
Қозоғистон товуқ тухуми импортини олти ойга тўхтатди
Чеклов 9 апрелдан кучга кирди.

Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон президенти кутиб олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига борди.

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Мирзиёев 29 март куни Олмаотага боради
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.

Ўзбекистонлик мутахассис ўзбек ва қозоқ футболини таққослади
Қозоғистоннинг «Sports.kz» портали «Пахтакор» академиясида фаолият олиб бораётган мураббий Павел Пуришкин билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи, шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Али Алиевнинг яқинда берган интервьюси ҳақида фикрларини сўради.

Қозоғистон қорамол ва қўйларни экспорт қилиш тақиқини узайтиради
Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қорамол ва қўйларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга қўйилган чекловни яна 6 ойга узайтирмоқчи.

Қозоғистон суди ўзбекистонликни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Қозоғистоннинг Ғарбий Қозоғистон вилоятида тўрт нафар ватандошини ўлдирган 48 ёшли ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Полшада ўзбекистонликларнинг тана аъзоларини сотган аёл қўлга олинди
Қозоғистон суди аёлни сиртдан 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Туркистон шаҳрига алоҳида мақом берилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати маълум қилди.

Олмаотада БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон тараққиёти маркази очилади
Қозоғистон учун муҳим ташқи сиёсий ютуқ.

Ўзбек-қозоқ чегарасида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистонлик бутун бошли оила Қозоғистонда газдан заҳарланиб, вафот этди
Жорий йилнинг 2 март куни Қозоғистон Республикаси, Манғистау вилояти Мунайли тумани Басқудуқ қишлоғидаги хусусий уйда бир оиланинг заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Ёрдам кўрсатиш учун етиб келган қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари воқеа жойида етти кишини топди, уларнинг беш нафари вояга етмаганлар бўлиб, барчаси жойида вафот этган.

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига қўйилган чекловни узайтиради
Қозоғистонда нефт маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олти ой муддатга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Қозоғистон медиаси билан ҳамкорлик юзасидан келишиб олинди – Шерзод Асадов
Самимий руҳда ўтган учрашувда медиа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларнинг кенг доираси батафсил муҳокама қилинган. Икки давлатнинг қардош халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиши ҳақида якдил фикр билдирилди.

Олмаотадаги туман туфайли иккита рейс Тошкентга келиб қўнди
Олмаота аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

Тўқаев «Жомарт» конидаги фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Оқўрда хабарига кўра, давлат раҳбари ҳукуматга фавқулодда ҳолат сабабларини чуқур ўрганишни топширган.

Элчи: Ўзбекистон шунчаки истиқболли бозор эмас, стратегик ҳамкор
Ўзбекистон Қозоғистон учун шунчаки истиқболли бозор эмас, балки стратегик ҳамкордир, дейди Қозоғистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов.

Тадбиркор Қозоғистондаги авиаҳалокатда вафот этганларнинг оилаларига квартира совға қилди
Ақтауда Озарбайжон ҳаво йўллари ҳалокати қурбонлари хотирасига бағишланган парад бўлиб ўтди.

Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади
Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади. Бу борада Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида келишиб олган.

Бош вазир амалий ташриф билан Олмаотада бўлади
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига ҳам тақиқ қўйди
Қозоғистон темир йўл транспортида бензин ва дизел ёқилғисини олиб чиқишга тақиқ жорий қилди.

Қозоғистон 28 январдан картошка олиб чиқишни тақиқлади
Фақат Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатлар бундан мустасно.

Тўқаев Қозоғистонда иккинчи АЭСни ҳам қурмоқчи
У мамлакатда ядровий кластерни яратишга киришиш лозимлигини таъкидлади.

Қозоғистон билан чегара пунктида чеклов ўрнатилди
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг «Тажен» (Қозоғистон) – «Довут ота» (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракати узлуксиз давом эттирилади.

«Жарималар жиноятнинг олдини олишга қаратилиши керак, бюджетни тўлдиришга эмас…»
Қозоғистонлик депутат Асхат Аймагамбетов Қозоғистонда маъмурий жарималар тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини эълон қилди. Унинг фикрича, жарималар жиноятларнинг олдини олишга қаратилиши ва бюджетни тўлдириш воситаси сифатида фойдаланилмаслиги керак.

Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини чеклади
Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ой муддатга чеклади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилади
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисида битим имзоланди.

Остона нуфузли машваратга мезбонлик қилади
2024 йил 13-14 июнь кунлари ўтиши режалаштирилган Остона халқаро форуми Қозоғистонда апрель ойида рўй берган сув тошқинлари ортидан кейинроққа қолдирилганди.

Қозоғистонда қозоқ тилида хизмат кўрсатмаган қаҳвахона аҳоли норозилиги сабаб касодга учради
Остонада мижозига қозоқ тилидаги менюни тақдим этишдан бош тортиш билан боғлиқ жанжал қаҳвахонанинг ёпилиши билан якунланди.

Қозоғистонда АЭС қурилиши қанча одамни иш билан таъминлаши айтилди
АЭС қурилиши 10 йил давом этиши мумкин.

Қозоғистонда икки йилда 27 нафар «жиноий авторитет» қўлга олинди
Охирги икки йилда Ички ишлар вазирлиги томонидан уюшган жиноий гуруҳлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва иштирок этиш билан боғлиқ 120 дан ортиқ, шу жумладан, 13 та трансмиллий жиноят иши рўйхатга олинган

Тўқаев Назарбоевнинг Путин билан учрашувларига изоҳ берди
Шунингдек, президент қўшҳокимиятчилик ҳақида ҳам гапирди.

