
Исроилнинг Ғарбий Соҳилдаги асосий мақсади очиқланди
Фаластиннинг ишғол остидаги ҳудуди – Ғарбий Соҳилда бир ойдан зиёд вақт мобайнида ҳарбий амалиёт олиб бораётган Исроил армияси Тулкарм шаҳридаги қочқинлар лагерини вайрон қилди ва 12 мингдан зиёд кишини яшаш жойини ташлаб чиқишга мажбур этди.

Беш нафар исроиллик ва 602 нафар Фаластинлик ўз уйига қайтди
ҲАМАС гаровга олинган беш кишини 602 нафар фаластинлик эвазига озод қилди.

Исроил Ғарбий соҳилда минглаб уйлар қуради — Al Jazeera
Халқаро ҳуқуққа кўра, Исроил бу ҳудудларда аҳоли масканлари қуриши ноқонунийдир.

ҲАМАС Ғазо бошқарувини Фаластин маъмуриятига топшириши мумкин
ҲАМАС Ғазодаги ҳокимиятни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга қарор қилди.

Трамп Яқин Шарқнинг икки давлатига таҳдид қилди
Таклифга кўнишмаса, ёрдам тўхтатилади.

Саудия шаҳзодаси Трампга кескин эътироз билдирди
Саудия Арабистони шаҳзодаси Турки ал-Файсал Ол Сауд АҚШ президенти Дональд Трамп илгари сурган Ғазодан фаластинликларни қўшни давлатларга кўчириш ташаббусига кескин қарши чиқди.

Навбатдаги маҳкумлар алмашинувида 180 нафардан ортиқ Фаластинлик уйига қайтди
Шанба куни Исроил гаровга олинганларни алмаштириш бўйича янги келишув доирасида 183 кишини асирликдан озод қилди.

АҚШнинг иттифоқчилари ҳам Трамп илгари сурган таклифга қарши чиқди
Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо аҳолисини Иордания ва Мисрга кўчириш ҳақидаги таклифига қарши чиқди.

Трампнинг таклифи Исроил расмийларига ёқиб тушди
Дональд Трамп АҚШ президенти сифатида лавозимга киришганидан бир ҳафта ўтмай, Исроил манфаатларини шартларсиз ҳимоя қилувчи бир неча фармон қабул қилди, сиёсий баёнотлар берди. Трамп бу билан Исроил раҳбариятининг олқиш ва миннатдорлигига сазовор бўлди.

Исроил сулҳ доирасида 90 нафар Фаластинлик маҳбусни озод қилди
Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинликлар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига олиб келинди. Улар турли жиноятлар – тош отишдан тортиб, қотилликка уриниш каби жиддийроқ айбловлар учун ҳибсга олинган бўлган.

Блинкеннинг сўнгги матбуот анжуманида можаро рўй берди
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўнгги матбуот анжуманида савол беришга уринган ва танқидий фикр билдирган икки нафар ОАВ ходими, хусусан, журналит Сэм Ҳусайний залдан куч билан олиб чиқиб кетилди. Бу ҳолатни «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти қоралади.

ЕИ Ғазога 120 млн евролик кўмак ажратди
Эртага, 19 январь куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик битими кучга кириши кутилмоқда.

Исроил армияси рейд чоғида ўнлаб Фаластинликни қўлга олди
Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги Селфит шаҳарчасидаги уйларга рейд уюштирди.

Фаластин элчиси БМТ мажлисида йиғлаб юборди
Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Риёз Мансур нуфузли машваратда кўз ёшини тийиб тура олмади.

ҲАМАС гаровдаги 34 исроилликнинг рўйхатини тақдим қилди – Reuters
5 январь, якшанба куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш бўйича келишув тафсилотлари устида муҳокамалар бўлиб ўтди. Фаластин расмийлари ҳафта охирида Исроилнинг кучли бомбардимонларида 100 дан ортиқ одам қурбон бўлганини таъкидлаган.

Исроил аскарлари орасида хатарли «эпидемия» тарқалмоқда
Исроил армияси 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторига бостириб кирганидан буён 28 нафар яҳудий ҳарбий хизматчиси ўз жонига қасд қилди.

Саида Мирзиёева юртимизда даволанаётган Фаластинлик болалардан хабар олиб, Президентнинг саломини етказди (фото)
Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўъжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли.

100 нафар Фаластинлик вақтинча Ўзбекистонга эвакуация қилинди
Ўзбекистон яраланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ҳамда уларнинг ҳамроҳларини қабул қилди.

Исроил қочқинлар лагерига ҳужум уюштирди: 25 нафар Фаластинлик ҳалок бўлган
Исроил ҳаво кучларининг Нусейрат қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 25 фаластинлик ҳалок бўлди. Зарба АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш умидини билдирганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.

Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Рашида Толиб қонунчилик идорасидаги чиқишида Оқ уйнинг Ғазо сектори бўйича сиёсатини танқид қилди.

Ўзбекистон Фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр – Президент
Қадимий ва бой тарихга эга фаластин халқи 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақли экани таъкидланди.

Қамалда қолган уч ёшли қизалоқ
Аскарлар қамалга олинган эркакларни ечинтириб, камерага қарашга мажбур қилишди. Улар орасида кексалар ва биргина қизча ҳам бор эди.

Исроилнинг БМТга аъзолигини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
БМТнинг Фаластинда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе Исроилнинг БМТдаги аъзолигини вақтинча тўхтатиш таклифи билан чиқди.

Ғазонинг ўққа тутилиши оқибатида яна 49 Фаластинлик ҳалок бўлди
Охирги 24 соат ичида блокададаги Ғазо секторида 49 киши Исроил ҳужумлари қурбони бўлди, яна 219 киши жароҳат олди.

Никарагуа Исроил билан дипломатик алоқаларни узди
Никарагуа ҳукумати Фаластин халқи билан бирдамлик белгиси сифатида Исроил билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди.

