар ва чет эл фуқароларининг хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақиради.

«толибон» ўзбек тилида таълимни тақиқлагани бўйича хабарга ТИВ муносабат билдирди
Шу кунларда «таҳлилчи» Анвар Назир ижтимоий тармоқларда «Толибон» Ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди.

толибонлар икки ҳафта ичида ҳукумат тузишини эълон қилди
Бир қатор вазирлик лавозимларини аллақачон Толибон муваққат амалдорлари эгаллаган.
«толибон» машҳур афғон қўшиқчисини қатл қилди
«Толибон» Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Боғлон вилоятида маҳаллий фолклор мусиқалар ижрочисини ўлдиришди, деб хабар берди РИА Новости провинциядаги манбаси.

«толибон» билиб-билмай жинни кўзадан чиқариб юборди
Сўнгги йилларда мазкур жангари гуруҳ томонидан Афғонистондаги мактаб, шифохоналарда мудҳиш терактлар амалга оширилган.

Афғонистонни «амир-ул-мўминин» бошқаради
Ҳукуматга мамлакатда яшовчи барча миллат ва қабилалар раҳбарлари, шу жумладан тожик ва ўзбек минтақавий етакчиларнинг ўғиллари киради.

ОАВ: АҚШ «толибон» раҳбарларидан бири учун 5 миллион доллар мукофот эълон қилган
Aввалроқ «Толибон» Афғонистонни 12 кишидан иборат кенгаш бошқаришини маълум қилганди.

Кобул аэропортида портлаш юз берди
Пентагон матбуот котиби Жон Кирби бугун Ҳамид Карзай номидаги Кобул халқаро аэропорти дарвозаси олдида портлаш юз берганини тасдиқлади.

Афғонистондан қочиб қолишга улгурган юлдузлар
Афғонистон толибонлар назоратига ўтгач, машҳур афғон юлдузлари чет элларга қочиб кетишга улгурган.

«толибон» Афғонистоннинг ички ишлар, молия ва таълим вазирларини тайинлади
Разведка хизмати раҳбарлиги Нажибуллога топширилган.

Россия эвакуация учун Кобулга 4 та самолёт юбормоқда
Владимир Путин топшириғига кўра Афғонистондан 500 кишини эвакуация қилиш учун 4 та ҳарбий транспорт самолёти юборилмоқда.

«толибон» Афғонистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинаётганини айтди
«Толибон» ҳаракати вакили Муҳаммад Наим G7 мамлакатлари раҳбарларининг Aфғонистонда инсон ҳуқуқларига риоя қилмаслик ҳақидаги баёнотларини «бўш ва асоссиз» деб атади.

МРБ раҳбари «толибон» билан яширин учрашув ўтказди
МРБ раҳбари Уильям Бернс Қобулда Толибоннинг сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар билан яширин учрашув ўтказган

«толибон»нинг Aфғонистонни бошқариш услуби маълум бўлди
«Толибон» Aфғонистонни бошқариш учун 12 кишидан иборат кенгаш тузади.

«толибон»га таслим бўлмаётган ягона вилоят етакчиси ким? У нимага ишоняпти?
Aфғонистоннинг Панжшер вилояти етакчиси Aҳмад Масъуд толибонларга таслим бўлмаслигини, аҳоли қаршилик кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

толибонлар мусиқа тинглашни тақиқлади
Ушбу қарорни ҳудуднинг янги раҳбарияти қабул қилган.

«толибон» Афғонистонда қандай давлат қурмоқчи?
«Толибон» ҳаракати вакили Афғонистонда янги бошқарув тизими жорий этилишини эълон қилди.

«Россия қўшини Афғонистонга қайтади» — Трамп
Оқ уйнинг собиқ раҳбарига кўра, собиқ иттифоқ даврида Россия афғон уруши учун кўп пул, захира ва вақтни йўқотган, аммо ғалаба қозонмаган.

Ашраф Ғанининг укаси «толибон»га қўшилди — ОАВ
«Толибон» ташкилотининг хабар беришича, уларнинг сафига Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг укаси Ҳашмат Ғани қўшилган.

«толибон» раҳбарлари кимлар?
Афғонистонни «Толибон» ўз назоратига олди. Мамлакатни расман ким бошқариши ва янги ҳукуматга кимлар кириши ҳозирча номаълум. Аммо ушбу ташкилотдаги асосий шахслар ҳақида айрим маълумотлар бор.