Тўқаев давлатни парламент бошқаришига муносабат билдирди
«Яшашга ҳақли, бироқ собиқ иттифоқ мамлакатларига ҳозирча наф келтирган эмас».

Тўқаев учоқда Ерни тўрт марта айланиб чиқди
Шу тариқа Қозоғистон президенти самолёт ва вертолётда жами 245 соат 18 дақиқа вақт ўтказган.

Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев телефон орқали мулоқотлашди
Давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти кириб келаётган Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

Ўзбек-қозоқ чегарасида махфий туннел аниқланди
У нефт маҳсулотлари контрабандаси учун хизмат қилган.

Украина: Озарбайжон самолёти ҳалокатида Россиянинг «қўли бор»
Озарбайжоннинг Embraer 190 самолёти Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан ўққа тутилгани ортидан ҳалокатга учради.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди
Самолёт қулаган ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Қозоғистонда 46 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
21 декабрга ўтар кечаси Самара – Чимкент йўлининг Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманидан ўтувчи қисмида автобус бузилиб, йўловчилар совуқда қолиб кетди.

Қозоғистон зилзиладан жабр кўрган Ғозиантепда мактаб қуради
Қозоғистон Республикаси Туркиянинг Ғозиантеп вилояти Нурдоғи шаҳрида мактаб қуришга киришди. Ғозиантеп 2023 йил 6 февралда рўй берган даҳшатли зилзилада энг кўп жабр кўрган ҳудуд саналади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқини табриклади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 16 декабрь – Мустақиллик куни муносабати билан мамлакат халқига йўллаган табригида ҳурриятдан юксак бойлик йўқлигини таъкидлади.

ОҲИЧКда Қозоғистоннинг раислиги якунланмоқда
Қозоғистон Республикасининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашдаги (ОҲИЧК) раислиги якунланмоқда.

Ўзбекистонликларни олиб кетаётган автобус Қозоғистонда бузилиб қолди
Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Ҳар бешинчи Қозоғистонлик мамлакатдан кўчиб кетишни ўйлайди - тадқиқот
Миграция кайфияти кўпроқ ёшлар ва ўрта ёшдагилар орасида кузатилади. 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган гуруҳда тахминан 25%, 30 ёшлилар орасида эса бу кўрсаткич 30% га етади.

Уч боксчимиз Қозоғистон вакилига қарши: Осиё чемпионатидаги дастлабки рақиблар
Бугун Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.

Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга борди
Уни Остона аэропортида республика президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.

Ўзбекистон–Қозоғистон: туризмга доир ҳужжатлар имзоланди
Тошкентда бўлиб ўтган «Ипак йўлида туризм» 29-халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон вилоятлари ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликка доир ҳужжатлар имзоланди.

Қозоғистон нефти неча йилга етиши айтилди
Углеводород хом ашёси конлари сони 548 та, умумий нефт захираси — 4,3 млрд тонна.

Ўзбекистон — Қозоғистондаги хорижий компаниялар сони бўйича учинчи ўринда
Қозоғистонда рўйхатга олинган чет эл билан ҳамкорликдаги ва хориж компаниялари сони жадал ошиб боряпти.

Оқтов шаҳрига Туркий дунёнинг 2024 йилдаги маданий пойтахти мақоми берилди
Ашхободдаги йиғилишда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ҳамда халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туристик поезд қатнови йўлга қўйилди
16 ноябрдан Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота йўналиши бўйича илк темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилди.

Қозоғистонда газ портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди
Тез тиббий ёрдам бригадаси 16 нафар жабрланувчини Остона шаҳар шифохонасига етказди.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида «яшил» энергияни ривожлантиришга доир битим имзоланди
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.

KazAID: асосий мақсад маълум қилинди
KazAID Қозоғистон Республикасининг 2014 йил 10 декабрдаги “Тараққиётга расмий ёрдам тўғрисида”ги қонуни ва мамлакат ҳукуматининг 2020 йил 15 декабрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Миграция агентлиги огоҳлантириш эълон қилди
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида жойларда туман, кучли ёмғир ҳамда йўлларда музлаш ҳолатлари Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликларни вужудга келтириши мумкин.

Қозоғистонда авиаҳалокат юз берди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида вертолёт ҳалокатга учради. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни ўчиришган.

Чегарада ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган: айбдорни Қозоғистон полицияси қидиряпти
Жорий йил 3 ноябр куни Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги (Қозоғистоннинг Туркистон вилояти, Сариёғоч тумани) «С.Нажимов – Казигурт» назорат-ўтказиш пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчи калтакланган. Транспорт вазирлиги мазкур ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилганини маълум қилди.

Қозоғистонга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.

«Халққа ҳисобдор давлат». Қозоғистон элчиси мамлакатнинг асосий мақсади ҳақида гапирди
25 октябрь Қозоғистонда Республика куни сифатида байрам қилинади. 1990 йилнинг мазкур санасида Қозоғистон Давлат мустақиллиги тўғрисида декларация қабул қилинган эди.

Тил ҳақидаги ҳазил россиялик мураббийга қимматга тушди
13 октябр куни Миллатлар лигасида Словенияга мағлуб бўлгач (0:1) Черчесов ўзига қозоқ тилида савол берган журналистга «Сиз французча гапиряпсизми?» дея жавоб берган.