«Бойқушлар макони»га айланган ҳудуд
Бугун, 7 октябрь куни Исроил армияси Ғазо секторига ҲАМАС ҳаракатининг ҳужумига жавобан бостириб кирганига бир йил тўлди.

Саудия Арабистони Исроилни тан олиши мумкин - Reuters
Саудия валиаҳд шаҳзодаси мустақил Фаластин давлати тузилмагунча Исроилни тан олмаслигини айтганди.

Исроил ФАТҲ генерали уйига ҳужум қилди. Қўмондоннинг фарзанди ҳалок бўлди
Исроил кечаси Ливан жанубидаги Фаластин лагерига зарба бериб, ФАТҲ ҳарбийлашган қаноти етакчиларидан бири Мунир Ол-Мақдани нишонга олди.

ФИФА Исроилни халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) келаси ҳафтада Фаластин илтимосига кўра Исроилни халқаро турнирлардан четлаштириш масаласини кўриб чиқади.

Эрдўғон БМТ минбарида кескин саволларни ўртага ташлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясида дунё давлатларини тарихнинг муҳим палласида ҳақиқат томонида бўлиш ва Фаластин давлатини тан олишга чақирди.

Ўзбекистон Исроил қўшинлари Фаластиндан чиқиб кетишини ёқлаб овоз берди
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга кўра, Исроил бир йил ичида Фаластин ерларини тарк этиши керак.

Фаластин учун тарихий кун
БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессияси очилиши Фаластин учун муҳим кун сифатида тарихга муҳрланди: Фаластиннинг халқаро ташкилотдаги мақоми бир поғона кўтарилди

Исроил ҳарбийлари нишонига айланган америкалик аёл
Ғарбий соҳилда яҳудийлар тураржойларининг кенгайишига қарши намойишлар чоғида 26 ёшли аёл ҳалок бўлди.

Исроил армияси Ғарбий соҳилда кенг кўламли операция ўтказишга тайёрланмоқда — Риёд ал-Маликий
Исроилга Ғазонинг ўзи етарли эмас.

Маҳмуд Аббос Фаластиннинг ғалаба қозониши шартини айтди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос 15 август куни Туркия Буюк Миллат мажлисида қилган маърузасида Исроилнинг босқинчилик сиёсатини кескин қоралади.

Европа бош дипломати Исроилни оммавий қирғинда айблади
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Исроил ҳарбийлари ҳужуми оқибатида Ғазодаги мактабда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлганидан чуқур таассуф билдирди.

Маҳбуслар қийноққа тутилган, оиласи билан кўришишга ҳам имкон йўқ – халқаро ташкилот
Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларга нисбатан қийноқ, жисмоний ва жинсий зўравонлик ҳаракатлари содир этилгани юзасидан хавотир билдирди.

Уйда бомба ўрнатилган: ҲАМАС раҳбари ўлимининг янги тафсилотлари
Уй Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси назорати остида эди. Портловчи қурилма узоқдан ишга туширилган. Эрон расмийларига кўра, Фаластин исломий жиҳод ҳаракати етакчиси Зиёд ан-Наҳала қўшни хонада бўлган, бироқ жабрланмаган, деб ёзади The New York Times Яқин Шарқдаги етти нафар расмийларга асосланиб.

Нетаньяҳунинг чиқиши АҚШ Конгресси обрўсига доғ туширди – Фаҳреттин Алтун
Ҳаагадаги Халқаро маҳкама прокурори томонидан Ғазо секторида қирғин содир этишда айбланиб, қамоққа олиниши талаб этилган Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳу 24 июль, чоршанба куни АҚШ Конгрессида маъруза қилди.

Япония исроилликларга қарши санкция жорий қилди
Япония ишғол остидаги Фаластин ҳудудларида зўравонликнинг кучайишида Исроил маъмуриятини айбдор деб ҳисоблайди, дейди Кунчиқар ўлка ҳукумати бош котиби Ёсимаса Ҳаяси.

Евроиттифоқ Фаластин давлатини тузишга қарши қарор юзасидан таассуф билдирди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Исроил парламенти – Кнессетнинг Фаластин давлатини тузишга қарши қарори юзасидан баёнот берди.

«Нидерландиялик Трамп» куракда турмайдиган таклиф билан чиқди
Нидерландиялик сиёсатчи Герт Вилдерснинг Фаластин халқи ҳақ-ҳуқуқларини поймол этувчи баёноти ортидан Иордания ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакат элчисига норозилик нотаси топширди.

БМТ: Бунинг учун 15 йил вақт, миллионлаб доллар маблағ зарур...
Исроил армияси ҳужуми оқибатида Ғазо сектори бутунлай яксон бўлди.

Исроил Ғазо секторидаги БМТнинг махсус мактабига зарба берди
Исроилнинг БМТ Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги (UNRWA)га қарашли Нусейрат қочқинлар лагеридаги мактабга берган зарбаси оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди.

Мирзиёев: «Яқин Шарқда тинчликни таъминлашнинг ягона шарти мустақил Фаластин давлати!»
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг саммитида нутқ сўзлаб, жумладан Яқин Шарқдаги вазиятга тўхталди.

Арманистон Фаластинни расман тан олди
Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Испания Ғазодаги геноцид бўйича Халқаро судда қўзғатилган даъвога қўшилди
Испания бош вазири Педро Санчес Исроил ҳукумати Ғазо секторида халқаро гуманитар қонунларга риоя қилаётганига шубҳа қилмоқда.

Ўзбекистон АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазо бўйича ташаббусини олқишлайди – ТИВ
Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бугун, 5 июн кунги брифингда АҚШ президенти Жо Байден эълон қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасига Ўзбекистон ТИВ муносабати ҳақида тўхталди.