Ўзбекистондан Aфғонистонга қайтариб юборилган фуқаролар аҳволи ҳақида маълумот берилди
Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

«толибон» афғон полицияси бошлиғини қатл қилди
«Толибон»нинг афғон полицияси бошлиғи Ҳожи мулла Aчакзайни қатл этаётгани ҳақидаги видео тарқалди.

«толибон» жон-жаҳди билан кимларни изламоқда?
«Толибон» нишонига тушган кўплаб одамлар бор. Уларга таҳдид бўлиши аниқ», — деди «BBC»га ҳисобот берган Кристиан Неллеманн.

«толибон» янги давлатни расман эълон қилди
Айнан шу куни Афғонистон Британия мустамлакасидан озод бўлганди.

«толибон» дунёдаги энг бой хазинани ҳам қўлга киритди
Афғонистонда марказий ҳокимиятни назоратга олган «Толибон» ҳаракати дунё иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга литий кони устидан ҳам назорат ўрнатди.

Россия армияси Афғонистонга кирадими?
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев «Известия» нашрига берган интервьюсида айни шу саволга ойдинлик киритиб кетган.

Эрдўғон «толибон» бўйича баёнот билан чиқди
«Туркия ҳукумати Aфғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракатининг мўътадил баёнотларини олқишлайди»,— деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 18 августдаги баёнотида.

АҚШ афғон ҳукуматининг 9 млрд. еврога яқин пулини музлатиб қўйди
Мамлакатнинг валюта захиралари миқдори 9 млрд. еврога яқин бўлиб, уларнинг ҳаммаси хорижда жойлаштирилган.

«Қўшниларимиз хавотирланмасин» — толибонлардан илк матбуот анжумани
«Толибон» ҳаракати Кобулни ишғол этганидан бери биринчи марта матбуот анжумани ўтказди.

Афғонистон: 20 йилликнинг энг машҳур фотосуратлари
Сўнгги 20 йилликда интернетда энг машҳур бўлган сара фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Афғонистонда бензин тақчиллиги бошланди
Ўтган ҳафта охирларида мамлакатга нефт маҳсулотларини етказиб бериш тўхтатилган.

«Аввалги президентлар хатосини қайтармайман» — Жо Байден Афғонистон ҳақида
AҚШ президенти Жо Байден Кобул қулагандан бери илк бор жамоатчиликка кўриниб, Aфғонистон бўйича расмий баёнот берди.

Афғонистон: ичкари ва ташқаридаги воқеалар хроникаси
Афғонистондаги воқеалар хроникасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

«толибон»нинг тезкор ғалабаси сири
Сўнгги бир неча ой ичида «Толибон» ҳаракати бутун Афғонистонни ишғол қилиб, Ғарб ишбошиларини танг ҳолатда қолдирди. Йиллар давомида «Толибон» билан курашиб, унинг мусбату манфий жиҳатларини пухта ўрганган АҚШ маъмурияти ҳам президент Ашраф Ғани ҳокимияти бу қадар тез қулашини кутмагани аниқ.

Тезкор! Афғонистон ҳукумати «толибон»га таслим бўлди
Яқин соатларда президент Ашраф Ғани истеъфо бериб, мамлакатни тарк этиши кутиляпти.

«толибон» АҚШ ва Россия ҳарбий вертолётларини қўлга киритди
Толибонлар Қандаҳор узра Ми-17 вертолётларида учиб ўтишган ва ғалабани ўзига хос тарзда нишонлашган.

«толибон»дан галдаги юриш: Кобулга бир қадам қолди
«Толибон» ҳаракати Вардак вилояти маркази Майдоншаҳр шаҳрини ҳам босиб олди.

Хитой «толибон» давлатини тан олишга тайёрлигини билдирди
Хитой «Толибон»ни давлат сифатида тан олиш учун шарт қўйди.

Яна бир шаҳар «толибон»га жангсиз таслим бўлди
Толибонлар Афғонистоннинг деярли 90 фоиз қисмини эгаллаб олган. Фақатгина пойтахт Кобул ҳозирча уларнинг назоратида эмас.