Россиядан қайтаётган олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистон йўлида ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги «Бейнеу-Тожен» трассасида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди, натижада олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари касалхонага ётқизилди.

Қозоғистонда Telegram офиси очилади
«Telegram билан унинг офисини очиш ва вакилини тайинлаш бўйича келишувга эришилиб, контент назоратини ошириш йўлида муҳим қадам ташланди», — деди вазир.

Остонада қиш: бир суткада 120 га яқин ЙТҲ, 12 киши жароҳатланди
Биринчи қор Қозоғистон автойўлларида муаммолар туғдиришни бошлади.

«Яқин Шарқда куч усулидан воз кечиш вақти келди» – Қозоғистон сенати раиси
Сўнгги йилларда инсоният мисли кўрилмаган таҳдидларга дуч келди ва курраи арздаги барча ихтилофлар бир-бирига боғлиқ бўлиб қолмоқда, дейди Қозоғистон Парламенти сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойи котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев.

ШҲТ кузатувчилар миссияси Қозоғистондаги референдум юзасидан баёнот берди
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчилари Қозоғистонда 6 октябрь куни АЭС қурилиши бўйича ўтказилган референдумнинг легитимлигини эътироф этди.

Референдум: Қозоғистонликларнинг 71 фоиздан ортиғи АЭС учун овоз берди
Жорий йил 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Унда қоғозистонликлар мамлакат атом энергиясига муҳтожми ёки йўқлигини ҳал қилишди.

Экзитпол: Қозоғистонликлар АЭС қурилишига «ҳа» дедими ёки «йўқ»?
Қозоғистонда 6 октябрь куни бўлиб ўтган атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум юзасидан экзитпол натижалари эълон қилинди.

Қозоғистонда референдум: Тўқаевдан муҳим баёнот, овоз бергани келган 100 ёшли отахон (фото)
Бугун, 6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Марказий Осиё икки муҳим минтақа ўртасида кўприк бўлиши керак – Роман Василенко
Расмий Остона Марказий Осиё ва Европанинг транспорт-логистика тизими интеграциялашувини жадаллаштиришни таклиф қилмоқда.

Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум: асосий рақамлар очиқланди
Овоз бериш 6 октябрь куни соат 7:00 дан 20:00 гача давом этади.

Қозоғистонга АЭС нега керак? Тўқаев жавоб қайтарди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда атом электр станцияси (АЭС) қурилишини тараққиёт талаби деб атади.

2024 йил бошидан буён 5 мингга яқин этник қозоқ Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетди
1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 млн 140,7 минг нафар этник қозоқ қайтиб келган.

Туркистондаги колонияда маҳбуслар ғалаён кўтаришди
Туркистон вилоятидаги колонияда маҳкумлар томонидан тартибсизлик уюштирилди, уч киши жароҳатланди

Қозоғистон элчиси мукофотланди
Мукофотни дипломатга бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов топширди.

Президентнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

Президентни Қозоғистон Бош вазири кутиб олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга борди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Таъкидлаш жоизки, "Марказий Осиё – Германия" форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.

Йўловчи автобуси кўприкдан қулаб, микроавтобус устига тушди (фото)
Бу вақтда Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси Бишкекдан Олмаота томон кетаётган бўлган. Автобус унинг устига тушган.

Қозоғистонда қашшоқлик даражаси кескин ошгани маълум қилинди
Қашшоқликнинг энг юқори даражаси Туркистон вилоятида қайд этилган.

Бахтиёр Иброҳимов Қозоғистон президентига ишонч ёрлиғини топширди
Тўқаев етти давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди
Остонада Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди. Янги элчи Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон пойтахтига етиб борган.

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган ўзбекистонлик болалар қайтарилди
Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган ўзбекистонлик болалар Ватанга қайтарилди.

Қозоғистон компанияси Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этмоқчи
Қозоҳистоннинг Kaspi финтех компанияси Humo тўлов тизимининг оператори бўлган «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушининг кимошди савдосида иштирок этиш истагини билдирди.

Украинанинг Қозоғистондаги собиқ элчисига сиртдан ҳукм ўқилди
2022 йилда қозоғистонлик блогерга берган интервьюсида Врублевский украиналиклар имкон қадар кўпроқ русларни ўлдиришга ҳаракат қилишаётганини, чунки шунда «украиналик болалар камроқ ўлим топишини» айтганди.

Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик шартномаси тузилди
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари қўшма инфратузилма ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Лукашенконинг интервьюсидан сўнг Беларус элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди
Беларус президенти Александр Лукашенконинг «Россия» телеканалига берган интервьюсидан сўнг Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Беларус элчиси Павел Утюпинни идорага чақирган.

Қозоғистонда АЭС қурилиши масаласи хавотир ва танқидларга сабаб бўлмоқда
Соҳа экспертлари ва пойтахт аҳолиси вакиллари қатнашган эшитувлар якунига кўра, Қозоғистонда АЭС қурилиши масаласида референдум ўтказиш санаси белгилаб олинади.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси миссиясини якунлади
Саидикром Ниёзхўжаев олий давлат мукофоти – II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирланди.

Қозоғистонда бокс термаси мутасаддилари тўлиқ ишдан четлатилди
Бунга олимпиададаги муваффақиятсизлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Президентнинг Қозоғистонга сафари ниҳоясига етди
Ташриф дастурига мувофиқ, Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказдилар. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Қўшма лойиҳаларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазирига суд ҳукми ўқилди
Остона жиноят ишлари бўйича туманлараро суди Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаевни шартли равишда беш йилга озодликдан маҳрум қилди.