Малдив ороллари ҳукумати Исроил фуқаролари учун эшикларини ёпмоқчи
Малдив ороллари республикаси Исроил фуқароларининг ўз ҳудудига киришини тақиқлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Словения ҳукумати ҳам Фаластинни расман тан олиш жараёнини тезлаштирди
Словения ҳукумати Фаластин давлатини расман тан олиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича бош вазир Роберт Голоб маълум қилди.

Словения ҳам Исроил учун «совға» тайёрлади
Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Европанинг учта давлати – Испания, Ирландия ва Норвегия Фаластинни суверен давлат сифатида тан олди.

Европанинг яна 4 та давлати Фаластин мустақиллигини тан олиши мумкин
Бу ҳақда ТАСС агентлиги Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Новфалга таяниб маълум қилди.

Фаластин давлатини тан олишнинг ўзи етарли эмас – испан сиёсатчиси
Европанинг уч давлати – Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин давлатини расман тан олганини эълон қилди.

Германия Фаластинни тан оладими?
Фаластиннинг тан олиниши Яқин Шарқдаги низонинг узоқ муддатли сиёсий ечими йўлидаги муҳим биринчи қадам бўлиши мумкин.

Бугун Европанинг учта давлати Фаластинни расман тан олганини эълон қилади – Politico
Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар тарқатмоқда.

Исроил госпиталида Фаластинликларнинг аянчли ҳолати ошкор бўлди
Яна бир манба ҳарбий госпиталдаги муолажалар мунтазам равишда оғриқ қолдирувчи воситаларсиз ўтказилиши ва маҳбусларга «чидаб бўлмас қийноқ» келтириши ҳақида батафсил маълумот берди.

Фаластиннинг БМТга аъзолиги бўйича резолюция: қайси давлатлар қарши овоз берди?
10 май куни БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги ташқари йиғилишида Фаластиннинг халқаро ташкилотга тўлақонли аъзолиги кўзда тутилган резолюция овозга қўйилди.

Боррел Фаластин учун муҳим янгиликни эълон қилди
Бу давлатни тан олишдан ҳам каттароқ нарса, бу давлатнинг мавжуд бўлишга иродасини тан олишдир.

Намойишлар тўлқини Европа университетларига ҳам етиб борди
Бутун Европа шаҳарлари бўйлаб Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларига қарши талабалар намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Исроил армияси Рафаҳга ҳужум бошлади
БМТ маълумотларига кўра, Рафаҳ аҳоли сони — 1 миллион 400 минг киши.

АҚШ президентлигига номзод Фаластинни қўллови ортидан ҳибсга олинди
АҚШ президентлигига номзод, Яшиллар партияси вакили Жилл Стайн Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган намойишда ҳибсга олинди.

Ямайка Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди
Айни пайтда БМТга аъзо 193 мамлакатдан 140 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган.

Барбадос ҳукумати Фаластинни давлат сифатида тан олмоқчи
Барбадос Исроил билан алоқаларини сақлаб қолган ҳолда Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Керри Симмондс малум қилди.

АҚШ илк бор Исроилга қарши санкция киритади
Қарор Давлат департаментининг Ғарбий Соҳилдаги батальон ҳаракатларини текширган махсус комиссияси тавсиясига кўра қабул қилинган.

Фаластин ерларида муштумзўрлик қилган шахслар жазоланди
19 апрель куни АҚШ Исроил ишғоли остидаги Ғарбий соҳилда содир этилган зўравонликларга алоқадор ташкилот ва шахсларга қарши санкция жорий қилди.

Испания яқин ҳафталарда Фаластин давлатини тан олиши кутилмоқда
Европа Иттифоқидаги бошқа мамлакатлар Испаниянинг позициясига қўшиладими-йўқми, бундан қатъи назар, испан ҳукумати сиёсий қарорга келиб бўлган.

АҚШ яна Фаластин йўлида тўғаноқ бўлди
18 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолиги тўғрисида резолюция лойиҳаси юзасидан овоз бериш ўтказилди.

Урушда ҳалок бўлган Фаластинликлар сони 33,7 минг нафардан ошди
Бу ҳақда якшанба куни ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Фаластиннинг аризасини рад этди
Бу ҳақда айни пайтда Хавфсизлик кенгашида раислик қилаётган Малтанинг БМТдаги доими вакили Ванесса Фрейзер баёнот берди.

Экстремистлар уй ва автомобилларга ўт қўйди
Юзлаб яҳудий келгиндилари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида жойлашган Ал-Муғайир қишлоғига ҳужум уюштирди.

Яна бир мамлакат Фаластин давлатини тан олмоқчи
«Якунда Фаластин давлати тан олиниши муқаррарлигига ҳеч биримиз шубҳа қилмаймиз ва бу воқеанинг бошқа кечиктирилиши ўзини оқламайди», — деди Мартин.

Исроил 1,5 миллион Фаластинлик яширинган шаҳарга ҳужум тайёрламоқда
Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига қуруқликдаги операция амалга оширилади, унинг санаси аллақачон келишиб олинган.

Америкалик ҳарбий Оқ уй қаршисида очлик эълон қилди
АҚШ Қуролли кучлари учувчиси Ларри Ҳеберт Оқ уй қаршисида очлик эълон қилди.

БМТ координатори Ғазодаги воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади
Фавқулодда ёрдам координатори ва бош котибнинг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс қамал остидаги Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни «инсониятга хиёнат» деб атади.

Фаластинлик аёл ва очликдан қийналаётган уч эгизак
Ғазо секторининг шимолидаги яшаш шароити том маънода «ҳалокатли».

Хатарли режа бу гал исроиллик юқори мартабали генерал тилида янгради
Исроил сиёсий доираларида Ғазо секторидан фаластинликларни бадарға қилиш ва у ерга яҳудий оилаларини жойлаштириш режаси тобора қатъий оҳангда муҳокама қилинмоқда.

«Таймс» майдонида Фаластиндаги қирғинга эътибор қаратилди
KADEM (Аёллар ва демократия жамғармаси) Нью-Йорк шаҳри юрагидаги «Таймс» майдонида ташкил қилинган тадбирда Фаластинда юз бераётган қирғинга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратди.