«толибон» Ўзбекистон билан чегарадош Мозори Шарифни босиб олди
Балх вилоятининг маркази ҳисобланган ушбу шаҳар Термиздан атиги ё соатлик масофада жойлашган.

Афғонистон президенти халққа мурожаат қилди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугунги видеомурожаатида афғон халқига мурожаат қилди.

Ашраф Ғани истеъфога чиқиш хатини ёзди. Мамлакат қийин аҳволда қолмоқда
Aфғонистон президенти Aшраф Ғани истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда мамлакатдаги бир нечта мустақил манбалар маълум қилган.

«толибон» Кобулга ҳужум қилишга тайёрланмоқда
Агар қисқа вақт ичида вазиятга сиёсий ечим топилмаса ва можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёни бошланмаса, келгуси ойдаёқ «Толибон» Кобулга ҳужум бошлайди

Эркаклар сочи, аёллар юриши, телефон тутиши — толибонлар босиб олинган ҳудудларда «янги тартиб» ўрнатмоқда
Баъзилар толибонларнинг хатти-ҳаракати туфайли у яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Ўзбекистон расмийлари «толибон» билан музокара олиб борди
Музокарада асосан минтақавий масалалар, шунингдек, Афғонистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро алоқалари муҳокама қилинган.

Тожикистон Афғонистондаги 3 та консуллигини ёпди
Тожик ҳукумати «Толибон» билан содир бўлаётган уруш оқибатида шундай қарорга келгани айтилган.

«толибон» Афғонистоннинг 2 та йирик шаҳрини ҳам забт этди
Ҳирот ва Қандаҳор катталиги бўйича Кобулдан кейинги ўринларда туради.

Россия мудофаа вазири толибоннинг Ўзбекистонга дахлдор ваъдасини очиқлади
«Толибон» ҳаракати қўшни давлатларга ҳужум қилмаслик, чегарани бузиш каби хатти-ҳаракатларни содир этмасликка ваъда бермоқда.

«Яқин бир ойда Кобул ҳукумати қулаши мумкин» — Афғонистон бўйича хавотир билдирилди
Вашингтон «Толибон» вакиллари яқин орада Кобулни эгаллаши мумкин деб ҳисоблайди.

толибонлар AҚШнинг таклифини рад этди
Айтишларича, ҳукумат кучлари вазият устидан назоратни йўқотиб бўлган.

толибон Афғонистон шимолида яна бир вилоятни эгаллаб олганини эълон қилди
Толибон ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг 34 вилоятидан яна бирини ўз назоратига олганини маълум қилишди. Айни вақтда мамлакат шимолидаги Жузжон вилояти Толибон қўл остига ўтгани айтилмоқда.

толибон ҳаракати уч йирик шаҳарни эгаллашга уринмоқда. Улардан бири пойтахт деб эълон қилиниши мумкин
Афғонистон жануби ва ғарбида ҳукумат кучлари ҳамда Толибон ҳаракати ўртасида шиддатли жанглар кечмоқда. Толиблар мамлакатнинг уч йирик шаҳри – Ҳирот, Қандаҳор ва Лашкаргоҳни эгаллашга уринмоқда.

толибон БМТ миссияси офисига яна ҳужум уюштирди
Айни пайтда ҳукумат кучлари Ҳиротдаги 17 та ҳудуддан фақат биттасини назорати остида сақлаб турибди.

Aфғонистонда толибонлар тунда ҳужум қилиб, саккиз аскарни ўлдиришди
Толибонлар қишлоқ жойларда катта ҳудудларни ўз назоратига олиб, йирик шаҳарларга ҳужум қилишни бошлаб юборишган.

«толибон» Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назоратга олганини эълон қилди
«Толибон» ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид Афғонистон чегараларнинг 90 фоизига яқини ҳаракат назорати остида эканлигини айтди.

«толибон» Марказий Осиё республикалари чегараларини бузмасликка ваъда берди
«Толибон» ҳаракати вакиллари Москвада бўлиб ўтган музокараларда Марказий Осиё мамлакатлари чегараларига ҳужум қилмасликка ваъда берди.

толибон Тожикистон чегарасига етиб келди: Шерхон-Бандар назорат пункти қўлга олинди
Бадахшоннинг Тожикистон билан чегарадош учта қишлоғида оғир жанглар бўлиб ўтмоқда.