Президент тантанали маросимда иштирок этди
Мазкур таълим муассасаларида талаб юқори бўлган техник йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Ташриф дастури доирасида Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг «Олтин Қирон» («Олтин бургут») ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мирзиёев Тоқаевни Кенгашнинг иккинчи мажлисини ўтказиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди
Оқўрда қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида 7 млрд долларлик битим ва шартномалар портфели ишлаб чиқилди
Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди (фото)
8 август куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон 7 миллиард долларлик келишувга эришди
Ўзбекистон ва Қозоғистон қиймати 4,4 миллиард долларни ташкил этувчи 34 та сармоявий лойиҳа ва қиймати 2,6 миллиард долларлик 7 савдо битимини амалга оширади.

Шавкат Мирзиёевни аэропортда Қозоғистон президенти кутиб олди
Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида муҳим иқтисодий битим тасдиқланди
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 7 август куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради.

«Табаққа эмас, қабаққа қара» ёхуд сербиялик журналист кимга раҳмат айтган эди?
Одатдаги иш кунларининг бирида дўстлар телефон қилиб, қўшни Қозоғистонга сафарга кетишаётганлигини, от пойгаси ва кураш томошаларини кузатишга бораётганлигини айтиб, мени ҳам таклиф этишди. Болаликдан спортнинг ушбу турларига қизиқаман.

Қозоғистонда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилаётгани маълум бўлди
Меҳнат мигрантлари асосан тўрт мамлакатдан келмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон бўйлаб ўтувчи янги ҳаво йўлаги очилди
Европа ва Жануби-Шарқий Осиёни боғлайди.

Қозоғистон Ўзбекистонга рус гази транзитини оширишни режалаштиряпти
2024 йилда Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, ўзбек ва туркман газининг Хитойга транзитини оширади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.

Қозоғистон «ёши» 7 йилдан катта бўлган автомобиллар импортини чекламоқчи
Қозоғистон ишлаб чиқарилганига етти йилдан ошган автомобилларни импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Саноат ва қурилиш вазирлиги интеграция ва халқаро ҳамкорлик департаменти директори Адилбек Бектибаев маълум қилди.

Чирчиқда М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети филиали очиляпти
Бу борада Ҳукуматнинг жорий йил 10 июлда 406-сон қарори қабул қилинди.

Қозоғистонда «қора бева» тарқаляпти: 6 киши реанимацияга ётқизилган
Қозоғистонда заҳарли ўргимчаклар турига кирувчи қорақурт («қора бева») ўргимчагининг ғайриоддий кенг тарқалиши кузатиляпти.

Қозоғистонда давлат хизматчиларига қимор ўйинларида қатнашиш тақиқланди
Қозоғистонда давлат хизматчилари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қимор ўйинларида қатнашиш тақиқланди.

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи ниҳоясига етди
Бугун Президентимиз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этиб, ташкилот маконида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Президент Остонага етиб борди
Бугун Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Қозоғистонда қорақуртлар туяларни ўлдирмоқда
Атирау вилояти туманларида заҳарли ўргимчаклар кўпайган.

Қозоғистонда АЭС қурилишини референдум ҳал қилади
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 2023 йил 1 сентябридаги мурожаатида АЭС қурилиши масаласи умуммиллий референдумда ҳал этилиши кераклигини айтганди.

Қозоғистон тўғри йўлдан кетмоқда — сўровнома
Сўровда мамлакатнинг 17 вилояти ва республика аҳамиятига молик шаҳри (Остона, Олмаота, Чимкент)дан 18 ёшдан катта бўлган 8 минг нафар респондент қатнашди.

Қозоғистонда ўзбекистонлик чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
Текширув давомида хорижлик шу йилнинг 28 май куни «Бейнеу» чегара пости орқали Қозоғистонга кириб келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган.

АҚШ Қозоғистонни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор – таҳлилчи
«Fair Observer» нашрида чоп этилган мақолада сиёсий таҳлилчи Вашингтон Остона билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлайди.

Шимолий Орол денгизида сув ҳажми ошди
Бугунги кунда Шимолий Оролда сув ҳажми 21,4 млрд куб метрни ташкил этмоқда.

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 51 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири – «Ак Жайик» маълум қилмоқда.

Қозоғистон жанубига чигиртка тўдалари ёпирилди
«Бунчалик катта сонни ҳеч қачон учратмагандик» дея изоҳ берган мамлакат Бош вазир ўринбосари.

Қозоғистонга бормоқчи бўлган меҳнат муҳожирлари огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, жорий йилнинг 3 июн кунидан бошлаб, Қозоғистоннинг барча ҳудудларида миграция соҳасида ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида «Нелегал-2024» рейд тадбирлари ўтказиляпти.

Қозоғистон «яшил» сайёҳлик йўналишига киритилди
Британ нашри 2019 йилда ташкил этилган Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш фонди фаолиятига юқори баҳо берди.

Қозоғистон Толибон режимини террорчилар рўйхатидан олиб ташлади – Тўқаев
Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ Парламенти Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан учрашувида маълум қилди.