Исроил Фаластинликларнинг Ақсо масжидига киришини чеклади
Исроил Рамазон ойи бошлаганидан буён Қуддусдаги Ақсо масжидига фаластинликларнинг киришини чекламоқда.

Гуманитар ёрдам кутаётган 20 нафар Фаластинлик ҳалок бўлди
Жабрланганлар сони кўплиги ва жароҳатларининг жиддийлиги туфайли шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишга қийналишмоқда.

Фаластиннинг янги бош вазири маълум бўлди
Президент фармонига кўра, у янги ҳукуматни шакллантириши керак.

Ғазода 1 миллион кишида юқумли касаллик аниқланди
Минглаб қурбонлар вайроналар остида ётибди.

Исроил ҳарбийлари 16 ёшли Фаластинликни отиб ташлашди
Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳилида рейд чоғида фаластинлик ўсмирни отиб ташлашди.

БМТдаги овоз беришда биргина давлат Исроилнинг тарафини олди
БМТ Хавфсизлик кенгашида Исроилнинг Ғазодаги босқинчилик ҳаракатлари, хусусан, гуманитар кўмак кутиб турган фаластинликлар ўққа тутилгани қораланган резолюция овозга қўйилди.

Эрдўғон: «Халқаро ҳамжамият Фаластин олдидаги қарзини бир йўл билан тўлаши мумкин»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 1 март куни бошланган Анталия дипломатик форумида халқаро сиёсат юзасидан муҳим баёнотлар берди.

Президент нутқини бузишга уринган актриса ҳибсга олинди
Ташкилотининг маълум қилишича, 25 ёшли актриса полиция уни ҳибсга олган пайтда Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлган.

Маҳмуд Аббос Фаластин ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос бош вазир Муҳаммад Иштийнинг истеъфосини қабул қилди.

Нетаняҳу Фаластин бўйича янги режа эълон қилди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазода урушдан кейинги ҳолат бўйича режа эълон қилди.

«Фаластинликларни қаерга кўчирасиз? Ойгами?» – ЕИ бош дипломатидан кескин эътироз
Ғазода ҳаддан зиёд кўп одам ҳалок бўлаётгани сабаб Исроилнинг иттифоқчилари, биринчи навбатда АҚШ яҳудий давлатига қурол-аслаҳа етказишни бас қилиши керак.

Исроилга асосий иттифоқчиси танбеҳ берди
АҚШ Исроилнинг фаластинликларнинг хавфсизлигини ҳисобга олмаган ҳар қандай операциясини қўллаб-қувватламайди.

100 та жасад бир қабрга қўйилди
Ғазо аҳли шахси аниқланмаган 100 га яқин жасадни биродарлик қабрига кўмди. Исроилда сақланган жасадлар куни кеча фаластинликларга қайтарилган эди. Уларни кўздан кечириш пайти шифокорлар шубҳали ҳолатни қайд этган.

Исроил махсус кучлари Ибн Сино касалхонасида уч кишини ўлдирди
Исроил армияси ўз махсус кучлари Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳридаги Ибн Сино касалхонасида операция ўтказгани, натижада у ерда яширинган уч киши ўлдирилганини тасдиқлади.

Исроил вазиридан Фаластин борасида «теша тегмаган» таклиф
Исроил инфраструктура, энергетика ва сув таъминоти вазири Исраэль Кац Ғазо соҳилларида сунъий ороллар барпо этишни таклиф қилди. Ушбу баҳсли лойиҳани у Европа Иттифоқи двлатлари ташқи ишлари вазирлари эътиборига ҳавола қилган.

Европалик депутат Исроилни мудҳиш истиқболдан огоҳлантирди (видео)
Европа парламентининг аъзоси Клэр Дейли Исроил бомбардимони оқибатида Ғазода минглаб тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлаётганини кескин танқид қилди.

ЖАР Фаластин масаласида яна бир кутилмаган қадам ташлади
Жанубий Африка Республикасининг 50 га яқин ҳуқуқшунослари Халқаро судга АҚШ ва Буюк Британия ҳукуматлари устидан даъво билан мурожаат қилади.

Ғазода ўлим сони мисли кўрилмаган даражага етди
Исроил армияси томонидан уч ойдан буён бомбардимон қилинаётган Ғазода XXI асрдаги барча йирик қуролли зиддиятлардан кўпроқ ўлим кузатилмоқда.

ЖАР Исроилни тавбасига таянтирмоқчи
Эртага, 11 январь куни Ҳаага шаҳрида жойлашган Халқаро жиноий судда Жанубий Африка Республикасининг Исроилга қарши геноцид бўйича даъвоси кўрила бошлайди.

Истанбулда дунё эътиборидаги фожиага бағишланган кўргазма очилди
Ушбу маърифий лойиҳа орқали Ғазода йиллар давомида рўй бераётган инсоний фожиаларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсад қилинган.

Исроилнинг провокацион баёноти яқин иттифоқчи АҚШга ҳам хуш келмади
АҚШ давлат депаратаменти расмий вакили Мэттью Миллер уни провокацион ва масъулиятсиз баёнот деб баҳолаган.

Ғазода ҳалок бўлган Фаластинлик шоирнинг башоратомуз шеъри ўзбекчага ўгирилди
Дунёнинг турли мамлакатларидаги ижодкорлар Ғазода Исроил бомбардимонида ҳалок бўлган шоир ва олим Рифаат Ал-Арийр хотирасини ҳурмат билан ёдга олмоқда.

Нетаньяху Ғазо секторида тинчлик ўрнатишнинг 3 та шартини айтди
Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида Ғазо секторида тинчлик ўрнатишнинг 3 та шартини санаб ўтди.

Исроил аскарлари масжидда номаъқулчилик қилди
Исроил аскарлари томонидан Фаластиннинг Женин шаҳридаги масжидда амалга оширилган номаъқул ва таҳқиромуз хатти-ҳаракат халқаро ҳамжамият томонидан қораланмоқда.

Дипломатик можаро: АҚШ Фаластин вазирига визани жиддий шарт билан бергани ошкор бўлди
Куни кеча АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликийга журналистларнинг саволига жавоб қайтариш имкони берилмади.

Эрдўғон Исроилни кескин огоҳлантирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилни қалтис ҳаракатларнинг аянчли оқибатларидан огоҳлантирди.

Ғазода ўлдирилган журналистлар 73 нафарга етди
Ҳалок бўлган журналистларнинг баъзилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари ооқибатида оилалари билан бирга вайроналар орасида қолиб ҳалок бўлишган, баъзилари эса бевосита ракеталар портлашидан ўлим топишган.

Исроил ақл бовар қилмас жиноятда айбланди
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар жасадидан тана аъзоларини ўғирламоқда.

Исроил вазирининг таклифи Европа бош дипломатини ларзага солди
Исроил молия вазири Бецалель Смотрич Ғарбий соҳилда яҳудий уйларини қуриш учун маблағ кўпайтирилишини маълум қилди.

Испания яқин муддатда Фаластин давлатини расман тан олиши мумкин
Испания яқин муддатда Фаластин давлатини расман тан олиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Педро Санчес маълум қилган.

Турк разведкаси Исроилнинг «Темир гумбаз»ини бузган ҳакерни қутқариб қолди
2022 йилнинг сентябрида Умар Малайзияга борганда «Моссад» томонидан ўғирлаб кетилади.

«Уруш алангаси бутун минтақани қопламасдан уни тўхтатиш керак» – Тўқаев
Яқин Шарқдаги зиддият глобал миқёсда ахборий-мафкуравий зиддиятнинг янги тўлқинини юзага келтирди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Минск шаҳрида ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) сессиясидаги чиқишида гапирди.

Ғазода 7 октябрдан буён 60 нафар журналист ўлдирилган
Ҳалок бўлган ОАВ вакилларининг 4 нафари аёллар экани айтилмоқда.

Хитой Фаластин масаласини ҳал этиш йўлини айтди
Хитой, шунингдек, можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича халқаро конференция чақириш ва йўл харитасини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда, дейди дипломат.

Адвокатлар Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун сўров йўлламоқчи
Исроил томонидан Ғазода геноцид жинояти содир этилганини тасдиқловчи далиллар кўп ва шунга кўра халқаро адвокатлар гуруҳи яҳудий давлати бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш бўйича сўров йўлламоқчи.

Зироат Мирзиёева Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
Ўзбекистон халқи Фаластиннинг тинч аҳолиси бошига тушган кулфат ва қайғу-аламларни юракдан ўтказмоқда

Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларида қурилган Исроил аҳоли пунктлари ноқонуний деб топилди
Исроил томонидан Фаластин ва Суриядаги босиб олинган ҳудудларида қурилган аҳоли пунктларини ноқонуний деб топиш тўғрисидаги БМТ резолюцияси 145 та мамлакат томонидан маъқулланди.

«Ғарбнинг эркатой боласи». Эрдўғон Исроилга бир қатор талаблар қўйди
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 11 ноябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг қўшма саммитидаги нутқида гапирди.

АҚШ президентлигига номзод Исроилни айблади
АҚШ президентлигига номзод, яҳудий миллатига мансуб Жилл Стайн Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Ғазо секторида геноцид ва ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади.

Европалик сиёсатчи Исроилни жазолаш йўлини айтди
Испан вазирига кўра, Ғарб давлатлари, хусусан, Европа Иттифоқи Украинадаги халқаро ҳуқуққа зид қилмишлари ортидан Россияга қарши санкциялар жорий этди, аммо Исроилнинг Ғазода тинч аҳолини бомбалашига шунчаки гунг томошабин бўлиб турибди.

Фаластин халқи БМТ резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа эга – Мирзиёев
Бугун, 9 ноябр куни Халқаро конгресс марказида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Тошкент саммити ўз ишини бошлади.

Ғазо болалар қабристонига айланмоқда – БМТ бош котиби
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Исроил ҳужумларига нишон бўлаётган Ғазо минтақаси болалар қабристонига айланаётгани ҳақида бонг урди.

Исроил вазири Ғазода даҳшатли усулни қўллаш таклифини берди
Исроилнинг Қуддус ишлари ва мероси бўйича вазири Амикай Элияху ҳарбий можаро ривожланишининг мумкин бўлган сценарийларидан бири Ғазо сектори ҳудудига ядровий бомба ташлаш бўлиши мумкинлигини айтди.

«Ҳизбуллоҳ» лидери Фаластин борасида катта баёнот бериши кутилмоқда
Ушбу мурожаат Ғазо секторидаги кечаётган қонли можарога жиддий таъсир қилиши мумкин.

“Кўз ўнгимизда геноцид содир бўлмоқда, ташкилотимиз буни тўхтатишга ожиз” – БМТ мулозими истеъфога чиқиб, очиқ хат ёзди
Америкалик мутахассис Фаластинда ҳозир оммавий қатлиом бўлаётгани, минглаб тинч аҳоли қирғин қилинаётганини таъкидларкан, бу жиноятларда АҚШ, Британия ва Европанинг кўп давлатлари тўлиқ шерик эканини айтган.

Ғазо: БМТ бош котибини ларзага солган ҳодиса
Исроил ҳарбий кучлари томонидан Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагери бомбардимон қилингани халқаро ташкилотлар томонидан қораланмоқда.

Фаластинга 1,5 миллион АҚШ доллари ажратилади — Президент қарори
«Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 01.11.2023 й.) қабул қилинди.

Анжелина Жоли: Ғазо «оммавий қабр»га айланиб бормоқда
Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жолининг айтишича, Ғазо «оммавий қабр»га айланиб бормоқда ва дунё етакчилари «болалар қотиллигига шерик».