Қозоғистон раҳбари сиёсий қатағон қурбонларини ёдга олди
Қозоғистонда 31 май – Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни саналади.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турганлар огоҳлантирилди
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

«Россияда жиноят содир этганлар Қозоғистонда ҳам қўлга олиняпти» – ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликларни айрим масалаларда эътиборли бўлишга чақирмоқда.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентини табриклади
17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Қозоғистон айрим тоифа кишилар учун ўз эшикларини «ёпди»
Ушбу янги тартиблар тегишли қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири 24 йилга қамалди
Остонадаги ҳакамлар ҳайъати Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Кувандиқ Бишимбаевни рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топди.

Ўзбекистондан Қозоғистонга янги ҳаво қатнови йўлга қўйилади
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси 2024 йил 1 июндан бошлаб янги Нукус — Олмаота йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширишни бошлайди.

Инстаграмда бошланган севги тарихининг аянчли якуни: Бишимбаев ишидан «Салтанат қонуни»гача
2023 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон пойтахтида фожиа юз берди: мамлакатнинг собиқ иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаевнинг учинчи турмуш ўртоғи ресторан кабинкасида вафот этди.

ТИВ Қозоғистонга бормоқчи бўлганларга мурожаат қилди
Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.

Қозоғистон шакар экспортини вақтинча тақиқламоқда
Яқин келажакда Қозоғистон томони россияликлар билан йил охиригача шакар етказиб бериш квотани яна 100 минг тоннага ошириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда.

Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди
Қозоғистоннинг Улутов вилояти ИИБ 7 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини «ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани сабабли» мамлакатдан чиқариб юборди.

Тамбаланмаган эшикдан бўри кириб келди...
Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Биково қишлоғида ҳовлига бўри кириб, икки итни ўлдирди ва бир кишини тишлаб олди.

Қозоғистон аэропортларида хавфсизлик кучайтирилмоқда
Вазирлик йўловчиларни текшириш ва рўйхатдан ўтиш учун аэропортларга олдиндан келишга чақирди.

Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Қозоғистон Бош прокуратураси мамлакат собиқ ички ишлар вазири Эрлан Турғумбаевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Тўқаев табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича муддат белгилади
Қ.Тўқаев сув тошқинлари оқибатида вайрон бўлган уй-жойларни тиклаш, жабрланган аҳолининг нормал ҳаётга қайтишини таъминлаш президент сифатидаги энг муҳим вазифаси эканини айтган.

Қозоғистон элчихонаси Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирди
Кеча, 23 апрель куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон етакчисига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

«Ҳалол фуқаро». Тўқаев таклиф қилган янги концепциянинг моҳияти нимада?
Қозоғистонда «Ҳалол фуқаро – ҳалол меҳнат – ҳалол даромад» концепцияси амалга татбиқ этилмоқда.

Қозоғистонда давлат маблағларини тежаш режими жорий қилинди
Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди, дея маълумот беради президент матбуот хизмати.

Қозоғистонда зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев аёллар ҳуқуқлари ва болалар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонунни имзолади.

Қозоғистон ҳукумати хорижликлар учун бензин нархини оширмоқчи
Қозоғистон Энергетика вазирлиги хорижий фуқаролар учун бензин ва дизел ёқилғиси нархини ошириш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини эълон қилди. Бунда қозоғистонликлар учун мотор ёқилғиси нархи ўзгармайди.

«Сўнгги 80 йилдаги энг йирик офат». Қозоғистондаги минглаб уйлар сувга ғарқ бўлди, сув тошқинларининг иккинчи тўлқини кутилмоқда
Қозоғистондаги 17 та вилоятдан 10 тасида маҳаллий кўламда фавқулодда вазият эълон қилинган.

Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажУрганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди.муасининг тарихий обидалари ва Нуриллабой саройи зиёрат қилинди.

Президентлар «Made in Uzbekistan» кўргазмасида (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Хива гиламлари» комбинатига ташриф буюрдилар.

Президентлар Хоразмда учрашишди (фото)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 5 апрель куни ташриф билан мамлакатимизга келди.

Қозоғистонда ҳалок бўлганлар жасади олиб келинди
Қозоғистон Республикаси Актобе области Алгин райони ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари ватанига қайтарилди.

Мирзиёев Қозоғистон президентига миннатдорчилик билдирди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди.

Қозоғистон президенти эртага Ўзбекистонга келади
Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

Президент топшириғига кўра Қозоғистонда ҳалок бўлганлар махсус ҳаво бортида олиб келинади
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади махсус ҳаво бортида мамлакатга олиб келинади.

Қозоғистондаги даҳшатли аварияда саккиз ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, тегишли экспертизалар тайинланган.

Сув омбори яқинидаги аҳоли эвакуация қилинмоқда — Қозоғистон
Ақтўбе шаҳри яқинидаги Сазди сув омборида сув оқимининг кўпайиши кузатилмоқда.

Қозоғистонга -10 даражагача бўлган совуқ қайтмоқда
Қозоғистон бўйлаб беқарор об-ҳаво кузатилади.

Қўшни давлатда саккиз фарзандли оила сув-муз тузоғига тушиб қолди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги Уил қишлоғида яшовчи фуқаро кечаси хотини ва саккиз нафар вояга етмаган фарзанди билан вилоятдаги трассада сув ва муз тошқинига тушиб қолди.