Россия вакили Фаластин масаласида иккиюзламачилик қилаётган давлатларни санади
Фаластиннинг ишғол остидаги ерлари – Ғарбий соҳил ва Ғазо секторида мисли кўрилмаган гуманитар инқироз юзага келди.

АҚШ ва Исроил Ғазо сектори келажагига оид уч вариантни кўриб чиқмоқда
Вашингтон ва Тел-Авив агар Исроил ҳарбийлари ҲАМАС жангариларини у ердан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлса, Ғазо сектори келажаги учун учта вариантни кўриб чиқмоқда.

Исроил ва Фаластин ўртасида қандай ҳолатда тинчлик бўлиши айтилди
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Исроил «тарихни ўқиши» керак.

Халқаро суд прокурори Исроилни огоҳлантирди
Исроил томонидан қамал остидаги Ғазо аҳолисига гуманитар кўмак етказишга тўсқинлик қилиниши Женева конвенциясига мувофиқ Халқаро жиноий суд ваколатидаги ҳарбий жиноят деб топилиши мумкин.

«Исроилни дунёга ҳарбий жиноятчи сифатида танитамиз» – Эрдўғон
28 октябрь куни Истанбулдаги Отатурк номли аэропорт ҳудудида Исроилнинг Фаластинга нисбатан юритаётган ишғол ва зўравонлик сиёсатига қарши оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Starlink Ғазога интернет бермоқчи. Исроил компания билан алоқасини узганини эълон қилди
Илон Маск Ғазодаги халқаро ташкилотларга интернет алоқасини тиклашда ёрдам беришга ваъда берди.

Исроил урушнинг иккинчи босқичини эълон қилди
Мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху урушнинг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди.

Эрдўғоннинг баёноти Исроилга «қаттиқ тегди»
Исроил Туркия раҳбарининг сўнгги баёнотлари сабаб икки томонлама муносабатларни қайта кўриб чиқиш учун Туркиядаги дипломатларини чақириб олади.

120 давлат Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади
Ўзбекистон ҳам ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб овоз берган. 14 та давлат БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясига қарши чиққан бўлса, 45 та давлат овоз беришга иккиланган.

Эрдўғон Фаластин–Исроил зиддияти борасида амалий таклиф илгари сурди
Фаластин–Исроил ихтилофини ечиш учун халқаро тинчлик анжумани ташкил этиш зарур. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат парламенти мажлисидаги нутқида гапирган.

Эрдўғон Исроилга боришдан бош тортди ва аччиқ гапларни айтди
«Бир марта Бенямин Нетаняху билан қўл бериб кўришдим. Бу АҚШдаги «Турк уйи»да содир бўлди. Аммо у бизнинг хайрихоҳлигимизни суиистеъмол қилди ва биз Исроилга боришдан бош тортдик», — деди Эрдўғон.

Фаластин элчиси Исроилнинг яширин мақсади ҳақида гапирди
Дипломат ТАСС мухбирига берган интервьюсида Исроилнинг яширин мақсадини ҳам очиқлаган.

Исроил вакили БМТ бош котиби истеъфосини талаб қилди
«Фаластин халқи 56 йилдан бери босқин остида яшаб келди», дея жиддий баёнот берганди у.

Туркия расмийси Фаластин–Исроил зиддиятида ҳақиқат томонда бўлишга чақирди
Таъкидланишича, дунёдаги нуфузли оммавий ахборот воситалари кўп миллионли аудиторияга гегемонлик тасаввурларини сингдиришга, ҳақиқатга терс маълумотлар орқали оммани чалғитишган уринмоқда.

Исроил Ғарбий соҳилдаги масжидга ҳужум уюштирди
22 октябрь куни Исроил армияси ишғол остидаги Ғарбий соҳилда жойлашган Ал-Ансор масжидига авиазарба берди.

Фаластинлик болалар ўлимига доир таҳликали рақамлар ошкор қилинди
Бу эса Исроил авиаҳужумларидан ҳар 15 дақиқада бир бола ҳаётдан кўз юмаётганидан далолат беради.

Ню-Йоркда минглаб одамлар Фаластин учун намойишга чиқди
Минглаб одамлар Бруклинда тўпланиб, Фаластинни қўллаб-қувватлашди ва Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатишга чақиришди.

ҲАМАС асирдаги америкалик қизга қандай муносабатда бўлгани айтилди
ҲАМАС асирлигидан озод этилган америкалик аёл ва унинг қизи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ҳозирда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Human Rights Watch Ғарб давлатларига кескин айб қўйди
Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ ва Европа мамлакатлари Фаластин–Исроил зиддияти борасида иккиюзламачилик қилаётгани ҳақида баёнот берди.

Фаластин президенти Байден билан гаплашишдан бош тортди
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилга ташриф билан борган АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқот қилишдан бош тортди.

Ғазога инсонпарварлик юклари ўтадиган Рафаҳ чегара пункти очилади
Бугун, жума куни Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарада анклав аҳолисига гуманитар ёрдам етказилиши ва хориж фуқароларининг чиқиб кетиши учун Рафаҳ чегара пункти очилади. Бу ҳақда euronews хабар бермоқда.

Байден жамоасида ихтилоф: Исроилни қуроллантиришга қарши бўлган мулозим истеъфо берди
АҚШ давлат департаментининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича бюроси директори Жош Пол Вашингтоннинг Исроилга ҳарбий кўмакни ошириш ҳақидаги қарорига норозилик ифодаси сифатида ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди.

«Ҳар бир мазлум бола учун бутун дунё жавобгар» – Эрдўғон партияси
Туркиянинг иқтидордаги «Адолат ва тараққиёт» партияси (AK Parti) Ғазода бутун дунё кўзи ўнгида давом этаётган хунрезликни тўхтатишга чақирди.

Америкалик яҳудийлар Исроилга ёқмайдиган талаб билан чиқмоқда
АҚШда яшовчи яҳудий жамоаси вакиллари бир неча кундан буён Оқ уй қаршисида норозилик намойиши ўтказмоқда.

Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди
Жорий йил 17 октябрь куни Ғазо шимолидаги шифохонага Исроил ҳарбийларининг ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликларнинг хотирасига Туркияда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Фаластин тарафдорлари АҚШ Конгресси биноларидан бирини эгаллашди (видео)
Фаластин тарафдори бўлган намойишчилар АҚШ Капитолий мажмуасининг кириш эшиги бўлган «Cannon Rotunda» биносини эгаллаб олишди

Фаластинни қўллаб-қувватлаган футболчи жазога тортилди
15 октябр куни Aтал видеони жойлаштиргани учун узр сўради ва уни ўчириб ташлади.

«Инсоният учун шармандалик» – Ғазодаги шифохона бомбаланиши оқибатида юзлаб бегуноҳ одам ҳалок бўлди
18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳлий« баптистлар шифохонасига Исроил томонидан берилган ракета зарбаси оқибатида 800 нафардан зиёд бегуноҳ одам ҳалок бўлди.

Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 2,6 мингдан ошган
Фаластин ССВ берган маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо секторига қилган қуролли ҳужуми ортидан ҳалок бўлганлар сони 2 600 нафардан, ярадорлар эса 10 минг нафардан ошган.

Байден Фаластинлик тинч аҳоли тақдирига бефарқликда айбланди
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Рашида Толиб президент Жо Байденнинг Фаластин–Исроил зиддиятидаги позициясини танқид қилди.

Франция Фаластинни қўлловчи ҳар қандай намойишни тақиқлади
Ғазо томонига кўра, ҳозирга қадар 1,5 мингга яқин киши ҳарбий зарбалар оқибатида ҳалок бўлди.

АҚШ давлат котиби Исроилга борди. Унинг ким томонда экани аниқ
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроил ҳукумати раҳбари Бенямин Нетаняху ва бошқа сиёсатчилар билан мамлакатдаги мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун Исроилга борди.

Байден Исроилдан «ғазаб отидан тушишини» сўради
Исроил Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳига қарши жангида уруш қоидаларига риоя қилиши керак.

Исроил-Фаластин можароси: қайси давлатларнинг фуқаролари ҳалок бўлди?
7 октябрдан бери Исроил ва Фаластин ўртасидаги қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Ғазодаги ўликхоналарда жой қолмади – ОАВ
Исроил ҲАМАС ҳужумига жавоб сифатида Фаластиннинг Ғазо ҳудудига бомба ёғдиришда давом этмоқда.

Исроил-Фаластин можароси қурбонлари сони 1,6 мингдан ортиб кетди
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) Исроил ва Фаластиннинг Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида содир бўлган воқеалар бўйича навбатдаги тезкор янгиланишни эълон қилди.

Рамзан Қодиров ким томонда эканини айтди
Қодиров зарурат туғилса, можаро ҳудудига тинчликпарвар кучларни юборишга тайёрлигини билдирди.

Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасида воситачи бўлишга тайёр
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан телефон орқали гаплашган.

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроил-Фаластин можароси бўйича баёнот берди.

Эрдўғон Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишнинг шартини айтди
Эрдўғон, шунингдек, расмий Aнқара қарама-қаршиликни тезда тугатиш ва кескинликни камайтириш учун зарур дипломатик саъйи-ҳаракатларни амалга оширишига ишора қилди.

Исроил расман уруш ҳолатида экани эълон қилинди
Охирги марта бу банд 50 йил олдин, 1973 йилда кучга кирган.

Фаластин–Исроил: жин кўзадан чиқди! Дунё давлатлари қандай позицияда?
7 октябрь куни ҲАМАС кучлари Исроилга қарши «Ал-Ақсо бўрони» деб номланган ҳарбий амалиёт бошлаганини эълон қилди. Исроил томон юзлаб ракета учирилган.

Ғазони «кимсасиз орол»га айлантирамиз — Исроил бош вазири таҳдид қилди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху жангариларнинг ҳарбий амалиётидан сўнг Фаластин анклавини «кимсасиз ороли»га айлантиришга таҳдид қилди ва тинч аҳолини уйларини тарк этишга чақирди.

Эрдоғон Исроил ва Фаластин урушига муносабат билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятни тўхтатишга чақирди.

Исроил уруш бошланганини эълон қилди
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант «Ҳамас» гуруҳи Исроилга кутилмаган ҳужум уюштириб, «жиддий хато»га йўл қўйганини айтди

Ал-Ақсо масжидида навбатдаги провокация...
Мутаассиб кайфиятдаги яҳудийлар Исроил полицияси ҳимояси остида Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида провокацион хатти-ҳаракатларни содир этмоқда.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фаластин муаммоси ечимини айтди
Мустақил Фаластин давлатини ташкил қилмай, Фаластин–Исроил зиддиятини бартараф этиб бўлмайди, деб ҳисоблайди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фарҳан.

Исроил ҳарбийлари ўнлаб Фаластинликни қўлга олди
Исроил хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилда 47 нафар фаластинликни қўлга олди.

Фаластин Исроил билан мулоқотни тўхтатди
Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрида Исроил кучлари амалга ошираётган сўнгги ҳарбий амалиётда 9 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.

Саудия Арабистони Фаластинликлар ўлимига сабаб бўлган босқинни қоралади
Саудия Арабистони Исроил кучлари томонидан Женин шаҳрида амалга оширилган рейдларни кескин қоралади.

Эрдоған: Ислом олами Исроилнинг Фаластиндаги ҳужумларига қарши бирлашиши керак
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған жума куни Эрон раҳбари Иброҳим Раисийга мурожаат қилиб, Исроилнинг Фаластиндаги ҳужумларига қарши ислом дунёси бирдам бўлиши кераклигини айтди.