Тўқаев савдо можаролари оқибатидан огоҳлантирди
Жаҳон иқтисодиёти яна тараққиёт ўзанига ўтиши учун янги парадигмалар ишлаб чиқилиши лозим.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқаролари учун енгиллик яратди
Ҳар икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

Ўзбекистоннинг энг йирик учта ташқи ҳамкори маълум қилинди
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи ҳамкори бўлиб қолмоқда. Умумий ташқи савдонинг 21,5 фоизи ушбу мамлакатга тўғри келмоқда.

Қозоқ курашчиси АҚШда кутилмаганда вафот этди
Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Мухамбет Куатбек Америка Қўшма Штатларида вафот этди.

Тўқаев Қозоғистонни Олтин Ўрда давлатининг давомчиси деб атади
Шу билан бирга, унинг фикрича, Жўжи улуси ҳам Рим империяси сингари Буюк Дашт давлатлари ва халқлари учун узоқ асрлар давомида ривожланиш мезонларини белгилаб берган.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг янги бош вазирини қабул қилди
Давлатимиз раҳбари Олжас Бектеновни лавозим билан табриклади.

Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин
Қозоғистон герби ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий қурултой йиғилишидаги нутқида шама қилиб ўтди.

Қозоғистон Озарбайжонга туҳфа ҳозирлади
Қозоғистон Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида болалар ижодиёти маркази қуриб берди.

Қозоғистон Оролни қутқариш борасида қандай чораларни амалга оширмоқчи?
Қозоғистон Республикаси 2024-2026 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилади.

Давлат хизматчилари қамоқхонага экскурсияга олиб борилади
Қозоғистонда давлат хизматчилари тергов изоляторларига экскурсияга олиб борилади. Бу ҳақда мамлакат Аксилкоррупция хизмати расмий вакили Арман Тлеукенов маълум қилган.

Остонадаги чиқинди заводида ишлаган 37 нафар ўзбекистонлик ушланди
Қозоғистон Республикаси ИИВ Миграция хизмати қўмитаси кун давомида пойтахтда 119 нафар ноқонуний меҳнат муҳожири аниқланганини маълум қилди.

Олмаотада кучли зилзила юз берди
Бугун соат 11:22 да Олмаота аҳолиси кучли зилзилани ҳис қилди. Бутун шаҳар бўйлаб сиреналар ишлай бошлаган.

Қозоғистон Мажилиси Ўзбекистон билан Иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Қозоғистон парламентининг Қуйи палатаси Ўзбекистон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди ва тасдиқлаш учун Сенатга юборди.

Қозоғистонда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши бўйича суд ҳукми чиқарилди
Чимкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича туманлараро махсус суди терговида аниқланишича, Қозоғистоннинг Жетисой туманида яшовчи (вақтинча ишсиз, оилали, фарзанди бор) 29 ёшли судланувчи ҳам воқеа содир бўлган пайтда Чимкентга ишлаш учун келган бўлган.

Ўзбекистон–Қозоғистон: таълим бўйича янгиликлар кутилмоқда
Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон олий таълим, илм-фан йўналишларида ҳамкорлик бўйича янги қадамларга ҳозирлик кўрмоқда. Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Қозоғистоннинг юртимиздаги элчиси Бейбут Атамқулов учрашувида шу жиҳатлар муҳокама қилинди.

Қозоғистон мактабларида смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди
Мамлакат президенти тегишли қонунни имзолади.

Қозоғистонда энди педофил ва болалар қотиллари умрбод қамалиши мумкин
Қозоғистон парламент қуйи палатаси депутатлари педофил ва болалар қотилларига умрбод қамоқ жазосини қўллашга доир қонун лойиҳасини қабул қилди.

«Қўшнидан-да яқин». Қозоғистон ва Ўзбекистон вазирлари қандай келишувга эришди?
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон томони таклифига кўра ушбу мамлакат пойтахти Остона шаҳрига ташриф буюрди.

Қўшни давлатда -45 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Қозоғистонда 20-22 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотлари тақдим этилди. Мамлакат шарқий ҳудудларида -45°C гача совуқ тушиши кутилмоқда.

64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди, улардан 17 нафари болалар

Қозоғистонда даҳшатли совуқ: автомагистралларда 2,5 минг автомобил қолиб кетди
Қозоғистонда об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши муносабати билан 16 та вилоятдаги республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 100 та участкасида ҳаракатланиш чеклови жорий этилди.

Қозоғистонда икки ўзбекистонлик бахтсиз ҳодиса туфайли оғир жароҳат олди
Жорий йилнинг 13 феврал куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Ақтау шаҳридаги шина таъмирловчи устахоналарнинг бирида содир бўлган ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик оғир куйиш тан жароҳатини олган.

Қозоғистон орқали ҳаракатланадиган ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда
Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатда кузатилаётган қор бўронларидан огоҳлантирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазиридан ўлимдан кейинги донорлик ҳақида сўрашди
Журналистлар бугунда органларни кўчириш амалиётини минглаб қозоғистонликлар кутаётганини таъкидлашди.

Қозоғистонликларга тиббий ниқоб тақиш тавсия қилинмоқда
Бу ҳақда мамлакат санитар-эпидемиолог мутахассислари маълум қилди.

Тўқаев янги ҳукуматга мурожаат қилди
2024 йил 7 февраль куни давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов бошчилигидаги янги ҳукумат таркибига мурожаат қилди.

Абдулла Арипов Қозоғистоннинг янги бош вазирини табриклади
Бектенов бугун расман бош вазир этиб тайинланганди.

Президент маъмурияти раҳбари Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Алихон Смоиловнинг ўзи истеъфога чиққанини таъкидлади.

Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқди
Бугун, 5 февраль куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида»ги фармонни имзолади

«Digital Almaty 2024: Х индустрияси» форуми: Ўзбекистон таклиф билан чиқди
Олмаота шаҳрида жорий йилнинг 2 февраль куни ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган «Digital Almaty 2024: Х индустрияси» форуми бўлиб ўтди.

Бош вазир Қозоғистонга борди
Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди.

Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ – «Дунё»
«Дунё» ААнинг Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консуллигига таяниб маълум қилишча, ушбу бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Ўзбекистонликларнинг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқароларининг қўшни давлат ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан ўзаро бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунга оширмоқда.

Қозоғистондаги портлашда икки ўзбекистонлик ҳам жабрлангани айтилди
Портлаш оқибатида бинонинг тахминан 300 кв.м майдони – деворлари, том ва шифт тўлиқ қулаб тушган.

Қозоғистон ва Ўзбекистон трансчегарвий сувлар масаласида келишиб олади
Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов маълум қилди.

Қозоғистонлик депутат пойтахтга киришни қаттиқ назоратга олишни сўради
Остона шаҳри маслиҳати депутати Азамат Айтхожин пойтахтга кириш ва чиқиш жойларига блокпостлар ўрнатишни таклиф қилди.

Кучли зилзила оқибатида Олмаотада одамлар деразадан сакраб жароҳат олишди
23 январь куни эрталабги ҳолатига кўра, шифокорлар зилзила пайтида жабрланган саккиз нафар Олмаота аҳолисига ёрдам кўрсатган.

Қозоғистонга ақл ўргатган россиялик журналистга чора кўрилди
Россиялик журналист, ТНТ телеканали директори Тина Канделакининг Қозоғистонга кириши тақиқланди.

Ота-онаси ва укасидан айрилган ўзбекистонлик ўсмирнинг аҳволи оғир
Уралск-Атирау трассасида содир бўлган ҳалокатли ЙТҲда жабрланган 15 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Қозоғистон орқали ҳаракатланишни режалаштираётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари ушбу ҳудудда об-ҳавонинг кескин совушидан огоҳлантирилмоқда.

Қозоғистонда ўзбекистонлик оиланинг 3 аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди
Аниқланишича, ўзбекистонлик 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги Mazda CX-7 автомашинаси билан ҳаракатланиб кетаётиб Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган.

Тўқаев италиялик сармоядорларга таклиф билан чиқди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев италиялик йирик сармоядорларни тоғ-кон ва энергетика секторларига инвестиция киритишга даъват қилди.

Россиялик журналист Қозоғистонга тош отди
Россиялик пропагандачи журналист Тина Канделаки қозоғистонликларни манқуртга ўхшатди.

55 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда бузилиб қолган автобусдан эвакуация қилинди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 965-километрида «Тошкент-Қозон» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобуси техник носозлик сабаб тўхтаб қолган.

Остонада Назарбоев ҳайкали демонтаж қилинди
Миллий мудофаа университети ҳудудида Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланди.

Қозоғистонда ҳаракатланаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.

Боёвутдаги «ўқишга киритиш операцияси» қимматга тушди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган пулларга 40 дан ортиқ мактаб қурилди
Мамлакат Таълим вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мактабларнинг аксарияти Остона, Олмаота ва Туркистон вилоятларида жойлашган. Хусусан, Остонада ўнта, Олмаота ва Туркистон вилоятларида саккизтадан мактаб очилган.

Қозоғистон ғарбида содир бўлган ёнғинда икки ўзбекистонлик жабрланди
Бугун, 4 январ куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Уралск шаҳридаги икки қаватли кафеда портлаш содир бўлди. Газ-ҳаво аралашмасининг портлаши бино деворларининг қулаб тушишига ва ёнғин чиқишига сабаб бўлган.

Тўқаев «миллат виждонлари»ни уйғонишга ундади
Ўтмишдаги улуғлик ҳақидаги фойдасиз баҳс-мунозараларни тўхтатиб, келажак ҳақида кўпроқ қайғуриш керак.

Қозоғистонда 3,5 минг киши ноқулай шароитда қолиб кетди
31 декабрь куни эрталаб соат 7:00 ҳолатига кўра, об-ҳаво шароити туфайли Қарағанда вилояти йўлларида 1359 та автомобиль қор бўронида қолиб кетган.

Қозоғистонда ичида ўзбеклар бўлган автобус ағдарилди (видео)
Жорий йилнинг 29 декабрь куни соат 18:50 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Айтекеби туманидаги Қорабутак-Қўстанай автомобил йўлида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди.

Қозоғистон «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди
Қозоғистон расмийлари «Толибон»ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди.

Остона аэропортида тревога эълон қилинди
Фуқарони Қозоғистон Жиноят кодексининг 273-моддаси бўйича жазо (17 миллион тенгедан ортиқ) жарима ёки 5 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Қозоғистонда ҳам Ўзбек тили ва маданияти маркази очилди
Қозоғистоннинг Шимкент шаҳридаги Жумабек Ташенов номидаги университети қошида Ўзбек тили ва маданияти маркази очилди.

Қозоғистонда қизамиқдан икки бола вафот этди
Журналистлар Қозоғистонда қизамиқ билан касалланиш билан боғлиқ вазият қандай ва ўлим ҳолатлари кузатилганми, деган саволни беришган.

Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Шунингдек, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.