Тобора ёлғиз қолаётган Фаластин. Араб давлатлари Фаластин ортидан пичоқ урдими? (таҳлил)
Агар тарихга назар ташласак, Исроил кучларининг масжид Ал-Ақасога уюштираётган ҳужумлари айнан Рамазон ойида юз берганига гувоҳ бўласиз.

Мусулмон дунёси ғазабда – Исроил полицияси ўтган йил Рамазон ойидаги қилмишини бу йил ҳам такрорлади
Исроил хавфсизлик кучлари 4 апрель кечаси ва 5 апрель субҳида Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириб, намоз ўқиётган юзлаб фаластинликларга нисбатан шовқинли граната, заҳарли газ, резина ўқлар билан ҳужум қилган ҳақида хабар берган эдик.

Исроил хавфсизлик кучлари Ал-Ақсога бостириб кириб, 200 нафар Фаластинликни қўлга олди
Кеча, 4 апрель куни кечқурун Исроил хавфсизлик кучлари Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига ҳужум қилди.

Исроил кучлари яна бир Фаластинликни отиб ўлдирди
Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда бир қуролсиз 26 ёшли фаластинликни отиб ўлдирди.

Cаудия Исроил–Фаластин тинчлик музокараларини бошлашга чақирди
Саудия Арабистони подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд раислигидаги Вазирлар маҳкамаси йиғилишида Фаластиндаги вазиятга эътибор қаратилди.

Фаластин бош вазири: 2022 йил фожиаларга тўла келди...
2022 йил давомида Исроил кучлари томонидан 220 нафар фаластинлик ўлдирилди. Фаластин расмий агентлиги (WAFA) хабарига кўра, бу ҳақда мамлакат бош вазири Муҳаммад Иштийя ҳукумат йиғилишидаги нутқида гапирган.

Исроил ҳарбийлари Фаластинлик футболчини отиб ташлашди
Исроил ҳарбийлари Наблус шаҳридаги рейд чоғида 23 ёшли фаластинлик футболчи Аҳмед Дарагмеҳни отиб ўлдирди.

Бу сафар ожиза. Исроил ҳарбийси 16 ёшли Фаластинлик қизни ўлдирди
Кеча, 12 декабрь куни Исроил ҳарбийси Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида уюштирган рейд чоғида 16 ёшли фаластинлик қизни отиб ўлдирди.

Исроил ҳарбийси 22 ёшли йигитни ваҳшийларча отиб ташлади
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жума куни Исроил аскари Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳрида фаластинлик ёш йигитни ўлдирган.

Фаластиннинг Ғазо секторида улкан ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор
Кеча, 17 ноябрь куни тунда Фаластиннинг Ғазо секторидаги Жабалия шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

«Бу – этник тозалаш». Халқаро ташкилотлар кескин баёнот берди
Араб давлатлари лигаси Исроилни ишғол остидаги Ғарбий соҳилда этник тозалаш ва ҳарбий жиноятлар содир этишда айблади. Халқаро тузилма Ғарбий соҳилдаги Фаластин оилалари мажбуран кўчирилиши ва уларнинг қасабалари ўрнида 4000 та янги уй қурилаётганини кескин қоралаган.

Янги вазир Фаластин элчисини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Фаластиннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Жавад Муҳаммад Авадни қабул қилди.

Фаластин элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
9 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Фаластиннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Абдулла Таршаханини мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Халқаро ташкилот Иcроилни апартеидда айблади
Amnesty International ташкилоти Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгани хусусида ҳисобот эълон қилди.

ОАВ: нуфузли агентлик мухбири Фаластинни қўллагани учун ишдан бўшатилди
Қиз нашрда икки ҳафта давомида ишлаган. Унинг сўзларига кўра, раҳбарият уни ишдан бўшатишни газетанинг ижтимоий тармоқлардаги сиёсатини бузиш билан изоҳлаган.

Ғазо секторида урушни тўхтатишга сулҳ тузилмоқда
20 май куни кечаси Исроил ҳукумати Ғазо секторига зарбаларни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Ғазабга учраган Ғазо (фото)
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига бомба ёғдиришда давом этмоқда. 8 майга ўтар кечаси Шарқий Қуддусда фаластинликлар ҳамда Исроил полицияси ўртасида тўқнашув қайтадан авж олди. Даҳанаки зиддият алалоқибат ракета ҳужумларига айланди.

БМТ Бош котиби Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш йўлини таклиф этди
Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери қурбонлар сони кўпаймоқда.

«Лестер» футболчилари кубок олиш вақтида Фаластин байроғини кўтаришди (фото)
Англия кубогини қўлга киритган «Лестер» ярим ҳимоячиси Ҳамза Чодури ва ҳимоячи Уесли Фофана Англия кубоги финалидан сўнг мукофотни қабул қилиб олишга Фаластин байроғи билан чиқиб келишди.

Японияда Ғазо секторидаги урушга қарши митинг уюштирилди (фото)
Ҳозирда дунё жамоатчилиги нигоҳи Ғазо секторида кечаётган қонли тўқнашувларга қаратилган.

ОАВ: Исроил кучлари Фаластинликларга қарши заҳарли газлар ишлатмоқда, 72 киши ҳалок бўлган
Фаластиндаги гуруҳлар ва Исроил армияси ўртасидаги қуролли тўқнашувлар натижасида 72 фаластинлик ҳалок бўлди ва яна 400 киши жароҳат олди.

Уч мамлакат БМТдан Фаластин ва Исроил бўйича йиғилиш ўтказишни сўради
Хитой, Норвегия ва Тунис давлатлари Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кучайиб бораётгани сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни таклиф қилди.

Исроил ҳаво ҳужумларидан Фаластинда 20 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди
Аввалроқ ХАМАСнинг жанговар Ал-Қассам гуруҳи Исроил томон ракеталар учирганди.

Коронавируснинг энг ёш қурбони
Фаластинда 12 кунлик гўдак коронавирусдан вафот этди.