Қўшни давлатда аёлларга ҳужум қилган бўри қутурган бўлиб чиқди
21 декабрь куни Қарағанда вилоятининг Каркаралинск шаҳрида одамларга ҳужум қилиб, кейинроқ отиб ташланган бўри қутурган бўлиб чиқди.

Қозоғистон Хитойга 272 километрли янги темир йўл қурилишини бошлади
Янги темир йўл линияси Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасини 48 миллион тоннагача етказиши кутилмоқда.

Аксилмонопол текширув ортидан «Яндекс Такси» Қозоғистон жамғармасига 6,6 миллион доллар тўлаб берди
Шунингдек, компания ҳайдовчилар ва йўловчилар учун бир қатор енгилликларни беришга рози бўлган.

Тўқаев мустақилликни ҳимоя қилишни муқаддас бурч деб атади
16 декабрь Қозоғистонда Мустақиллик куни сифатида байрам қилинади. Ушбу муҳим сана муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига табрик йўллади.

Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг муштарак жиҳатлари айтилди
Қозоғистон ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни икки жиҳат – жамиятда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва давлатнинг ижтимоий масъулиятини ошириш истаги бирлаштириб туради, дейди Қозоғистоннинг юртимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов.

Остонада мактаб ўқувчисининг тили темир бўлагига ёпишиб қолди (видео)
Остоналик мактаб ўқувчиси муаммога дуч келди. Бола тилини бекатдаги темир панжарага теккизиб, ёпишиб қолди.

Назарбоев яқинлашаётган «улкан фалокат»дан огоҳлантирди
Айни дамда дунё ядровий фалокатга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ келиб қолган, дея маълум қилди Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон ягона соат минтақасига ўтишни режалаштирмоқда
Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида 1 март куни ярим тунда соат миллари 1 соат орқага қайтарилиши режалаштирилган.

Қозоғистонда 46 кончи ҳалок бўлган кўмир шахтаси хорижлик инвестордан қайтариб олинди
Ҳукумат 3,5 миллиард долларлик шахтани 286 миллион долларга қайта сотиб олди.

Қозоғистон сармоя муҳитини ўзгартиришга бел боғлади
Қозоғистон хориж сармоясини кўпроқ жалб қилиш учун амалий чораларни кучайтиришга киришди.

Қозоғистонда тажриба тариқасида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди
Энди аёллар ўз муаммолари билан бундай бўлимларга бемалол келиши ва ҳимоя сўраши мумкин. Яқин келажакда бу тажриба бутун мамлакат бўйлаб ёйилиши айтилган.

Қозоғистон рус нефтини Ўзбекистонга етказиш тарифларини оширяпти
Қозоғистоннинг «KazTransOil» компанияси 2024 йил 1 январдан бошлаб «Туймази – Омск – Новосибирск-2» (ТОН-2) нефт қувури орқали нефт транзити учун тарифни оширади.

Чирчиқда Қозоғистоннинг М.Ауэзов номидаги университети филиали очилади
М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети нотижорат акциядорлик жамиятининг Чирчиқ шаҳрида филиали ташкил этилади.

Қозоғистонда Назарбоевнинг шов-шувларга сабаб бўлган китоби сотувга чиқарилди
Назарбоев ўз хотираларида иккинчи хотини ва ундан икки ўғли борлигини тан олган.

Нурсултон Назарбоев хотира китобида иккинчи оиласи борлигини тан олди
Собиқ президент ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи мемуар яқинда сотувга чиқиши кутилмоқда.

Табибга ёрдам сўраб борган Қозоғистонлик номаълум уколдан сўнг ҳалок бўлди
Марҳум уйқудан бош кўтара олмаётганидан шикоят қилган. Табиб унга укол қилган, шундан сўнг беморнинг аҳволи ёмонлашган. Эркак ҳушига келмай вафот этган.

Қозоғистондаги ётоқхонадан 13 кишининг жасади чиқди
Уларнинг шахси аниқланмоқда.

Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилган Қозоғистонлик қамалди
Қозоғистон фуқароси «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати таркибида ёлланма жангчи сифатида жанговор ҳаракатларда иштирок этгани айтилмоқда.

Қозоғистонда қизамиққа чалинганлар сони 17 мингдан ошди
Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаиловнинг ҳукумат йиғилишида берган маълумотларига таяниб Tengrinews хабар бермоқда.

Сенат Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчиликка доир ҳужжатни маъқуллади
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Қозоғистонлик каскадёрлар «Наполеон» фильмида суратга тушди
Қозоғистонликларни ушбу лойиҳага каскадёр Ник Пауэл тавсия қилган.

«Арманистонга қурол-яроғ етказиб берилиши ҳақиқатга тўғри келмайди» – Қозоғистон мудофаа вазирлиги
Таъкидланишича, 2022 йилдан бери мамлакатда қурол-яроғ ва ҳарбий техника экспортига тақиқ жорий этилган.

«Уруш алангаси бутун минтақани қопламасдан уни тўхтатиш керак» – Тўқаев
Яқин Шарқдаги зиддият глобал миқёсда ахборий-мафкуравий зиддиятнинг янги тўлқинини юзага келтирди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Минск шаҳрида ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) сессиясидаги чиқишида гапирди.

Тўқаев 20 миллионинчи Қозоғистонлик туғилганини маълум қилди
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ватандошларини табриклади. 2023 йилнинг 16 ноябрь куни президент 20 миллионинчи қозоғистонлик туғилганини маълум қилди.